Асмоул-Ҳусно (14) Ал-Фаттоҳ
Аллоҳ таоло деди: “Айтинг эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Аллоҳ сизу бизларнинг ўратамизни қиёмат кунида жамлайди, сўнгра сизу бизлар ўртамизда адолат билан ҳукм қилади. Ул зот бандалари ўртасида адолат билан ҳукм қилувчи ва нима билан ҳукм қилишни ва бандаларнинг ҳолатларини биладиган зотдир. “Аллоҳ таоло деди: “……” “Раббимиз ҳар бир нарсани илм билан қамраб олган, яъни ҳамма нарсани билади. Аллоҳга таваккул қилдик. Эй Раббимиз, биз билан қавмизмиз ўртасида адолат билан ҳукм қилгин. Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшироғисан.”
Бу исмнинг маъноси: бандалари ўртасида хоҳлаган нарсаси билан ҳукм қиладиган, улар ўртасида ўзи ирода қилган нарса билан ҳукм чиқарадиган, улардан хоҳлаганларига илтифот кўрсатадиган зотдир. Унинг ҳукмини қайтарувчи йўқ. Унинг ҳукмни ва буйруғини текширувчи йўқ, кузатувчи йўқ.
Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ одамларга очган раҳматни ушлаб қолувчи йўқдир. Аллоҳ таоло бандаларидан ушлаб қолган нарсани Аллоҳ таолодан кейин берувчи, юборувчи бирон кимса йўқдир. Аллоҳ ҳамма нарса устидан ҳукмрон Азиз ва Ҳаким зотдир. ”
Банданинг Рaбби субҳанаҳу ва таоло Фаттоҳ эканлигига иймон келтириши, Ундан ўзи учун ҳидоят эшикларини, ризқ эшикларини, раҳмат эшикларини очишини ва қалбини яхшиликка очиб қўйишини сўраб Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига чиройли юзланиб илтижо қилишини талаб қилади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Аллоҳ қалбини Исломга очиб қўйган киши ва у Исломга кириб Ислом неъматига эришиб Робби томондан нур устида бўлган банда яхшироқми ёки ундай бўлмаган бандами? Бу иккиси тенг бўлмайдилар. Қалблари Аллоҳ таолонинг зикридан бурилиб, қотиб кетган кишиларнинг ҳолига вой бўлсин! Уларга ҳалокат бўлсин! Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар.
Имом Қуртибий деди: “Бу "қалбни очиш"нинг ҳадди йўқдир. Ҳар бир мўмин бундан ўзига яраша улушни олади. Бундан энг катта, энг олий улушни пайғамлар олганлар, сўнгра улардан кейин авлиёлар, улардан кейин олимлар, улардан сўнгра эса мўминларнинг авомлари. Аллоҳ бу "қалбни очиш"дан кофирлардан бошқа бирон кимсани ноумид қилган эмас. Фақат кофирларгина бундан ноумид бўлганлар.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабларимизни Ислом динига очиб, Ислом нури билан мунаввар қилгани учун ҳамду санолар айтамиз.
💎 #ИсломНури телеграмда: https://t.me/islomnuri !