February 2, 2021

Чимқўрғонда "Обод қишлоқ" дастури бошланди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни қандайдир бир муҳим ўзгариш, янгилик бўлаяпти. Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилиб келинаётган “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бунинг бир мисолидир.

Ушбу бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг узвий давоми сифатида Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Чимқўрғон” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш бошлаб юборилди.

Жумладан, Шу куннинг ўзида, Туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан 52 та махсус техникалар орқали қум-шағал ташиб келтирилди ва 1 км масофага ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, аҳоли хонадонлари, молхона ва хожаатхоналарда дезинфекция ишлари олиб борилди.

37 та хонадонларда яшовчи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, “Ёшлар дафтари”га киритилган 8 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб этилди. 3 нафар ёшларга хонадонида иссиқхона ўрнатиш учун аризалар қабул қилинди.

“Аёллар дафтари”даги 5 нафар фуқаролар жамоат ишларига қабул қилинди. Касбга қайта ўқитиш борасида 20 нафар ёшлар ва аёллар рўйхати шакллантирилди.

Тиббиёт ходимлари томонидан Худуддаги 164 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 32 нафар фуқарода касаллик аниқланди ва 2 нафар фуқарога вилоят Тиббиёт бирлашмасига йўлланма берилиб қолган 30 нафар фуқарога шу жойнинг ўзида тиббий муолажалар қилинди.

“Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.