Сайёр қабул
May 21, 2021

Форишдаги сайёр қабул тафсилотлари

Фуқароларимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш учун уларнинг муаммоларини жойига чиқиб бевосита ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир давлат органи вакили олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасининг туман бўлими мудирлари ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида 2021 йил 19 май куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида белгиланган режага кўра ўтказилган навбатдаги сайёр қабулларда жами 16 та нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлар ва Кодексларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва фош этишда, шунингдек, жиноят ишларининг дастлабки тергов ва суд жараёнларида иштирок этган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 5 таси жиноят ишлари бўйича, 5 таси фуқаролик ишлар бўйича, 6 таси маъмурий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Барча мурожжатлар оғзаки қабул қилинди.

Жами 16 та мурожаатлардан 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

2 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- 2 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича даъво аризасини суд мажлисида мазмунан кўриш вақти ва жой белгиланди.

Алишер Пўлатов, Жиззах вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти