February 6, 2021

“Ўхум” обод масканга айлантирилади

Жаннатмакон диёримизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос инфратузилмаси, табиати билан ажралиб туради. Фориш туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Ўхум қишлоғи ҳам ўзининг мусаффо ҳавоси ва ўзгача таровати билан кўпчиликни ўзига жалб қилади. Очиқкўнгил, самимий инсонлари билан ажралиб туради. Туманнинг чекка қишлоғи ҳисобланган бу ҳудудда ҳам “Обод қишлоқ” дастури дорисида тизимли ишлар бошланди.

Дастлаб, Бошланажак эзгу ишлар учун маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари иштирокида жонлиқ сўйилиб, ўтганлар хотирасига дуои фотиҳа қилинди.

Шундан сўнг, Маҳалла фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқов томонидан, Ўхум МФЙда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида штаб ва ишчи гуруҳлар ташкил этилди. 15 та махсус техникалар жалб этилиб, бажариладиган ишлар режалаштириб олинди.

Шу куннинг ўзида, Халқ қабулхонаси ва Сектор раҳбарлари уйма-уй юриш орқали одамларнинг яшаш тарзи, муаммолари шунингдек, уларнинг мурожаатларини тизимли ўрганишди ва айримларини жойида бартараф этди.

Ўхум МФЙдаги Асраф қишлоғида яшовчи Шодигул Туронова боқувчисини йўқотган, ҳеч қаерда ишламаганлиги учун ёлғиз фарзандини қийналиб тарбиялаяпти. Ишчи гуруҳ томонидан оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат мурувват ёрдами кўрсатилди.

Шунингдек, кун давомида ҳудуддаги 4 дона яроқсиз ҳолга келиб қолган электр сим ёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилди.

1 дона трансформатор техник назоратдан ўтказилиб, Ўхум қишлоғи аҳолисининг электр энергиясидаги мавжуд муаммолари бартараф этилди.

Аҳоли хонадонларига 89 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.

Махсус техникалар ёрдамида Ўхум МФЙ ҳудудидаги 3 км. масофадаги ички тупроқ йўлларга шағал ётқизилиб текисланди.

Сел оқибатида таъмирталаб холатга келиб қолган 2 та кўприк устки қисмларига шағал ётқизилиб, йўл қисми текисланди.

“Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.