"Уйқу". Сальвадор Дали
Ушбу картинада Дали уйқу ҳолатидаги одамни тасвирлаган. Одам қани бу ерда, деган савол туғилиши табиий. Дали уйқуда туш кўраётган одамни қандай тасаввур қилса, шуни акслантирган.
Дали ва санъатшуносларнинг картинага берадиган изоҳлари қуйидагича:
Бош жуда-жуда катта – чунки туш чексиз-чегарасиз, алғов-далғов. Тушда (параллел дунёда) инсон онги кенгайиб, тана эса кичрайиб, аҳамиятсиз қисмга айланади. Аммо онг ўзи исталганча кенгая олмайди. Туш ҳолатидаги онгни реал дунё билан боғлаб турувчи иплар бор. Бу иплар – ўтмиш хотиралари, келажак режалари, яқин инсонларга нисбатан туйғулар. Онгга истаганча парвоз беришга имкон бермайдиган, уни реал ҳаёт билан ушлаб турган воситалар гигант юзни тутиб турган тиргаклар тимсолида тасвирланган.
Яъни тушлар ҳар қанча нореалдек кўринмасин, улар реал ҳаёт билан (тиргаклар) боғланган. Ҳатто тушда биз учратадиган объектлар ҳам реаллик билан боғлиқ. Бу картинанинг чап томонида турган итнинг ҳам тиргакка таяниб тургани мисолида кўрсатилган.
Биз шунчаки тушимиз реал ҳаёт билан қандай боғлиқлиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз холос.