Қалбларни ваҳима босган пайтда ақидани маҳкам тутишга бўлган эҳтиёжимиз (2)
• Ҳаётда ақиданинг аҳамияти ва қадр-қиймати
Дарҳақиқат, биз ақида умматимиз. Қачон бу уммат ўз ақидасини маҳкам тутар экан душманлари ундан ҳайиқади. Биз шундай бир ақида умматимизки, куфр, кофирлар ва уларнинг ёрдамчилари нечоғлик қурол-аслаҳа ва қўшинга эга бўлмасин, барибир биздан қўрқишади. Биз шундай бир ақида умматимизки, қачон ақидамизни маҳкам тутсак, қийинчиликлар ва мусибатларда собитқадам туриб бера оламиз. Биз модомики "Биз ақида уммати" эканимизни айтсак ва буни англасак умматмиз. Зеро, бу умматнинг ақидаси айни чоғда содир бўлаётган ҳодисалар, фитналар уммонида қолди. Бу шундай фитналарки, улар кетма-кетма келиб, кейингиси олдингисининг енгил фитна эканини кўрсатади ва ўзидан кейин бошқа фитналарни бошлаб келади.
Нима дейин, ким ҳам сўзим тушунарди, Гар қичқирсам уни ким ҳам эшитарди.
Бизни қуршаб олган бу фитна бизга бир қанча хулосаларни берди. Бу хулосалар шуни кўрсатадики, биз албатта китоб ва суннатга қайтмоғимиз зарур экан. Биз таом, сув ва ҳаводан кўра кўпроқ суннатни қидиришимиз лозим экан. Зеро, бу фитналар ипи узилган маржон доналари-ю, улар бирин-кетин ерга туша бошлаганидек, бу фитналар ҳам бирин-кетин, бири-бирига эргашган ҳолда содир бўла бошлайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни ёп-ёруғ кенг йўл устида қолдирдилар. Фитналар бизларни ўз қуршовига ола бошлагач оёқларимиз чалишган ҳолда йўлнинг ўнг ва чап томонларига чиқа бошладик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мен сизларнинг ичингизда агар уни маҳкам тутсангиз мендан кейин асло адашмайдиган нарса: Аллоҳнинг китоби ва суннатимни тарк қилдим",- деган сўзларини унутиб қўйдик. Аллоҳ таоло биз учун мана шу нурни тарк қилди. Ким зулматларда бу нурдан фойдаланса ҳидоят топиб зафар унинг ҳамроҳи бўлади. Бироқ, кўпчилигимиз бу нурдан четланди, уни унутди ва бу нурдан бошқа нарсаларга осилиб олди. Оқибатда, бу кимсалар мудом зулматлар ичида қолиб, ундан чиқолмай қолдилар.
Ақидамиз бизни бирон нарсага қарата "бўл, деса бўладиган" Парвардигор билан боғланишга буюради. Хўш, одамлар нима қилдилар? Улар ҳар қандай нарса билан боғландилару, бироқ бундай Парвардигорлари ила боғланишни унутдилар. Ақидамиз бизни фитна сабаблари ва ёвуз душманларнинг устимиздан ҳукмронлик қилиши сабабини топишга буюради. Кунимизда содир бўлиб турган бу воқеалар асносида қанча одамлар Парвардигорлари ила боғланиб бу сабабларни ўрганиш ҳақида бош қотирдилар?!
Фитна ва мусибатлар авжига чиққан шу кунларда, ҳар томонда ўлимни ва уруш учқунлари аланга олаётганини кўрганларида бомдод намозини ўқиш учун масжидга отланганлар ва кечалари уйғониб тун намозини ўқиганлар сони қанча?!
Бор овози ила қичқириб: "Биз бу ҳолатимиздан чиқишимиз учун чинакамига Аллоҳга қайтишдан ўзга чора йўқ",-дегувчи кишилар соничи?!
Ёхуд, мусулмонлар ўрталарида ўзаро насиҳат қилиши ва жамиятнинг қайси жабҳасига боқмайлик кўзимиз тушадиган даҳшатли разолат ва ахлоқсизликларни бартараф қилиш зарурлигини талаб қилаётганлар сони қанча?!
Шунингдек, баланд овозла қичқириб: "Ҳаёт кемаси хароб бўлмоқда, келинглар, барчамиз ғарқ бўлишимиздан илгари уни қутқазайлик!"-дегувчилар сони қанча?! Аллоҳга қасамки, улар озчиликдир. Бироқ, Аллоҳ таоло шаҳарларга улардаги ислоҳотчилар ва эзгулик даъватчилари шарофатидан раҳм қилади, азобини юбориб яксон қилмайди. "Парвардигорингиз аҳолиси ислоҳ этувчи (солиҳ) кишилар бўлган ҳолатдаги шаҳар ва қишлоқлар (аҳолиси)ни қилган зулмлари сабаб ҳалок этмагай" [Ҳуд:117].
Бизнинг ақидамиз садоқат, муҳаббат ва нусрат-ёрдам бериш Аллоҳнинг дўстларига қаратилишига чақиради. Бу нарса уларнинг араб миллатига мансублиги ёки қавмиятчилик, қариндошчилик, қабилачилик ва қўшничилик ришталаридан келиб чиққан ҳолда бўлмасдан, балки, чинакамига, ишонч ва ихлос билан "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтган ҳар бир кишига ўз садоқатимиз ва муҳаббатимизни изҳор қиламиз. Уч сатр юқорида зикри ўтган анави тушунчалар эса ислом эътиборга олмаган, аксинча оёғи остига олган манфур тушунчалардир. Афсуски, орамизда ҳали-ҳануз бу тушунчаларга даъват қиладиганлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш иймоннинг энг мустаҳкам халқасидир". Биз бирон кишини яхши кўрсак Аллоҳ учун яхши кўрамиз, ёмон кўрсак Аллоҳ учун ёмон кўрамиз. Агар бирон кишини дўст тутсак Аллоҳ учун дўст тутамиз, душман кўрсак Аллоҳ учун душманлик қиламиз.
Ақидамиз ўйин-кулги, маишат, мусиқа ва беҳуда нарсаларни ташлаш, ватан ёки миллатни ҳимоя қилиш учун эмас, балки "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини кўтариш учун бел боғлаш ва қўлга қурол олиш вақти келганлиги уқтиради.
Ақидамиз токи ер куррасида Аллоҳдан ўзга нарсага сиғинилмаслиги учун тавҳид байроғини ҳимоя қилиш учун шиддат билан отланишга чорлайди.
Ақидамизнинг айтишича, биз нафақат жангавор кучгагина эҳтиёжимиз бор. Аксинча, Аллоҳга қасамки, маънавий куч-қувватга бўлган эҳтиёжимиз янада каттароқдир. Бу маънавий куч – Аллоҳга таваккул қилиш ва ақида кучидир. Агар бу куч мавжуд бўлса осмонлар ва ернинг Парвардигори бизга зафар беришига асло шак-шубҳа йўқдир.
Ақидамиз умматдан, ақида аҳлидан таассуфдадир. Зеро, улар бизнинг моддий кучимиз билан ўзларининг моддий кучлари нисбатини таққослайдиган, ислом уммати сон-саноғи ва қурол-аслаҳаси билан эмас, балки қанчалик ўз динини маҳкам тутган ёки тутмаганлиги билан ғалаба қозонишини билмаган ғарб матбуотининг шарҳ-таҳлилларига қарайдилар.
Ақидамиз мусулмон кишига қарата шундай дейди: "Эй мусулмон, сен фалончи ва фалончиларнинг музокараларига умид боғлама, балки: "Албатта, Биз пайғамбарларимизни ва иймон келтирган кишиларни дунё ҳаётида ҳам ва гувоҳлар ўрнидан турган (қиёмат) кунида ҳам қўллаб-қувватлаймиз" [Ғофир:51], - деган Зотдан умид қил".
Бизга ақидамиз яна шундай дейди: "Олимлар билан ҳокимлар ўртасига раҳна солиш учун ўз заҳрини сочаётган уйдирма ва миш-мишлар тарқатувчи матбуотларнинг гапини олманглар, аксинча: "Эй иймон келтирган кишилар, агар бирон фосиқ киши бирон хабар келтирса, у ҳолда билмасдан бирон бир қавмга зиён бериб қўймасликларингиз ва оқибатда, қилган ишингиздан пушаймон бўлмаслигингиз учун (бу хабарни текширинг, унга) аниқлик киритингиз" [Ҳужурот: 6], - деган Зотнинг гапини олингиз".
Ақидамизнинг айтишича, биз ҳар қандай нарсага "бўл деса бўладиган" Зот билан боғланишимиз керак. Қани бизларнинг "Ла илаҳа иллаллоҳ"га бўлган иймонимиз!?
Ақидамизнинг айтишича, дунёнинг ҳамма кучлари бизга қўшилса-ю, бироқ Аллоҳ таоло бизга нусрат беришни хоҳламаса, биз ҳеч кимса устидан ғалаба қозона олмаймиз. "Агар Аллоҳ сизга нусрат берса, сизлардан устун келадиган бўлмас. Агар Аллоҳ сизларни ёрдамсиз қолдирса, у ҳолда сизларга Аллоҳдан бошқа ким ҳам ёрдам бера оларди" [Оли Имрон: 160]. Биз буни англаб етдикми, бунга ишонч ҳосил қилдикми?! Бизга буларни Аллоҳнинг Ўзи тушунтирсин.
Эй Аллоҳнинг бандалари! Ислом уммати ҳар томондан нишонга олинмоқда. Унинг ақидаси, табиий бойликлари, матбуот воситалари, ўқиш ва ўқитиш услубларига ҳужум уюштирилмоқда. Кўпчилик мусулмонлар ҳануз ғафлатда, улар умматга қарши уюштирилаётган фитналардан бехабарлар. Бундай кимсалар тақво кўзойнакларига муҳтождирлар. Улар бу кўзойнаклар воситасида жамиятга назар солиб, ундаги ножўя ва ҳаёсиз ишларни кўра оладилар.
(Давоми бор)
💎 #ИсломНури телеграмда: https://t.me/islomnuri !