Сайёр қабул
September 20, 2021

Аёллар доимо эътиборда

Мўътабар аёлларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик ҳамда юксак эътибор туфайли аёлларнинг жамиятдаги мавқеи ва нуфузи юқори даражага кўтарилди. Уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги сезиларли даражада ошди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аёллар дафтари”ни шакллантириш, ушбу дафтарга киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан 2021 йил 18 сентябрь куни Жиззах вилоят суди, Жиззах вилоят маъмурий суди судьялари, Шароф Рашидов туман адлия бўлими, Шароф Рашидов туман ички ишлар органлари ва суд ходимларидан иборат ишчи гуруҳи туман давлат хизматлари маркази ва туман Ёшлар маркази биносига ташриф буюриб, ўтказилган йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда иштирок этишди.

Йиғилишда туман ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди ва “Аёллар дафтарига” киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар ёзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 18 нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Қабул қилинган хотин-қизларнинг 3 нафари ёки 16,7 фоизи суд-ҳуқуқ масаласида, 15 нафари ёки 83,3 фоизи эса адлия ва ижтимоий-иқтисодий бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан, 17 та ёки 94,4 фоизи мурожаатлар оғзаки ва 1 таси ёки 5,5 фоизи ёзма равишда қабул қилинган.

Жами сайёр қабулда 10 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, суд ҳуқуқ масалаларидаги 3 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди.

Суд-ҳуқуқ масаласида ижобий ҳал этилган 3 та мурожаатлар қуйидагилар:

1 нафари ёки 33,3 фоизининг мурожаати бўйича даъво аризаси қабул қилиниб, 21.09.2021 йил соат 12-00 га фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди биносига тайинланганлиги маълум қилинди.

1 нафар ёки 33,3 фоизининг мурожаати бўйича алимент ундириш ҳақидаги аризаси қабул қилинди.

1 нафар ёки 33,3 фоизининг мурожаати бўйича уй-жой низоси суднинг ҳал қилув қарори билан ҳал бўлганлиги муносабати бимлан миннатдорчилик билдирди.

1 нафар ёки 33,3 фоиз мурожаат бўйича оилавий низога барҳам берилиб, оила яраштирилди.

Амалга оширилган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиб борилмоқда. Тегишли режага кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш давом этмоқда.

Жиззах вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими