Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси
@jizzax_vil_xalq_qabulxonasi
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Ш.Мирзиёев
3 posts

Форишда "фуқаробай" ишлаш тизими бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

Муҳтарам юртбошимиз раислигида жорий йилнинг 27 январь куни ўтказилган йиғилишда “Фуқаробай” ишлаш бўйича янги тизимни ташкил этиш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Унга биноан, Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят ва тумандаги Халқ қабулхонаси масъуллари уйма-уй юриш чоғида оғир вазиятдаги инсонлар ҳолатини атрофлича ўрганиб, маиший шароитларини яхшилаш ва камбағалликдан чиқаришнинг аниқ чораларини белгиламоқда.

“Ўхум” обод масканга айлантирилади

Жаннатмакон диёримизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос инфратузилмаси, табиати билан ажралиб туради. Фориш туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Ўхум қишлоғи ҳам ўзининг мусаффо ҳавоси ва ўзгача таровати билан кўпчиликни ўзига жалб қилади. Очиқкўнгил, самимий инсонлари билан ажралиб туради. Туманнинг чекка қишлоғи ҳисобланган бу ҳудудда ҳам “Обод қишлоқ” дастури дорисида тизимли ишлар бошланди.

Чимқўрғонда "Обод қишлоқ" дастури бошланди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни қандайдир бир муҳим ўзгариш, янгилик бўлаяпти. Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда.