Жисмоний тарбия фанидан ёпиқ тест саволлар ва жавоблар
1. С. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?
Ж: 1992 йил 14 январь куни Тошкент шаҳрида
2. С. Янги таҳрирдаги охирги жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинди?
Ж: 2015 йил 10cентиябр куни Тошкент шахрида
3. С.Баскетбол майдонининг ўлчами қанча?
Ж: Баскетбол майдонининг ўлчами 28м х 15м
4. С. Баскетбол шчитнинг ўлчами қанча?
Ж: 180х105 см
5. С. Баскетбол мусобақалари неча қисмдан иборат?
Ж: 4 қисмдан иборат
6. С. Баскетбол тўпининг диаметри ва оғирлиги қанча?
Ж: оғирлиги 600-650 гр. Диаметри 76-78 см.
7. С. Осиё ўйинлари федерацияси қачон ташкил этилган
Ж: 1949 йили
8. С. «Атлет» сўзининг маoноси
Ж: Келишган, бақуват кучли деган маънони билдиради.
9. С. Африка ўйинлари федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: 1965 йили
10. С. Бадминтон ўйинидаги «волан»нинг оғирлиги қанча?
Ж: 4,5 - 7 гр
11. С. «Бадминтон» ўйинидаги майдон ўлчами қанча?
Ж: узунаси 13,4 см энига 6,1
12. С. Бир кишилик ўйинлар учун майдон ўлчами қанча?
Ж: узунаси 13,4м эни 5м 2см
13. С. Бадминтон ўйинида эркаклар неча ҳисобгача ўйналади.
Ж: 15 гача
14. С. Бадминтон ўйинида болалар ва аёллар неча ҳисобгача ўйналадилар
Ж: 11 гача
15. С. «Сув полоси» спорт турида нечта ўйинчи иштирок этади.
Ж: 7 та
16. С. «Сув полоси» майдон ўлчами қанча?
Ж: 30х20 м (сувнинг чуқурлиги 2 м)
17. С. «Сув полоси» неча тайм давом этади?
Ж: 4 тайм 5 ми нутдан
18. С. «Сув полоси» тўпининг оғирлиги ва айланаси қанча?
Ж: айланаси 68-71 см оғирлиги 400-500 грамм
19. С. «Сув полоси» дарвозасининг ўлчами қанча?
Ж: эни 3 м баландлиги 90 см
20. С. «Сув полоси» спорт тури қачондан бошлаб олимпиада ўйинлари таркибига киритилган?
Ж: 1900 йилдан бери.
21. С. Бобслей спорт тури ҳақида нимани биласиз?
Ж: Бобслей – бу темир чаналарда махсус тайёрланган трассалардан тушиш демакдир. Махсус трассаларни айрим жойларда тегишли бурилишлар мавжуд. Чана тезлиги соатига 100 км /соат.Бу спорт тури ХIХ аср Швецарияда дунёга келган. 1924 йилда бошлаб қишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Бу спорт туридан мусобақалар 2 кишилик ҳамда 4 кишилик экипажлар орасида ўтказилади. Бу спорт тури билан фақат эркаклар шуғулланадилар. Бобслей 2 қисмдан иборат олди томонида бошқариладиган рульҳамда орқа томонида қимирламайдиган темир жиҳоздан иборат. 2 кишилик чана узунлиги 2м 70см, оғирлиги 165 кг. 4 кишилик чана узунлиги 3м 80 см оғирлиги2 м 30 см. Мусобақа 2 кишилик экипаж аъзолари учун оғирлиги 200 кг дан, 4 кишилик экипаж учун эса 400 кг дан ошмаслиги керак(бобслей чанаси оғирлиги унга кирмайди.
22. С.Спорт залларининг полдан тепага баландлиги қанча)
Ж: 6 ёки 8 метр
23. С. Баландликка сакраш планкасининг оғирлиги ва узунлиги қанча?
Ж: Йўғонлиги 3 см оғирлиги 2 кг планка узунлиги 366 см дан 400 см гача.
24. С. Узунликка сакраш чуқурчасидаги брусокнинг ўлчами қанча.
Ж: Брусокнинг эни 20 см узунлиги 1м 22см
25. С. Сакраш чуқурчасининг узунаси қанча?
Ж: 6 м эни 4 м
26. С. Тўсиқлардан ошиб ўтиб югуришида эркаклар учун тўсиқнинг баландлиги қанча?
Ж: Тўсиқ баландлиги 120см (ҳалқаро мусобақаларда) узунаси 7см, йўғонлиги 2см
27. С Тўсиқларнинг оғирлиг қанча?
Ж: 10кг
28. С. Аёллар тўсиқларнинг баландлиги қанча
Ж: 84см
29. С.Қизларнинг тўсиқлардан ошиб югуришдаги қўйилган тўсиқлар баландлиги қанча?
Ж: 76,2см
30. С. Эркакларда тўсиқлардан ошиб ўтишдаги тўсиқларни баландлиги қанча?
Ж: 100.67 см
31. С. Тўсиқлардан ошиб югуришда ёшларгақўйиладиган тўсиқларнинг баландлиги қанча?
Ж: 100 см
32. С. 110 метрлик тўсиқлардан ошиб югуриш масофасига қайси ўлчамдаги тўсиқлардан қўйилади?
Ж: 91,4 см
33. С. 3000мга қайси ўлчамдаги тўсиқлардан фойдаланилади.?
Ж: 91,4 см
34. С.Ҳалқаро олимпиадасиқўмитаси қачон ташкил топган?
Ж:ҳалқаро олимпиада қўмитаси 1894 йили 23 июнь куни Франциялик истефодаги генерал Пъер Де Кубертен томонидан 13 мамлакат иштирок эткан конгресда асос солинган. Ҳалқаро олимпиадақўмитасига 1896 йилдан 1924 йилгача Кубертен раҳбарлик қилди. Хокинг штаб-квартираси швецариянинг Лозанна шахрида жойлашган. Таркиби 1та президент 3та вице президент. 5та аъзо Ўзбекистон 1992 йил3 мартдан аъзо бўлган.
35. С.Мактаб ўқувчилари учун «Сузиш» ҳовзаларининг ўлчами қанча?
Ж: Болалар учун басейн чуқурлиги 60см дан 120 см гача, умумий чўмилиш ҳавзалариники эса90 см дан 140 см гача ўқув – машғулотлари жараёни учун сув ҳавзаларининг узунлиги 25м дан 50м гача эни 11м дан 25м гача. Бундай басейнлар чуқурлиги 220см дан ошмаслиги лозим. Сув ҳавзасига қўйиладиган сув ичимлик суви бўлиши лозим.
36. С. «Батут» ҳақида нима биласиз?
Ж: Батут сўзи италянча сўз бўлиб «Зарба» деган маънони билдиради.
Ўлчами-узунаси 5 ёки 5,10см эни 1,5метр баландлиги 120см. Спортчилар батутга чиқишиб, ҳар хил машқлар бажарадилар. Батутда акробатлар гимнастлар, сувга сакровчилар машқ бажарадилар.Бу снарядда машқ бажарилса спортчида эпчиллик, эгилувчанлик, сакровчанлик хусусиятлари ривожланади.
37.С. «Бокс» спорт туридан биринчи маротаба бокс қўл-қопи кийишиб мусобақалашилган жойни айтинг.
Ж: 1867 йили Ангилиянинг Лондон шахрида бокс қўлқопи кийилиб, спортчилар бокс тушушган.
38. С. Бокс спорт тури қачондан бошлаб олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: Бокс спорт тури 1904 йилдан бошлаб. Америка қўшма штатларининг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган учунчи олимпиада ўйинлари дастурига киритилган.
39. С. Бокс рингининг ўлчамлари қанча?
Ж: Бокс рингининг ўлчами 4,90см дан 6м 10см гача бўлади. Изоҳ агарда ўлчам 4,90см бўлса ринг тўрт бурчак шаклида бўлиб, ҳамма томонининг ўлчами 4,90см дан бўлиши шарт.
40. С. Ринг арқонининг йўғонлиги қанча
Ж: Ринг арқонининг йўғонлиги 2,5см
41. С. Бокс бўйича жаҳон чимпиони неча йилда ўтказилади.
Ж: Бокс бўйича жаҳон чимпионати ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилади.
42. С. Бутун жаҳон кураш федерациясиқачон ташкил топган?
Ж: бутун жаҳон кураш федерацияси (эркин ва юнон рум кураш) 1914 йили ташкил топган.
43. С. Курашнинг юнон-рум тури қачондан бошлаб замонавий олимпиада ўйинлари таркибига киритилган.
Ж: Курашнинг юнон –рум тури замонавий олимпиада ўйинлари таркибига 1896 йили киритилган.
44. С. Кураш тўшагининг ўлчами қанча?
Ж: Кураш тўшаги ўлчами 9х9 м иборатдир.
45. С. Курашчининг кийими ҳақида нима биласиз?
Ж: Курашчининг кийими курашчилар трикосидан иборат яъни оёғида юмшоқтапочка (барцовка) ҳамда калта майка-трусикдан иборат. (майка – трусик биргаликда тикилади). Ундан ташқари курашчида рўмолча хам бўлиши керак.
46. С. Биринчи бўлиб Велоспортдан мусобақа қайси мамалкатда ўтказилган?
Ж: Велосипед пайдо бўлгандан кейин бу спорт туридан туристик мақсадаларда фойдалана бошлашган. Велоспортнинг ривожланиши энг аввало Англияда бошланган. Дастлабки велопойгалар Англия ва Францида пайдо бўлган. 1869 йили инглиз Мур Париж - Руан оралиғидаги 120км масофада пойгада қатнашиб, ғолиб бўлган.
47. С: Велоспорт (шоссе) қачондан бошлаб, олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: Велоспорт 1896 йили Афинада ўтказилган Олимпиада ўйинлари дастурига киритилиб, унда бор-йўғи 10 та иштирокчи 100 кмга мусобақалашишган. Улардан атига 2 кишигина финишга етиб келган холос.
48. С: Спорт велосипедининг оғирлиги қанча?
Ж: Спорт велосипеди оғирлиги 8-11 кгни ташкил этади.
49. С: Велотрекда мусобақалар неча кгли велосипедларда ўтказилади?
Ж: Велотрекдаги велосипедлар оғирлиги 6-7 кг.
50. С: Жисмония тарбия ва спорт йўналишидаги “Дистанция” сўзининг маъноси нима?
Ж: Дистанция деган сўз лотин тилидан олинган бўлиб, “масофа” деган маънони билдиради. Дистанция дастлабки маррадан маррагача бўлган масофа. Бу масофа 100 метрдан 42,195 метргача бўлади. Чанғи спорт турида эса 3 кмдан 70 кмгача бўлади. Отиш спорт турида эса кичик калибрли милтиғ учун 25, 50, 100 метрни ташкил этади. Армиячилардаги катта калибрли милтиғ учун эса 300 м. Камондан ўқ узиш спортчилари эса 5 та масофада мусобақалашадилар. 30, 50, 60, 70, 90 м. Боксчилар, қиличбозлар ўртасидаги масофа яқин, ўртач, узоқ деб аталади.
51. С: Спорт зали деб нимага айтилади?
Ж: Спорт зали деб – усти берк, ёруғ ва атрофларига тегишли тўсиқлар билан тўсилган фақат ёғоч поллардан иборат бўлган усти берк бинога айтилади.
52. С: Спорт залларининг ўлчамлари қандай бўлади?
Ж: Узунаси 42 м, эни 24 м, баландлиги 8 м ёки 6 м.24 м, эни 12 м баландлиги 6м, ундан ташқари спорт залида ечиниш, устозлар ва медицина ҳамширалари учун алохида хона ҳамда чўмилиши хоналари (душхона) бўлади.
53. С: Гиподенамия ўзининг маъносини айтинг?
Ж: Гиподенамия дегани инсон ҳаракатини сусайиши демакдир. Олимлар бу масалада энг чопқир ҳисобланадиган иккита қуёнда тажриба-синов ўтказганлар. Қуённинг ҳар иккаласини думига бир хил оғирлик боғлаб қўйилган. Бир ойдан кейин иккала қуён текширилганда икковини ҳам ҳаракат фаоллиги камайган. Юраклари эса анчагина катталашган. Шу сабабли мактаб ўқувчилари ҳар куни ҳеч бўлмаса бир соат жисмония тарбия ёки спорт тури билан шуғулланишлари лозим.
54. С: Спортчи тошлар ҳақида нимани биласиз?
Ж: Тошлар бир неча авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган алп йигитлар кўтарадиган оғирлик ҳисобланади. Тошлар асосан 3 хил бўлади. Масалан 16 кг, 24 кг, 32 кг. Ҳозирги замон тошлари металл қуйиш устахоналарида қолипларга қуйиладиган – шарсимон, ушлайдиган қўлини қалинлиги 35 мм, оғирлиги 16, 32, 24 кгни ташкил этади. Кўпчилик спортчилар елка ва қўл, бел мускулларини ривожлантиришлари учун тош кўтариш билан шуғулланадилар. Тош кўтаришда икки хил усулда мусобақалар ўтказилади. Даст кўтариш ҳамда силтаб кўтаришдан, тош кўтирш спорт билан боллар 14 ёшдан бошлаб шуғуллансалар мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
55. С: “Техника” сўзининг маъноси нима?
Ж: Техника сўзи юнонча “Техниус” сўзидан олинган бўлиб, “Маҳорат ва санъат” деган маънони билдиради.
56. Авиа спорт турлари ҳақида нима биласиз?
Ж: Авиа спорт турларидан – самолёт спорти, планерли спорт, парашют спорти ҳамда авиамодел спорти. Халқаро Авиация спорти (ҲАС) 1905 йилда ташкил топган. ҲАС 1948 йилдан бери планерли спортдан ва бошқа турларидан ҳар икки йилда бир марта жаҳон биринчиликларини ўтказиб келмоқда.
57. С: Бадминтон спорт тури федерацияси қачон ва қаерда ташкил топган?
Ж: Бадминтон спорт тури федерацияси 1934 йили Лондон шаҳрида ташкил этилган.
58. С: “Бадминтон” спорттури учун майдон ўлчамлари ҳақида нимани биласиз?
Ж: Бадминтон спорт ўйини учун майдон тўртбурчак шаклида бўлиб, узунасига икки кишили 13 м40 см эни 6 м 10 смни ташкил этади. Бир кишилик ўйинлар учун эса узунаси 13 м40 см эни 5 м 18смни ташкил этади. Спорт майдонларига чизиладиган чизиқларнинг ўлчам 3,8 смдан ошмаслиги керак. Мусобақаларни ўтказиш учун “бадминтон” майдони 2 га бўлиниб, зангори сетка билан майдон қоқ ўртасидан бўлинади. Сетканинг оралиғидаги тешиклар 2 смни ташкил этади. Сетканинг узунлиги 6 м10 см, эни 76 см, сетканинг ердан баландлиги 1 м 52.4 смни ташкил этади. Умуман сетка 1 м 55 смли баландликка ўрнатилади.
59. С: “Волан” ҳақида нимани биласиз?
Ж: Бадминтон ўйинини берк хонада ўйнаш учун 4,7г дан 5,5 г оғирликдаги “волан” ишлатилади. Воланнинг атрофидаги патлар 14 донадан 16 донагача бўлади. Ҳақиқий ўйин учун ракеткадан отилган волан 13 м гача учиб бериши лозим.
60. С: “Бадминтон” ракеткалари ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: “Бадминтон” ракеткалари “теннис” ракеткаларига ўхшаш бўлгани билан улардан анча енгил. Улар оғирлиги 130 грамм. Ракеткалар қосқонига оралари 0,6-0,8 мм бўлган махсус шнурлар тортилади.
61. С: Баскетбол ўйини ҳақида нима биласиз?
Ж: Баскетбол деган сўзнинг маъноси баскет – сават, бол – тўп деган маънони билдиради.
62. С. “Баскетбол” ўйинининг ватани ...
Ж: Баскетбол ўйини бундан 1000 йиллар олдин ташкил этилган, бу ўйинни жанубий Америкада Флорида штати аҳолиси ўйнаган бўлиб, уни доктор Жеймс Нейсмит системага солиб, ўйин қоидаларини ишлаб чиққан ҳамда бу қоидалар 1894 йили нашр этилган. баскетбол ватани Америка.
63. С. Европага баскетбол қачон кириб келган?
Ж: Басткебол Европага 1920 йиллардан кейин кириб кела бошлади. 1930 йилларга келиб, бутун дунё басткетбол ўйнай бошлади.
64. С: Халқаро баскетбол федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро баскетбол федерацияси 1932 йили ташкил топган. Баскетболдан жаҳон чемпионати ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Жаҳон биринчиликлари эркаклар 1950 йилдан бери, аёллар баскетбол мусобақалари эса 1953 йилдан бери ўтказилади.
65. С: Европа биринчилиги баскетбол спорт туридан қачондан бери ўтказилиб келинмоқда?
Ж: 1935 йилдан бери эркаклар орасида, 1938 йилдан бери аёллар орасида.
66. С: Баскетбол спорт тури қачондан бери Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган.
Ж: 1936 йилдан бери (эркаклар) баскетбол спорт тури олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. 1976 йилдан бошлаб “Аёллар” ҳам олимпиада ўйинларида ушбу турдан мусобақалаша бошлашди.
67. С:Баскетбол майдони ўлчамлари ҳақида.
Ж: Баскетбол майдонининг ўлчами ҳозирги даврда бўйига 28 м энига 15 мни ташкил этади. Шитнинг бўйи 1 м05 см, эни эса 1м 80 см. Ердан шгитгача баландлик 2 м75 см. Баскетбол майдонидаги ўртадаги доиранинг ўлчами 3 м60 см. Ҳамма доиралар 3 та барчасининг ўлчами 3 м 60 смни ташкил этади. Жарима майдонининг узунлиги 5 м80 см. Чизиқ асосан шгитнинг тагидан чизиқдан ўлчанади.
68. С: Баскетбол шитининг майдондаги ўлчами қанча?
Ж: Шит чизилган баскетбол майдонидаги чизиқдан олдинга 1м 20 см чиққан бўлиши шарт.
69. С: Баскетбол (металл) халқанинг диаметри қанча?
Ж: Металл халқанинг диаметри 45 см. Унга илинадиган тўрини узунлиги 40 смни ташкил этади.
70. С.Баскетбол тўпининг ўлчами ҳақида нима биласиз?
Ж: Айланаси 75-78 см, оғирлиги 600-650 грамм.
71. С: Баскетболчининг ташқи қиёфаси ҳақида.
Ж: Баскетболчида асосан трусик, махсус футболка, тиззаларида махсус ҳимоя мосламалари, юмшоқ оёқ кийим. Футболкаларнинг олдида номерлар ҳамда орт томонда каби номерлар бўлиши лозим. Асосан баскетболда кўкрак номерлари 4 дан бошланади.
72. С: Америкача футбол ҳақида нима биласиз?
Ж: Америкача футбол қаттиқ характер жиҳатидан регби ўйинига ўхшаб кетади. Худди бейсбол спорт тури каби Американинг миллий ўйинлари жумласига киради. “Америкача футбол” ўйинида куч, тезлик, чаққонлик, чидамлилик сифатлари ривожланади. Бу ўйинда ихтиёрсиз равишда қўполлик ишлатилганлиги сабабли ўйинчилар қаттиқ шикастланишлари табиий ҳолдир.
73. С: Американча футболнинг тарихи…
Ж: Америкаликлар бу ўйинни 1874 йилдан бошлаб ўйнай бошлаганлар. 1880 йилга келиб, Американча футболнинг қоидалари ишлаб чиқилди.
74. С: Майдон ўлчамлари ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: Американча футбол майдони узунасига 109 м 75см, энига 48 м 80 смни ташкил этади. Дарвозабон майдони узунаси 9 м 15 смни ташкил этади. Майдон 20 та тенг бўлакка бўлинади. Дарвозанинг баландлиги 3 м5 см эни 6 м10 см.
75. С: Американча футболнинг тўпини оғирлиги қанча?
Ж: Тўп озгина қовунсимон бўлиб, оғирлиги 396 г дан 424 г гача. Диаметри узунасига 71,16 смдан 72,43 смгача, кўндалангига эса 56,40 смдан 56,57 см.
76. С: Американча футбол иштирокчиси кийими қандай?
Ж: Уларнинг кийими “Муз устида хоккей”ўйинчисининг кийимидан иборат. Фақат оёқларида конькининг ўрнига бошқа оёқ кийими кийилади.
77. С: Ўйин иштирокчилари ва ўйиннинг вақти ҳақида?
Ж: Асосан майдонда 11 ўйинчи иштирокида ўйин бошланади. Заҳира ўйинчилари эса хоҳлаганча.
78. С: Ўйин вақти қанча?
Ж: Умуман ўйин 60 минут “тоза” вақтга ўйналади. Ўйин асосан 4 даврга бўлинади. Биринчи даврда 10 минут, 2 давр тугагач 10 минут, 3 давр тугагач 10 минут ўйинчилар дам оладилар. Ўйин давомида дарвоза чизиғига тўп олиб келиш 6 очко, агар дарвозага киритилча 6+2, яна 2 очко қўшиб берилади.
79. С: Бейсбол ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: Бейсбол – бизнинг ибора билан айтганда “Лапта” ўйини маъносини англатади. Бу ўйин 1330 йили Англияда маълум бўлган. Бу ўйин ҳақида буюк драматург Уильям Шекспир ўзининг драмаларида гапириб ўтган. Бу ўйин Англиядан Шимолий Америкага 1839 йили олиб келинган.
80. С: Майдон ўлчамлари (Бейсбол) ҳақида нимани биласиз?
Ж: Майдон узунлиги 175 м энига эса 12 м ни ташкил этади. Бейсбол ўйинида тўпни урадиган таёқ размери 106,70 см таёқни пастки қисми 6,98 см, тўп икки марта тери билан қопланади. Диаметри 23 см оғирлиги 145 грамм.
81. С: “Бокс” спорт тури ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: Месопотамияда қазиш ишлари амалга оширилганда эрамиздан 4800 йил олдин ҳам ушбу спорт тури билан шуғулланганликлари - топилган махсус сопол сувенирда акс этган. Афсонавий шоир (қадимга Греция) Гомер ҳам ўзининг “Илиада” достонида “Эркаклар”нинг бир-бирлари билан муштлашаётганликлари, мусобақалар ҳақида баён этган. Ўтмишдаги расмлар ва китобларда ёзишларича бу икки киши ўртасидаги мусобақа эрталабдан токи қайси бири иккинчисини енгмагунча давом этган. Эрамиздан олдинги 688 йили ўтказилган Олимпиада ўйинлари дастурига ҳам “бокс” спорт тури киритилганлиги ҳақида тарихий манбаларда ёзилган. Лекин “бокс” спорт турининг ватани “Англия” ҳисобланади.
82. С: “Бокс” қоидасини биринчи бўлиб ким ёзган?
Ж: “Бокс” спорт тури қоидасини биринчи бўлиб, маркиз “Кунсберри” ёзган.
83.C: Бокс спорт туридан мусобақалар қаерда ўтказилади?
Ж: Бокс спорт туридан мусобақалар асосан усти берк биноларда махсус рингларда ўтказилади.
84. С: “Бокс” ринги тўғрисида нима биласиз?
Ж: “Бокс” ринги махсус арқонлардан ташкил топган квадратни ташкил этади, унга тортилган арқоннинг йўғонлиги 2,5 см рингнинг ўлчами 4 м 90 смдан 6 м 10 смгача. Масалан ринг ўлчами 4 м90 см бўлса барча тўрттала томон ҳам бир хил ўлчамда бўлади. Тўрттала томондан тортилган махсус тортмалар рингдан 50 см узоқликда жойлашади. Рингнинг ердан баландлиги 90 см. Биринчи арқон масофаси 40 см, иккинчи арқонгача 40 см, учинчи арқонгача 50 см. Жами 130 см.
85. С: “Боксёр”лар кийими ҳақида нима биласиз?
Ж: Уларнинг кийими майка, трусик ҳамда устидан махсус мослама кийилади. Уларнинг оғзида “тишлари” ҳам бўлади.
86. С: “Бокс” спорт турида қандай “снарядлар” ишлатилади?
Ж: Боксёрлар қопи, махсус осма нок, махсус тренажёрлар ҳимоя маскаси, машғулотлар учун алоҳида қўлқоплар, ҳақиқий бокс қўлқоплари.
87. С: Бокс спорт турида нечта гуруҳда мусобақалар олиб борилади?
Ж: Тўрттала гуруҳ орасида олиб борилади. (10-12 ёш), (12-14 ёш), (14-16 ёш), (16-18 ёш), (18 ёш ва ундан ортиқ).
88. С: Боксдаги вазн тоифалари ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: 10-12 ёш – 32, 34, 36, 38, 40, 42, 44, 46, 48, 51, 54, 57, 60, 63, 66, 69 ва 69 дан оғир. 12-14 ёш – 42, 45, 48, 51, 54, 57, 60, 63, 66, 69, 72, 75 ва 75 дан оғир.
14-16 ёш ва ундан катталар – 48, 51, 54, 57, 60, 63,5, 67, 71, 75, 81, 91 ва ундан ортиқ.
89. С: “Бокс” спорт туридан III ўсмирлар даражасини олиш учун неча марта ғолиб чиқиш мумкин?
Ж: III ўсмирлар даражасини олиш учун боксёр 6 марта рингда янги рингга чиққан ўқувчилардан ғолиб чиқиш лозим.
90. С: Юнон-рум кураши ҳақида нима биласиз?
Ж: Бизнинг эрамиздан 3000 йил олдин ҳам бу кураш тўғрисида тарихий манбаларда акс этган. Бу кураш бизнинг “белбоғлик” кураш спорт турига ўхшаб кетади. Бунда курашчи белдан тепасида курашади. Ўша замонларда агар аёл билан эркак бир-биридан ажраладиган бўлса қозининг амри билан эркак кишини белигача кўмиб қўйишиб, аёл билан кураштиришган.
91. С: “Кураш” деб нимага айтилади?
Ж: Кураш деб икки мард паҳлавон йигитнинг майдондаги беллашувига айтилади.
92. С: “Эркин” кураш деганда нимани тушунасиз?
Ж: Эркин кураш мусобақасида курашчилар оёқ ва тананинг белгиланган жойларидан ушлаб (устибошидан ушлаш мумкин эмас) курашишади.
93. С: Волейбол ўйини тарихи ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: Волейбол ўйини 1895 йили Америка қўшма штатларида ташкил топган. Бу ўйинни Массачусетес колледж ўқитувчиси Уильям Морган томонидан топилган.
94. С: Халқаро волейбол федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро волейбол федерацияси (ФИВБ) 1947 йили ташкил топган.
95. С: Волейбол спорт тури нечанчи йилдан бери олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: Волейбол 1964 йилдан бери олимпиада ўйинлари дастурига киритилган.
96. С: Волейболда (ўғил болалар 14 ёшгача) сетканинг баландлиги қанча?
Ж: 2 м20 см.
97. Волейболда (қизлар 14 ёшгача) сетканинг баландлиги қанча?
Ж: 2 м10 см.
98. С: 16 ёшгача ўғиллар ва қизлар сетканинг баландлиги қанча?
Ж: 2 м352,2 см.
99. 18 ёш ва ундан юқори ёшдагилар учун волейбол сеткасининг баландлиги қанча?
Ж: 2 м43 см.
100. С: Волейбол ўйини неча партиядан ва неча ҳисобгача ўйналади?
Ж: Умуман олганда волейбол ўйини 25 ҳисобгача тайбрек усулида ўйналади. Партиялар сони 5 ёки 3 та охирги партияларда 15 гача ўйналади.
Jismoniy tarbiya va sport kanali
https://t.me/joinchat/AAAAAElpey5NkGlj0eBZhg