June 4, 2020

Ёввойи келин... 22-қисм

Ёввойи келин...
22-қисм

Нима бўпти? Кугишга ўрганиб қолганман.Мўйсафид шундай ажойиб аёли борлигидан ич-ичидан қувониб кетди. “Шунча бойликни асраб нима ҳдм қилардим. Унинг ҳаммасини шу аёлнинг терисини янги-лашга, аёллигини тиклашга сарфлаганим бўлсин. Ахир унинг ҳам бахтли ҳаёт кечиришга, бошқаларга ўхшаб яшашга, чин юракдан жилмайишга хаққи борку. Аслида шу аёл менинг жавоҳирим, менинг бойлигим эмасми?” - деган қарорга келди.-Сабоҳат энди ҳаммаси яхши бўлади. Оғир кунлар ортда қолди.—Худо xo?yiaca...—Биз сен билан хорижга кетамиз.-Вой, нега?-Сени даволатамиз. Бор давлатимни сен учун сарф­лашга тайёрман.-Йўқ, аввало Нусратбекни даволатайлик. Давлатингиз етмаса энди менда ҳам бор. Ўша тиллалар-у пуллар менда қолди. Эгасига насиб қилмади. Чеккан азобларим хдққи бўлса керак.Акромжон ака севиниб кетди ва аёлининг елкаларини маҳкам сикди.—Оббо сеней. Демак бойлигимиз ҳар иккалангга ҳам етар эканда.—Ортиб \ам қолади.—Ортганига тўй қиламиз. Сен яна ўз гўзаллигинга қайтиб, энди ҳақиқий келинчак бўласан. Бу ажойиб тўй бўлади!-Э қўйсангизчи...—Йўқ, гапим ran! Биласанми тўйни қаерда қиламиз?—Йўқ.-Ўша сихатго\да. Сен билан танишган ўша ошхонада. Ҳамма дам олувчиларниям чақирамиз.Сабоҳат кулиб юборди ва эрини бир туртди:Бўпти, фақат бир шартим бор.-К,андай шарт экан, жоним?—Тўйдан кейин ‘)каннатғорга бирга бориб, зиёрат қи- либ келамиз. У ерда менинг келинлик ҳаётим, устозим- нинг, қолаверса, кийик боламнинг қабри қолган. Иннай- кейин Сафарёр тоғадан ёзиб олган тиббиёт ҳ:ақидаги ўгитлар дафтарим гор ичида қолиб кетган. Мен ундан фойдаланиб, инсон умрини узайтириш соҳасида илмий иш олиб бормоқчиман.—Баракалла. Истаган дорингни менинг танамда синаб кўришинг мумкин.—Ёшариб кетсангиз-а.-Йўқ ёшармоқчи эмасман, балки сен билан яна юз йил яшамоқчиман.—Ўх-хў, иштахангиз зўр-ку, йигитча...Улар жуда бахтиёр эдилар.* * *Нусратнинг ёрдамида интерполда жиноятчиларни фош қилиш бўйича катта халқаро операцияга пухта тайёргарлик кўрилди. Улар аввало Сарварнинг машина-сидаги дипломатидан чиққан хужжатлар асосида гўёки янги одамларни ишга ёллагандек қилиб 30 кишидан иборат махсус отряд тузилди. Уяли алоқа билан ўз хўжайини билан сўзлашмоқчи бўлган шофёр ҳам қўлга ол^нди ва у махсус отрядни корхонага бошлаб олиб борадиган, пан Соҳиб жанобларини эса иши чиқиб қолиб эртага етиб келишлиги ҳақида маълум қиладиган бўлди.Шундай қилиб 30 киши ичкаридан, қолганлар эса ташқаридан бронемашина ва вертолётлар ёрдамида корхо- нани ишгол қиладиган бўлдилар. Олмаота аэропортида назорат кучайтирилди. Олиб кетилган аввалги 34 нафар “бемор”ни қидирув бошланди. Уларнинг тахминий фами- лиялари ва қўйилган диагнозларини Нусрат билганича айтиб берди. Бу иш янада осон кечди: Бош директор Андрей Кунцевич ўз офисида қўлга олиниб, ёлланган ишчилар ҳақидаги барча маълумотларни компьютердан чиқариб берди.-Андрей, агар бизга ёрдам берсангиз, сизнинг ҳам айбингизни енгиллаштириш чораларини кўрамиз.—Албатта ёрдам бераман. Бу иш аслида менга \ам маъкул эмасди. Лекин менинг катта қарзим борлиги учун мажбур қилишди.—Унда Варшавадаги таъсисчиларингиз, олиб кетилган 34 нафар фуқаронинг қайси манзилда эканини зудлик билан бизга ани^аб берасиз.-Хўп бўлади. Айта олмайсизми, Соҳиб Хотам и й ҳозир қаерда?-Айта оламан. Сарвар Шоҳайдаров халок бўлди.Бу сафар Андрей ҳақиқдтдан ҳам галвираб қолди. Ахир у билан не орзулар қилишмаганди. Энди ҳаммаси барбод бўлди. Қани энди қанот чиқарсаю, ''зканнатғор томонга парвоз қилса. Дунёнинг ташвишларидан холи, одамлардан нарида Сафарёрдек ёввойи ҳаётда ёлғиз яшаса. Афсус уни ғор эмас, қоронғу ва зах камера кутмоқда. Жаннатғор эса, энди унинг тушларига киради.Андрей принтер орқали барча сўралган маълумот­ларни қоғозга чиқариб бераркан, кўз олдига Сабоҳатнинг кулиб турган чеҳраси намоён бўлди. “Ҳа, мен жуда катта гуноҳ иш қилдим. Шунинг учун жазога лойиқман. Оёғимни кесишса ҳам кўзим очилмабди. Мен ўшанда польша- ликларнинг таклифига кўнмай )каннатғорга қочиб кетишим керак эди. Сўнгра пешонамга ёзилганини кўра- верардим. Қамокдан чиқай, ўлмасам албатга Ўзбекистонга бораман. Сабоҳатни топиб ундан кечирим сўрайман. Крлган умримни тоғларда ўтказаман..

.”-Танишинглар, бу киши Нусратбек Ўзбекистондан, — деди терговчи компьютердан чиққан^ужжат ва суратларни хонага кириб келган ўзбек йигитГа курсатар экан.-Нусратбек, - деди Андрей унга юзланиб, - Сиз мободо Сабоҳат деган аёлни танимайсизми?—Ҳа, танийман. У киши мени ўгай онам бўладилар.—Ҳазиллашмаяпсизми? — деди Андрей ҳайрон бўлиб.-Йўқ.—Гаплашиш ман қилинади! — деди терговчи буйру-хона.Нусрат таниган одамларининг таги га фамилия ва исмларини ёзиб берди ва ўз ишини тамомлаб, чиқиб кета бошлади.—Яккатеракликми? — деб сўради Андрейнинг сабри чидамай.—Ха. Тогдаям яшаган.—...С-сабоҳатга мендан салом айтинг. Менинг исмим Андрей.-Хўп, - деди Нусрат ва индамай чиқиб кетди.Тақдирнинг бу ўйинидан Андрей танг қолди.Шундай қилиб, хорижга олиб кетилганлар интерпол- нинг фаол саъй-ҳаракати туфайли тоПилди. Уларнинг баъщиларини эндигина операция қилмоқчи эканлар. Улар ва корхонадаги барча тожикистонлик қочоғутр ўз юргла- рига депортация қилиндилар. Жиноятчиларнинг деярли барчаси қўлга олинди. Корхона тугатилиб, мулки давлат хисобига мусодара қилинди. Нусрат икки ойдан сўнг уйига сог-омон кириб келди.—Ая, мени кечиринг. Ўшанда билмай сизга озор етказдим.—Хечқиси йўқ. Мухи ми бахтимизга эсон-омон келибсиз.—Ха, сизга москвалик Андрей деган йигит салом айтди.
,-Афти курс и н ўшани, - деди Сабоҳат бўзариб.-Уям жиноят қилган шекилли, қамоққа олинди.-Яхши бўпти. У шунга лойиқ эди.Орадан уч йил ўтди. Башанг кийинган Акромжон ака аэропортга кимнидир кутгани чиқди. Қўлида эса бир даста гул. Сабоҳат Тел-Авивдан келиши керак. Самолёт алла- қачон қўнган. Ниҳоят чиқиш эшигидан Исроилдан келган йўловчилар чиқиша бошлади. Мўйсафиднинг кўзлари тўрт, ^аяжондан юраги хапқирарди. Лекин негадир Сабоҳат кўринмасди. Унинг гўзал ва жондан азиз аёли қани экан?.. “Қизиқ, ҳамма ўтиб бўлдию” деган ўй билан хавотир бўла бошлади.-Ҳой дадаси, — деди шу пайт орқа томондан Сабоҳат, - Нима мени танимадингизми?Бу не бахт эдики, унинг олдида бир хурлиқо қош- ларини чимириб, чиройли жилмайиб турарди.—Наҳотки бу сен?! Кўзларимга ишонмайман!—Ишонаверинг.—Ёшариб кетибсан, худди келинчакдек бўп қопсан.-Вой, ростданми?-Ҳа, тиббиётга ran йўқ.Акромжон ака уни қучоқлаб ўпиб олди.—Сизга яна бир янгилигим бор, — деди Сабоҳат шивирлаб.—Нима экан?—Фарзандимиз бўларкан.Ота энди чидаб туролмади. Хурсандлигидан шундай хайқирдики, агар тоглар шу ерда бўлганида эди, тошлари қулаб, дувиллаб тўкилган бўларди. Худди тог кийикларидай йўловчилар бир сония қотиб қолишди ва чеҳраларига майин табассум инди. Акромжон ака хотинини даст кўтариб бино олдига олиб чиқди. У жуда ҳам шод эди. Мўйсафид билан бирга Сабоҳатни кутгани ҳамроҳ бўлиб келган отаси Акбар Солиевич, синглиси Саломат ва Исоқ Исломовичлар ҳам бу муьжизадан хайратда эдилар.— Мендаям бир янгилик бор, онаси, — деди Акромжон ака.—Хўш-хўш, нима экан?
Ҳозир Москвадан яна бир пассажирки кугаяпмиз.-Вой, ким экан у?—Нусрат келади. У бугунлай тузалиб келади! - деди мўйсафид ва кўзларидан беихтиёр ёш думалаб кетди.-Ҳой, келинни чарчатиб қўймайлик. Юринглар рес- торанда бизга дастурхон интизор бўлиб турибди, - деди Исоқ Исломович уларни чалғитиш учун.— Ёввойи келин чарчамайди, — деди Сабоҳатнинг отаси кулиб.Шу-шу Сабоҳатни “ёввойи келин” деб аташадиган бўлишди.


ЯНА ЎША МАРЖОЙ ТАБИБ

Кўп ўтмай Нусрат ҳам етиб келиб, ресторандаги даврадан ўрин олди. Лекин унинг юз-кўзидан хали тўлиқ даволаниб кетмагани яққол сезилиб турар, ранги-рўйи паст, иштахасиз, сўралган саволларга зўраки унсиз жавоб қайтариб қўярди. Ҳар ким бу ҳолатни ўзича ҳис қилган эрсада, бир-бирларига ошкора қилишга ботина олишмас, гўёки бефаркдек эдилар.— Ота, мен жудаям чарчадим, машинада дам олиб тура қолай, — деди бир пайт Нусрат бошини беҳол кўтариб.— Майли ўғлим, борақол, — деди Акромжон ака янги машинасининг калитини узатаркан, +- тўхташ жойида, биринчи қаторда турибди. Номери ёдингдадир: «95-96».Нусрат кетди. Сабоҳат синглиси Саломат билан юз- қўлларини ювиб келмоқ учун аёллар хонасига боришди. Саломат опасининг бошига тушган савдолардан хабардор ва унинг хорижда даволаниб, аввалги аслига қайтганидан бениҳоят хурсанд эди. У Сабоҳатнинг жуда ҳам гўзаллашиб кетган и ва ўзининг

турмуши ҳақида тинмай сўзларди. Сабоҳат ҳам мақтовлар осмонида парвоз қилаётганиданми, ўзини ойнага солиб тўймасди. «Мана ниҳоят қийинчи- ликлар ортда қолди. Энди ўз орзуларини амалга ошириш пайти келди. Бунга монелик қиладиган ҳеч нима қолмади. Фақат Нусрат яхши даволанмаяптй. Эрим бу ташвишдан эзилиб адои тамом бўлди. Унга ёрдам беришим керак» деган хаёллар миясида чарҳ урмоқца эди.— Ҳа, опажон намунча паришон бўлиб қолдингиз? — деб сўради Саломат чиройли кўзларини катта-катта очиб.— Анави Нусратнинг ранги менга ёқмаяпти-да.— Барибир бан..., касал-де. Бу дарднинг давоси йўқ дейишади-ку. Лекин одамнинг ўзига боғлиқ-де.— Наҳотки медицина халиям бу соҳада оқсаётган бўлса...Унинг хаёлига *лоп» этиб устози Маржой табиб келди ва бир вақтлар унга айнан шу саволни берганини эслади. «У киши хозир ҳаётмиканлар? Ҳаёт бўлсалар, қаерларда эканлар?... Вой, ахир у киши «Йигит пирим»даги тош таги га менга хат ёзиб, ўзи ҳақида маълум қилиб турмоқчи эдику. Мен ҳам яшаш жойим аниқ бўлгач, бу ҳақида у кишига хабар к;олдиришиим керак эди... Эҳ, эсим қурсин. Хотирам қурсим. Ҳалиям кеч эмасдир. Ҳозир жўнаб кетсак, эртагами- индин у ерда зиёрат қилиб келишни эримдан илтимос қиламан».Аёллар ўтирган даврага яқинлашиб келишар экан, Саломат тўсатдан бир фикрни айтиб қолди:— Опажон, мен бир табиб чиққанини эшитувдим. У ҳар қанақа касални даволаётганмиш, ўзи тоғу-тошларда юрармиш...— Хўш-хўш?!— Нимайди?— Гапиравер. Ким экан у?— Қдёқцан билай. Эрим айтувди. Бир сил касал бўлиб қолган ўртоғини ўша табибга олиб борған экан. Уни духтирлар «Бўлмайди. Олиб кетинглар» деган экан. Ўша табиб ҳақида хабар топиб олиб борганди-да.Сабоҳат синглисининг елкаларидан маҳкам ушлади.— Кейинчи, натижаси нима бўпти?— Яхши бўп кетибди... Ҳозир яхши юрибди, — деди Саломат опасининг бунчалик қизиқиб қолганидан хайрон қолиб.— Ўша табибнинг исми нима экан?— Исмими? Ҳалиги, нимайди? Қанақадир донмиди,ё тақинчоқмиди, ёдимда йўқ.— Мош табибми?— Э йўқ, у тошкентлик-ку.— Маржой табибми?— Ҳа-ха, шунақа эди шекилли, — деди қиз севиниб.— Вой, сингилжон нималар деяпсан?! Ахир у менинг устозим-ку!...— Вой, қанақасига?— У киши мени тоғдан олиб келиб қўйганди.— Қачон?-Ўша, ўзимни ёқмасдан аввал. Айтчи анави эринг- нинг ўртоғини у қачон даволатганди?—Олти ойча бўлди.Сабоҳат хурсанд бўлиб кетди:-Д емак, у киши ҳаёт. Одамларни даволамоқда. Маржой табибни зудлик билан топишимиз керак. У Нусратни ҳам да вол а й олади. У киши менинг тиббиёт ва табобат соҳасидаги устозим бўладилар.— Илгари бунақа устозинг борлигини айтмаган эдингку, қизим? — деди отаси ҳам хайрон бўлиб.—Сизга халиги ғорда бир умр яшаган мўйсафид ҳақида, кейин у киши мени олиб келиб қўйганини айтган эдим-ку.-Ҳалиги Сафарёр деганингми?—Ҳа, у киши табиб эди. Ҳозир тоғу-тошларда табиблик қилиб анча машҳур бўлиб кетганмиш.-Ҳ а тўғри. Маржой табиб ўша бўлса, у ҳақида мен ҳам эшитганман, — деди Акромжон ака.-Вой, ростданми?-Лекин уни жуда қари, мўйсафид эмас, хали тетик, бақувват дейишади-ку.—У киши инсон умрини узайтириш, қариликнинг олдини олиш бўйича иш олиб бориб, яратган дориларини ўз танасида синаб кўрмоқчи эдилар. Менга ҳам мана шу мавзуда тадқиқот олиб боришга кўрсатма берувдилар.—Ғордаги бир ёввойи одам-а? — деб сўради эри ажабланиб.У киши шўро ҳукуматининг қатағонидан қочиб, ўша томонларга бориб қолган эканлар. Ўзлари урушгача аспирант бўлган эканлар.-Э-ҳа, шунақми?-Дунёнинг ишлари қизиқ-да. Такдирни қаранглар. Демак Сабоҳатни тоққа олиб кетишмаганида, у табибни ким ҳам танирди? Мана, у кишини машҳур деяпсизлар,— деди Исоқ Исломович.-Сен ҳам устозингдан анча-мунча ўргангандирсан?- деб сўради Акрам Солиевич.—Ҳа, албатга, — деди Сабоҳат чиройли қошларини чимириб.—Бўлмаса, устозинг айтган йўлдан бориб, ўз соҳанг бўйича ишлашинг керакка ўхшайди. Тошкентга кўчиб келаверинглар.—Э йўғ-е, ўзимиздаям иш кўпку, — деди Акромжон ака кулиб. - Лекин бир нарсага тушунмаяпман. Нега энди зудлик билан ўша табибни топиш керак бўлиб қолди?—Нусрат учун. Уни устозимга кўрсатишимиз керак.Акромжон аканинг қўлидан қошиқ “тақ” этиб тушиб кетди. У негадир номаълум ёввойи табибни хотини билан учрашишларини истамаётганди. Уни тушунса бўларди. Эҳ^имол

рашк қила бошлагандир. Лекин Сабоҳатнинг сўнги гапидан кейин хаёлига келган машъум фикрдан ўзи уялиб кетди.—У киши хозир неча ёшдалар?-Саксон бешлар атрофида. “Йигит пирим”даги бир тошнингтагига ўзлари ҳақидаги хабар ни қолдириб кетмоқчи эдилар. Менинг эса ёдимдан бугунлай кўтарилган экан.—Бўлмаса тўғри ўша ёққа борамиз, — деди Акромжонака.—Зиёратгоҳ қоровули у кишини таниса керак. Мен Сўхлик ҳамкасблар билан боғланаман. Ёрдам беришади. Уни албатга топамиз, — деди Исоқ Исломович, — Шунинг учун, яхши ниятлар учун, рухсат берсанглар, мана шу қадаҳни оламан.Кўп ўтмай Акромжон аканинг янги ;‘Волга”си давон сари йўл солди. Акром Солиевич пойтахтда қолди ва уларга омаддар тилади. Ниҳоят “Йигит пирим”га ҳам етиб келишди. Нусрат аячасининг илтимосига кўра булоқнинг у томонига ўтиб тошларнинг тагини титкилади. У ерда ҳақиқатан ҳам целлофанга ўроғлиқ бир хат чикди. Унда шундай ёзилган экан: “Салом, Сабоҳат қизим! Ўша сен кетгандан кейин менинг халоватим йўқ. Сендан минг хавотир бўлиб, ватанимга қайтиб кета олмадим. Чунки “Аниқ бирор жойим йўқ” дегандинг. Сени қаердан ва кимдан сўраб- суриштиришни ҳам билмадим. Шунинг учун сендан хабар кутиб шу депарада табиблик қилиб юрибман. Бу ерга ҳар уч ойда келаман. Беморларим \ам мени кутиб туришади. Фаргона водийси атрофида зиёратго\лар, ҳар хил ажойиб ғорлар кўп экан. Мен уларни йил давомида уч ойда айланиб келмоқдаман. Водий одамлари бошқача. Сен уларнинг бири эканингдан ва яхши шогирдим борлигидан ғурурланаман. Илтимос, ўз ҳақингда хабар қил. Омон бўл, хайр!”Хатга “Маржон-табиб” деб имзо қўйилиб, унда уч йил аввалги кун ҳам қайд қилинган эди.Акромжон ака ҳам хатни ўқиб алланечук бўлиб кетди.—Нега бу киши ҳақида менга аввалроқ айтмадингиз-а?-Ҳ а, бу жуда қизиқ, — деди Исоқ Исломович ҳам хат билан танишар экан.Шундан сўнг зиёратгоҳ қоровулидан табиб ҳақида суриштиришди. Қоровул табибнинг ҳар уч ойда бу ерга келиб туришини, беморлар ёки бирор маслаҳат олмоқчи бўлганлар уни умид билан ҳафталаб кутишларини, лекин табиб одамларни ҳеч қачон хафа қилмагани, пул ҳам олмаслиги, балки айтилган пайтда келиб, ташхис қўйган беморлар учун атайин гиёҳ-дори тайёрлаб келишини, ҳар бир беморга нима дегани ёдида туриши ва буюрган муолажааларининг натижасини сўраб-суриштиришни, одамлар ундан яхши шифо топаётганини сўзлаб берди.—Ҳар вақт кетаётганида сизни сўрайди, — деди у Сабоҳатга. — Ёки сиз ҳақингизда бирор гап эшитган- эшитмаганимга қизиқади. Илоҳим бор бўлинг. У киши Кўп ўтмай Акромжон аканинг янги ;‘Волга”си давон сари йўл солди. Акром Солиевич пойтахтда қолди ва уларга омаддар тилади. Ниҳоят “Йигит пирим”га ҳам етиб келишди. Нусрат аячасининг илтимосига кўра булоқнинг у томонига ўтиб тошларнинг тагини титкилади. У ерда ҳақиқатан ҳам целлофанга ўроғлиқ бир хат чикди. Унда шундай ёзилган экан: “Салом, Сабоҳат қизим! Ўша сен кетгандан кейин менинг халоватим йўқ. Сендан минг хавотир бўлиб, ватанимга қайтиб кета олмадим. Чунки “Аниқ бирор жойим йўқ” дегандинг. Сени қаердан ва кимдан сўраб- суриштиришни ҳам билмадим. Шунинг учун сендан хабар кутиб шу депарада табиблик қилиб юрибман. Бу ерга ҳар уч ойда келаман. Беморларим xaм мени кутиб туришади. Фаргона водийси атрофида зиёратго\лар, ҳар хил ажойиб ғорлар кўп экан. Мен уларни йил давомида уч ойда айланиб келмоқдаман. Водий одамлари бошқача. Сен уларнинг бири эканингдан ва яхши шогирдим борлигидан ғурурланаман. Илтимос, ўз ҳақингда хабар қил. Омон бўл, хайр!”Хатга “Маржон-табиб” деб имзо қўйилиб, унда уч йил аввалги кун ҳам қайд қилинган эди.Акромжон ака ҳам хатни ўқиб алланечук бўлиб кетди.—Нега бу киши ҳақида менга аввалроқ айтмадингиз-а?-Ҳ а, бу жуда қизиқ, — деди Исоқ Исломович ҳам хат билан танишар экан.Шундан сўнг зиёратгоҳ қоровулидан табиб ҳақида суриштиришди. Қоровул табибнинг ҳар уч ойда бу ерга келиб туришини, беморлар ёки бирор маслаҳат олмоқчи бўлганлар уни умид билан ҳафталаб кутишларини, лекин табиб одамларни ҳеч қачон хафа қилмагани, пул ҳам олмаслиги, балки айтилган пайтда келиб, ташхис қўйган беморлар учун атайин гиёҳ-дори тайёрлаб келишини, ҳар бир беморга нима дегани ёдида туриши ва буюрган муолажааларининг натижасини сўраб-суриштиришни,

одамлар ундан яхши шифо топаётганини сўзлаб берди.—Ҳар вақт кетаётганида сизни сўрайди, — деди у Сабоҳатга. — Ёки сиз ҳақингизда бирор гап эшитган- эшитмаганимга қизиқади. Илоҳим бор бўлинг. У киши айтганларича бор экансиз: жуда чиройли, бахтли аёл экансиз. Кўз тегмасин.-Раҳмат. Ҳозир устозим қаерда бўлиши мумкин, айтолмайсизми?-Бир хафта бурун у Хадарконга кетган эди. Ундан кейин Чимёнга ўгади. У ерда “Бешпанжа” деган сўлим булоқ бор. Ўша ерда уч кун бўлади-да, сўнгра Водилда икки кун бўлиб, Шохимардонга сафар қилади. “Ёрдон азиз”ни яхши кўради. У ерда бир хафта-ўн кун қолади. Ундан кейин Абшир ота, Новқат зиёратго^ларига қараб кетади. У ёгини билмайман. Менимча Ўш, Жалолобод, Ола Буқа, бу ёғи Чотқол, Ашт, Исфара қилиб яна уч ойда шу ерда бўладилар.—Кимни суриштиряпсизлар? Уйга кетмайсизларми? - деб қолди шу пайт Нусрат.—Атайин келибсизлар, қозонга озгина жаз ташлаб, бир чўқим ош дамлаб, яхши ниятлар қилиб кетмасангизлар бўлмас. Бу ер азиз авлиёлар ўтган жой, — деди қоровул.-Ҳай майли, юринглар чўнғаранинг девзирасида дўппидай ош дамлаймиз. Қдҳрамонимизнинг изини топдик. Энди ўзини топишни режалаштирамиз. Уйимизга шу бугун етиб олсак бўлганида, — деди Исоқ Исломович.Қоровул уларни булоқ бўйидаги сўлим сўрилардан бирига бошлади.-Сабоҳат Акбаровна, мен устозингизни, худо хо\ласа, эртагаёқ топаман, — деди милиция бошлиғи сўрига жойлашаркан.-Йўғ-е. У кишини қўрқитиб юборманг тағин, - деди Сабоҳат кулиб.-М ана кўрасиз, бугун вилоятнинг шахсий таркибини оёққа турғазаман. Агар у бизнинг республика худудида бўлсаёқ топилади.Масаллиғутари тайёр экан, кўп ўтмай ошни сузиб келишди. Сўнгра ўтганлар руҳига, қолганлар бахт-саодати йўлида Қуръон тиловат қилиб, зиёратгоҳга яхши ният билан эҳсонлар бериб, улар уйлари томон жўнаб кетишди.Акромжон ака бу ишни ортга суришни истамади. Эртаси Сабоҳат, Нусрат билан Чимён қишлоғи сари йўл олишди. Табибни сўраб-суриияиришди. Булоқ чойхона-чиси уни бугун эрталаб Водил томон оқ хачирини миниб кетганини айтди.Улар зудлик билан табиб изидан равона бўлишди. Халмиён қишлоғига етар-етмас йўл четида хачир минган кишининг кетиб бораётганини кўришди. “Тўхтатинг!” — дея қичқирди Сабоҳат хаяжон билан. Машина йўловчини ўзиб ўтиб, тўхтади. Бироқ Сабоҳатнинг кўз ўнгида бугунлай бошқа киши пайдо бўлди. Унинг деярли оқ аралашмаган соч- соқоллари чиройли қиртишланган, эгнига чиройли чакмон ва уйғурча қалпоқ кийиб олган, хачирининг айилига янги гиламча ташланган бўлиб, эшакнинг пешонасида попуклари ҳам бор эди. Акромжон ака тавозе ила йўловчига салом берди.—Воалайкум...— деди у машина эгасига синчков назар ташларкан тўхтамоқ пайида бўлди.-Тоғажон, кечирасиз, - деди Сабоҳат хайрон бўлиб, — Биз бир табибни қидираётгақдик...-Кдйси табибни?—Маржой табибни.—У киши да нима ишларингиз бор? — деди мўйсафид жиддий.—У киши мени устозим бўладилар.Йўловчи хачирнинг юганини тортиб тўхгади ва оппоқ тишларини кўрсатиб чиройли табассум қилди.—Сабоҳат! Сенмисан, қизим — деди у тўсатдан.Сабоҳат нима деярини билмай анграйиб қодди. Унинг рўпарасида соч-соқоллари тўзғиган, пўстакдан уст-бош кийган, тишлари сарғайиб, тўкилиб кетган устози Сафарёр эмас, балки ёш жиҳатидан эридан қолишмайдиган, юз- кўзидан нур ёғилиб турадиган, мовий кўзли, истарали бир бегона киши турарди.—Сиз кимсиз? Танимадим, — деди Сабоҳат.Номаълум киши бошидан қалпоқни ечди. Шу он чаккасидан тасбех ўтказилган икки жуфт кокиллари “лон”этиб осилиб тушди. Ўзи эса хачирдан чаққонлик билан тушиб келди.—Устоз! Наҳотки, бу сиз? Кўзларимга ишонмайман, — деди аёл хаяжон билан.-Ҳа, бу ман. “Ёшлик эликсирим” иш берди. Сен туфайли ҳаётга қдйтдим. Энди одамларга керак эканлигимни ҳис қилиб, завкданиб яшаяпман. Фақат бир хавотирлигим сен эдинг. Худога шукур соғ-омон экансан! Ҳамон ўша келинчакдек гузалсан.Бу гапларни эшитаётган Акромжон аканинг кўнглини яна ғашлик қоплади. “Саксон бешга кирган мўйсафид эмиш. Ахир жуда ёш экан-ку...” Наҳотки хотиним шу одам билан горда уч йил бирга яшаган бўлса...— У киши ким, отангми? — деб сўради Сафарёр рулдаги Акромжонакани кўрсатиб.- Йўғ-е, хўжайиним. Юринг таништирай, хой дадаси! Нусратжон, тушинглар устози мни топдим.

Акромжон ака мўйсафи​​д билан истамайроқ салом- лащди.— Юраги нгиз тез ураяпти, асабингиз яхши эмас — деди табиб унинг қўлини қўйиб юбормай, маҳкам сиқиб.— Тўғри топдингиз, — деди Акромжон ака ноилож табассум қилиб.Лекин у Нусрат билан ҳам қўл олиб сурашар экан, бир оз жим қолди. Унинг кўзларини очиб кўрди.- Бу киши бизнинг ўғлимиз, Нусратжон.- Яхши. Нусратжонда озгина дард бор экан. Ҳечқиси йўқ, ўтиб кетади.Акромжон аканинг юраги “шувв” этиб кетди. Наҳот- ки сезган бўлса, лекин кучли табибга ўхшайди. “Мен бўлсам ундан хотинимни рашк қилиб ўгирибман” деган рйлар кечди унинг хаёлидан.-Уйга борайлик, меҳмон бўлинг. Сабоҳат сиз тўғрингизда гапиравериб эси кетди. — деди унинг ниҳоят чеҳраси ёришиб.-Ҳа-ха, бизникига юра қолинг - деди Сабоҳат ҳам севиниб.Йўқ, раҳмат. Мижозларим кутиб қолишади. Лек>.. менинг сизларга бошқа таклифим бор.— Вой, майли...— Майлими, биз эринг билан бир оғиз... — деди табиб Акромжон акани бир четга тортиб.— Вой, бемалод.
. jНусрат ҳам тавозе билан машинага бориб ўтирди.— Ўғлингизнинг бир оз дарди бор экан, — деди табиб “Ҳаммаси тушунарли” дегандек.— Шунинг учун маслаҳатингизга муштоқ эдик-да.— Даволаш мумкин. Фақдт бир шарт билан.— Қанақа шарт?— Уғлингизни камида бир йил га менга шогирдликка берасиз.Акромжонака кугилмаган бу таклифдан танг қолди.-Уни фақат вақг даволайди. Табиат қўйнида? тоғу- тошда, менинг назоратим остидагина даволанади. ^йлаб кўринглар. Лекин бундай таклифни шу махалгача хеч" қайси беморга қилмаганман. Сизлар эса мен учун бегона эмассизлар.Акромжон аканинг кўзларига ёш келди ва табибни беихтиёр қучиб олди.— Раҳмат, сизга. Сабоҳат айтганича бор экан. Энди мени ҳам ўз укангиз деб билинг.— Укам эмас, куёвим - деди Сафарёр кулиб.Улар кулишиб олишди.—Бўлмаса бундай. Мен келаси ҳафта сизларни Ёрдонда кутаман. Бирга дам оламиз, гурунг қурамиз. Мабодо таклифимга рози бўлсангизлар, Нусратжон, сафар халтаси билан келаверсин. Унгаям бирор эшак топилиб қолар.Улар самимий хайрлашдилар. Маржой табиб хачири­нинг жиловини торт ид а, яна йўлида давом этди. У шундай мамнун эдики, бехтиёр қандайдир қўшиқни хиргойи қилар, эшак тўёқларининг “тақ-туқи” эса, унинг завқига ва қўшиғига монанд оҳанг бахш этарди. Д ил каш нигоҳига олам янада гўзалроқ, янада мунавварроқ кўринмокда эди.

Tamom...

Мана азизлар НАБИЖОН ХОШИМОВНИ "Йоввойи келин" романини хам ўқиб тугатдек.

Каналимизг обуна бўлинг 👉 https://t.me/Kitob_mening_dostim

Kitob va Hikoyalar kanali