June 4, 2020

Ёввойи келин... 21-қисм

Ёввойи келин...
21-қисм

проезди-ку”, — деди у келаётган поезд овозларини ҳам сезиб ва капотни очишга бор кучи билан ҳаракат қила бошлади. Сарвар калит тутқич тугмаларидан бири қизил ёна бошлаганини пайқади ва шофёрга индамай қўя қолди- да, музикани атайин баландлатиб қўйди. Машина бир қимир-лаб қўйди. Поезд ўтиб кетиб, шлангбаум очилди. Қизил тугма хамон ёнмоқда эди.-Ш у ерда тўхтанг, бир шамоллаб олай, - деди у шофёрига.У тушиб машинами орқа капотини кўздан кечириб, уни секин очиб кўрди. Юкдон бўм-бўш эди. У “тақ” этказиб ёпди ва қизил тугма ўчди...* * *Нусрат темир йўл бўйлаб кетди. Лекин қдйси тарафга кетаётган поездга чиқишни билмасди. Шунинг учун у бирор станцияга бориб олиш илинжида дуч келган юк поездларининг вагонига илашиб чиқиб олди. Ниҳоят эшалон бир кичик станцияга келиб тўхтади. У бир четга ўтиб, уст-бошини алмаштирди, сувда юзини ювиб, сочини эпақага келтирган бўлди-да, станция ходимларидан кетиш йўлини сўради. Маълум бўлишича, хозир у Чимкент тарафдан келган экан. Бу ёгига у йўлда қийинчилик сезмади, лекин олаётган керакли дозани узилиб қолгани туфайли тиришиб буришаверди. Унга ҳеч ким ёрдам беролмади. Бунинг фақат бир йўли — уйқу доридан кўпроқ ичиб чўзилиб ётиш эди. У Тошкентдан Андижон поездига ўтириб ҳамроҳ бўлган йўловчи кишига ўзининг бирон манзилини аранг айтган бўлдида, уйқу дорининг бир нечтасини отиб, одеялга букчайиб ўралиб ётиб олди. Шу зайл орадан уч кун ўтгач уйига ярим тундан ўтганида кириб борди. Уйида ҳеч ким йўқ экан. Шу туфайли ховли орқали отасининг доимо эшиги очиқ турадиган меҳмонхонасига жойлашди. Уни тинимсиз қалтироқ босар ва қатгиқ уйқу элтаётган эди. Нусратнинг келганини олапардан бошқа ҳеч ким сезмади. Ит сафардан қайтган хўжайини атрофида гирди-капалак бўлди ва у ўша тун ҳеч ҳам ётмаган меҳмонхона зинасида тунаб қолди. Хона ичида фақдт улкан соат ишлаб турар ва унинг кап гири “чиқ-чиқ” бориб келар, ялтироқ капгир қосқонидан ташқаридаги злектр чироғидан тушаётган нур безовта жил вал а нар ва бу жил вал ар ўзидан қарши тарафда, деворда осиғлиқтурган Акро\€жон аканинг бешотар ов милтиғи ствол ид а ҳам ғира-шира акс этар эди...Акромжон ака барвақг уйғонди. Туни билан яхши ухлай олмади. Уни Нусратдан олаётган хавотирлик безовта қиларди. Бу безовталикни Сабоҳат ҳам хис қилиб ётар, лекин эрига чурқ этмасди. Чунки шу кунларда жаноб Соҳиб келиши керак. У келиши биланоқ туман ички ишлар бўлими ёки прокуратурасига тезлик билан хабар беришлари керак бўлади. Бу борада эр-хотин керакли йўл-йўриқ олишган. Лекин “Қачон у малъун келаркин?” деган савол-ўй ҳар икковларининг бошида хукмрон эди.Мўйсафиднинг барфақт уйғонишини боиси бор эди. Кеча нариги махаллада турадиган бир ошналари қазо қил ганди. Сахар фотиҳага бориш керак, келди-кетди ни кузатиш лозим. Шу туфайли у нонушта ҳам қилмади. Зинада ётган Нусратнинг итига кўзи тушди-ю унга эътиборини қаратмай тез чопонини елкага ташлаб кўчага отланди. Сабоҳат ювиниб тараниб эндигина чойни дамлаётган эдики, дарвозалари олдига бир машина келиб тўхтаб сигнал берди. “Вой, эрга сахардан келган ким экана?” - дея у бошига улкан рўмолини ташлади-да оқсоқланиб дарвоза эшигини очди. Не кўз билан кўрсинки, қора “мерседес” олдаща Соҳиб жаноблари жил май иб турарди. Уни аёл айнан ^озир кутмаганди. Уйида эри йўқ. Шунинг учун аввалига до вд и раб қолди.-Вой келинт...Салом, Сабоҳат. Нусрат келди ми?
-Бўлмаса бугун кеп қолиши керак. Ўзинг яхши юрибсанми?
—Уйда ким бор?-Хўжайиним хозир бир жойга кетувдилар. Ўлган- никига, фотиҳага... Уйда ҳеч ким йўқ эди.—Унда бу ерда турмайлик. Меҳмонингман ахир.—Ҳа келинг, киринг, — деди Сабоҳат ва ташқаридаги сўрига кўрпача олгани ичкарига чопди. Йўл-йўлакай мили­ция га қандай хабар бериш ҳақида боши қотди. Сарвар шофёрини Тошкентда қолдириб ўзи келганди. Чунки ўз шахсий ишлари бор. Сабоҳат билан ким б ил ад и, хали қанақа режалар тузишади. “Ортиқча гувоҳга на хожат?” — деб ўйга борганди у.... Акромжон ака фотиҳа қилиб бўлгач унинг ёнига махалла фаоли Марайим сариқ келиб ўтирди.-Уйингда меҳмон борми?
—Ҳозир велосипедда ўтиб келаётсам, бир қора машина тур га н экан.Мўйсафиднинг юраги “шиғғ” этиб кетди.-Б у ўша! Демак келибд

и-да, оббо... — деди у безов- таланиб.Келганларга яна бир Қуръон тиловат қилинди. Лекин Акромжон аканинг қулогига ҳеч нарса кирмас, нима қиларини билмас эди.—Ўтиб кела қол, бўлмаса, - деди бу ёнида ўтирган оқсоқол.— Нўъмон ака, сиз бўлмаса, ичкарига кириб Исоқжонга тез қўнгироқ қилсангиз. Уни хабари бор, - деди шивирлаб.
Нимага?-Одамларини мёникига тез юборсин. Гап бор. Лекин ҳеч кимга айтманг, - деди Акромжон ака ва фотиҳани қилибоқ ўрнидан гуриб жўнади. “Мен хозир қайтаман”, - деди у маросимда ўтирганларга илтифот билан.
* * *Машинанинг сигнали ва итининг безовта қаттиқ аккиллаши Нусратни ҳам ўрнидан қўзғотди. У кўча дера- засининг пардасини очиб ким кенлганлигини кўрмоқчи бўлиб нигоҳташлади. Лекин жаноб Соҳибнинг машинасига кўзи тушди-ю, юраги така-пука бўлиб кетди. “Оббо ифлосей, қочганимни билиб ортимдан қувиб келибди-да”, — деди у ўзича ва тез бориб эшикдан чиқиб ховли томон қочмоқчи бўлди. Лекин шу пайт дарвоза эшигидан аячаси пан Соҳибни бошлаб кириб қолди. Нусрат эшикни оҳиста ёпдида, уни ичкаридан қулфлаб олди. “Огам қанийкин? Ҳозир огам ичкаридан чиқиб келиб ишқилиб “меҳмон”ни бу ерга бошлаб келиб қолмасайди... - деди у эшик тирқи- шидан зимдан кузатиб, — Йўқ, аячам кўрпачани сўрига солаяпти-ку. Ўх-хў, улар зеки таниш эканда. Демак, мени йўқ қилиш учун булар тил бириктиришган... Қизи^ огам нега кўринмаяптилар? Ё уни булар аллақачон...” деган нохуш ўйлар безовта қила бошлади. Сабоҳат чой олиб келди. “Меҳмон” ила “мезбон” илиқ сухбат кура бошла-дилар. Нусратнинг газаби жунбушга келди: “Оббо, ифлос-лар- ей! Буларнинг мақсади аниқ — отамнинг тиллалари-ю, мол-мулкига эгалик қилиш. Ие, тўхта! Хадича, болаларим қаерда экан? Бу ерда бир гап борга ўхшайди-ку. Ўлдира- ман, бу ифлосларни!.. Оиламизни барбод қилишни сен- ларга кўрсатиб қўяман хали!” — деди-да, Нусрат у ёқ бу ёққа безовта юра бошлади. Кўзи отасининг бешотарига тушиб қолди. У милтиқни тезлик билан кулига олиб ўқини текшириб кўрди. Ўқсиз экан. Жавон тортмалари ва диван тагларини титиб ўқ қидира бошлади, кўрпачаларни ағдар- ди. Ташқарида ити яна безовталаниб аккиллай бошлади. Бу пайтда Сабоҳат яна ичкарига кириб кетди. Нусрат ниҳоят ўқ-дори солинган халтачани топдида, милтиққа иккита ўқни жойлади. “Ҳозир икки дақиқа кутаман. Мабодо отам келмаса, уни бир бало қилишган бўлади. Демак икковини ҳам гумдон қиламан”, - деди у ва қуролни шай қилиб яна тирқишга ёпишди. Шу пайт ичкаридан Сабоҳат чиқиб келди. Унинг бир қўлида халтача ва бир қўлида қоғозга ўроғлиқ нимадир бор эди. Аёл келди-ю, қоғозга ўралганини очиб бир қанча долларни намойиш қилди, дастурхон устига эса халтачадаги тиллаларни ағдарди... Нусратнинг сабри тугаб қони жунбушга келди. У эшик калитини бураб очдида, эндигина тилла тақинчокдардан бирини қўлига олиб кўздан кечираётган хўжайини Соҳиб жанобларини мўлжалга олиб ҳеч иккиланмай гумбирлатиб отиб ташлади. Орқа миядан ўқ еган меҳмонни боши хон тахта устига “тақ” этиб тушди ва тил тортмай ўлди. Пул-у тиллалар қонга бўялди. Сабоҳат қўрқанидан чинқириб юборди.Тонг сахарда отилган ўқ овози осойишта ма^алланинг ҳаловатини бузди. Қушлар безовта парвоз қилишди, итлар тинимсиз Хўрий бошлади, ўз юмушлари билан кетаётган одамлар тўхтаб қолишди. Милтиқовози бу ерда одатий хол эмасди. Шошиб келаётган Акромжон ака ҳам бу овозни эшитди. Юраги бир но^ушликни ҳис қилди. Ҳовлисининг олдида турган қора машинага кўзи тушди-ю уйи томон чопди. Аёл кишининг чинқириғи эшитилди. “Сабоҳат! Ишқилиб унга зиён етмадимикан?” — деган фикрга борди у ва дарвозадан шошилиб кириб келди. Унинг назарида жаноб Соҳиб Сабоҳатга қарата гўё ўқ узган бўлиши керак эди. Лекин кутилмаган ҳунук манзарага дуч келди: Ранги гезарган Нусрат милтиқни Сабоҳат томон ўқгалиб турар, Соҳиб Ҳотамий жаноблари эса жонсиз ётарди.Қўрқиб кетган Сабоҳат ерга тиззалаб қолди.Ифлос! Сен хали отамнинг мулкига эгалик қил- моқчи бўлдингми?-Йўқ, унақа эмас.—Сенлар тил бириктиргансанлар! Мениям, отамниям йўқ қилмоқчи бўлгансанлар! Энди ўзинг ўласан.Сабоҳат ҳушидан кетиб йиқилаётган пайтда тўсатдан Акромжон ака кириб келди.-Тўхта! Отма! Милтиқни бу ёққа бер! - деб қичқирди ва у чопиб келиб ўғлининг қўлига ташланди. Милтиқ я

на гумбурлади. Лекин ўқ бу сафар йўналишини ўзгартирди. Уйнинг ойналаридан бири чил-чил синди. Ота ўғлининг қўлидан қуролни тортиб олди-да хотини Сабоҳатга томон ёрдамга шошилди.-Нима қип қўйдинг, ифлос, ҳароми! - дея қичқирди у Нусратга қараб ва нигоҳини хонтахта уст и да қонга беланиб ётган жаса^га қаратди.Яқингинада шу киши билан мана шу дастурхон атрофида ош ейилганини эсига олди. “Қизиқ, нега Нусрат бундай қилди? Бирор гап ўтди шекилли”, — деган ўйга борди мўйсафид ва Сабоҳатнинг юзига оҳиста уриб уни ўзига келтира бошлади. Шу пайт тўсатдан дарвоза ва ховли томондан махсус қуролланган отряд аскарлари ўраб олишди.-Қуролни ташланг! — дея қичқирди кимдир.Акромжон ака милтиқни ўзидан с ал нарироққа итқитди. Орқа томондан икки аскар чопиб келди-да унинг қўлларини орқага олиб, кишан солишди. Икки аскар эса Нусратни ушлашди.-Ўғлимга тегманглар. Меҳмонни мен отдим! - дея қичқирди ота.-Майли уни гувоҳ сифатида олиб кетинглар, — деди бошликдари, — Аёл га тез ёрдам кўрсатилсин. Воқеа жойига ҳеч ким яқин келтирилмасин!Воқеа жойи ҳар томондан суратга ва видео тасвирга туширила бошланди. Мўйсафидни етаклаб олиб кета бошлашди. Сабоҳат ўзига келди.-Вой! У кишини қаерга олиб кетишяпти? Ахир ҳеч қандай гуноxLари йўқ-ку!..—Суриштирамиз. Ҳаммасини аниқлаймиз, — деди зобит.
* * *Акромжон аканинг уйида содир бўлган қотиллик бўйича тергов-суриштирув ишлари бошланди. Кртилликни ўз бўйнига олаётган мўйсафид ўтирган камерага шахсан Исоқ Исломовичнинг ўзи бош сукди.—Э\, отажон. Нима қип қўйдингиз-а. Ахир биз уни кутаётганимиздан хабардор эдингиз-ку. Биз интерполга ҳам хабар қилиб қўйгандик. Уларга энди нима деймиз?..Махбус чуқур хўрсиниб қўйди.—Пешонадагини кўраверамизда...У ўғли Нусрат ҳақида бир нима дейишдан чўчирди. Чунки катта ўғли Анвар қамалган, кенжаси ҳам қамалса одамлар нима дейди? “Ишқилиб Сабоҳат айтиб қўйма- сайди”, — деган ўй ўтди ҳаёлидан.—Отажон, нима бўлгани ҳақида тўғрисини айтма- сангиз бўлмайди. Унда бизни қийнаб қўясиз. Ўзингиз эсли- хушли одамсиз. Эл-юрт олдида обрў-эътиборингиз бор. Бизга ёрдам беринг, илтимос. Тезроқ ишни ёпайликда, бу ердан чиқиб кетинг. Ёрдам берасизми?-Ҳа.—Анави тиллалар, пуллар кимники?-Меники.—Ўғлингиз Нусратни хорижга ишга кетган деган- дингиз.—Ҳа, ёқмай қайтиб келибди.-Қачон?-Кеча кечқурун.Меҳмонни ўзингиз кутиб олдингизми?-Йўқ. Мен махЗллада фотиҳада эдим. Марайим сариқ бизникига меҳмон келганини айтди.—Ҳа, менга оқсоқол қўнғироқ қилди.-М ен илтимос қилувдим.-Унда нега бизникиларни кугмай шошилдингиз. Ҳеч бўлмаса яралаш мумкин эдику.—У хотинимни қўрқитиб, уйдан бойликларимни олиб чиқиб беришини талаб қилаётганди.-Қандай қилиб? Қуроли бормиди?—Назаримда борга ўхшади.—Шундан кейин сиз бемалол уйингизга кириб қурол- ни олиб чиқдингизда, отиб ташладингиз. Шундайми?-Ҳа...Исоқ Исломович чуқур хўрсиниб қўйди.-Огахон, бизни чалғитишингизни нима кераги бор. Барибир ҳаммасини бир куни аниқлаймиз. Мана ўғлингиз Анварни тухмат қилгани фош бўлди-ку. Ҳеч бўлмаса, “Аёлимни рашк қилиб отдим” денг, мен ишонай. Ту шу­нинг, ўлган одам Польша фуқароси, аслида эса, шу ерлик Сарвар Шохайдаров. Кўп жиноятлар қилган, опаниям ўша тоққа олиб қочган. Ўзини атайин халокатга учраб ўлганга чиқарган, қидирувда бўлган. Яна нима ишлар қилган, бизга қоронғу.—Хўп. Мен бироз ўйлаб кўрай.-Фақат тезроқ ўйланг. Унинг ҳақиқий Польша фуқа- роси эмас, балки қидирувдаги жиноятчи эканлигини биз фош қилишимиз керак. Акс холда халқаро жанжал кўга- рилади. Сиз умрбод қамаласиз ёки сизни отувга хукм қилишга тўғри келади. Мен жиддий гапиряпман! - деди бошлиқ ва камера эшигини “қарс” этиб ёпиб чиқиб кетди. Лекин каридорга чиқиб отаси қатори одамга бундай қўпол муомалада бўлганидан хижолат чекди. Шу туфайлими ё яна бир гапни айтиб қўйиш кўнглига келдими, ҳар холда темир эшикни қулфлаётган соқчига уни яна очишни ишора ҚИЛДИ.—Узр, отахон, — деди у яна оҳиста камерага кириб, - Мен адвокат Жавлонбекка айтаман. У сиздан хабар олади. Ўзингизни ҳимоя қилмасангиз бўлмайди. Унда Сабоҳат она яна ёлғиз қолади. Бу аёлга энди жабр қилишга ҳаққингиз йўқ!.. Хўп, бардам бўлинг.—Раҳмат, ўғлим.Бошлиқэнди эшикни оҳиста ёпди. Қулфнинг шириқ- лаган овози эшитилди.

Ёлғиз қолган мўйсафид ёруғ тушиб турган панжарали туйнукка боқиб чуқур ўйга толди. “Йўқ, Нусрат қамалмаслиги керак. Ҳали ёш. Мен эса умримни ўтаб бўлдим. Сабоҳатга яхшилаб тушунтираман. Унинг жавобини бераман. Майли, қонуний ажраша қолсин. Адвокат келса шу масалани қўяман...”Лекин адвокат Жавлонбек бу масалага қаршилик қилган эрса-да, Нусрат отасининг бу режасини узил-кесил барбод қилди. Гап шундаки, Нусратнинг тақдири билан қизиқиб қолган Интерпол вакили подполковник Виктор Васильевични К,озоғистондаги корхона қизиқтириб қол- ганди. Нусрат Бангкокга юбориладиганларнинг рўйхатини ўзи билан олволган экан.—Улар ўтган хафта жами 34 кишини турли мамла- катларга сотиб юборишди. Яна 24 кишини жўнатишга тайёрланишмоқда. Уларни қутқариш керак, — деди Нусрат.-Ҳа, албатта. Агар фақат сен бизга бу борада ёрдам берсанггина, айбсиз эканингни исботлай оласан, холос.—Фақат отамни чиқариб юборинглар, илтумос. У кишининг бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Жаноб Соҳибни мен отдим” дедим-ку, ахир.-Ота-бола ўртасидаги садоқатлилик яхши туйғу, албатга. Лекин баъзан бу умумий ишимизга ҳалақит беради.Ахир ўзинг айтяпсан, неча-неча одамларни ҳаёти хавф остида эканку, - деди вакил ва Исоқ Исломовичга қўнғироқ қилди.-Ўртоқ подполковник мен Виктор Васильевичман. Отахонни чиқариб юбориш керак. Биз Нусратбек билан келишиб, янги ишларни режалаштириб олдик.—Яхши. Лекин отахон ўғлимнинг бу ишга алоқаси йўқ, майли мени жазоланглар, деб туриб оляптида.-Унинг қотил эмаслигини исботлай оласизми?—Ҳа, аёли Сабоҳатхоннинг кўрсатмаси, кейин ўқнинг орқа томондан отилгани.—Менимча етарли. Отахонга шу далилларингизни айтиб, уни шу бугуноқ қўйиб юборинглар. Ўғлидан хавотир бўлмасин. У бизга ёрдам бермоқчи. Бу ерда гап жуда кўпга ўхшайди, тушунарлими?—Тушунарли, ўртоқ подполковник. Бажарилади!..—Хуллас, отангиз бугун уйга қайтади, — деди вакил гўшакни қўяркан.-М ен у киши билан кўришишим мумкинми?-Ҳа, албатта. Бир йўла хайрлашиб ҳам оласан. Биз шу бугуноқ сен билан бирга Тошкентга жўнаймиз, у ердан эса Олмаотага. Келишдикми?-Келишдик.Нусратнинг айбини ўз бўйнига олгани ва озод қилингани учун Акромжон ака ўғлини койиб берди.-Нима қип қўйдинг?! Ахир ўзингни бадном қила- санку, ўғлим.-Ота, ҳаммаси яхши бўлади. Мен айбсиз эканимни исботлайман. Аячамга узримни айтиб қўйинг. Мен билмай...—Хўп ўғлим, худо сенга мададкор бўлсин. Лекин бир нарсани билиб қўй: у тиллалар меники эмас эди. Улар Сабо^атнинг ўзиники. Меники бугунлай бошқа...—Тушундим, ота. Соҳиб Ҳотамий жаноблари катта жиноятчи экан. Мен унинг ва шерикларининг кирдикор-лари ни фош қилишга ёрдам берадиган бўлдим. Сўнфа мени ҳам қўйиб юборишармиш.-Илоҳим, айтганинг келсин. Ақлинг кираётгани рост бўлсин.-Ота, мен қайтиб келиб албатта даволанмоқчиман, қийналиб кетдим.-Албатга даволанасан. Бунинг учун мен бор будимни сарфлашга тайёрман. Қайтиб келгунингча рзим катта дўхтирлар билан гаплашиб қўяман.Шу пайт уларнинг олдига Виктор Васильевич келди.—Ҳамма гапдан хабаримиз бор. Жиноятчиларни фош қилиб қайтгач, шахсан ўзим ўғлингизга ёрдам бераман. Москвада шундай муассаса бор. У ерда жуда кўп нарко- манлар шифо топиб кетишган.—Раҳмат сизга. Анчагина кўнглимни кўтардингиз. Айтингчи, ўғлим қамалмайдими?-Йўқ. Ўғлингиз билан фахрлансангиз арзийди. У сизни химоя қилиб кўп ҳаракат қилди. Бу унинг яхши фарзанд эканидан далолат. Мана энди бизга ҳам ёрдам қилмоқчи.Ота-бола қучоқлашиб самимий хайрлашишди. Акром­жон ака маҳкама идорасидан чиқиб келганида, ташқарида уни Сабоҳат кутиб турарди.—Эсон-омон қутилиб олдингизми? — деди Сабоҳат жилмайиб. Лекин лабининг бир томони тортишиб қийшай- ганидан хижолат чекиб, дарров қўли билан тўсиб олди.“Бечора, бу аёл жилмайишдан \ам махрум”, — деган ўй ўтди мўйсафиднинг кўнглидан.—Ўзинг тузукмисан?-Ҳ а, раҳмат. Нусратбек ҳам чиқарканми?—Ҳа, сал кейинроқ. Сенга адвокат учрашдими?-Ҳа...—Бирор нима дедими?-Ҳ а, “отахонни кутаркансиз” деди.-Ахир мени умрбодга қамашмоқчи бўлишдику.

Davomi bor....