September 4, 2020

Асмоул-Ҳусно (25) «Ал-Муқит» исмининг маъноси

Аллоҳ таолонинг Муқит исми Қуръони Каримда бир жойда келган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ким бировга бир яхшилик еткизмоқчи бўлиб шунинг йўлида ҳаракат қилса, у учун савобдан бир улуш бўлади. Ким бировга ёмонлик етказишга ҳаракат қиладиган бўлса, у учун ёмонликдан, гуноҳдан улуш бўлади. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага шоҳид ва ҳар бир нарсани сақловчи бўлган зотдир”.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ дедилар: Ибн Аббос, Ато, Атийя, Қатода, Матарул-Варроқ "Муқитан" нинг маъноси ҳафизон яъни сақловчи маъносида деганлар.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ дедилар: Ибн Аббос, Ато, Атийя, Қатода, Матарул-Варроқ "Муқитан" нинг маъноси ҳафизон яъни сақловчи маъносида деганлар.

Мужоҳид шаҳид деб айтганлар, яъни гувоҳ деб. Бошқа бир ривоятда Мужоҳиддан келган-ки, буни Ҳасиб яъни ҳисоблагувчи, ҳисобловчи деган маъносини айтган. Саид ибн Жубаир, Суддий ибн Заидлар эса Қодир деган маънони айтганлар. Абдуллоҳ ибн Касир айтадилар-ки: Муқит доимий маънода, Восиб деган маънода. Доҳҳак айтганлар-ки: Ал-муқит Роззақ дегани. Бу исм мана шу айтилган маъноларнинг ҳаммасини ўз ичига олишида монеълик йўқдир. Унинг маъноси қуйидагича бўлади: яъни, бу Зот барча бандаларини уларнинг аҳволларини, улар муҳтож бўладиган нарсаларни тўла илм билан қамраб олган, яъни ҳаммасини билади. Уларнинг ҳаммасини қудрати билан куч-қудрати билан иҳота қилиб олган. У ҳар бир нарсага қодир. У уларга ёрдам етказиш, уларга ризқ бериш, уларни сақлашни бошқаради. У шундай зоти-ки баданларни таомлар ва ризқлар билан овқатлантирса, бандалардан хоҳлаганларининг қалбларини илм ва иймон билан озиқлантиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан баданларларимизни таомлар ва ризқлар билан ризқлантирганидек қалбларимизни илм ва иймон билан озиқлантиришини сўраймиз.

💎 #ИсломНури телеграмда: https://t.me/islomnuri !