БИРОВНИ ОИЛАСИНИ БУЗАДИГАН АЁЛЛАР, ЁКИ САБРСИЗ НАФС БАНДАСИ БАЪЗИ ЭРКАКЛАР УЧУН. (Ибрат учун хаётий хикоя.)
Назокатнинг кўзларига уйқу илинган экан. Эшикнинг зардали тақиллашидан чўчиб уйғонди. Соат тунги икки бўлибди. Эри бўлса керак... Ҳа, адашмабди. Эшик ортида деворга суянганча Шерзод акаси турарди. Кайфи ҳам бор.
- Ассалому алейкум, келдингизми Шерзод ака?
Эрининг елкасидан тутиб ичкарига киришига кўмаклашмоқчи бўлди Назокат.
- Керакмас! Қўлингни торт мендан!- дея хотинини силтаб ташлади Шерзод. Оғир-оғир қадам босиб ётоқхонага кириб кетди.
Назокат эшикни ёпиб эрининг ортидан кирди. Оёғидаги туфлини ечмокчи бўлиб туфлисига қўл узатди. Шерзод ўрнидан туриб ўтирди.
- Нега ҳали ҳам ухламадинг?!
- Сизни кутдим, дадаси...
- Дадаси дема!
Дадаси дема асло!- бирдан бақириб юборди Шерзод,- қаторлаштириб бола туғиб берибмидинг дадаси дейсан? Дадаси дема мени!
Назокатнинг юрагига оғриқ кирди.
- Сизга нима бўляпти, Шерзод ака? Олти ойдан бери тинимсиз ичаяпсиз. Бунақада касаллик орттирасизку!
- Сен менга ақл ўргатма, тушундингми? Ҳаққинг йўқ бунга! Олдин эплаб бола туғиб бергин- да – кейин мени ишларимга аралашгин...
Назокат сўзсиз гилам устига ўтириб қолди. Ҳали умрида эридан бундай гапларни эшитмаган эди.
- Шерзод ака, мен атайлаб қиляпманми? Илтимос, сабр қилайлик! Биргина биз эмаску фарзанд кўра олмаётган. Аллоҳ сабрли бандаларини севади. Илтимос сабр...
Шерзод беҳосдан Назокатнинг юзига тарсаки тортиб юборди.
- Сабр?! Саккиз йил ниманинг эвазига соқов бўлиб яшадим? Яна қанақа сабр бўлиши мумкин бундан ортиқ? Яна қанча умримни тиноққа зор булиб ўтказаман?!
Назокат ортик гапира олмади. У қийналарди. Йўқ, калтак еганидан эмас, асло! Турмуш қурган йиллари жудаям бахтли эди ёш оила. Бир- бирларини жондан ортиқ севишар эди... ...
Иккиси хам бир институтда ўқишар эди, бир гуруҳда. Ўқишнинг сўнгги босқичи. Иккиси ҳам ўқиш тугагач йироқлашиб кетишларидан хавотирда эдилар. Чунки Назокат чекка вилоят Бухородан, Шерзод эса пойтахтда яшар эди. Бахтимни қўлдан чиқарадиган аҳмоқ эмасман, бугун ойимлар билан гаплашаман. Совчиликка борадилар Бухорога. Биз албатта бирга буламиз,- дея Назокатни кўнглини хотиржам қилишга уринди институт боғида ўтирганларида. Шерзод ваъдасини устидан чиқди, Бухорога қайта-қайта совчи жўнатиб охир оқибат Назокатнинг отасини розилигини олдилар.
Иккиси ҳам оилада тўнғич фарзанд. Назокат икки ука ва бир сингилнинг опаси, Шерзод бир сингил ва бир уканинг акаси эдилар. Тўй кечаси... Ҳамма хурсанд. Лекин бу қувонч келин ва куёвнинг хурсандчилиги олдида тариқдай эди гуё...
- Кўрдингизми, Маликам? Уйланаман десам Бухоро подшоҳи қизини беради менга,- дея муғомбирона гап отди келинчакка тахти-равонда ўтиришар экан. Чимилдиқда ўтиришганда эса Ҳеч қачон армон билан яшашингизга йўл қўймайман дея бир-бирига сўз беришди...
Шуларни эслар экан Назокат ваъдасини устидан чиқа олмаётганидан азобланар эди. Мастлик устун келиб Шерзод ухлаб қолди. Назокатни эса кўзига уйқу келмас эди...
Шу пайт гилам устида ётган Шерзоднинг телефонига смс хабар келди. Олиб қаради, бегона рақам. Беихтиёр смсни очиб юборди... "Шерзод ака, ажойиб тун учун раҳмат. Эртага ҳам келинг... Назокатнинг танаси музлаб кетди...
Наҳотки. Наҳотки... Йўқк...-дея шивирларди лаблари. Смсни ўчириб юборди ва ҳеч нарса бўлмагандек эрининг ёнига қўйди телефонни. Эрта тонгдан эрининг нонуштасини тайёрлаб ўзи шифохона сари йўл олди.
Синглим, назаримда сизда ўзгариш бор. Қайта текширувдан ўтишингиз
керак, деди эллик ёшлардаги доктор аёл.
Назокатнинг юраги орзиқиб кетди, "Марҳаматингни аяма Яратган эгам..дея дуо қиларди ичида. Бир соатларда қайта текширувдан ўтиб, доктор хонасига кирди.
Хўш, синглим, айтингчи суюнчига нима берасиз менга,- дея доктор мулойим жилмайиб қаради Назокатга. Назокатнинг юрак уриши тезлашиб кетди.
Доктор ҳам узоқ чўзиб Назокатни қийнагиси келмади - Ичингизда одамча ривожланишни бошлабди,- деди ўша мулойим табассуми билан. Назокат қотиб қолганди. Ўзини докторнинг оёқларига ташлади. Рахмат опажон Ўзинга шукр Аллоҳим, ўзинга шукр...- дея дод солиб йиғларди докторнинг оёқларидан қучиб.
Уйига кушдек учуб келди. Эри аллакачон ишга кетган эди. Юракда тўла қувонч билан уйни йиғиштиришга тушди. - Энди ҳаммаси яхши бўлади. Шерзод акам энди бегона аёлларга яқинлашмайди. Ишдан келишларига сюрприз қиламан,- дея кечгача уйни чиннидек қилиб тозалади. Кеч киргандан кейин ошни ҳаракатини бошлади.
- Бугун энг бахтли кунимиз бўлади,- ўйларди ҳаёлан. Саккиз йил-а?! Саккиз йил кутдим ахир бу кунни. Марҳаматинга тасанно Худойим... Энди интиқлик билан эрининг келишини сония санаб кута бошлади. - Қанча бўлса кутаман, Шерзод ака. Биламан ишдасиз. Мижжа қоқмай кутаман...
Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Учиб бориб қолди гўёки эшик қаршисига. Кўзлари порлаб эшикни очди... Эшик олдида эса нотаниш аёл турарди. Назокатнинг қўллари бўшашди. “Шерзод акам келди” деб ўйлаган эди. Шу онда эшик олдидаги аёл беҳос Назокатнинг сочига чанг солди. Дабдурустдан бўлаётган ишлардан ўзига келиб улгурмай Назокат полга йиқилди. Нотаниш аёл эса унинг устига чиқиб олиб тўғри келган жойига аямай ура кетди. Шерзод акамни тинч қўй, лаънати туғмас. Эшитяпсанми, тинч қўй!
Аммо... Назокат бу гапларни илғайдиган аҳволда эмас эди. Қорнига теккан тепкидан кучли оғриқ турди. Гапиришга-да мадори етмас эди. Қўшнилар шовқин суронни эшитиб югуриб чиқишди. Нотаниш аёлни бир амаллаб ажратиб кўчага чиқариб юборишди. Аёл эса ҳалиям бор овозда қарганарди: Шерзод акамни тинч қўй, лаънати туғмас... Назокатни тез ёрдам келиб олиб кетди... Наркоз таъсиридан эртасига кўзини очди. Очдию, тепасида Шерзод акасини кўрди. Ҳаёллари теранлаша бошлади ва бирдан:
- Дадаси, сизга хушхабарим бор,- деди паст овозда. Гапирган сари баданида кучли оғриқ авж ола бошлади. Лекин хушхабарни эрига айтиш учун тишини тишига босиб кучини туплади ва: Дадаси, сиз энди дада буласиз...
Кечир Назокат, кечир мени...- дея Шерзод кўз ёшларини тўхтатолмай хотинини бағрига босиб йиғлаб юборди, - кечир, фарзандларимизни сақлаб қола олишмади. Ёлвораман кечир мен нотавон эрингни, кечиир...
Назокат карахт бўлиб қолган эди...
Ҳа, айнан фарзандлар эди дунё юзини кўришга улгурмаган норасидалар...
Орадан ўн кун утиб Шерзод хотинини уйига олиб келди. Биз ҳали фарзандли бўламиз маликам. Кўп фарзандларимиз бўлади. Илтимос, ўзингни қўлга ол Назо,- деди Шерзод хотинини стулга ўтказиб,- мен ярим соатда келаман жоним. Уйда егулик қолмабди. Бозорчага бориб келаман. Сен уйда ўтира тур,- деб ташқарига чиқиб кетди.
Ортидан Назокат ҳам кўчага йўл олди. Уни қарори қатъий эди... Анҳор сари илдамлаб борарди. - Мени фарзандларим бор... Фарзандларим бор... Тинмай шу гапларни такрорларди. Қўрқмас эди. Сира ҳам қўркмас эди.
Ҳа, аёл шундай жасур. Шундай иродали. Эрининг сўкишидан қўркиб хатто онасини уйига бормаслиги мумкин, лекин фарзанди учун ўлимдан ҳам қўрқмайди. Мағрур кетиб борарди - Мени фарзандларим бор... Фарзандларим бор... Ҳозир бориб уларни эмизаман. Қорни оч қўзичоқларимни... Анҳор ёқасига келди. Болаларимни қорни очгандир... Болам... Бошидан рўмолини олиб, оёқларини жуфтлаб маҳкам боғлади. Калима келтирди. АРМОНИМ УШАЛДИ... ЭНДИ ФАРЗАНДЛАРИМ БОР..- деди-ю аклдан озган каби кулиб узини сувга отди.
Тамом.
Do'stlaringizga xam ulashung...