ЖАНУБИЙ ОЛАМУШУК ОБОД БЎЛАДИ 19.06.2020
Жанубий Оламушук шаҳарчаси ўтган асрнинг эллигинчи йилларида нефтчилар шаҳарчаси сифатида ташкил этилган. Мустақиллик йилларига қадар бу ерда яшовчи аҳоли тўғридан тўғри Собиқ иттифоқ маркази ҳисобланган Москва томонидан нафақат озиқ-овқат балки қурилиш материаллари билан ҳам доимий таъминланиб борилган.
Жанубий Оламушук шаҳарчаси ўтган асрнинг эллигинчи йилларида нефтчилар шаҳарчаси сифатида ташкил этилган. Мустақиллик йилларига қадар бу ерда яшовчи аҳоли тўғридан тўғри Собиқ иттифоқ маркази ҳисобланган Москва томонидан нафақат озиқ-овқат балки қурилиш материаллари билан ҳам доимий таъминланиб борилган.
Ўшанда шаҳарчада нефть қазиш ва ишлаб чиқариш корхоналари билан бирга ишчи ходимлар учун турар-жойлар, савдо ва маиший хизмат шаҳобчалари бунёд этилган. Йиллар мобайнида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли яшаш хонадонларини қонуний тартибда ўзлаштиришган. Натижада “дом”да шаҳарчадаги уй-жойларнинг ҳолатига эътибор қаратилмай қўйган.
Сўнгги йилларда оламушукликлар томонидан “дом”ларда вужудга келаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар кўпайди. Мурожаатлар юзасидан тегишли ишлар амалга оширилган бўлсада, шу кунгача кўп қаватли уйларнинг эскилиги туфайли камчиликлар ҳеч тугамади.
19 июнь куни шаҳарчада вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Машъалбек Таджибаев ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими Фурқатбек Бузруков раислигида аҳоли вакиллари иштирокида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида шаҳарчанинг Иттифоқ ва Навоий маҳаллаларида жойлашган 29 та кўп қаватли уй-жойларни мавсумга тайёрлаш, “дом”лар ҳудудини ободонлаштириш ишларини куз бошланишига қадар якунлаш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида уйларга элтувчи бетон қопламаси билан қоплаш, болалар майдончалари ҳамда ирригация тармоқларини ўрнатиш, электр, газ ва ичимлик сувлари тармоқларини таъмирлаш ишларини ташкил этиш режалаштирилгани айтилди.
Йиғилишда тадбиркорлардан бири кўп қаватли уйлар ҳудудига 4 та тандирхона, умумий ташқи хожатхона қуриш ишлари бўйича ҳомийлиги қилиши мумкинлигини билдирди.
Йиғилиш сўнггида тегишли ташкилотларга ишларни тезлик билан бошлаш ва белгиланган муддатларда якунига етказиш бўйича топшириқлар берилди.
Вилоят уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати