August 25, 2020

Асмоул-Ҳусно (20) Ал-Алий, Ал-Аъла, Ал-Мутаол

Аллоҳ таоло деди: “У Алийюл Азимдир.” Ва яна бир оятда: “Энг олий бўлган Раббингизнинг исмни покланг.” — деди. Ва яна бир оятда деди: “Ғайб ва шаҳодатни билувчи, Кабирул-Мутаол бўлган зотдир.” Аллоҳ таолонинг ушбу уч исми Аллоҳ таолонинг ҳамма жиҳатлари ва эътиборлари билан мутлaқ кўринишда олий эканлигига далолат қилмоқда.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло зотининг олийлиги билан Алийдир. Ул зот аршга кўтарилган ва барча коинотларидан олий бўлган ва улардан ажрагандир. Аллоҳ таоло деди: “Раҳмон аршнинг устига кўтарилди.” Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримнинг олтита оятида: “Аллоҳнинг жалолатига, камолига, азаматига лойиқ бўлган кўринишда олий бўлди ва юксалди,” деб айтди.

Ул зот қадри улуғ бўлган Алийдир, олийдир. Аллоҳ таолонинг сифатлари олий ва буюкдир. Унинг сифатлари шу даражада буюк-ки унинг сифатларига бировнинг сифати на яқин келади, на унга ўхшайди. Балки, Аллоҳ таолонинг сифатларидан биргина сифатни тўла қамраб билиб, тушуниб етишга бандаларининг тоқатлари етмайди.

У бўйинсиндириши олий бўлган, яъни қаҳри олий бўлган Алийдир, олийдир. Яъни, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани бўйсундирган. Унга барча коинотлар таслим бўлган, итоат қилган, барча махлуқотларнинг тизгинлари унинг қўлида, улардан ҳар бири ҳаракатланса ҳам, тек турса ҳам-сукунат сақласа ҳам Аллоҳнинг изни билан қилади. Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайди. Аллоҳ таолонинг махлуқотларининг устида олий эканлигига иймон келтириш бандага Аллоҳ таолони улуғлаш, Аллоҳнинг ҳузурида ҳокисор ва инкисорлик билан туриш, Аллоҳ таолони барча камчилик ва айблардан поклаш, Аллоҳнинг ибодатидаги ихлос, Аллоҳдан бошқа шериклар ва тенгдошларни ушлашдан узоқликни келтириб чиқаради ва шуларга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Чунки Аллоҳ таоло ҳақдир. Улар Аллоҳдан ўзга ибдоат қилаётган нарсалар ботилдир. Аллоҳ Алиюл-Кабийр бўлган зотдир.” Яъни, зоти ва қадри ва қаҳри улуғ бўлган, ҳамма нарсадан катта бўлган зотдир.

💎 #ИсломНури телеграмда: https://t.me/islomnuri !