Оммавий қабулда мурожаатлар ижобий ҳал этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан 2021 йил 1-2 июль кунлари Жиззах вилоятининг шаҳар (туманларида) ўтказилган сайёр қабулда жами 350 нафар фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 155 таси жиноят ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича, 144 таси фуқаролик ишлари бўйича, 29 таси маъмурий ишлар буйича,
22 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан 274 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 76 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 350 та мурожаатлардан 143 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 131 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди. Ушбу кўрсаткич жами мурожаатнинг 37 фоизини ташкил этади.
76 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
131 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
- жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганлиги, тайинланган озодликдан махрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари енгилроғи билан алмаштирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси ЖК 75-моддасига асосан меҳнат қобилиятини йўқотганлиги сабабли жазодан озод қилинганлиги, жиноят иши бўйича тарафлар ярашганлиги, Ўзбекистон Республикаси ЖК 57-моддаси қўлланилиб, қонун санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинланганлиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қўлланилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари озод қилинганлиги, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар суд мажлисида кўрилиб, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинганлиги, маъмурий ҳуқуқбзуралик тўғрисидаги ишлар МЖтКнинг 21-моддаси асосида тугатилганлиги, маъмурий қамоқ жазоси жарима жазосига алмаштирилганлиги сабабли 64 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилди.
- фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш тўғрисидаги аризалар қабул қилиниб, қаноатлантирилганлиги, юридик ахамиятга эга бўлган фактни белгилаш хакидаги аризаси кабул килиниб, жойида ижобий хал этилганлиги, кредит карздорлигини ундириш хакидаги даъво аризаси тарафлар медиатив келишувга эришганлиги сабабли суд томонидан келишув битими тасдиқлаб берилганлиги, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, вояга етмаган фарзанди бор оилалар яраштирилганлиги, фукаронинг карздорликни ундириш хакидаги даъво аризаси каноатлантирилганлиги, ер низоси хакидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони олиб берилгани, ишга тиклаш хакидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, ишга тикланганлиги, шахснинг ноконуний курилишни буздириш хакидаги даъво аризаси қаноатлантирилганлиги, шахснинг болани олиш хакидаги даъвоси тарафлар ярашганлиги сабабли иш юритишдан тугатилганлиги, шахснинг зарар ундириш хакидаги даъвоси қаноатлантирилганлиги, уй-жойдан фойдаланиш хукукини йукотган деб топиш хакидаги даъвоси тарафлар ўзаро келишувга эришганлиги сабабли иш юритишдан тугатилганлиги, бошка оилавий низолар юзасидан келтирилган аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли 65 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилди.
- иктисодий судлар томонидан кредит карздорлик ундириш хакидаги иктисодий иш буйича тарафлар келишувга эришганлиги боис 2 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилди.
Ушбу кунларда иқтисодий судлар томонидан 5781 та ишлар суд мажлисларида кўрилиб, шундан тадбиркор(даъвогар)лар фойдасига жами 434.299.540.000 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.
Республика бюджетига 650.800.000 сўм ихтиёрий равишда давлат божи тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 11.883.490.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанциясида хорижий корхона (чет эл инвестори) даъвогарлигида даъво суммаси 123.543 АҚШ доллари бўлган 7 та даъво ариза кўриб чиқилиб, даъвогарнинг фойдасига 121.543 АҚШ доллари ундирилган.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 78 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.
Шунингдек, 2021 йилнинг шу даври давомида Жиззах вилояти кесимида кўрилган жиноят ишлари бўйича 11 нафар шахс, шу жумладан 2 нафар ички ишлар органлари ходими оқланди.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти кесимида дастлабки тергов органи томонидан 151 шахсга оид 105 та жиноят иши юзасидан ортиқча қўйилган айблов чиқарилган бўлса, шу даврда 51 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 465 нафар шахс тайинланган жазонинг қолган қисмини ўташдан озод этилган бўлса, 317 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди.
Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати