Асмоул-Ҳусно (27) «Ал-Ҳафиз», «ал-Ҳофиз» исмларининг маъноси
Аллоҳ таоло деди: "Менинг Раббим ҳар бир нарсани сақловчидир." Ва яна Аллоҳ таоло деди: "Биз зикрни, яъни Қуръонни нозил қилдик ва Биз уни сақловчилармиз." Бу икки буюк исм Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муҳофаза-сақлаш билан мавсуф эканлигига далолат қилади. Аллоҳ таолонинг бандаларини сақлаши икки турлидир: Умумий ва хусусий.
Умумий сақлаши қуйдагича: Аллоҳ таоло бандаларига таомни, шаробни (емак-ичмакни), ҳавони енгиллатиб уларга етиштириб бериш билан уларни манфаатларига ва улар учун тақдир қилинган, улар учун ҳукм қилинган заруратлари ва ҳожатларига йўллаб қўйишлик билан уларни сақлайди. Бу йўллаб қўйиш умумий ҳидоят бўлиб-умумий йўллаш бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у ҳақда шундай деди: "Аллоҳ шундай бир зотики У ҳар бир нарсага ўз хилқатини берди, сўнгра уни ўзи яратилган нарсага йўллаб қўйди."
Аллоҳ таоло улардан ёмонликлар, зарарлар, турли ёқимсиз нарсаларни даф қилиш билан уларни сақлайди. Бу сақлашда яхши ҳам ёмон ҳам, балки ҳайвонотлар ва бошқа нарсалар ҳам муштаракдирлар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Бани Одамни Аллоҳ таолонинг буйруғи билан сақлашлари учун уларга фаришталарни бириктириб қўйган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: "Аллоҳ таолонинг бандаларнинг олдилари ва ортларида юрадиган алмашиб, навбатлашиб турадиган фаришталари борки, улар уни Аллоҳ таолонинг буйруғи билан сақлайдилар.“ Яъни, улар бандалардан агар Аллоҳ таолонинг ҳифзи бўлмаганда эди уларга зарар бериб қўйиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар берадиган нарсаларни улардан Аллоҳнинг буйруғи билан даф қилиб туришади, қайтариб туришади.
Аллоҳ таолонинг хос сақлаши: Бу билан Аллоҳ таоло юқоридагига қўшимча ўлароқ Ўз авлиёлари, дўстларини сақлайди. Уларнинг иймонларини адаштирувчи шубҳалардан, яъни ювиб, олиб кетувчи фитналардан, ҳалокатга олиб кетувчи шаҳватлардан сақлайди. Уларга бу каби фитналардан офият беради. Уларни инсу-жинслардан бўлган душманларидан сақлайди. Уларга бу душманларига қарши нусрат беради ва мўминлардан душманларнинг ҳийла ва макр-найрангларини буриб ташлайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: "Албатта Аллоҳ иймон келтирган кишиларни мудофаа қилади." Аллоҳ таолонинг бандасини мудофа қилиши бандадаги иймонга қараб бўлади, иймон қанчалик кучли бўлса, Аллоҳ таоло уни шунчалик кўп ҳимоя қилади, уни мудофаа қилади, қанчалик иймони кам бўлса, у шунчалик мудофаага лойиқ бўлади, камроқ мудофаага лойиқ бўлади. шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога қилган васиятида дедилар: "Аллоҳ таолони муҳофаза қилгин, У сени муҳофаза қилади, сақлайди." Имом Аҳмад, Термизий ривоятлари, маъноси: Сен Аллоҳ таоло қўйган чегаралардан, ҳад-ҳудудлардан тажовуз қилмаслик, Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан қайтиш ва буюрган буйруқларини бажариш билан Аллоҳни муҳофаза қилгин. Шунда Аллоҳ таоло сени жонингда ҳам динингда ҳам молингда ҳам бола-чақангда ҳам ва бутун Аллоҳ таоло сенга берган нарсаларда сени сақлайди.
💎 #ИсломНури телеграмда: https://t.me/islomnuri !