August 28, 2020

СУД ТИЗИМИДАГИ ЯНГИ ИСЛОХАТЛАР ЮЗАСИДАН ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ.

Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар суди

Бугунги кунда давлатимизда судларга бўлган эътибор, ҳуқуқий демократик давлат қурилишининг асосий шартларидан биридир. Судьяларнинг мустақиллиги, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш судья мақомини кўтаради, одил судловни амалга оширишга хизмат қилади.

Бугунги кунда давлатимизда судлбўлган эътибор, ҳуқуқий демократик давлат қурилишининг асосий шартларидан биридир. Судьяларнинг мустақиллиги, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш судья мақомини кўтаради, одил судловни амалга оширишга хизмат қилади.
Шу ўринда, президентимизнинг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни судларнинг фаолияти учун янги даврни бошлаб берди десак муболаға бўлмайди.
Қабул қилинган фармон юзасидан шуни такидлаб ўтиш лозимки, бугунгача, Олий суд таркибида жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича, маъмурий ишлар бўйича ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари мавжуд эди.
Ушбу фармонга асосан, бундан кейин республикамизда тегишли туман (шаҳар) аҳоли сонидан ва судларнинг ҳақиқий иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда Амударё, Нуробод, Бойсун ва Паст Дарғом туман иқтисодий судлари тугатилади, Янгийўл, Ургут, Сўх, Хатирчи ва Пахтакор туманларида фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда Бўзатов, Тахиатош, Бандихон ва Тупроққалъа туманларида жиноят судлари ташкил этилади.
Ушбу фармонга мувофиқ, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда республикада самарали маъмурий одил судлов тизимини яратиш кўзда тутилган. Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади. Туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилиб, уларнинг негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади.
Бундан ташқари фармонга асосан, ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали суд тизимига “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади.
Жумладан, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади, бир судда ишларни икки босқичда, биринчи ҳамда апелляция ёки кассация кўриш амалиётига барҳам берилади.
Сўнги сўз ўрнида шуни такидлаш жоизки, мамлакатимизда суд ҳуқуқ тизимига бўлган эътибор берилаётган бир вақтда, судья бўлишдек шарафли мақомни муносиб тарзда оқлаш, қонун устиворлигига таянган ҳолда хатога йўл қўйиши асло мумкин эмас. Унинг қарори барқарор бўлмоғи лозим. Бунинг учун судьялар ўз билимини мунтазам ошириб бориши, ҳолол, ватанпарвар бўлиши, энг асосийси халқнинг хизматида эканлигини унутмаслиги лозим.

Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар суди раиси

Янгиер шаҳар суди раиси Ж.Ҳайдаров

Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар суди девонхона мудираси М.Сарибаева