June 4, 2020

Ёввойи келин 19-Қисм...

Ёввойи келин
19-Қисм....

исбот билан оғутай оласиз. Улар тўлиқ бўлмагунича суд нитўхтатиб туриш керак. Бу ишни шахсан ўзим назорат қиламан. Қўлингизда аёлнинг яқин ўтмиши ҳақида расмий маълумотномани мана мен бераман. Унга суд-экспертиза хулосалари, фотосуратларниям илова қиламан.—К-кечирасиз. Мижозим қаерда яшаган ўзи?-Ғорда, ёввойи бўлиб, оёғи занжирбанд этилган ҳолатда...—Мен чиндан сўраяпман, — деди Жавлонбек кулиб.—Мен эса сиз билан хазиллашаётганим йўқ, — деди бошлиқ ва шкафни очиб аллақандай папкани топди-да, унинг ичидан Сабоҳатнинг ўз-ўзини ёқиб юборган пайтдаги фотосуратини олиб узатди. Адвокатнинг огзи очилиб қолди.-Энди Анвардан сўранг - икки йил олдин шу аёл билан бўлганмикан? Агар “Ҳа” деса унга орден берамиз.Адвокат чиқиб кетгач, Исоқ Исломович янги гапдан хабардор қилиб қўйиш учун туман прокурори Саид Акбаровга қўнғироқ қилди.-Ҳ а, бу жуда жиддий иш, - деди прокурор ўйчан, — Отаси Акбар Солиевични бундан хабари борми?—Йўқ, хабардор бўлмасалар керак.-Майли, у кишига айтмай қўя қолайлик. Лекин судда кузатувчи сифатида иккаламиз ҳам иштирок этишимиз керак бўлади.—Ҳа, албатта.-Б у ишга маҳалла-кЙйни ҳам, кенг жамиятчиликни ҳам жалб қилиш керак. Токи аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила билишсин.—Ҳа, менимча ўз жонига қасд қилиш қонунни билмасликларидан келиб чиқаяпти. Адолат учун курашиш кераклигини, қонун устуворлигини билиб қўйишлари керак.—Мен вилоят хотин-қизлар кенгашига ҳам қўнғироқ қилиб судда иштирок этишларини эслатиб қўяман.—Бу жараённи матбуотда ҳам ёритиш керакмикан?—Шошилманг, аввал ютиб олайлик.ТУРИНГ, СУД КЕЛАЯПТИ!Суд жараёни катга шов-шувга сабаб бўлди. Туманнинг барча фаоллари, оқсоқоллар, хотин-қизлар кенгаши раислари, мачит имом-хатиблари, фуқаролик холатини қайд қилиш мудирлари ва бошқа судда қатнашиш истагини билдирувчилар сони кўпайиб кетгани учун, уни туман маданият саройида ўтказишга тўғри келди. Билмаган одам бу ерда ашаддий жиноятчининг иши кўрилмокда, дейиши мумкин эди.Саҳнага икки минбар қўйилди, ўртага судьялар. Орқадаги экранда дал или й хужжатларни кўрсатиш учун кинопроектор тайёрлаб қўйилди. Гувоҳларга ҳам саҳна-нинг бир четидан жой қилинди. Бир четга эса жабрланувчи Сабоҳатни ўтқазишди.—Туринг, суд келаяпти! — деган овоз жаранглади.Бутун зал ўрнидан қўзғолди. Судья раиси бугунги суд мажлисининг сабаб моҳияти ҳақида қисқача ахборот бергач, биринчи бўлиб айбланувчи минбарига Акромжон акани таклиф қилди.—Акромжон акага менинг фақат икки саволим бор, — деди қораловчи судьяга мурожаат қилиб.—Марҳамат, — деди судья.—Айтингчй, нима учун ЗАГСдан ўтмадингиз?—Бунга хожат йўқдеб ўйладим. Ёшинг бир жойга бориб қолганидан кейин никоҳлаш етарли дебман, - деди ота.-Агар тақцир насиб қилиб, жабрланувчи Султонова Сабоҳатхон оқланса, яъни покизалиги исботланса, сиз ЗАГСдан ўтармидингиз?—Худо хоҳласа ўтардим, — дея жавоб берди ота иккиланмай.—Бўлди, менда бу кишига саволим йўқ.-Уларни нико\лаган домлани таклиф қилинглар, - деди судья.Саҳнага ошқовок»дан кичикроқ салла кийган ва ингичка соқол қўйган Тўйчи мулла чиқиб келди.—Сиз нима учун уларни ЗАГСсиз никоҳладингиз? — деб сўради судья.Ҳа энди, илтимос қилушувди-да.—Бугунги суд сизнинг айбингиз билан бўляпти. Чунки ЗАГСдан ўтилганида дабдурустдан ажрашишмаган бўли- шарди. Уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари қонуний ҳимояга олинган бўларди. Мана шундай ноқонуний турмуш қуришлар оқибатида кўплаб оилалар шошма-шошарлик билан бузилиб кетмокда, айниқса аёллар томонидан ўз жонига қасд қилишлар содир бўлмоқда, болалар етим қолмокда, жамиятимизга зиён-захмат етмоқца. Бунга сизга ўхшаган пул учун имонини сотишгаям тайёр бўлган чала муллалар сабабчи. Ўртоқ котиб!-Лаббай, ўртоқ судья.-Баённомага ёзиб қўйинг. Бу кишининг ноқонуний никоҳ ўқиётгани учун тегишли жарима солинсин ва никоқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин. Бу нарса бошқа- ларга ҳам сабоқ бўлсин. Марҳамат, давом этамиз.Гувоҳ Ҳидоятхон таклиф этилди.Ҳидоятхон ҳам фақат ҳақиқатни сўзлаши ва ёлғон маълумот бергудек бўлса қонун олдида тегишли жавоб бериши ҳақидаги хужжатга имзо чеқди.—Ҳидоятхон, сиз Сабоҳатхонни илгари танирми- дингиз?-Ҳа, эшитгандим.-Кимдан?—Одамлардан.—Одамлар нима дейишганди?-Уни

ёмон, суюқоёқ дейишганди.Залдагилар увиллаб юборишди.—Укангиз Анвар билан улар ўртасидаги муносабатдан хабарингиз бормиди?—Ҳа, бир айтувди.-Вой ўлмасам, — деб юборди залда боласи билан ўтирган Анварнинг хотини кўзлари ола-кула бўлиб.—Нима деганди?-Айтишим шартми?-Шарт.Айтувди-да, оёғи чўлоқ бўлсаям, фоҳиша аёл экан,деб.-Қачон?—Икки йилча бўлди.-Демак икки йил бурун сизга укангиз айнан шу аёл тўғрисида, у билан танишиб қолгани, фоҳиша эканлиги тўғрисида гапирган, тўғрими?-Тўғри.—Яна нима қўшимча қила оласиз?-У ҳам ичаркан, чекаркан...—Бўпти, раҳмат. Бошқа саволим йўқ.—Мен укамга бошқа бу аёлга борма деганман, кейин ўзи бормаган...Залдагилар бир-бирларига қараб, кулишиб шивирлаша бошладилар.-Тинчланинглар! — деди судья болғачасини “тақ” этказиб, — Навбатдаги гувоқ, марҳамат.Саҳнага Саодат чикди.—Мен бу аёлни илгари кўрмаганман. Лекин опамнинг гапларини тўлиқ тасдикдайман.—Ўтиринг, навбатдаги.—Мен ҳам шу. Сабоҳатхон опани биринчи марта отам билан бирга кўрдим.—Ўтиринг, қани марҳамат, Анваржон.Анвар хаяжонланар, пешонасидан ва бўйнидан ти- нимсиз тер оқаётгани учун ҳадеб артинаверди. У хужжатга қўл қўяркан, қўллари тинимсиз титрамокда эди.-Анваржон. Сиз адвокатга берган кўрсатмангизнинг тўғрилигини тасдиқлайсизми?-...Ҳа.—Унга бирор ўзгартиришлар киритмоқчи эмасмисиз?—Йўқ.—Ўртоқ адвокат. Бу кишининг кўрсатмаларини ўқиб эшиттиринг.-Хўп бўлади. Анвар Қурбоновнинг берган кўрсат- масига кўра, у Сабоҳат Султоновани икки йилдан буён танийди. У билан шаҳардаги Охунбобоев кўчаси, 12-уй, 4-хонадонда танишган. Бухонадонда Нозима исмли кампир истиқомат қилган...—Илтимос, шу ерда тўхтаб туринг. Ҳозирги айтилган хонадон соҳиби ва маҳалла оқсоқоли, мархамат, сўз сизларга.Саҳнага бола кўтарган бир ўртаяшар аёл билан бир шляпа кийган зиёли кекса киши чиқишди.—Мен айтиб ўтилган манзилдаги маҳалланинг ўн йилдан буён оқсоқолиман. Бу хонадонни яхши биламан. Чунки ўзим қўшни подьездда, 11-хонадонда тураман. Бу оила жуда замонавий аҳил оила. Мана бу киши Мухта- сархон билан Мухторжонлар шу уйда етти йилдан буён истиқомат қилишади. Мухторжон ўқитувчи, Мухтасархон маҳалламиздаги боғчада тарбиячи. Улар жуда тарбияли одобли оила. Мен мана бу йигит айтаётган гапларни мана шу оила шаънига қилинаётган тухмат деб биламан.—Менинг исмим Мухтасар. Бу кишига билмадим, нима учун бизнинг оилани қора қилиш керак бўлиб қолди. Аввало, бу кишини умуман танимайман. Умуман маҳал- ламиз бўйича бирорта ҳам қўшмачи бўлмаган. Нозима деган кампир умуман яшамаган.—Раҳмат сизларга, бўшсизлар. Ўртоқ адвокат давом этинг.Залдагилар шивир-шивир қила бошладилар. Судья “тинчланинглар” дегандек болгасини бир уриб қўйди. Анварнинг юзи қизариб кетди.—Мен қўшимча қилмоқчиман. Мазкур хонадонда ҳеч қандай ёнғин ҳам қайд этилмаган ва ҳеч кимга куйгани учун тез ёрдам кўрсатилмаган. Керакли маълумотномалар бор. Анваржоннинг айтишича, Сабоҳатхон фоҳиша бўлган, спиртли ичимликлар қабул қилган ва сигарета чеккани учун ёнғин содир бўлиб, танаси куйган экан. Мана ёнғинга қарши кураш бўлими ва “тез ёрдам”дан маълумотномалар.-Узр, Сабоҳатхон. Сиз қачон куйган эдингиз ва қайси касалхонада даволангансиз? — деб сўради судья.Сабоҳат ўрнидан турди:—Бир йил бурун, ўзимга, ўзим бензин қуйиб ёққан- ман. Кейин мени куйганлар марказига олиб кетишган. У ерда етти ой ётдим.—Раҳмат, ўтиринг. Шу гапни тасдиқловчилар борми?-Бор, — деди бир киши қўл кўтариб.—Марҳамат.—Мен куйганлар марказининг бош ҳакими бўламан В
9
бу кишининг гапларини тасдиқлайман. Аҳволи оғир эди. Бешкапа қишлоғидан олиб келишганди.Шу пайт бир киши қўл кўтарди. Бу ўша футбол ўйнаётган болаларни Сабоҳатга қарши қайраган шляпали киши эди. Унга сўз беришди.—Мен Бешкапалик Суннатов бўламан. Бу опани ўз- ўзини бензин билан ёқиб юборганини ўз кўзим билан кўрганман. Бу кишини “дайди” деб ўйлаганим учун аввало узр сўрайман. Милиция ходимлари мени бу кишининг ўз- ўзини ёқиб юборганига сабабчи деб шубҳага боришди. Бир ой камерада ётиб сўроқ-савол берди м. Кейин жамоат тартибини бузганим учун жарима тўладим. Узр, кийимлари жуда рўдапо эди-да...—Раҳмат, ўтиринг.—Кечирасиз ўртоқ судья, мен гувоқлик берсам бўла- дими? — деди шу пайт туман ички ишлар бўли

ми бошлиги Исҳоқ Исломович. У фуқаро кийимида эди.—Ҳа марҳамат. Аввало ўзингизни таништиринг, чунки бу кийимда кўпчиликнинг кўзига жуда хунук кўриняпсиз, — деди судья кулиб.Уни танийдиганлар ҳам қўшилишиб кулишиб олиш- ди. Гувоҳбир талай хужжатларни олиб келиб адвокат қўлига тугқазди ва унга “Проектор билан кўрсатасиз” деб қўйди.—Мен туман ички ишлар бўлими бошлиғи Исҳоқ Исломович Мадумаров бўламан. Лекин бу ерга хизмат билан эмас, балки оддий гувоҳ сифатида келди м. Сабоҳат Султонованинг шахсини яхши биламан, чунки хизмат юзасидан бу кишининг қаётини кўп ўрганишга тўғри келган. Бу киши тўрт йил давомида қидирувда бўлган. Автоҳалокатга учраган, деб ўйлагандик. Худо га шукур, омон эканлар. Лекин аччиқ қисматга бардош бера олмай ўз-ўзларини ёқиб юборганларидан кейин, биз бу кишининг шахсини аник^аш жараёнида унинг сабабларини хам аникдадик. Маълум бўлишича, бу киши Бешкапа қиито­ги га Мансур исмли йигитга турмушга чиққанидан сўнг, бир ҳафта ўтгач, уни бизда наркоманлар ҳисобида турадиган Шоҳайдаров Сарвар исмли йигит Ҳисор тоғларига олиб қочиб кетган экан. Сўнгра бу кишини горга ёлғиз ташлаб ўзи Россияга кетиб Польша чегарасида наркотик билан қўлга олиниб, Калининфад турмасига узок, муддатга қамалган. Лекин бир йилдан сўнг турмадан қочган ва у ҳозир қидирувда.Залдатлар хайрон қолиб увиллаб юборишди. Акром­жон ака бошини чайқатганича ўтирар, Анвар эса гўё тиззасигача ерга кириб бўлганди. Гувоҳ томоғини оҳиста қириб олдида, яна сўзида давом этди.-Б у ишлардан бехабар бўлган Султонова Сабоҳат ўша бориб бўлмас узоқ тоғу-тошлардаги ғорда уч йил занжир- банд ҳолатда яшаб Сарварни кутган ва дараги бўлмагач, ўзи йўлга тушган. Шунинг учун у ёввойилашиб, пўстак- терилардан кийим тикиб кийиб олган. Лекин уни ҳеч ким қабул қилмаган, ёрдам бермаган, аксинча, ҳамма уни масхара қилган, хўрлаб хайдаган. Шунинг учун ўз-ўзини ёқиб юборган. Мана унинг ўша кунги суратлари, кўрсат- воринг, ижимос.Экранда Сабоҳатнинг воқеа жойидаги ва касалхо- надаги суратлари, экспиртиза хулосалари ҳақидаги хужжат- лар акс этди.Ҳужжатлар бирма-бир кўрсатилди. Барча йиғилганлар танг қолишди. Анвар худди игна устида ўгиргандек безов- таланар ва опаси Ҳидоятга еб қўйгудек олайиб қарарди. Акромжон ака эса хотиржам эди. Ҳидоят ўрнидан туриб чиқиб кетмоқчи бўлди, лекин уни ушлаб қолишди.-Гувоҳга бир саволим бор, мумкинми? - деб сўради қораловчи.Марҳамат, — деди судья.-Айтингчи, ўша Мансур деганингиз ҳозир қаерда? Бу кишини танирмикан?-М ен эътироз билдираман! Бу ишга Мансурнинг алоқаси йўқ, — деди адвокат.Сабоҳат бир чўчиб тушди. “Қандай даҳшат. Ҳозир уни мен билан юзлаштиришса-я. Нима дейман?” - деди у ўз- ўзига фикран. —Эътирозингиз қабул қилинади, - деди судья.-Зарур бўлса, уни хозироқ топиб келамиз, - деди Исоқ Исломович.-Йўқ, хожати йўқ. Ўтиринг, раҳмат, - деди судья.Сабоҳат анчагина енгил тортди. Ҳаяжондан юраги гупиллаб урмоқца эди. Лекин Сарвар ҳақидаги гаплар уни ўйлантириб қўйганди. “Ахир у Польша фуқароси бўлиб олибди-ку, наҳотки билишмаган бўлишса”. Сумкачасининг ён чўнтагини очиб кўрди. Унда Соҳибнинг бежирим ташриф қоғози турарди. “Қизиқ, у Нусратни чиндан ҳам даволармикан? Қандай қилиб? Ё бу ерда бирор бошқа мақсад бормикан?” — деб ўтар у ва негадир кўнгли нохушликни ҳис қила бошлади.У сиҳатгоҳца дам олиб юрган кезлари газетада бир шов-шувли мақолани ўқиган ва уни дам олувчи аёллар билан муҳокама қилишган эди. Мақолада Бухоро вилоя- тида қўлга олинган, одамларнинг ички органларини хорижга сотиш билан шуғулланадиган бир жиноятчи ҳақида борарди. У неча-неча беморларнинг керакли органларини операция пайтида олиб қолиб, ўддириб юборадиган доктор экан. Сабоҳат шулар ҳақида эслади-ю эти увищди. Сарвар билан охирги учрашганлари, унинг атайин қочирма қилиб айтган илтимосини эсга олди. “Ўшанда Сарвар нега мендан кўзпни олиб қочди экан? Бу ерда бирор ran йўқмикан? K
jim
билади, у хозир нима ишлар қиляпти. Ҳе, бизнесинг қуриб кетсин сени”, — деди аёл ўзича ва негадир ташриф қоғозини олиб парча-парча қилиб ташлагиси келди.—Яна гувоҳдик берувчилар борми? — дея сўради судья.Сабоҳат беихтиёр оҳиста қўлини кўтарди.—Ўз-ўзингизга гуво\лик бермоқчимисиз?—Йўқ, — деди

Сабоҳат ва жаноб Соҳибнинг ташриф қоғозини узатди. Исоқ Исломович қоғозни у ёқ бу ёғини ағдариб кўрдида уни судьяга элтиб берди.-Хўш. Бу ким?-Гувоҳ.-Ҳориж фуқароси. Соҳиб Хотамий. Польша, Россия ва Қозоғистон қўшма корхоналарнинг мененжери. Теле­фон, факс ва хоказо. Хўп. Бу кишини гувоҳдемоқчимисиз?-Ҳа. Бу ўша мени ўғирлаб кетган Сарвар Шоҳайдаров бўлади.Залдагилар ҳайратдан ўрниларидан туриб кетишди. Акромжон ака эса анграйиб қолди. “Нима, бу ануви Нусратни олиб кетган меҳмонни айтяптими?”-Наҳотки, - деб юборди Исоқ Исломович.Кузатувчи сифатида ўтирган прокурор Саид Акбаров ҳам хаяжондан ўрнидан туриб кетди.—Исоқ Исломович. Унга зудлик билан қўнғироқ қилиб овозини ёзиб олиш керак.-Ҳа, лекин буни қачон?..-Тинчланинглар! - деди судья болғасини “тақ” эткатиб, — Асосий ишдан четлашмайлик. Ҳар ким ўз вазифасини бажараверсин. Ҳозир эса суд, уни якунла- шимиз керак.—Мен талаб қиламан: Сабоҳат Султонованинг ўзи ўша йигитга қўнғироқ қилсин. Уларнинг гапини эшитайлик, - деди қораловчи.-Маъқул, - деди судья.-Узр, ўрток^ар, - деди прокурор ўрнидан туриб, — Мана шу суҳбатни ҳам бир йўла ёзиб олсак. Бу жуда ҳам муҳим.—Майли, рухсат. Диктофонларинг қаерда?-Ҳозир олиб келишади, - деди Исоқ Исломович ва рация билан боғланди.-Навбатчи эшитади.Зудлик билан жиноят қидирув бўлими бошлиғи Усмонов ёзиб олиш воситалари ва техникалари билан суд залига етиб келсин.-Бажарилади, ўртоқ бошлиқ.-Хўп майли, унгача, — деди судья, - биз Анвар Қурбонов билан гаплашиб турсак. Мархамат, Жавлонбек.Трибунага Анвар қизариб-бўзариб чиқиб келди. У терлаб-пишиб кетганди, рўмолча билан тўхтовсиз юз- кўзини, бўйинларини артмоқда эди. Жавлонбекка юзланди.-Демак, Сизнинг кўрсатмангиз бўйича икки йил бурун, яъни Сабоҳат
тоғу-тош да
юрганида танишгансиз, шундайми?Залдагилар “Ув-в!” деб юборишди. Анвар миқэтмади.-Давом этамиз. Бир йил бурун эса, яъни Сабоҳат куйганлар марказида ётганида у билан бир тўшакда бўлгансиз, тўғрими?Анвар энди чидай олмади. Бошини қимирлатиб трибунани гўё муштлаб эзгилай бошлади.-Йўқ. Бўлмаганман! Ҳаммаси ёлғон. Мени кечи- ринглар.—Демак, сиз фуқаро Султонова Сабоҳатнинг фоҳиша эмаслиги, унинг покиза аёл эканлигини ва ўзингизнинг туҳмат қилганингизни тан оласизми?—Ҳа. Тан оламан...Зал жунбушга келди. “Ифлос!”, “Ярамас!” деган сўзлар айтила бошланди. Акромжон ака бошини чангаллаб қолди. Сабоҳат унга қараб: “Ишқилиб юраклари хуруж қилиб қолмасайди” деган фикрга борди.—Ўртоқ судья, менда бошқа савол йўқ, — деди адвокат ғолибона.-Менда савол бор, мумкинми, - деди қораловчи..-Мархамат.-Ўртоқ Қурбонов. Сиз хозиргина бир покиза аёлга туҳмат уюштирганингизни тан олдингиз. Бунда қандай мақсадни кўзлаган эдингиз?—Отамни бу аёлга уйланишига қарши эдим.Бу туҳматни ўзингиз ўйлаб топдингизми ё сизга биров ёрдам бердими?—Опам, Ҳидоят...—Ҳой ўлгур. Қачон мен сенга шунақа дедим? — деб юборди Ҳидоят шаллақилик билан.—Жим. Сизгаям хали навбат келади, — деди судья.Ҳидоятнинг дами ичига тушиб кетди. Шу маҳал ички ишлар ходимлари кириб келишди ва телефонга эшитувчи аппаратларини мослашди.—Залдагилар ҳам эшитсин, — деди судья. — Сабоҳат- хон, келингчи. Фақат судда эканлигингизни айтманг, илтимос.-Хўп бўлади, - деди Сабоҳат.-Унга пан Соҳибнинг рақамларини териб, гўшакни беришди.—Алё. Сарвар ака, ассалому алайкум!- — Ваалайкум.-М ен Сабоҳатман.—Ие, ростданми? Қаердан қўнғироқ қиляпсан?—Почтадан.—Яхши юрибсанми? Ўша куни сени учратиб қолиб қотиб қолдим. Мен сени кддириб, ўтган йили Жаннатгорга борувдим. Кетиб қолган экансан. Бир қабрни кўриб қўрқиб кетдим.—Мени ўлган деб ўйладингизми?—Қабрни очиб кўрдим, бир хайвон чикди.—Нима? — деб юборди Сабоҳат ҳаяжонланиб. Қўлидан гўшак тушиб кетай деди, — Нима қип қўйдингиз, ахир у мени кийигим-ку!...—Тоғдан қандай к^лдинг?—Мени Сафрёр тох^ олиб келиб қўйдилар-Энди ҳаммаси яхши бўлади. Мен сени Польшага олиб кетаман.—Йўқ. Ишонмайман. Сиз менинг ҳаётимни расво қилдингиз.—Ахир қамалиб қолдим-да.Ҳозир бу ерда нималар қип юрибсиз?—Янги бизнес, одамларни ёллаяпман.-Нусратни, уни нима қилдингиз?-Алло, Сабоҳат. Сен хавотир олма. Нусратни бир иложини қилиб қайтариб юборишга ҳаракат қиламан.Акромжон ака ўрнидан даст туриб кетди. Судья

​​унга «жим» ишорасини қилди.-Нима? Нега? - дея ўсмоқчилаб сгради Сабоҳат.-Бизни ишхона шунақа, концлагерга ўхшаб, қаттиқ қўрикланади. Бу ердан ҳеч ким қайтиб кетолмайди. Лекин мен сенинг илтимосингни албатта бажараман.—Яна қанақа ишларни бошладингиз?—Мени қамоқцан чиқариб олганлардан катта қарз- дорман. Уларнинг айтганини қилмасам бўлмайди-да.—Ануви тиллаларингизни олиб кетинг. Менга керак-мас.-Бўпти. Янаги ҳафтага бораман. Ҳаммасини сенга тушунтириб бераман, хўпми?-Хўп.—Майли, хозирча хайр.—Хайр...Сабоҳат гўшакни оҳиста қўйди. Залда хамон жимлик хукмрон эди. Кимдир қарсак чалиб юборди. Крлганлар қўшилишиб Сабоҳатни ғалаба билан қутлашди.-Яна гувохлик берувчилар борми? - деб сўради судья кулиб. Агар йўқбўлса, суд маслаҳатга кириб кетади. Сўнгра ҳукм эълон қилинади.Залда ғала-ғувур бошланди. Кимлардир жойидан қўзғалди. Суд маслаҳатчилар11 кенгашга кириб кетишгач, Акрамжон ака оҳиста трибуна олдига келди.—Ўртокдар, бир дақиқага, илтимос! Мен аввало вақгларингни аЯмай, мана шу бугунги анжуманда иштирок этаётганларинг учун сизларга минг раҳмат демоқчиман. Суд албатта адрлатли ҳукм чиқаради. Бир нарсага амин бўлдимки... - деди чуқур тин олиб, - Мен уйимда фарзанд эмас, илон ўвтирган эканман. Сизларнинг гувоx

Davomi bor....