Сайёр қабул
February 11, 2022

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудирлари, прокуратура, ички ишлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Мирзачўл туманларида ўтказилган оммавий сайёр қабулларида жами 49 та фуқаролар қабул қилинди. Бу ҳақда Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати хабар берди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 7 таси жиноят ишлари бўйича, шундан 4 таси жиноят иши, 3 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича, 33 таси фуқаролик ишлар бўйича, 9 таси маъмурий судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 44 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 5 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди, шундан 1 та мурожаат фуқаролик ишлари бўйича, 4 таси жиноят ишлари бўйича судларга тегишли.

Жами 49 та мурожаатлардан 45 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

4 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- 1 нафар фуқаронинг махсус ҳуқуқдан махрум қилишни қисқартириш юзасидан илтимосномаси қаноатлантирилди;

- 1 нафар фуқаронинг судланганлик ҳолатини олиб ташлаш юзасидан илтимосномаси қаноатлантирилди;

- 2 нафар фуқаронинг Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБнинг ўзига нисбатан чиқарилган қарорини қисқартириш юзасидан илтимосномаси қаноатлантирилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг  йиллар давомида ечимини тополмай келаётган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганилган мурожаатларнинг аксарияти мўайян ёки махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилиш, уй-жой, меҳнат ҳамда алимент ундириш билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этади.

Сайёр қабулдан сўнг, Жиззах вилоят суди раиси Ў.Джумаев, вилоят маъмурий суди раиси А.Мамарахимов, вилоят суди раиси ўринбосари А.Шукуровлар томонидан сайёр қабулга келган фуқароларга “Одам савдоси ва мажбурий меҳнат қурбони бўлиб қолманг” мавзуларида учрашув ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекеистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.