May 18, 2020

Ҳаёт – шунчаки йўл! Одимлашдан лаззат ол! Элчин Сафарлининг «Қайтганимда уйда бўл» романидан иқтибослар


Ҳаёт — ҳеч кимга топшириб бўлмайдиган даражадаги юмушинг, аниқроғи ўз устингда тинмай ишлашинг.

Кишилар бир-бирларига ҳалал бермасликлари нақадар муҳим бу ҳаёт онларида.

Яқинларинг иқтидорини шубҳа остига олиш яхшимас. Оқ вараққа тикилганча илҳоми билан суҳбатлашаётган, пиширган таомини татиб кўриб севинадиган кишиси дераза ортида пайдо бўлишини кутаётган, баланддаги буюк ишларни пастдаги оддий юмушлардан бошлаган, жимжитликда гулдуросқарсакларни тинглай олаётган кишиларга ҳалал беришнинг нима кераги бор.

Одамларга жуда кўп нарсалар шунчаки текинга
берилади. Улар эса ҳақиқий гўзалликни қадрлаш
ўрнига унинг қиймати ва тўлови устида бош қотиради.
Умр дея аталмиш неъмат ўтиб бораётган лахзадан
лаззатланиш ўрнига қора кунларига йиғинади...

Агар ишларинг ўхшамаса, қўлингга яхши бир китобни ол, у ёрдам беради!

Бизга вақтни бошқариш ҳукми берилмаган, аммо уни нима билан ва қандай тўлдиришни ўзимиз ҳал қиламиз

Ўтмиш ва келажак бугундан кўра аҳамиятлироқ эмас. Бу дунё суфийларнинг маросим
рақси ҳисобланган семага монанд: бир қўл кафти
билан дуо талабида осмонга қараган бўлса, бошқаси
олганини баҳам қуриш учун ерга қараган ҳолда.

Ёнингдагиларни кечира олишни ўрган, шунда ўзинг ҳам кечирилишга муяссар бўласан.

Агар қўрқувни бошқара олмасанг, илоҳий иқтидор ҳам тавқи лаънатга эврилиб, вайронагарчиликлар олиб келиши мумкин.

Одамнинг улкан жоҳиллиги —
барча-барчасини бошидан кечиргани ва ҳис
қилганлигига бўлган ишончи. Бу эса ҳақиқий кексалик
ва ўлимдир.

Ҳаёт — шунчаки йўл. Одимлашдан лаззат ол!

Одам қанчалар уринмасин, ҳаёт сир-синоатини тўлалигича идрок эта олмайди. Биз кўп нарсаларнинг қандай ва нима учун айнан шундай тузилганлигини тушуниб етгандай бўламиз ўзимизча. Аммо ҳар бир янги куннинг қўйди-чиқдилари, майда ташвишларига ечим тополмай қолишимиз – бизлар ҳамон она сути оғзидан кетмаган бандалар эканимизни исботлайди. Бизнинг ягона бурчимиз — ҳаётни Севиш, бир-биримизни ардоқлаш!

Бахтга элтувчи йўллардаги ғовлар — онгости сароблари, қўрқувлар — пуч ҳавотирлардан ўзга нарса эмас. Орзуларимиз — бизларнинг ҳақиқий воқеийлигимиз.

Ватанпарварлик ҳақида оғиз кўпиртиришмоқдами, билингки, яхшигина ўғирликка қўл уришган. Бунда Бизнинг ҳам айбимиз бор, уларни сайлашаётган пайтда бодроқ еганча телевизорга маҳлиё бўлиб ўтирганмиз.

Эҳтирос ва тўғри қарор орасида осмон билан ерча масофа бор.

Тепадагилар бизни қандай кўришни хоҳлашмасин, биз ўзлигимиздан кечолмаймиз.

Вақт измида эканлигингни унут ва бари изга тушади...

Бизнинг ҳафсаламиз совушига сабаб кўпинча
воқеликдан узилиб қолганча ўтмиш хотиралари ёки
келажакни кутишга банд бўлиб қолишимизда.

Одамлар ўзларини хатти-ҳаракатлари билангина
баҳолашлари ҳақида яқинда ўқиб қолдим: улар
ўлимни, тўғрироғи ўлим ҳақидаги қўрқувларини
унутишга ҳаракат қилишаркан. Янги ютуқларга,
таассуротларга бўлган интилиш қайғули фикрлардан
қочишга ёрдам беради.

То унинг кўзларига тик боқмагунингча қўрқув
ошиб, тазйиқ ўтказаверади. Тик қараганингда эса қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқлигини тушунасан.

Шошганингда вақтга тобе бўлиб қолиш мумкинлигини унутма!

Умидсизликни иблиснинг сўнгги ва муҳим қуроли деб айтишади. Бу қуролни кибр, рашк, нафрат
каби қуроллари эътиқоди ўта мустаҳкамларга таъсир
қилмаганида ишлатар экан.

Ҳаёт кайғусиз, йўқотишларсиз бўлмаслиги ва
улар ўткинчилигини ҳис қилганда умидсизлик ҳам
чекинади.

Ўзгаришлар, ҳатто энг таваккаллари хам
ҳаёт учун энг соз зираворлардир. Уларсиз унчалар
ўхшамайди. Тирик жон ўзгармасдан қолмайди. Тирик
нарсалар ўзгариб туришга маҳкум.

Озодлик деганлари аста-секин, пойма-пой,
ёввойи ғалаён ва қон тўкишларсиз ривожланаётган
мамлакатдагина юзага келиши мумкин!

Ҳаёт қисқа. Ёқтирган ишинг
билан машғул бўлиш, эзгу иш-юмушларни амалга
ошириш ва фақатгина ҳисобот-хабар тарзида
кўрсатилаётган янгиликларни камроқ кўриш керак,
булардан уйқунг ҳам қочиб кетади...

Одамлар ер юзига бир мақсад — севишни ўрганиш, меҳрни ҳис этиш учун келишади. Итлар буни туғилганлариданоқ билишади. Шунинг учун камроқ яшайдилар.

Таъсирчанлиги юқори
бўлган хасталардан қўрқиш керакмас, соғлом бўла
туриб ўзини эплолмай юрадиган айрим кимсалардан ҳадиксираш ўринли.

Ҳар бир тонг — янгиликларни кўриш, ўрганиш
имконияти, ғаройиб саргузаштнинг бошланиши ва
давом этишидир. Ҳар бир янги кунни машаққатларга
қарамай унутилмас қилиш мумкин. Бундан одамнинг
юраги хаприқиб кетади.

Нега одамлар ўзининг орзумандлигидан, мулойимлиги ва бошқа фазилатларидан уялишади?
Бундай туйғуларни соддадиллик аломатидан деб
билиб, қўполлик ва қўрслик, айёрлик ва
тилёғламаликни — сиёсат дея аташади.

Баъзан ўтмиш ҳаётингни чидаб бўлмас даражада
ажойиб вилиб ташлайди. Шу даражада ажойибки,
бунга айримлар тоқат қилолмайдилар ҳам.

Ҳиссиётга бўйсунган ақлнинг эмас, ақлга бўйсунган
ҳиссиётларинг танлови — энг тўғриси экан.

Ҳақиқий муҳаббатда шубҳага ўрин йўқ. У ўз истагига бир кунмас бир кун етаклаб боради.
Тақдир бизни ўзимиз ўйлаб тополмайдиган сўқмоқлар орқали чўққига етаклайди.

Ер юзида идеал дунёни излама, у йўқ нарса.
гўзаллик тасқаралик билан, самимийлик — риёкорлик
билан, тан олиш — унутиш билан қўшничиликда
яшайди. Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар
мавжуд, уларни қабул қил ва йўлингда давом эт.
Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи
биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам.
Қўлингдан келганича ёрдам бер — ҳар бир янги кун
инъоми бунинг учун имкониятлар очиб беради.

Мукаммалликни излаш ёшликка ҳос нарса. Ўз-ўзинг билан муросага келишни топа олиш ва ушбу мувозанатни сақлай билиш эса энг муҳими.

Ўз ҳақлигингга ишониб қолиш ўзгаларга ўз самимийлигингни тиқиштиришдай даҳшатли. Идеализм кўпинча
фожеага айланиб кетади. Бу дунёнинг ўзи мукаммал
эмаслигини англаб етганингда мукаммаллик ва
тўкислик томон силжаётганингни билиб қоласан.

Доим югуриб-елиб юрадиганлар
кўплигига қараганда яшай биладиганлар жуда
озчиликни ташкил килади. Биз тўхташдан, ўз-ўзимиздан: «Қаёққа кетаяпман? Керакли иш билан
бандманми?» дея сўрашдан қўрқамиз. Бизга подага
хос ҳаракат ҳадисини сингдиришган — канчалар кўп
ва банд бўлсак, шунчалар ошиғимиз олчи бўлади.
Бироқ истагимиз ортидан ноаниқ манзилга йўл олган
пода каби пойга билан оворамиз. Бу пойга бизни бахтли қилмайди, аксинча тоқатсизлантиради ва хоритиб-чарчатиб эзиб ташлайди.

Нуқсонларинг орасидан ҳам бахтга қарашни ўрганган
ҳолда унга эга бўлиш мумкин.

Мавриди келганда мукаммалликни эгаллашдан
воз кечиш ушалмас орзулар — сароблардан халос қилади. Ўз номукаммаллигини тўлдирадиган одамни
умр бўйи излайдиган одамлар жуда кўп. Дарвоқе,
айнан мана шундай одамларни севиб қолишади!

Оналик — бу
фақат инстинкт ва хоҳишмас, ўзингда эътибор ва
интизомни тарбиялаш ҳам. Шу билан бирга, бу
ғашланишу толиқишни енгиб ўтиш.

Болага бутунлай бахш этилган вақтнинг ўрни ҳеч қачон қопланмайди, фарзандлардан бунга тенг бадални кутиш бефойда.

Қаерга боришингни тасаввур қилу, бунга қанча
вақт ва куч сарфлашингни ўйлама. Сен учун энг яқин
йўналиш яқинларинг учун хатодек кўриниши мумкин.
Шунинг учун танлаган йўлинг жарликка элтади,
дейдиганларнинг гапларига қулоқ солма.

Ҳаёт ўз тасодифлари орқали орзулар ва
ишончдан чекинмасликка, кези келганда таваккал
қилишдан чўчимасликка ўргатади.

Аслида биз ўзгармаймиз, борган сари ўз-ўзимиз бўла борамиз. Балки аксинча, ўзгара-ўзгара
ўзлигимизга келамиз.

Мен унинг фикрларини уқа олмасдим. Мана
шуниси билан мени ром қилди...

Одам тўкис муҳаббатни бера олмайди. Шунинг
учун хам у одам. Бу бизнинг тана қувватимиздан ўзга
нарса, руҳиятимиз билан чамбарчас боғлиқ. Мен
қўлимдан келганича сева оламан. Ўзим олишни
хоҳлаган нарсани бера оламан!

Агар сенда муҳаббат бўлмаса, худди у
бордек ҳаракат кил. Ўшанда булоқдаги сув ҳам таъмга эга бўлади.

Ота бўлиш — ота бўлиб қолишдан кўра анча
осонроқ!

Одамнинг айтганлари эмас, хатти-ҳаракатлари унинг шахси ва сенга бўлган муносабати
ҳақида сўзлайди. Ҳақиқатни кўриш учун уни
кузатишгина етарли.

Бахтни баҳам кўришмасанг ўз жилосини йўқотади!

Мукаммалликдан ҳолими, демак у тирик.

Болаликда бизларни ёлғон учун
жазолашарди, биз катта бўлдик — энди ҳақиқат
учун ёмон кўришади, жазолашади ёки ўлдиришади...

Мухаббат — ўзгарувчан дунёдаги
ягона барқарор туйғу. Севган вақтингда ҳар қандай
синовдан ўта оласан.

Кимки ҳаётни яхши биламан деса, у яшамаган, ё ўлик!

Ҳар кунимиз кашфиёт. Бу тирик
олам учун энг яхши шиор. Ҳар куни, ҳар кимдан, хоҳ у яхши ёки ёмон бўлсин, бир нима ўрганиш мумкин.

Меҳнатнинг меваси одамларни бир неча лаҳзага бўлса-да бахтли қилаётганлигини кўриш — бахт.

Бахт меҳнатни талаб қилади... Ёнбошлаб ётганингда ўзи келмайди!

Бахтсиз бўлиш қийин эмас. Бунинг учун сабаб
излаб ётиш шартмас, доимо ўзидан норози ва ҳаёт
ташвишлари билан банд оломон ортидан эргашсанг
кифоя. Бор ташвиши билан дунёга талабномалар
юборишдан иборат бўлган кўпчиликнинг биттасига
айланасан-қўясан.

Бизнинг ёшлигимизда бунчалар кўп ўйинчоқ
бўлмасди. Биз уларни яхши кўрсакда жонсиз ва сохта
эканлигини англардик. Жониворларга меҳр берардик.
Энди-чи? Энди бошқача! Одамлар чидаб бўлмас даражадаги сохталикка ташна! Худди тараққиёт ва
замон кўғирчоқларнинг тури ва кўплиги билан
белгиланадигандай...

Асарни асахийбукс иловаси орқали электрон шаклда ўқишингиз ёки асахий.уз сайтининг мана бу еридан сотиб олишингиз мумкин. Ёқимли мутолаа!