Жанубий Оламушук шаҳарчаси ўтган асрнинг эллигинчи йилларида нефтчилар шаҳарчаси сифатида ташкил этилган. Мустақиллик йилларига қадар бу ерда яшовчи аҳоли тўғридан тўғри Собиқ иттифоқ маркази ҳисобланган Москва томонидан нафақат озиқ-овқат балки қурилиш материаллари билан ҳам доимий таъминланиб борилган.
Суткада 24 соат бор. Шунинг 7-8 соатини уйқу билан ўтказсанг, қолган 16-17 соат давомида гапирасан, гапирувчиларни тинглайсан ёки шунчаки ўзингни тинглаётгандек қилиб кўрсатасан...
Ҳаёт — ҳеч кимга топшириб бўлмайдиган даражадаги юмушинг, аниқроғи ўз устингда тинмай ишлашинг. Кишилар бир-бирларига ҳалал бермасликлари нақадар муҳим бу ҳаёт онларида. Яқинларинг иқтидорини шубҳа остига олиш яхшимас. Оқ вараққа тикилганча илҳоми билан суҳбатлашаётган, пиширган таомини татиб кўриб севинадиган кишиси дераза ортида пайдо бўлишини кутаётган, баланддаги буюк ишларни пастдаги оддий юмушлардан бошлаган, жимжитликда гулдуросқарсакларни тинглай олаётган кишиларга ҳалал беришнинг нима кераги бор. Одамларга жуда кўп нарсалар шунчаки текинга берилади. Улар эса ҳақиқий гўзалликни қадрлаш ўрнига унинг қиймати ва тўлови устида бош қотиради. Умр дея аталмиш неъмат ўтиб бораётган лахзадан лаззатланиш ўрнига қора кунларига...
Китобсеварлар китоб танлашда унинг мазмунига, муаллифига эътибор қаратиши табиий. Шундай оригинал дизайндаги китоблар борки, уларни чиройли кўриниши учун ҳам ўзингники қилгинг келади.