K
@kaktusoy
18 posts

Мартин Лютер Кинг – "Менинг орзуйим бор"

Мартин Лютер Кинг қора танлиларнинг оқ танлилар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлиши учун курашган жамоат арбоби. Америка прогрессивизмининг ёрқин намояндаси, АҚШда қора танлилар ҳуқуқлари учун қўзғалган ҳаракатнинг етакчиларидан бири. Илоҳиёт фанлари доктори. Баптизм (ихтиёрий танловга асосланган эҳтиқод) руҳонийси. Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори. Келиб чиқиши афроамерикан бўлиб, руҳоний оиласида улғайган. Болалигидан нотиқлик хусусиятлари билан кўзга ташланади.

Ҳанс Рослинг: "Ҳаққонийлик" (Factfulness)

Рослинг бу инстинктни инсониятнинг дунёни қабул қилишдаги энг катта хатоси деб баҳолайди. Бўлиниш инстинкти бизда дунё камбағаллар ва бойларга бўлинган деган адолатсизлик картинасини ҳосил қилади.

Сувсоздан чемпионга айланган Макрегор. Жон Кавана – “Конор Макгрегор. Қоидаларсиз ҳаёт” китоби

Ирландиялик оддий сувсоз қандай қилиб миллионлар тикиладиган ўйинчига айланди? Нега ўзингга бўлган ишончни ҳеч қачон йўқотмаслик керак? Қандай қилиб Конор Макгрегор UFC чемпионига айланди?

Постамериканча дунё: у қандай бўлади?

Қуйида йирик сиёсатшунос Фарид Закариянинг "Постамерика дунёси" китобининг энг қизиқарли жойларидан жамланган саммарини ўқишингиз мумкин. Агар саммари сизни қизиқтирса, китобни тўлиқ ўқиб кўришни тавсия қиламан (шахсий тавсия). Жуда фойдали китоб.

Прокрастинация: "кейинроқ қиламан"дан қандай қутулиш мумкин?

Дам олиш кунида уйда тозалаш ишларини олиб боришни режалаштирасиз. Якшанба тонги “бугун дам олиш куни-ку” деган баҳона билан кечроқ уйғонасиз. Уйқудан уйғониб, биринчи қиладиган иш – ижтимоий тармоқларни титкилаш. Иккиси бирга бўлган нонушта ва тушлик. Режадан ташқари сайр, кино. Натижада дам олиш куни бир нафасда ўтиб кетади, уй эса тозаланмаган.

Зукко ким? Ландовур-чи?

Мальколм Гладуэллнинг "Зукколар ва ландовурлар" китоби қандай қилиб даҳога айланиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

"Феррарисини сотган руҳоний". Робин Шарма

Питерни оиласи ҳам, дўстлари ҳам яхши кўришар, унинг ҳамма нарсаси бор эди. Аммо у ҳар доим ниманидир кутиб, ниманингдир орзусида яшарди. Дарс пайтида ёзги таътил ҳақида, ёзги таътил вақтида эса Янги йил байрами ҳақида ўйларди. У доим орузлар билан яшарди, айни дамда ва айни жойда мавжуд бўлмас, ҳозирги лаҳзани ҳис қилмасди.

Майкл Миллер. “Бизнес учун YouTube. Видео ёрдамида самарали маркетинг»

Ушбу китобда муаллиф дунёдаги энг оммабоп платформалардан бири бўлган YouTube'дан бизнес мақсадида фойдаланиш бўйича тавсияларни бериб ўтади.

"Уйқу". Сальвадор Дали

Ушбу картинада Дали уйқу ҳолатидаги одамни тасвирлаган. Одам қани бу ерда, деган савол туғилиши табиий. Дали уйқуда туш кўраётган одамни қандай тасаввур қилса, шуни акслантирган.