Форишдаги хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди
Жиззах вилоят судлари, қуйи судлар, туман хокимлиги, бошқа идора ва ташкилотлар хамкорлигида Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судьялар ҳамда суд ходимлари Фориш туманида ўтказилган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган йиғилишда иштирок этишди.
Мазкур йиғилишда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
Ушбу ўрганишларга жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди судьялари, Жиззах вилоят Маъмурий суди судьялари, жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси, фуқаролик ишлари бўйича Фориш туманлараро суди раиси, Фориш туман иқтисодий суди раиси, Жиззах туманлараро маъмурий суди судьяси, ИИБ, ДХА, Мажбурий ижро бюроси, адлия, туман хокимлиги ва бошқа ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 20 февраль куни Фориш туманида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд ҳуқуқ ва бошқа ижтимоий соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 25 нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 4 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 21 нафари эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан 17 та мурожаатлар оғзаки ва 8 таси ёзма равишда қабул қилинган.
Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 4 та мурожаатлардан барчасига судларга тегишли ҳужжатларни тўплаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Жойида ижобий ҳал этилган 2 та мурожаат қуйидагиларда иборат.
- 1 нафар шахснинг мурожаатига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият жойига бориб, вазият ўрганилиб, ўз жойида бартараф этилди.
- 1 нафар шахснинг мурожаатига асосан ишга тикланди.
17 нафар шахснинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 нафар шахсан аризаси қабул қилинди.
Жиззах вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими