— Ойижон, — хотини дастурхон йиғиштириб чиқиб кетгач, онасига юзланди Қодир, — синфдош ўртоғим Ботирнинг уч йилдан буён Россияда ишлаётганини айтгандим-а сизга. Ўша бугун қўнғироқ қилиб қолди. Бригадаси билан тўртта уй қуришга шартнома тузибди. «Кунлар исиб қолди, аканг билан келсанг, уч-тўрт сўм ишлаб кетасан», деди. Шунга борсакмикан, нима дейсиз? — Эй, болам-а, менга қолса, бирортангни ҳам ёнимдан жилдиргим йўқ. Аммо… Рўзғор ғорда, болам. Кундалик тирикчиликни-ку бир амаллаб эплаяпсизлар, — хўрсинди Хосият хола, — аммо бу ёқда акангнинг болалари катта бўлиб қоляпти. Унга бўлак уй-жой қилишимиз шарт. Авваллари ёш эканман, иккалангнинг хотинларингга шартта-шартта гапириб, муросага келтириб қўярдим. Энди кучим етмай қолди, болам...
(Дарахтни қулатган болтага хам дарахтдан соп ясалади.) Бундан роппа роса бир ой олдин Мурод исмли навқирон ёшдаги йигитнинг суди бўлиб ўтди.Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 13 йилга озодликдан махрум этилди.Азиз дўстларим озроқ вақтларини менга ажратишса, бу хукм келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хақда имкон қадар сўзлаб бераман. Фазлиддин хаётда деярли хамма орзуларига эришган, бахтли одам эди.Уч тўртта камази бор, тинмай Россияга мева-чева сабзавот ва полиз экинларини олиб бориб сотади.Егани олдида емагани кетида аммо бу бахтига соя ташлаб турган бир жихат бор эди. Тўғри узоқ муддат фарзанд кўрмай юрган кезлари Аллохдан ёлвориб илтижо қилганида туғилажак фарзандининг ўғил ёки қизлигини фарқи йўқ эди.Илтижолари амалга...
— Ўзи омадим йўқ экан. Бу йил ҳам ўқишга кира олмадим. Ҳамма орзуларим чилпарчин бўлди! Э, Худойим, нимага ўзи қиз бола бўлиб дунёга келдим экан?! Райҳон: «Нима бўлса, бўлди. Пешонамга олий маълумотли бўлиш ёзилмаган экан, энди ота-онамга берган ваъдамнинг устидан чиқишга мажбурман», деса ҳам, атрофида қандайдир бир мўъжиза юз берадигандек, отасими, онасими: «Райҳон, қизим, ўқишга ихлосинг жуда баланд. Майли, бу йил ҳам тайёргарлик кўриб, ўқишга кира қол. Учинчи уриниш доим муваффақиятли бўлади», дейдигандек эди. Йўқ, ҳеч қандай мўъжиза юз бермади. Оиласидагилар зиёли одамлар, қалбимни тушунади, деб ишониб юргани — ота-онаси ҳам Райҳон иккинчи бор имтиҳондан ўтолмагач, «эски қўшиқ»ни бошлашди. — Қиз боланинг бозори бир қизийди. Совчилар...
Бурхон ўнинчида укиб юрган кезлари Нигорага кунгил куйди. Йулини килиб Нигорани дугоналари оркали кайта кайта изхор килавериб учрашувга ундайвериб охири ниятига етди. Икки уч бор учрашишиб, ахду паймон килишди. Аслида Нигора бу муштим зур узидан бир синф катта к,ўрс болани унча ёктирмасди, аммо Бурхон хакида нотугри хаёлда эканини икки бора учрашганларидан сунг англади. Гуёки Бурхон хам кунгли очик хушчакчак йигит экану У билмай юрган эканда. Нигора Бурхонни мухаббатга лиммо лим изхорларию хушомадларидан сунг шу фкирга келганди. Галдаги учрашувларидан бирида Нигора суради Бурхон Ака бир нарса сурасам майлими? майли сурай кол Нега доим мактабда кучада бошкача юрасиз купчиликка курс муомала киласиз ха деб тиржайиб жилпанглаб юришим...