May 7, 2020

Мия – пластилин

 Инсон миясининг атиги 5 фоизини ишлатишини билсангиз керак. 
 Аммо қолган 95 фоизи-чи? У шунчаки моғор босиб тураверадими?

Яқин давргача тиббиётда шундай догматик қараш бор эди – мия ўсмирлик давригача ривожланади, ундан кейин эса фақатгина регрессия кутазилади. Бу сирпанчиқ қияликдан тушишга ўхшайди. Сирпаниб кетаверасан, тепага қараб чиқишнинг имкони йўқ. Мияга етказилган ҳар қандай шикаст унинг ишини буткул издан чиқарди, деган фикр ҳам бор эди.

Аммо нейрофизиология соҳасидаги кашфиётлар ҳаммасини ўзгартирди – инсон мияси бутун умр давомида ривожланиб бора олади. Кучли жароҳатларлан кейин ҳам мия ўзини тиклай олади. Миянинг бу мўъжизавий хусусиятлари фанда “нейропластика” деб номланади.

Технологиялар ривожи ёрдамида инсон миясини тадқиқ қилиш имконияти пайдо бўлди. МРТ текширувларида кўринишича, баъзи инсонларда миянинг бир қисми туғма мавжуд эмас. Ҳатто миянинг битта яримшаригагина эга бўлган одамлар ҳам мавжуд. Қизиғи, улар ўзларида бундай нуқсон борлигини мутлақо сезишмаган, оила қуриш, таълим ва касбда барча билан тенг бўлишган.

Норман Жойжнинг “Мия пластиклиги” (Пластичность мозга) китоби мия имкониятлари ҳақида ҳикоя қилади.

Мия оғир жароҳатлардан кейин ўзини қандай тиклаши, мияни қандай максимум даражада ривожлантириш мумкинлиги тушунтирилади. Китоб нутқида камчилиги бўлган болалар билан шуғулланиш учун ҳам керакли маълумотларга эга. Аутизм ва эпилепсияга чалинган болаларни даволашда қўл келади.

Мия – пластилин. Ундан исталган шаклни ясаш мумкин. Уни қандай ишлатиш бўйича эса бу китоб сизга йўриқнома бўла олади.

Нейропластика мўжизаси

65 ёшли кекса Петро Бач-и-Рита инсультдан кейин ярим танаси фалажланиб, гапира олмай қолди. Шифокорлар унга энди ўзини эплай олмайди, мия ўз вазифаларини бажара олмайди, деб қарашди. Аммо унинг ўғиллари –нейрофизиологлар Пол ва Жорж отасини шу аҳволда ташлаб қўймади. буни уз холи куйиш истакида эмас эдилар. Жорж ёш болалар таълимига ўхшаш реабилитация машқларини ўйлаб топди. Аввалига девор бўйлаб эмаклаш, кейин таянчга суяниб, боғда айланиш... Булар Петронинг ҳаракатланишини яхшилай бошлади. Кейинчалик Жорж кичик моторика ҳаракатларини фаоллаштирувчи машқлар топади – полдан тангаларни териб олиш каби. Ҳаракатланиш орқали мияда нейронлар фаоллиги ҳам ортади. Бир неча йил ичида инсультдан фалажланган бемор аввалги ҳаётига қайтади – буткул соғлом одамлардек коллежда дарс бера бошлайди.

Мия фаолияти ёмонлашади

Бутун кунни компьютер қаршисида ўтказсангиз: кам харакат турмуш тарзи мияда қон айланишини ёмонлаштиради

Овқатланиш рационида оддий углеводлар кўп бўлса: оқ ун, шакар...

Сурункали стрессда яшасангиз: стрессга жавобан мия гипокампи кичрая бошлайди ва бу хотира пасайишига олиб келади

Кам ухласангиз: уйқу танқислиги диққатни жамлай олмаслик ва хотира пасайишига олиб келади.

Кўп вақтингизни интернет ва телевизор олдида ўтказсангиз: диққатингиз суст ва сохталашиб қолади. Кўп вақтингизни интернет ва телевизор олдида ўтказсангиз: диққатингиз суст ва сохталашиб қолади.

Мия фаолияти яхшиланади

Спорт билан шуғуллансангиз: Спорт, айниқса, аэробик машклар хотирани яхшилайди, нейронларни фаоллаштиради.

Таомнома фойдали оқсилга бой бўлиши керак: денгиз маҳсулотлари.

Стрессга чидамлиликни ошириш керак: спорт, нафас машқлари, медитация машғулотлари ёрдам беради.

Суткада 7-8 соатдан кам ухламанг: уйқунинг давомийлигидан ташқари сифати ҳам муҳим. Мия тўлиқ тикланиши учун чуқур уйқу фазалари керак.

Диққатни жамлашга кўмаклашадиган ишлар билан шуғулланинг: мураккаб адабиётлар ўқиш, янги тил ўрганиш.