Сайёр қабул
September 25, 2021

ОИЛА ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ


Фориш тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида оилаларда ажримларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, норасида гўдакларни тирик етим бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими билан ҳамкорликда маҳалла раисларининг ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гавҳар Беркинова сўзга чиқиб, оилавий ажримлар, энг аввало, норасида ўғил-қизларнинг келажагига, уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишишида тўсқинлик қилиши хақида сўз юритилди.


Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Эркин Умрзоқов бу йилги ажримлар ўтган йилга нисбатан ошганлиги, бу кўрсаткичлар айниқса “Боғдон” ва “Қораобдолота” маҳалла фуқаролар йиғинларида баланд эканлигини таъкидлаб ўтди.


Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.


Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати