
Мавлуднинг учинчи куни байрам билан табриклагани ошнам Шерлок Холмснинг олдига кирдим. У қизил халат кийиб кушеткада ётар, ўнг томонида тамаки жойланган бир неча трубка, чап томонида эса бир даста ғижимланган эрталабки газеталар турар эди, уларни ҳозиргина кўздан кечирган бўлса керак. Кушетканинг ёнида бир стул, унинг суянчиғига анчагина кийилган, бир неча жойи тешилган фақирона намат шляпа осилган. Холмс, афтидан, бу шляпани жуда диққат билан текширган бўлса керак, чунки стулда пинцет билан лупа ётарди.

Мануэль Гарсиа зиналар оша Мигель Ретананинг хонасига чиқди. Жомадонини полга қўйиб, эшикни тақиллатди. Садо бўлмади. Лекин Мануэль йўлакда турганча сезди: хонада кимдир бор. Буни эшик ортида туриб фаҳмлади.

Бизни саройдай кенг ёп-ёруғ хонага итариб киритиб юборишди. Ёруғдан кўзлар қамашиб кетди, мен кўзларимни юмдим. Бир лаҳзадан сўнг назарим столга, стол ортида аллақандай қоғозларни варақлаб ўтирган фуқаро кийимидаги тўрт кимсага тушди. Бошқа маҳбуслар бир четда тўда бўлиб туришарди. Биз хонани оралаб ўтиб, уларга қўшилдик. Кўпчилигини мен танирдим, қолганлари, афтидан муҳожирлар эди. Олдда бошлари думалоқ, бир-бирига ўхшаб кетадиган икки нафар малла соч туришарди: франтсузлар бўлса керак, деб ўйладим. Бўйи паканароғи дам-бадам шимини юлқиб қўяди – асабийлашаётир. Шу алфозда уч соатча турдик, силлам қуриб меровланиб қолдим, бошим ғувиллай бошлади. Бироқ хона иссиқ эди, бир неча кун совуқда қолганимизданми, ҳарқалай, бу ерда жон сақласа...
Жиноий иш бўйича жалб этилган жаноб Мейхерн ўрта бўйли, қотма, дид билан кийинадиган олифтанамо киши эди. У адвокатлар ичида ўзига яраша обру-эътиборга эга эди. Унинг кулранг ва ҳар бир нарсага диққат билан боқадиган ўткир кўзлари суҳбатдошига унинг қанчалик идрокли киши эканини кўрсатиб турарди.

Бўёғи кўчиб кетган қатор эшикларни бирма-бир очиб-ёпиб, эндигина иккинчи қаватга кўтарилаётган эдимки, қадамим сустлашди – назаримда, охирги хонада жуда таниш алланимага нигоҳимни уриб олгандек эдим. Вақтим тиғизлигини баҳона қилиб (гарчи вақтим у қадар тиғиз бўлмаса-да) йўлимда давом этавердим. Юқори қаватдан, ниҳоят, керакли одамни топиб, мўлжалдаги юмушни битириб қайтиб тушаётганимда ҳам худди шундай қилишга чоғлангандим-у, лекин иложи бўлмади – биров қўлимдан ушлаб тортди гўё ва ярим соатгина аввал мўралаб ўтганим – йўлак адоғидаги хонага беихтиёр қайта бош суқдим. Оддийгина хона, қўшниларидан деярли фарқи йўқ – эски-туски ёзув столлари, қалин-қалин папкалар тахлаб ташланган ойнасиз шкафлар… Деворлар яланғоч, деразалар пардасиз…...