Jarayon.Uz
@jarayon.uz
Targ'ibot, ochiq muloqotlar, sayyor (ommaviy) uchrashuv va qabullar, shuningdek OAVda chiqishlar va maqolalar haqida xabarlar havola etiladigan blog
119 posts
Сайёр қабул

Жиззахда оммавий сайёр қабул давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши раиси Х.Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Тўрахужаевлар томонидан 2022 йил 7-8-апрель кунлари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Дўстлик туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабулларида 145 та фуқаролар қабул қилинди.

G‘allaorol tumani aholisi bilan sayyor qabul

«Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» AJning Kapital qurilish bo‘yicha direktori Sanjar Aripjanov, G‘allaorol tuman elektr ta’minoti korxonasi boshlig‘i Oybek Sultonovlar boshchiligida «Jismoniy va yuridik» shaxslarning elektr ta’minotidagi muammolarni o‘rganish yuzasidan G‘allaorol tumani aholisi bilan sayyor qabuli o‘tkazildi.

ОЛИС ТУМАНЛАРДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудирлари, прокуратура, ички ишлар ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал ва Ғаллаорол туманларида ўтказилган оммавий сайёр қабулида жами 30 та фуқаролар қабул қилинди.

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудирлари, прокуратура, ички ишлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Мирзачўл туманларида ўтказилган оммавий сайёр қабулларида жами 49 та фуқаролар қабул қилинди. Бу ҳақда Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати хабар берди.

45 КИШИ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

Самарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитов ва вилоят маъмурий суди раиси Т.Файзиев Пастдарғом туман Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди.

ОИЛА ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Фориш тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида оилаларда ажримларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, норасида гўдакларни тирик етим бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими билан ҳамкорликда маҳалла раисларининг ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Аёллар доимо эътиборда

Мўътабар аёлларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик ҳамда юксак эътибор туфайли аёлларнинг жамиятдаги мавқеи ва нуфузи юқори даражага кўтарилди. Уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги сезиларли даражада ошди.

Оммавий қабулда мурожаатлар ижобий ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан 2021 йил 1-2 июль кунлари Жиззах вилоятининг шаҳар (туманларида) ўтказилган сайёр қабулда жами 350 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 155 таси жиноят ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича, 144 таси фуқаролик ишлари бўйича, 29 таси маъмурий ишлар буйича, 22 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан 274 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 76 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди. Жами 350 та мурожаатлардан 143 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 131 та мурожаат жойида ижобий ҳал...

Форишдаги сайёр қабул тафсилотлари

Фуқароларимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш учун уларнинг муаммоларини жойига чиқиб бевосита ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир давлат органи вакили олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Форишдаги хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди

Жиззах вилоят судлари, қуйи судлар, туман хокимлиги, бошқа идора ва ташкилотлар хамкорлигида Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.