August 27, 2020

Сардоба туманида маҳкумлар жазодан озод этилди.

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди

https://telegra.ph/st-08-27

  • Инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асосидир.

Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятлари ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди

Юқоридаги принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида ҳам ўз аксини топган бўлиб, ушбу моддаларда тайинланган жазолар учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши ёки ўтаётган жазолари енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Ушбу моддалар талабларидан келиб чиқиб 2020 йилнинг 27 август куни жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди томонидан 6 нафар шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғига алмаштирилиб, жазони ижро этиш колониясидан озод этилиб яқинлари даврасига қайтарилди.

Бундан ташқари, 2 нафар шахслар ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан, 1 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан муддатдан илгари озод этилди.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди судьяси А.Эргашев

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди раиси Ж.Турдимурадов

https://telegra.ph/st-08-27