Ёввойи келин.15-qism.....
Ёввойи келин.15-qism.....
Етди. Ана шу зирк нурланишни кесади.Шўрва суви сиёҳрангга кира бошлади. Қиз бу жараёнга хайратланиб тикилиб қолди. Гўё хозир ўзини ёввойи табиат қўйнида қорин ғамида ўтирган эмас, балки муҳташам кимё л аборатор и яс и да ўзини амалий тажриба ўгказаётгандек ҳис қилди: “Наҳотки инсон умрининг узайиши мана шу оддий мева-ю гиё\парга боғлиқ бўлса. Нега энди шу маҳалгача дунё олимлари булар ҳақида кам ўрганишган экан? Қизиқ, тубе из уммонларни ўрганишиб-ди-ю, кўз олдимиздаги тогу тошларни ҳали мукам мал билишмас экан”, — деган ажиб ўйлар Сабоҳатнинг хаёлини чўлгаб олди.Сафарёр сой бўйидан ҳар хил гиё\пардан оз-оздан териб келиб, уларни ҳам шўрвага ташлади. Бу орада муштумдек келадиган антиқа хамир ҳам тайёр бўлди.— Тогажон, бу жуда оз бўлди-ку.— Етади. Жимжилокдек-жимжилокдек қилиб тугасан. Менга ўнта, сенга ўн иккқтадан кам бўлмаса бўлгани.— Тугилмаса-чи?— Тугилмаса, ўрайсан. Шўрвани кастрюл тагида озгина қолдириб шунга ташлай қоламиз. Бир цэйнаб олса бўлгани.— Бу чучвара нима учун керак, ўзи?— Ёнгоқнинг аччиқ гўрасини ейиш учун. Хо\пасанг хомича чайнаб еявер.— Э, йўғе...— Ҳа, яша. Агар уни чучвара қилиб ютсак аччиқ- лигини сезмаймиз, ошқозонни боплаб алдаймиз. Натижада нимага эришамиз?— Билмасам.— Йодга-да. Йод нималигиниям билмайсанми ўзи?— Биламан. У миянинг иш фаолиятини яхшилайди, иннайкейин б& оқ касаллигини олдини олади.— Ҳа, баракалла. Биз сен билан худо хохдаса мана шу чучварани еб олсак, бу демакки, бир йилгача бЙ<,оқ бўлмаслигимизга кафолат берилгани бўлади.
^— Вой, шунақами? Раҳмат сизга устоз, - деб юборди шогирд чин дилдан ҳам қувониб, — Демак ҳар бир инсон ҳар йили бир маротаба мана шунақа чучвара еб туриши керак эканда-а?— Ҳа. Ёнғоқ ғўраси сутга кирган бўлиши шарт. Иннайкейин, шафтоли гулидан ҳам ўн дона чучвара қилиб еб олиш керак бўлади.— Иммунитетни оширади, яъни организмни ҳар хил касалликларга қаршилигини кучайтиради.— Ҳа, ўшанақа. Умуман олганда ҳар бир меванинг хоҳ у ёввойи бўладими, хонаки бўладими, аччиқми, тахирми, барибир йўлини қилиб ҳар йили бир бор тўйиб еб олиш керак. Бу ўша келгуси пишиқчиликкача меъёр ҳисоб-ланади. Масалан, чакандани олайлик. Унда инсон учун энг керакли витаминлар бор. Мойига-ку ran йўқ. Лекин уни териш қийин, ўзи тахир. Мазасига парво қилмай тўйиб- тўйиб ейиш керак. Айниқса аёллар учун бу жуда фойдали. Хуллас, ҳар қандай аччиқ, тахир гиёҳу меваларни беморга оғзига ёқадиган қилиб беришинг керак. Масалан, асал қўшиб, қайнатиб шакар қўшиб ёки бирор мазали овқатга аралаштириб, тушундингми, қизим.— Ҳа, устоз, тушундим. Овқатингизни ичинг, совиб қоляпти.— Савол бермай тургинда, бўлмасам.— Хўп. К,олганини эртага йўлда гапириб берасиз.— Эртага вақтли туриб ёнғоқ терамиз. Уни чақиб мағзини олиб кетамиз. У нимага керак, биласанми?— Крнни тозалайди, овқатни ҳазм қилади... - деди қиз бармоғи билан санаб.— Унинг ўзи тайёр овқат. У гўшт билан сутнинг ўрнини боса олади. Крн босимини меъёрда ушлаб туради. Миянинг иш қобилятини оширади. Шунинг учун ҳам мағзи мияга ўхшайди.— Э-ҳа, қаранг-а, мен шунгаям аҳамият бермаган эканман-а, — дея таажжубланди қиз.Ниҳоят, тансиқ овқат ҳам тайёр бўлди. Аввалига унсиз чучварани бир-бир ютилгач, устидан мазза қилиб шўрвани ичиб терлашди.— Ана энди қумғонга сариқ чойдан солиб дамла. Оз-моз кийик ўтдан қўшсанг ҳам майлига. Э тўхта, туршакни унутибмиз-ку. Ма, манави косага аввал туршакдан солиб қайноқ сувдан қуйиб қўй.- Чайиб келай.- Э йўқ, витаминни хайф қилма. Дорунинг юқи ҳам дору бўлади, тушундингми?- Тушундим.- Умуман ҳар қандай овқатни еб бўлгач, ўша ондаёқ идишга чой ёки қайноқ сув қуйиб ичмоқ керак. Ювиш масаласига келсак, буни қолиб кетган идишларга чиқа- рилган.- Хўп, - деди қиз негадир бехол бўлиб эснаб олди.- Чарчадинг. Лекин бир овқатни пишириш учун икковлашиб қаттиқ меҳнат қилдик-да. Аслида сенга анави чучвара таъсир қила бошлади. Ёнғоқ, зирк, ўрик дўстлашиб танамиздаги ёвларга қарши курашни бошлашганга ўх- шайди. Энди тинч ётиб ухлаш керак.Сабоҳат жойини тайёрлади-да, “тап” этиб ўзини ташлаб қотиб ухлаб қолди. Мўйсафид кулиб, унинг устига одеялни ўраб қўйди ва олов устига катгароқ ўтинлардан олиб келиб, кўп ўтма
й ўзи ҳам пинакка кетди.
МАРЖОН ТАБИБ
Сабохат вақтли уйғониб кетди. Булбул ва бошқа қушлар шундай сайрай бошладики, одамнинг дили яйраб кетарди. Ёмғир тинибди. Ўт ўчиб қолибди. Қиз дарров кулни титкилади ва “хайрият” деб қўйди. Кул ичида катга-катта бир неча чўғ қизариб турарди. У атрофидаги шох- шаббаларни йиғиб чўғ устига ташлади-да, ёнғокдарнинг қуруқ шохларини тез-тез синдириб олиб келди. Тутаётган шох-шаббага қдрата бир-икки пуфлади. Олов инжикдик қилмади, ёна бошлади. Энди қиз қумғонини олиб сойга қараб чопди. Муздек сувда юз-қўлини ювди. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олди. Ёмғирдан сўнг ҳаво шундай ёқимли эди-ки...Хадемай қорақумғон шақиллай бошлади. Сафарёр ҳам жуда яхши дам олди. У узоқ йиллардан бери илк бор гордан ташқарида, ёмғирнинг беармон шитирлашига қулоқ тутиб дам олди. Қизнинг турганини ва чой қўйганини аллақачон сезди. Лекин тургиси келмади. У шогирд қизининг хизматларидан жуда ҳам мамнун эди.Сабоҳат аллақандай қўшиқни хиргойи қилиб ҳар хил қуруқ мевалардан нонушта тайёрлади. Кечагидан қолган шўрвани ҳам оловга қўйди. Мўйсафид ширин пишиллаб ухлар, унинг ўсиб кетган сочлари юзини тўсиб қолган эди. Қиз бориб оҳиста унинг сочларини икки тарафга ажратиб қўйди ва хаёлига бир нима келди шекилли, аввалига бир кулиб қўйди-да, мўйсафиднинг икки чаккасидаги сочларини майдалаб ўра бошлади. Ўриб бўлиб унга бир оз тикилиб ўтирди. Игна-ипни олиб кокилларининг тагини тикиб қўймоқчи бўлди ва хуржунини титкилади. Қўлига кечаги терган тасбеҳ доналари илинди. Улар бир ховуч эди. Хаёлига келган фикрдан қувониб кетди ва бигизни ҳам олиб, Сафарёрнинг кокилларни ёзиб, сочга тасбеҳни ўтказа бошлади. Бир кокилига маржой тақиб бўлганида Сафарёрнинг кўзлари катта-кагта очилиб кетди.— Нималар қиляпсан, қизим?— Тс-c... Жим ётинг. Сизни ёшартириш бўйича муҳим тажриба ўтказяпман.Мўйсафид қизнинг беғубор, болаларча ҳаракатидан роҳатланиб ётаверди ва кўз олдига бундан олтмиш йиллар аввалги талабалик йилларида ёқтириб қолган Маржона исмли қизни эслади. Маржона улар ижарада турадиган хонадон соҳибаси Сарви кампирнинг невараси эди. Қиз- нинг ота-онаси ёш ўтиб кетишган ва у бувисининг қўлида қолганди. Маржона икки талаба йигитнинг кирларини ювиб, овқат пишириб, чой ҳам дамлаб берарди. Ўзи мактабнинг юқори синфида ўқирди.Бир куни Сафарёр эрталаб ухлаб қолиб дарсдан кеч қолди ва шошиб кўйлагини кийиб чиқиб кетаётганида ёқа тугмаси узилиб тушиб қолганини сезмай қолди.— Сафарёр ака, тўхтанг! — деб қолди бир пайт ортидан Маржона. Унинг қулида тугма турарди. Йигит “Оббо” дея ортига қайтди. Маржона чопиб ичкари кириб игна-ип олиб чиқди ва кўйлакни ечмаган ҳолда тез-тез тикиб берди. Ипни тиши билан “чирт” этказиб узиб йигитнинг кўзла- рига қараб “Ана бўлди”, — деб чиройли табассум қилган эди, ўшанда...Сарви кампир ҳам йигитга бефарқ эмасди. Уни иложи бўлса ичкуёв қилишни мўлжаллаб юрар, лекин йигитнинг авлоди узоқ тоғу-тошдан экани уни ўйлантирарди. Йигитнинг аспирантурада қолганини эшитиб, у жуда хурсанд бўлди ва ҳаракатга тушиб қолди. Қиз билан йигит \ам баъзи- баъзида киноларга бирга тушадиган, комсомол кўли атрофида айланиб келадиган одат чиқаришди. Уларнинг муҳаббати беғубор ва самимий эди. Бироқ машъум уруш уларнинг тақдирларини чилпарчин қилиб ташлади....Сафарёр Сабоҳатнинг қиёфасида фаришта мисоли Маржонанинг рш тикаётганини кўз олдига келтирди:- Маржона! - деб юборди у тўсатдан.- Ҳа, топдингиз. Мен маржой қадаяпман. Энди бир зум сабр қиласиз.- Наҳотки бу сен?!...- Ҳа, нимайди?Мўйсафиднинг лаблари титради ва оҳиста бошини кўтара бошлади.- Тек ётинг, дедим. Ҳозир оз қолди.Мўйсафид оҳиста яна бошини қўйди. Кўзларинамланди.- Ана бўлди, — деди қиз ва ипни тиши билан “чирт” этказиб узиб олди.Сафарёрнинг кўзидан ёш думалаб тушди.- Ие, вой! Ёш болага ўхшаб йиғлаяпсизми?- Ҳа. Менга севган қизимни эслатдинг.- Исми нима эди?- Маржона...Қиз қувониб кетди.- Менга ўша қиз тўғрисида гапириб беринг, - деди у ялинганнамо.Сафарёр тепасида иштиёқ билан қараб ўтирган Сабоҳатга Маржона ҳақида салмоқланиб гапириб берди. Кизнинг ҳам кўзларига ёш келди. Уларнинг тақдирига жуда ачинди. Лекин ўзининг такдири ҳам уларникидан қолиш- маётганини эслаб, руҳан
эзилди. Хаёлга берилди.— Мен ювиниб олай, қизим.Қиз сапчиб тушди.— Ҳа-ҳа, мен сизга иссиқ сув тайёрлаб қўйдим, — деди у шоша-пиша ва мўйсафиднинг туришига ёрдамлашди. Маржой кокилли киши анчагина тети к эди.— Раҳмат қизим. Хотирамлиқ^ам тикланяпти шекил- ли... Ана кўрдингми, бунинг ҳаммаси кечаги чучваранинг иши. Сениям кўринишинг ҳам ёмонмас, кечагидан кўра анчагина гўзалсан.— Ов, ёмонсиз Қўчқорака!— Бу нима деганинг?— Бизнинг вилоят театримизда “Темир хотин” деган спектакл бўлувди.— Ўша хотиннинг гапими бу?-Ҳ а.— Эх, қанийди ёш йигит бўлиб қолсайдим, темир бўлсанг ҳам, сўғир бўлсанг ҳам сенга уйланиб олган бўлардим.— Сиз эркаклар ўзи шунақасизлар.— Нима?— Бу бошқа спектаклдан.— Ҳе, испектакилингдан ўргилдим, - дея мўйсафид ғудраниб чиқиб кетаркан, маржой кокилларини мамнун сийпаб қўйди.“Маржой бу кишига жуда ярашди. Энди уни кўрган- лар маржонли киши, — “Маржой табиб” деб аташса ҳам бўларкан”, — дея хаёлга борди қиз Тошкентда Мош табиб борлигини эслаб.Улар нонушта қилиб бўлишгач, Сабоҳат хаёлида пиширган қарорини маълум қилди.— Тоғажон, биласизми энди сизни ким деб атаймиз?— Ким деб атасаиг атайвер. Фақат “тегаман” демасанг бўлгани, - деди кулиб мўйсафид.— Вой ўлай! - деб юборди қиз, - Ёмонсизку Қўч- қорака.— Қўчқор исмини мен ёқгирмайман.— Хазиллашдим. Сиз бугундан эътиборан “Маржой табиб”сиз.Мўйсафид Сабоҳатга жилмайиб, “Оббо шайтон қиз- ей” деб қўйди. Бу унинг ризолик аломати эди.— Мен яна бир нарсага амин бўлдим қизим.— Нима экан?— Ёлғизлик ҳам инсонни тез қаритар экан. Сени учратганимдан буён ўзимни гўё яшараётгандек ҳис қила- япман. Асабларим жойида. Хазил-мутойибага ҳам мойил бўлиб қолдим. Умримда кулмагандим. Ўшанда “ўламан” деб ётганимда.— Мени “ўламан” деб куйдирганингиздами?— Ҳа. Ўшанда умрим бино бўлиб илк бор қаттиқ кулдим. Ўпкаларим ёпишиб кетган экан шекилли. Майда томирчалари қисилиб, қон юрмай юрагимни ғаш қилаётган экан. Қатгиқ кулганимда шу нарса ёзилиб кетди. Эҳтимод шунинг учун мен ўлмай қолгандирман. Ё аксинча, куламан деб ўлиб қолишим ҳам мумкин эди.— Ўшанда бир худо сакдади. Демак сиз клиник ўлимга бораётган экансиз. Мен бўлсам сизни гўрга кўмиб юбо- ришимга бир ба\я қолувди. Яхшиям гапингизга кирмадим!— Айниқса “Эркак кишимисиз, ўзи?” деганингда юрагим гуппилаб тез уриб кетди.— Демак аёллар эркакларни сўкиб туришиям керак эканда.— Э йўқ. Бу асаббузарлик бўлади. Фақат хурсанд- чилик, кулгу, завқтанишгина асабни тинчлантиради. Асаби бузилганида инсоннинг барча касалликларга қарши кураши, яъни халиги нимайди?— Иммунитета.— Ҳа ўшаниси пасайиб, барча касалликларга йўл очиб беради.
Бун га қаршиям бирор гиёҳ дорингиз бордир.— Укропда. Унинг шарбатини ҳар куни уч маҳал ичиш керак. Яна картошканинг пўчоғини қайнатиб сувини ичиб туриш мумкин.— Э, яшанг, Маржой табиб. Ана энди сиз билан дунёнинг у чеккасигача кетсак ҳам бўлаверади.— Эрга га сахар жўнаймиз.— Нега?— Мағизни қайнонанг тайёрлаб бермайдику.— Нима, бошқа жойда ёнғоқ йўқ эканми?— Йўқ. У ёкдарда одамлар бор. Териб кетишади.— Бўпти. Бугун нима овқат тайёрлаймиз?— Ёнғоқ, ўрик, узум, зирк майизини майдалаб асал билан аралаштириб паққос туширамиз.— Ўв, хотирани тикларканмиз-да.— Ҳа, ёшликни бир эслайлик.— Маржой опаниямми?— Ярамга яна туз сепасан-а.— У Тошкентнинг қаерида тур ад и?— Камолон маҳалласида. “Камолон-45”. Ҳеч ёдимдан чиқмайди.— Бузилиб кетмаганмикин?— Билмасам, қизим.— Худо хоҳласа, эсон-омон бўлсак, мен у кишини қидириб кўраман. Ишқилиб...— Ҳа. Қанийди бир кўриша олсак.— Айтишингиз бўйича кимдир уларникига ичкуёв бўлган. Бола-чақали ҳам бўлиб кетишгандир.— Албатга...— Ҳозир ёшлари нечада бўлиши мумкин?— Тахминан олтмиш бешларда.— Эҳ, қанийди сизларни учраштира олсайдим.— ...Ёнғоғингни терсангчи...Шу зайл улар яна узоқ сафарга йўл олишди. Устоз ва шогирднинг туганмас суҳбати туфайлими, йўл азоблари деярли сезилмасди. Деярли одамлар юриб бўлмас сўқмоқ- лар, бир томони жарлик тик қоялар, чакалакзорлар, суви совуқ сойлар, ўтиб бўлмас қорли чўқҳилар, вахший хайвонлару захарли илонлар... Улар ҳар куни, ҳар сонияда дуч келадиган одатдаги ҳол бўлиб, бир пичоғу, бир чети учиб кетган болталари бор эди, холос. Баъзида ёмғир, баъзида изғиринли шамол
юргани қўймас, гугурт бўлмагани учун чақмоқ тош ёрдамида оловни бир илож қилиб ёқиб олишгач, ундан айрилгилари келмасди. Оловнинг ўчиб қолмаслиги учун энди тунлари навбатчилик ҳам қилиша-диган бўлишди.Бир куни хунук воқеа юз берди. Сафарёр ов қилгани Сабоҳат эса ўтин тергани яқин атрофга кетган эди. Қайтиб келса бир айиқ улар боғлаб кетган она эчкини ғажиб ташлабди. Палаткаларни бузиб хуржунлари титкилаб ташланибди. Қолган эчкилар эса тоққа қараб қочган кўринарди. Бу ҳолатни кўриб Сабоҳат қичқириб юборди ва узоқдан туриб айиққд тош ота бошлади. Айиқдастлаб ўзини ҳимоя қилган бўлди, лекин жахли жунбушга келиб, ўкириб қиз томонга кела бошлади. Қиз эса жон жаҳди билан тепалик томон қочиб устозини чақира бошлади. Тезлиқца бир қоя тепасига чиқиб олиб у ердан кагга-катга тошларни юмалата бошлади. Тошлар йўлида бошқа тошларни ҳам эргаштириб айиқ тошбўронда қолгачгина, “Ҳали мендан кўрасан”, дегандек бўкира-бўкира нари кетди. Яхшиямки бу орада Сафарёр келиб қолди ва воқеадан бохабар бўлди.— Сабоҳат, қаердасан?! — дея қичқирди у.- Тепадаман! Эҳтиёт бўлинг, айиқ бор!Сафарёр буйдаланган эчкини бўшатиб уни анча нарига судраб кетди. Ҳақиқатан ҳам олдидан айиқ чиқиб келгач, у ҳам ортига қараб қочди. Айиқ эса бир-икки норози бўкиради-ю гўштга ёпишади. Фурсатдан фойдала-ниб нарсаларни тез-тез йиғиштира бошлашди. Сабоҳат \ам қўрқа-писа тушиб келади.— Эчкилар қдни?— Тепада юришган бўлишса керак.— Ҳа майли, кейин олиб кетамиз. Хозир бу ердан кетмасак бўлмайди. Бу ер айиқларнинг макони экан. Мен ҳам ов қилолмадим. Тезроқ бирор қўгонга етиб олишимиз керак. Афсус, милтиғимиз бўлганида эди.Улар юкларнинг энг зарурларини олиб, қолганини тошлар ортига яшириб, бўлишиб олишди-да, тезликда жўнаб қолишди. .— Хайронман, сени анави йигитлар қандай қилиб олиб келишган экан-а? Ш унақа йўллардан ҳам юрганмидинг?— Эсимда йўқ.— Қанақасига?— Мен хушсиз эканман.— Ахир келганингда жайрондек диркиллаб турган эдинг-ку.— Ҳа, унда ўзимга келувдим. Сарварнинг айтишича, ўшанда ўн тўрт кун йўл босган эканмиз.— Э қойил-е!— Ўзингиз қанақа қилиб бориб келгансиз?— Унда мен ҳам ёш эдим. Ҳеч нарсадан қўрқмасдим. Тўғрисини айтсам, мен унда хайвонлардан эмас, кўпроқ одамлардан қўрқардим. Уларни кўрсам яширинардим. Шунақа зада бўлгандим-ки...— У замонлар бошқа эди. Неча-неча бегуноҳ одам- ларни йўқ қилиб юборишарди. Сиз ҳам ўша қатоғоннинг қурбонисиз, холос.Улар шу зайл узоқ йўл юришди ва кечки пайт бир қирғиз кўрғонига етиб олишди. Ёввойисифат одамларга кўзи тушган учта “эшакдек” итлар улар томон шашт билан чопиб кела бошлашди. Яхшики, улкан тол бор экан. Йўловчилар хуржунларини ташлаб тезликда унинг устига чиқиб олишди. Теварак-атрофни итларнинг ваҳимали вовуллаши тутиб кетди. Кўп ўтмай бир милтикди қирғиз йигит отини чоптириб етиб келди ва итларга кетиш ҳақида буйруқ берди.Кимсизлар? — деди у отини жиловлаб.— Йўловчилармиз. Адашиб қолдик, - деди Сафарёр.— Қаёққа бормоқчисизлар?!— Исфарага.— Эҳ-ҳе, тушинглар.— Итларинг тоза жангари экан.— Ҳа. Қўйларни бўрилардан қўрикдашади-да.— Айикдар ҳам келишадими? — деб сўради Сабоҳат дарахтдан сакраб.— Ҳа. Уларниям қувишади. Салом-алайкум!— Воалайкум, - деди мўйсафид ва йигитнинг кўзла- рига тикилиб жим қолди ва “Тилингни чиқарчи”, деди.Йигит хайрон, тилини чиқарди.— Сариқ бўлганмисан?"Ҳ а.— Қачон?— Икки йил бўлди.— Яхши даволанмаган экансан. Я на қайталабди.— Касалхонада ётишга вақтим йўқда. Ўтовга юринглар, марҳамат.— Кимлар бор?— Ота-онам, болалар...Шундай қилиб, йўловчи табиблар ўтовда тунаб қолишди. Қирғизлар уларни “қуртов” деган хушхўр овқат билан меҳмон қилишди. Устоз ва шогирд бу оиланинг ҳар бир аъзосини, эртаси хатто, қўй-эчкиларигача бирма-бир тиббий кўрикдан ўтказиб, ўз маслахатларини бериб чиклниди. Энг муҳими темир арра топиб, қизнинг оёғидаги темир халқаларни олиб ташлашди ва ўрнига малҳам қўйиб боғлаб қўйишди.Мезбонлар меҳмонларни учинчи куни иззат икром билан кузатиб қўйишди. Бир кун аввали эса, “Маржой табиб” қирғиз йигит билан отларда айиқлар масканига бориб қолган нарсалар ва эчкиларни олиб келишди. Эчкиларни шу ерда қолдиришди. Тоғ сўқмокдариаро икки эшакда равона бўлишди.
Поёнсиз Олой тоғлари қўйнида бор и шар
экан, тур л и қўтонлар, зиёратгоҳпарда тунаб қолишар, йўл-йўлакай эса одамларнинг саломатликларини кўрикдан ўтказиб, ўз маслахатларини бериб боришарди. Тиббиёт соҳдсидаги ўзаро мунозараларининг ҳам поёни кўринмасди. Шундай қилиб, бетакрор тоғу-тошлар оралаб бир ойлар чамаси йўл юришгач, Сўх дарёсининг бошланиш қисмига етиб олишди.— Мана, ниҳоят ватанингни иси кела бошлади. Сезаяпсанми, қизим?— Ҳа! - деди қиз севиниб чуқур нафас оларкан.— Одамларнинг айтишича, Чўнғара деган жойда “Йигитпирим” деган азиз жой бор эмиш.— Ҳа бор. У бизнинг қишлоққа жудаям яқин.— Мен ҳам тахминан шундай деб ўйловдим. Ўша ерда ажрашамиз. У ёғига ўзинг кетаверасан.— Вой, нега? Мен билан юраверинг. Ота-бола бўлиб бирга яшайверамиз.— Йўқ, қизим. Сенинг йўриғинг бошқа. Сен ўз бахтингни топишинг керак. Эҳтимол Сарвар сени инти- зорлик билан кутаётгандир.— Шундай аҳволда унинг олдига қандай кириб бораман-а?— Севги уст-бошга қарамайди. Нима, сенингча, Лайли билан Мажнун пўрим бўлиб юришганми? Аксинча, Сарвар қойил қолади. Садоқатингга тан беради. Кейин кийим- ларингни алмаштириб оласан, албатга.— Вой, йўлда кийим сотиб олсакчи.— Унда эшакда кетолмайсанда.— Бу ёғига бирор машинада кетаверармиз.— Йўқ. Мен изимга қайтиб кетишим керак. Шохи- мардон пиримни зиёрат қилиш ниятим ҳам йўқ эмас.— Сиздан ҳеч ажралгим келмаяптида, тоғажон.— Худо хо\ласа, ўлмасак, яна кўришамиз.— Сизни қаердан топаман?— Мен энди қолган умримни одамларга хизмат
Davomi bor....