Сайёр қабул
April 9, 2022

Жиззахда оммавий сайёр қабул давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши раиси Х.Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Тўрахужаевлар томонидан 2022 йил 7-8-апрель кунлари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Дўстлик туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабулларида 145 та фуқаролар қабул қилинди.

Шундан:

- жиноят ишлари бўйича - 74 та

- маъмурий ҳуқуқбузарлик
ишлар бўйича - 12 та

- фуқаролик ишлари бўйича - 43 та

- иқтисодий ишлар бўйича - 5 та

- Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишлар бўйича - 11 та.


Натижада жиноят ишлари бўйича :
- 14 нафар фуқароларнинг кассация шикоятлари Олий судда кўришга қабул қилинди;
- 12 нафар фуқароларнинг такроран кассация шикоятлари Олий судда кўришга қабул қилинди;
- 3 нафар фуқароларнинг шикоят аризалари қабул қилинди;
- 19 та фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бундан ташқари қуйидаги масалалар ижобий ҳал этилди:
- 16 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди;


Жумладан, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят Жиззах шаҳар судининг 2021 йил 21 апрель кунги ҳукми билан судланган Баратов Эркин Эргашевич 1 йил 7 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.


- 10 нафар фуқароларнинг жазолари Жиноят кодексининг 74-моддаси тартибида енгилроғи билан алмаштирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича :
- 3 нафар фуқароларнинг кассация шикоятлари Олий судда кўришга қабул қилинди;
- 2 нафар фуқароларнинг такроран кассация шикоятлари Олий судда кўришга қабул қилинди;
- 22 та фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қуйидаги масалалар ижобий ҳал этилди:
- 4 та фуқаронинг сайёр суд мажлисида кўрилиб ижобий ҳал этилди.
- 9 та алимент ундириш ҳамда 3 та иш хақи ундириш ҳақидаги тўғрисида суд буйруғи чиқарилиб мурожаатлари ижобий ҳал этилди.


Иқтисодий ишлар бўйича:
- 2 нафар фуқароларнинг кассация шикояти Олий судда кўришга қабул қилинди.
- 3 та фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қуйидаги масалалар ижобий ҳал этилди:
-Тадбиркор даъвогарлар фойдасига жами 75.463.350.000 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.
- Республика бюджетига 250.560.000 сўм ихтиёрий равишда давлад божи тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 8.353.220.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишлар бўйича:
- 10 та фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
- 1 нафар фуқаронинг кассация шикояти Олий судда кўришга қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши раиси Х.Ёдгоров томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан 30 нафар фуқаролар қабул қилиниб барча мурожаатчиларга суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва бошқа ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабулда 25 та фуқаролар томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Жиззах вилоят судининг матбуот хизмати