June 6, 2018

"Менинг фикрим" порталида ҳуқуқий масалаларда энг оммабоп (популяр) мурожаат.

"Mening fikrim" жамоавий мурожаатлар порталининг "Қонунчилик" категориясида энг кўп овоз тўпланган мурожаат (https://meningfikrim.uz/)-

Предлагаю разрешить использование 70% тонировки задней полусферы автомобиля в силу нижеследующих обстоятельств. - Узбекистан является страной с жарким климатом; - детям на заднем сиденье автомобиля становится очень жарко и душно, а также могут пострадать от солнечного удара. - занавески также запрещены.(Автомобиль ойнасини 70% қорайтиришга (тонировка) рухсат бериш ҳақида)

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида 11 мингдан зиёд овоз тўплади.

Ҳақиқатдан ҳам автомашина ойналарига "тонировка" рухсат берилибди деган гаплар интернетда тарқалиб кетибди, демак "тонировка"га рухсат берилдими?

Йўқ бунга рухсат берилгани йўқ.

Эндиликда, тартибга асосан мазкур мурожаат Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилиши ва 60 кун ичида тегишли қарор қабул қилиниши лозим.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда мазкур масала ўрганиб чиқилмоқда.

Демак ваколатли орган томонидан тегишли қарор қабул қилинмагунга қадар автотранспорт воситаси ойнасини қорайтириш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ, барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойнасининг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак.

Ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситаларининг орқа ойнасида ҳар икки томонда орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгу мавжуд бўлган тақдирда пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар бўлишига йўл қўйилади.

Тўлиқ маълумот Қонун бўйича⬇️

http://lex.uz/docs/2027471