June 1, 2020

ҲИЁНАТ

Саъдулла оиланинг кенжа фарзанди. Акалари уйли жойли бўлиб кетишган. Саъдулла отасидан қолган уйда хотини икки фарзанди ва муштипар онаси билан яшайди.
Нонвойлик касби Саъдуллага ота мерос касб. Эрталаб туриб хамир қориб нон ёпади,нон тайёр бўлгач велосипедининг орқасидаги қутига солиб бозорчага олиб боради,нонсотар опаларга бериб қайтади. Хуллас оиласини очдан ўлдирмаслик учун касби бор. Аёли мактабга дарс беради. Ўқитувчи. Эру-хотин қўш ҳўкиз деган мақолга риоя қилишади.
Муштипар она ҳар доим дуода,набираларига боғча опа десак адашмаймиз.
Саъдулла велосипедини миниб бозордан қайтаётганда Акбар синфдоши ласетти машинаси билан олдига келиб тўхтади.
-Бормисан ўртоқ?-Саъдулла дўстини бағрига босди,-Москвалик бўлиб кетдингку! Қачон келдинг?
-Икки кун бўлди дўстим! Бир ой юртим ҳавосидан баҳра олай кейин яна қайтиб кетаман.
-У ерда ишинг яхшими дейман а?-деди Саъдулла машинага ҳавас билан боқиб.
-Бўлади дўстим! Бир ўзбек кафесига ошпазман нолимайман.
Айтмоқчи мен билан кетасанми? Уша кафега нонвой бўлиб ишга кирасан,ойига еттита саккизта доллар оласан!
Саъдулланинг кўзлари қинидан чиқаёзди.
-Ростданми?
-Бе ҳазил дўстим! Хотинингни ойлиги рузғорингга етади,сенинг пулинг тоза касса бўлиб йиғилади,бир йилда маникидай битта машина оласан қўясан!
-Қачон кетамиз ўртоқ?-деди Саъдулла бориш учун шайланиб.
-Тайёр тур ўзим хабар бераман.
Саъдулланинг Москвага бориш иштиёқи уша куни бошланганди.
Муштипар она ўғлини қарорини эшитиб йиғламсиради.
-Болажоним! Нима қиласан совуқ юртларга бориб? Чиройликкина касби коринг бўлса,тинчгина фарзандларинг олдида оиланг бағрида юрмайсанми а?
-Онажон! Ҳамма ўртоғимнинг машинаси бор,бир икки йил ишлаб келиб машина олай,кейин уйга касбимни қилиб юравераман,-деди Саъдулла онасини бағрига босиб.
Саъдулла хотинини кўндириши анча қийин бўлди. Саъдулланинг хотини эрини оёғига оёғи тегиб ётмаса ухлолмайдиганлар хилидан эди.
-Юриб кетма яна чидолмай ўлдираман а!-деди Саъдулла ҳазил аралаш.
-Ҳаракат қиламан,-деди аёл йиғламсираб.
-Шунча аёл чидаб юрибди,сен ҳам икки йил чидаб тур келаман хопми?
-Хоп.
Мана бугун Саъдулланинг Москвага кетганига уч ой бўлди.
Озми кўпми пул кассага йиғилишни бошлаганди.
Дилором ҳар кунгидай мактабга кириб келди.
Хаёл суриб келаётган хушбичим аёлга мактаб директори атайлаб туртилиб кетди.
Аёл ялт этиб унга қаради.
-Узр Дилором Ҳидоятовна,хаёл билан кўрмай қолибман!-деди директор аёлни қўлидан ушлаб узр сўраган ҳолда.
Уч ойдан буён эркак қўли тегмаган аёл титраб кетди,оғзидан чиқаётган гапи ҳам қўлидай титрарди.
-Ассалому алайкум Аброр Қучқорович! Ҳечқиси йўқ бўлиб туради.-Дилором ҳаяжондан терлаб кетаётганди.
Талабалик даври кўп қизлар билан шакаргувторлик қилган Аброр Қучқорович аёлни ҳолатини сезиб бўлганди,бу унинг фирибларидан бири эди.
Соат 1:30. Дилоромга директор хонасига чақираётганини айтишди.
Аёл ийманибгина кириб келди.
-Яхшимисиз Дилором Ҳидоятовна?
-Раҳмат!
-Саъдуллабек ҳам жарақ-жарақ кўкидан жўнатаяптими?
-Ўзига яраша.
Аброр Қучқорович ҳужумга ўтди.
-Кечиринг сизга урилиб кетдим.Биласизми сизда қандайдур ток бор экан,юрагимни титратиб юборди!
-Шантажлик қилса ҳазил деб айтаман!-деб ўйлаганди директор,аммо аёл индамай жилмайиб қуйди,бу овчи учун қулай имконият эди.
-Дилором Ҳидоятовна яна бир иккита синф берсам улгура оласизми?
-Албатта!-деди Дилором бош эгиб.
-Сизга ҳал қилиб бераман,аммо бир шартим бор. Кечги пайт мен билан тушлик қиласиз!
-Одамлар кўриб қолишади-да,-деди аёл секин овозда.
-Машинам билан узоқроққа борамиз!-деди директор юраги питирлаб ураётган қушчага боқиб.
Аёл рози эди.
Кечга Дилором қайнонасини алдаб кучага чиқди,узоқроқда турган директорни машинасига бориб ўтирди. Буни кимлардур кўрди кимлардур йўқ.
Кафеда иккиси коняк ҳам ичишди. Аёлнинг кайфи ошиб ҳирси ортмоқда эди.
Овчи бу ҳолатни жуда яхши биларди.
Аброр Қучқорович аёлни аввалдан топиб қуйган хонасига олиб борди. Шайтон ўз кўчини кўрсатди.
директор билан Дилором муносабати уша кундан бошланди. Одамлар оғзига тушди. Директор мансабдан кетишдан қўрқиб алоқани узди.


Хийонат кучасига кирган айол учун энди​​​​ ибо хайо бегона эди. У йурушни бошлади, аммо маҳалласида эмас.
Ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора бегона машиналар аёлни уйи олдига келиб турадиган ёки олиб келиб қуядиган бўлишди.
Бу гап сўзлар маҳалла йиғинига бориб етди.
Маҳалла оқсоқоли келиб,-Ўзингни йиғиб ол қизим! Икки болангни,мусофирда юрган эрингни шаънини ўйла ахир! Бечора қайнонанг уятдан нима бўлса бўлиб бўлдику!-деди.
-Мен ёшман! Юришга ҳаққим йўқми? Саъдулла ҳам урис қизлар билан юргандурда! Кетинглар уйимдан!-деб бақирди аёл уларга.
Иффатини юқотган аёлга тушинтириб бўлмаслигини билгач оқсоқол ортга қайтди.
Келини йўқлигида қўшнилар келиб қайнонасига келинни ҳайдаб солиш кераклигини уқтиришарди.
-Ўғлим келсин ўзи бирор йўлини топар,-дерди бечора қайнона йиғлаб.
Орадан икки йил ўтди. Аёлнинг ведио тасмасини маҳалла кўриб бўлишганди.
Саъдулла юртига қайтиб келди.
Гап сўзларни эшитди,хотинини уриб қўлларини синдириб ташлади. Аммо ажрашмади.
Давраларда тўйларда одамлар унга айтишди.
-Саъдулла сенга қиз тегади ахир! Ҳайдаб сол бу хотинингни! Урганган кўнгил ўртаниб қўймайди дейдилар! Яна сенга хиёнат қилади!-дейишди.
-Мен хотинимни ташлаб кетмаганимда у юриб кетмасди! Айб ўзимдан! Фарзандларимни тирик етим қилмайман! Ўгай она фоҳиша бўлса ҳам уни ўрнини босолмайди!-деб жавоб берди.
Уша оила икки йилки яшаб келишмоқда.
Фикр мулоҳаза сизлардан азизларим! Ким айбдор? Эр ё хотин?

Hikoyalar kanalidan...