Сайёр қабул
March 28, 2022

ОЛИС ТУМАНЛАРДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудирлари, прокуратура, ички ишлар ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал ва Ғаллаорол туманларида ўтказилган оммавий сайёр қабулида жами 30 та фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 3 таси жиноят ишлари бўйича, 22 таси фуқаролик ишлар бўйича, 3 таси иқтисодий ишлар бўйича, 2 таси маъмурий судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 20 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 10 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 30 та мурожаатлардан 23 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди.

7 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- 1 нафар фуқаронинг ижрони кечиктириш масаласида ёзган аризаси қаноатлантирилди;

- 1 нафар фуқаронинг уй-жой масаласи бўйича ёзган аризаси қаноатлантирилди;

- 5 нафар фуқароларнинг алимент ундириш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилди;

Сайёр қабулда фуқароларнинг  йиллар давомида ечимини тополмай келаётган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганилган мурожаатларнинг аксарияти ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилиш, уй-жой, меҳнат ҳамда алимент ундириш билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этади.

Сайёр қабулдан сўнг, Жиззах вилоят суди раиси Ў.Джумаев, Ж.Қаххаров ва А.Шукуров ҳамда вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимовлар томонидан сайёр қабулга келган фуқароларга “Одам, хусусан, чақалоқ ва болалар савдоси ва мажбурий меҳнат қурбони бўлиб қолманг”, “Коррупция ҳолатларидан огоҳ бўлинг” мавзуларида учрашув ўтказилди. Шунингдек, ушбу иллаьларга қарши кураш ҳақидаги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шеҳроз ОМОНОВ, Жиззах вилоят суди судьяси