June 4, 2020

Ёввойи келин.... 17-қисм....

Ёввойи келин....
17-қисм....

нишди. Аввало бориб сиҳатгоҳ чойхонасига жойлашишди ва ошга буюртма беришди. Отасини топиб бу ерга айтиб келишни ҳамиша карахт юрадиган Нусратга топширишди. Ўзлари дастурхон тузаш билан бир вақтда бугун ги ишларни режалаштира бошлашди.— Анвар, — деди ^идоят ўйчан. - Мен сезиб туриб- ман, отамизнинг бу сафар нияти жиддийга ўхшайди. Кдндай қилиб бўлсаям, уни йўлдан қайтаришинг керак.— Нима учун энди мен?— Сен эркаксан. Бош ўғилсан. Сенинг гапингга кўнадилар.— Кўнмасалар-чи? Нима дейман, қизиқ экансан-у!— Ўл дейсан, дард дейсан.— Хой опа, намунча қизишмасайиз-а. Ахир укам бечорага ҳамма юкни ташлаб қўйманг-да, — деди Саодат аралашиб.—Тўғри, бу ҳаммамиз учун теги шли масала, — деди Шарофат, - аввал отамизнинг фикрини билайлик.—Йўқ, отам атайин йўлланмасини чўздириб олибди. Бу ерда бир иш бор. Ануви куйган жувонни ёқгириб қолгани аниқ.—Ўша аёлни ёши нечада экан-а?—Мен тенги дедим-ку.—Вой ўлмасам! — деб юборди Шарофат. — Унда точно ту гад и.—Намунча ваҳима қиласан? — деди Анвар жеркиб.—Анвар ука, - деди Ҳидоят деярли шивирлаб, — Хўп десанг менда яхши режа бор. Буни фақат сен эплай оласан.—Нима, ўлдираманми?—Э йўқ. Уни отамнинг ўзи ҳайдаб солади.—Вой нимайкан, опажон? — дея қизиқиб сўради Саодат.-Ҳ а, айта қолинг, - деди Шарофат ҳам.—Анвар отам билан якхама-якка гаплашади.—Нима дейман? — деб сўради Анвар.Ҳидоят аввалига у ёқ-бу ёғига қараб олди-да, отаси
ва Нусратдан хали дарак йўкдигига ишонч ҳосил қилгач, сингиллари ва укасининг бошларини дастурхон атрофига жамлади.-Уни “учига чиққан фоҳиша” дейди.“Вой!” деб юборишди ҳаммалари.-Отам “доказать қил” десалар-чи? - деди Саодат.—«Уни яхши биламан, мингтаси билан бўлган. Ўша фоҳишанинг хонасида ўт чиқиб кетиб куйган» дейди.—Қаерда?-Шаҳарда. Нима кўп — қўшмачиларнинг уйи кўп. Биттасининг уйини айтаверади-да. «Сигарета чекаркан, мастлигида ёниб кетганакан» ҳам деявер.—Отам ишонмайдилар. Бу ran билан у хотиндан воз кечишлари қийин. — деди Саодат узумдан бир шингил олиб, чўқилаб ер экан. — Тағин Анвар билан тескари бўлиб қолмасинлар.-Ука, бошқа иложимиз йўқ. Ота меросимиз бегонага туя бўлиб кетгандан кўра унинг икки ҳиссасини сен олақол. Қолгани бизга етади. Отамни кўндир, кўндир-масанг бўлмайди, — деди Ҳидоят куйиниб.—Вой опа, нима дейман ахир? Ёш боламаслар-ку! — деди Анварнинг кўзлари учқунланиб.—Бу аёл фоҳиша, дейсан. Сизнинг бойлигингизни билади, шунинг учун бошингизни айлантириб юрибди, дейсан.-Кўнмасалар-чи?— Кўнмасами? — дея ўйланиб қолди Хидоят ва кўзларини ола-кула қилиб у ёқ-бу ёққа яна қараб олди: «У билан мен ҳам бўлганман» дейсан, вассалом.-Вой ўлмасам, — деб юборди Шарофат оғзини тўсиб.—Точно. Шундай десанг отам уни олдига солиб қувадилар, — деди Саодат маъқуллаб.Қизлар масаланинг ажойиб ечими топилганидан қувониб кетишди. Лекин Анвар бошини силкиганича жим ўтирарди.-Келишдикми, укажон? — деб сўради Ҳидоят кулиб.-Аввал отамнинг муддаосини билайлик-чи. Жуда иложи қолмаса... Лекин сўққзбош эркакнинг жиловини тортиб бўлармиди. Бунисини ҳайдаган билан яна бошқдсини топиб олаверадилар-да.—Янгисини топгунича бир ran бўлар. Ёшлариям ўтиб қоляпти. Жа бўлмаса туғмайдиганидан топиб берамиз-да. Лекин буниси жуда хавфли...Шу пайт Нусрат пайдо бўлди:—Хозир кслишаркан... Бир шеригим билан бораман, дедилар.-Аёл киши эканми? - деб сўради Ҳидоят шошилиб.-Билмасам. Шунақа шекилли — деди Нусрат сўрига жойлашаркан.—Нусрат, — деди Анвар пи стада н чақиб та шл аркан, укасига жиддий мурожаат қилиб, лекин Уидоятнинг бармоғини лабига олиб борганига кўзи тушди ми, гапни бошқа ёққа бурди: — Қозоғистонда сенбоп зўр иш бор экан. Ойлигиям яхшимиш, овқати, ётоғиям бепулмиш.—Э қўйсангизчи, нима кераги бор? — деди Нусрат бепарво қўл силтаб.-Хой, Нусрат! - дедиУидоятнинг фиғони кўгарилиб. - Сенга бўладиган гапни айтаяпти. У ерда даволанар- мишсан, xам анави савил қолгурингдан оз-оздан укол ҳам қилиб туришармиш.-Айтаверишади, бўлмаган ran. Бекорга ким \ам берарди.-Сен қдчонгача шунақа қилиб кун кўрмоқчисан-а?-Нима, сизга оғирлиги тушяптими?—Хаммага оғирлигинг тушяпти. Хотининг «кетаман» деяпти. У кетиб қолса, отамга ким қарайди?—Уйланадилар. Нима кўп — хотин кўп.-Сен ода

м бўлмайсан ўзи. - деди хидоетнинг жа\ли чиқиб.-Ана, топиб олибдилар-ку! — деди Нусрат йўлак томон «ярқ» этиб қараб, қийқириб қўйди: — Яшанг, отахон!Барча фарзандлар ўша томонга қараб, оғзилари очилиб, лол қолишди. Бежирим шляпа кийиб, юзини оқ тўр парда билан тўсиб олган, бўйниларига қатор-қатор тилла занжирлару, қимматбахо зирак ва узуклар тақиб, енги узун замонавий кўйлак ва пошнаси баланд ялтироқ туфли кийиб, кумуш сопли хассани ушлаб олган “хурлиқо” Сабоҳат ила юз-кўзларидан нур ёғилиб тургандек жилмайиб Лкрамжон а кал ар келишмоқда эди.-М ана буларнинг ҳаммаси менинг фарзандларим бўлади, - деди ота чин фахр билан.-Ассалому алайкум! — деди Сабоҳат қўли кўксида.—Воалайкум. Келинглар, хуш келибсизлар! — дейишди бирин-кетин фарзандлар худди расмий меҳмонларни кутиб олишаётгандай ўринларидан беихтиёр туришиб.Улар ўтиришгач, фотиҳа қилинди. Кутилмаганда фотиҳанинг табаррук жумлаларига Акрамжон а ка ўзига тегишли тилакларни ҳам қўшиб юборди.—... Илоҳим, Сабоҳатхон билан каминанинг қилган аҳду паймонлари Яратган эгамга хуш келиб, бир-биримизга юлдузларимизни иссиқ қилиб кўрсатсин. Фарзандларимиз Ҳидоятхон, Саодатхон, Шарофатхон, Анварбек ва Нусрат- жонлар бахти-тахтимизга ўз оилалари, бола-чақдлари билан соғ-омон бўлишсин. Раҳматли рафиқамиз Ойимпошшони худо ўз марҳаматига олган бўлсин, ру\лари шод, охират- лари обод бўлсин. Б издан розию-ризо бўлсин. Барча фарзандларимизга худди шу бугунгидек ахиллик, ҳамжихат-ликни мушарраф қилган бўлсин. Топган- тутганимиз фақат яхши кунларга насиб қилсин, оллоҳу акбар!Тўпланганлар апил-тапил юзларига фотиҳа тортишди. Ҳидоятхон гезариб қатди. Анвар пешонасини тириштирган бўлса, Саодату Шарофатлар хайронликда қолдилар. Фақат Нусратгина хурсанд кўринарди.—Мана бу пешонаси ярақлаганларнинг ҳаммаси менинг фарзандларим бўлади, - деди ота Сабоҳатга таништириб. — Бу кишим, худо хохласа, тақдир насб қилса энди «аяча»ларингдир. Исмлари Сабоҳатхон.Сал шошилмайлик, ўйлашиб кўрайлик, узр - деди Сабоҳат кугилмаган гаплардан ўзини ноқулай \ис қилиб, ерга қаради.—Ҳа, отажонимиз шунақа, сал шўҳроқлар-да — деди Уидоят норози гезариб.-Нима бўпти? - деди Нусрат чўрт кесиб, - Ота рози — худо рози, деганлар. Шу ишга қарор қилишибди. Қарорлари куглуғ бўлсин!-Раҳмат ўғлим, эртага бориб сизларни ўзим масла- ҳатга тўпламоқчийдим. Худо кўнгилларингга солибдими, ўзларинг келиб қолдинглар. Лекин ажойиб иш бўлди-да. Қани Сабоҳатхон, дастурхонга марҳамат, — деди Акрамжон ака нонни ушатиб.—Огажон, сиз бу опамни хижолат қилманг. Аввало ўйлаб кўрсинлар, қариндош-уруғлари билан маслаҳат қилишсинлар, - деди Саодат.—Албатта-албатга, урф-одатларимизнинг ҳаммасини жой-жойига қўямиз.—Ҳали катта тўй ҳам қилармиз, отажон? — деди ^идоят кесатиб.—Э йўқ, қизим, «Битга мулла, уч сўм пул, бир калла қанд, бир коса сув» деганларидек.-Ж а паст кетманг. Биз ҳам қараб турмасмиз, - деди Шарофат ҳазил қилиб.—Яшанг, ота! Лекин сизга қойил! — деди Нусрат отасини ўзича қўллаб-қувватлаб.Ҳидоятнинг энсаси қотди.—Отажон, гапнинг пўсткалласи, биз бу ерга аввало Нусратнинг такдирини ҳал қилиш масаласида келувдик, — деди Хидоят отасининг ишларидан норози эканини очиқ- ойдин билдириб.—Нима? Хой опа, мен билан ишингиз бўлмасин, - деди Нусрат асабийлашиб.—Сен жим ўтир. Нима бўлсаям жигаримизсан. Сенга биз куймасак, ким куяди?—Хўш-хўш, нима масала экан? - деб сўради мўйса-фид.Узр, мен бора қолай, — деди Сабоҳат безовталаниб.-Йўқ-йўқ, бу энди ҳам мам изга тегишли, — деди Акромжон ака ва бир-бир фарзандлар и га кўз ташлаб олди. “Қизиқ, нима гаплари бўлиши мумкин. Биламан, Сабо- ҳатни дабдурустдан олдиларига олиб келганим яхши иш бўлмади, лекин бўладиган ишни бўлгани яхшида”, деб фикр қилди у.-Анвар, сен гапира қол, - деди Ҳидоят.—Хуллас Нусратга ўхшаган, ҳисобда турадиганларни ҳукумат тўплаб Қозоғистонга ишга олиб кетишаётганмиш. У ёқца ҳам даволашармиш, ҳам яхши маош беришармиш.—Мен ҳеч қаёққа бормайман, — деди Нусрат кескин.—Тўхтаб тур. У қанақа ташкилот экан ўзи?—Халқаро ҳайрия ташкилотимиш.—Яхши-ку! Ҳаммаси ^ужжатли эканми?—Ҳа. Лекин сизниям ота сифатида розилигингиз керакэкан.—Ўғлим, Нусрат. Буям бир имконият. Мана, манави опангни тақцири ҳақида эш

итсанг агар, иродасига тан берардинг. Инсонга умр бир марта берилади, холос. Эрга ўлиб кетишга сениям, мениям, ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мана манави опанг ўз-ўзига ўт қўйворган экан. Худо асрабди, қолган умрини қайтиб берибди. Хал и бахти очилмаган экан. Сен ҳам агар менинг фарзандим бўладиган бўлсанг, даволанасан. Лекин ўзинг буни хоҳламас экансан, қанча-қанча пул сарфлаганнинг фойдаси йўқ. Билиб қўй, бизнинг авлоддан хали наркоман чиқмаган. Болаларинг — менинг набираларим катта бўлишса, отаси ким бўлган- лигини албатта сўрашади.—Даволанаман, деяпман-ку! Нима, берган пулин- гизни миннат қиляпсизми? — деди Нусрат гезариб.-Йўқ, ran пуддамас. Авлодларимизнинг қонини бу­зи шга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Манави томи- рингдаги қон, бу менинг қоним, бобомнинг қони, билдингми?!..Дастурхон даврасига оғир жимлик чўқди. Акромжон аканинг масалани кескин қўйганлиги ўз таъсирини кўр- сатди.-Анвар, эртага мени ўша ташкилотнинг одами билан учраштир. ^ужжатларга қўл қўйиб бераман. Нусратнинг ишга кетишига хатми-қуръон қилдириб юбораман. Қани, ошинг, пишдими?Сабоҳат ўзини игна устида ўгиргандек ноқулай сезиб ўтираркан, ўйга тол ганди. “Демак, гиёҳвандлик бал оси бу о ил ада ҳам бор экан-да. Ўша халқаро ташкилот жудаям савобли иш бошлабди. Раҳбарлари ким бўлсаям, яхши одамлар шекилли. Эҳ^имол, келажакда уларнинг вакили билан танишиб, фикр алмашиш менгаям насиб қилар...” Аёлнинг нияти холис эди... Чойхонага чиқиб одатдагидай бирор дам олувчилар гуруҳи билан ўтирсак керак, деб ўйлаганди. Бу ерга келишдан ярим соат олдингина Акромжон аканинг унинг қўлини сўраб қилган таклифига “Ўйлаб кўраман” деган жавобни айтганди, холос. Негадир фарзандларига дабдурустдан уйланиши ҳақида айтиб юбо­риб, хижолатга қўйди. Бир жиҳатдан уни ҳам тушунса бўлар, чунки эртага сиҳатгоҳдан бутунлай кетишади. Кейин қдчон кўришишади, номаълум. Сабоҳатнинг хаёлида “Ёшида анча фарқ бўлсада, кўпни кўрган, кўнгли тоза инсон экан. Фарзандлари ҳам бинойидек. Ҳаммаси уйли-жойли. Менга ўхшаб ёлғиз қопти, бечора...” деган ўйлар ўтмоқда эди.* * *Орадан бир ҳафта ўтди. Бу орада Акромжон ака Сабоҳатнинг уйини суриштириб топиб, отаси билан ҳам танишиб келди.—Қизим ўз тақдирини ўзи ҳал қилади, — деди Акбар Солиевич ўйчан, - Мен бир марта аралашиб, ундан ажралиб қолай деганман.—Энг муҳими сиз қарши эмассиз, тўғрими?-Тўғри. Энди қизим ёш бола эмас. Униям яшашга, она бўлишга ҳаққи бор.—Худо xoviaca, мана қиблага қараб сўз бераман, қолган умримни қизингиз бахт-саодати учун багишлайман. Қарши бўлмасангиз, уни хорижда операция қилдиришга ҳам қурбим етади. Мана кўрасиз, кечирган дардпарини хали кўрмагандай бўлиб кетади.—Илоҳим айтганингиз келсин. Қизимнинг ўзи нима деса, шу...Ниҳоят, Сабоҳат ҳам рози бўлди. Никоҳ ўқилди. Нусратнинг сафарга кетиши ва Акромжон аканинг уйланиши муносабати билан .Акромжон ака икки маро- симни бирга қилиб махалла-15Ғйга хатми оши берди.Акромжон ака наркойанларни йигиб, уларни даволаб, ҳам иш беришга шартнома тузган хорижлик Соҳиб жанобларини ҳам кечроққа ме\мондорчиликка таклиф қилди. Соҳиб польшалик турклардан бўлиб ўзбек тилини жуда яхши биларкан, аждодлари асли туркистонлик бўлганмиш. Таклифни рад этмади. Нозик меҳмонга хов- лида ало\ида жой хозирланди. Шампан, коньяклар ҳам қуйилди. “Янги келин” бўлмиш Сабоҳат ошхонада ўз қўллари билан палов ва манти тайерлай бошлади. Хоналардан бирида эса Ҳидоят бошчилигидаги гуруҳ “куйган ёр”га қарши ғийбат-тарғибот ишларини авж олдириб юборганди.-Отамиз биздан бир оғиз никоҳ ўқитаверайми, деб сўраб ҳам ўтирмади-я. Қариб қуюлмаган чол!—У тоза бой хотинга ўхшайди. Тиллаларини қаранг- лар, - деди Саодат ҳам кулиб.—Ўз-ўзини ёқкдн хотин тиллаларни қаердан олиши мумкин-а? - деди Шарофат ҳам ёнаётган ўтга керосин сепиб.—Вой шўрим, вой ўлмасам! Хали отам тиллалари- мизни шу куйдиргига бериб юборган бўлмасин тағин, — деди Ҳидоят ҳовлиқиб, — Тез топинглар Анварни. Боши- мизга бало келди-ку, бало!..Бозор қилиб келган Анвар хушмуомалалик билан харид қилган нарсаларини Сабоҳатга бермоқда эди. Шу маҳал қовоғини осиб олган Саодат уни чақириб қолди.-Хой Анвар, бу ёққа тез юраркансан.—Ҳа, тинчликми?Тинчлик. Иш бор.Анвар опажонларининг да

врасига кириб келди. Сафарга отланаётган Нусрат \ам шу ерда эди.—Мундоқ аячамизга ёрдам бермайсизларми?-Х е, аяча бўлмай, куяча бўлсин, - деди Ҳидоят қахр билан.-Нима бўлди?-Ахир у отамизнинг тиллаларига эгалик қилвопти- ку, кўрмаяпсанми?-Йўғе, ўзиники бўлса керак, - деди Нусрат тааж- жубланиб.—Шунча тилла билан қайси аҳмоқ хотин ўзига ўт қўйворади, гаранг.-Бирор иш ўтгандир-да, - деди Анвар ҳам паст келиб.—Ҳой Анвар, у кунги айтганни қиласанми, йўқми? Агар қилмасанг, айтиб қўяй бир тийин ҳам мерос ололмайсан, билдингми?—Нима гап, эшитсак бўладими? — деб сўради Нусрат хайрон бўлиб.—Билсанг бу хотин қип-қизил фоҳиша экан, - деди Ҳидоят ёмон гапнинг қандай таъсир қилишини атайин укасида синаб кўрмоқ учун, - Аканг шу хотин билан бўлган ҳам экан.—Йўғе, жа оширвордингиз-ку, опа. Тухматниям меъёри бор, ахир.—Нима бўпти оширсам. Мен бу хотинни уйимиздан ҳайдамагунимча тинчимайман. Анвар шу гапни отамга айтади, сен ҳам уни тасдиқлайсан.Нусрат қўлини кўтарди.-Ф ақат мени тинч қўйинглар опажонлар, илтимос—Майли опа, йўлга кетадиган укамизга тегманг, - деди Шарофат.-Бўпти. Анвар иссигида, хозироқ бориб айт.— Йўқ. Ҳеч бўлмаса ануви меҳмон кеп кетсин, Нусратни яхшилаб кузатиб қўяйлик.—Хўп. Кейин айтасан, бўптими? Лекин айтиб қўяй, бугундан қолса кеч бўлади. Ҳаммамиз оғзимизни очиб қолаверамиз.Ниҳоят кутил га н азиз меҳмон ҳам кириб келди. Қизлар югуриб-елиб хизмат қила бошлашди. Сабоҳат ошхонада ошга сабзи тўГрамокда эди. Шу пайт Нусрат музхонадан ул-бул олгани кириб келди. Анвар меҳмоннинг қўлига сув қуя бошлади. Меҳмон қўлини артиб ховлини кузатди ва ошхонага томон қаради. Сабоҳат очиқ дераза орқали уни кўрдию тўсатдан қўлидан пичоғи тушиб кетди ва юзидан рўмоли очилиб оғзи қийшайиб очилганича қотиб қолди.—Ҳа аяча, тинчликми? - деб сўради Нусрат ердан пичоқни олиб бераркан.-Ҳа-ҳа, тинчлик, - деди аёл шоша-пиша ўзини ўнглаб, — Бу одам ким экана?—Ахир бу...—Нима сиз бу кишини танийсизми?Меҳмоннинг иззат-ҳурматини жойига қўйиб, узоқ ўтиришди. Сабоҳат орқа томондай аста келиб уларнинг суҳбатига қулоқ тутди.-Энди меҳмон, ўғлимиз Нусратжонга ўзингиз кўз- қулоқ бўлиб турасиз-да. Ҳар холда мусофир жой.—Албатта-албатта-да, — деди ширакайф меҳмон мезбоннинг орқасига уриб.-Ҳ алиги, айтадиларку, “Эти сизники, суяги бизники” деб, — деди Акромжон ака ҳам хурсанд.Йўғе, аксинча бўлса керак. “Суяги бизники, эти сизники”. Лекин зўр мақол экан, қойил!Ўртада самимий кулгу кўтарилди.“Наҳотки бу Сарвар бўлса, кўзларимга ишонмайман. Лекин нега уни чет эллик меҳмон деб алқашмоқца. Наҳотки одам бир-бирига шунчалар ўхшаса, тавба”, - деди Сабоҳат ўз-ўзига, “Ё бир амаллаб ўзидан сўрасаммикан? Ҳа, шундай қила қолай. Бегона бўлса еб қўймайди-ку! Ҳазилга йўйиб қўявераман”.Сабоҳат чойни энди ўзи кўтариб келди:-Хуш келибсиз, меҳмон, — деди у таваккалига тўғри сўри олдига келиб.-Ҳ а, танишинглар. Бу аёл менинг хотиним Сабоҳатхон бўладилар, - деди Акромжон ака.-Жуда хур... - деганича меҳмон бир лаҳза қотиб қолди.—Бу киши Соҳиб жаноблари, ўғлимизнинг устози эканлар.Лекин Соҳибнинг қўлидаги пиёла тўсатдан тушиб кетди.—Э узр, — дея олди у аранг.Сабоҳат ҳеч нарса сезмагандек сочиқни узатди-да, ўзи ошхона томон кетди. Кайфчилик бўлгани учунми, ҳеч ким ҳеч қандай шубҳага бормади. Сабоҳат ошхонага кирди- ю, эшикни ёпибоқ, беихтиёр суяниб қолди.-Э й худо, наҳотки бу ўша! — деди у ўз-ўзига ва томоғига бир нима ғип ти^илгандай бўлди, - Мени нималар қип қўйдинг ифлос, тирик экансан-ку? Мен хали шу номардга ош дамлаяпманми? Эндигина рўшнолик кўрай десам яна оёғим остидан чиқиб турибди-я, ярамас. Ёки адашдиммикан? Нега бўлмаса унинг қўли қалтираб кетди?..Сабоҳат бўлган ишларни эслаб кўзларига ёш олди. Лекин хозир ҳеЧ кимга ҳеч нимани биддирмасликни маъқул кўрди. Агар чиндан Сарвар бўлса олдига албатта ўзи келиб бир нима дейди. “Хўжайиним “хотиним" деб таништирганига ўзини ноқулай сезди, шекилли”, деган хаёлга борди келинчак. У яна ўзини тугиб олди.-Дадаси, ошни сузаверайми? — деди у сўри олдига бориб ва меҳмонга яна кўз қирини ташлаб қўйди.—Ҳа, албатга.—Ўзбекча палов емаганимгаям анча бўлганди, — деди меҳмон. — Агар рухсат берсаларинг уни ўзим сузсам.-Бош устига, меҳмон.Меҳмон ў

​​рнидан туриб полякча қўшиқ хиргойи қилиб, ошхонага кириб келди ва индамай Сабоҳатдан капгирни олди.—Эҳ-ҳе, жонон палов бўлибди-ку! — деди у ҳайқириб ва “Салом, Сабоҳат”, деди у шивирлаб.Сабоҳатнинг кўлидан товоқ тушиб кетай деди.Қаёқларда юрибсиз, Сарвар ака?—Кейин тушунтириб бераман, — деди пан Соҳиб ва ч5штагидан бир ташриф қоғозини олиб узатди.Шу маҳал Нусрат кириб келиб қолди ва улар ўртасидаги сирли мулоқотдан воқиф бўлгандай бўлди.—Э келинг, Нусратбек, аячангиз қўлидан товоқни олинг. Ош сузиш, мен сизга айтсам, бу асли эркакларнинг иши.Сабоҳат индамай чиқиб кетди. Нусрат ўзини ҳеч нарсага аҳамият бермагандай қилиб кўрсатди. “Улар эски таниш экан шекилли” деган хаёлга борди у.Ош ҳам ейилди, дастурхонга фотиҳа ҳам қилинди. Меҳмонни кўчага кузатиб қўйилди, лекин унинг бутун фикру ўйи Сабоҳатда бўлиб қолганди.—Хўп Нусратбек, эртага эрталабга тайёр бўлиб турсинлар, - деди Соҳиб жаноблари кулиб.—Хайр, яхши боринг, бошқа келинг,— деди Акромжон ака хушфеъллик билан.—Хўп хайр тоғажон, хайр янгажон, — дея бир-бир қўл узатиб хайрлаша бошлади меҳмон. Лекин Сабоҳатнинг қўлини маъноли қисиб қўйгандай бўлди.-Соҳиб жаноблари, сизда менинг бир илтимосим бор эди-да, — деди Сабоҳат атайин хаёлига келган фикрни маъқуллаб.—Бемалол, хоним.—Нусратбек ўғлимиз тезроқ яхши шифо топиб, эсон- омон қайтиб келса. Шунга ўзингиз раҳнамолик қилсангиз.-Бош устига. Бу даволанса бўладиган хасталик. Билсангиз, бир вақглар менинг ўзим ҳам шундай дардга йўлиққан эди м. Мана кўриб турибсизлар, отдай ман.-Эшитдингизми дадаси, жаноб Соҳиб ваъдасида турадиган мард йигитларга ўхшайди.-Нусратбекни худо хоҳласа ўз хомийлигимга оламан. Сўз бераман, ҳаммаси яхши бўлади.Сабоҳат йигитнинг кўзларига оҳиста тик боқди. У эса қаролмади, нигоҳини олиб қочди. Чунки Сабоҳатнинг гаплари унинг юрагини кундага қўйиб болта билан чопгандек чил-парчин қилиб ташлаганди. “Нусратнинг ҳеч қачон қайтмаслигини наҳотки у сезган бўлса... Бу фаришта аёл бу ерга қандай қилиб келиб қолди экан? Муҳими, мен уни топдиМ. Бу ерга қайтиб келаман. Уни албатта олиб кетаман... Қизиқ, оқсоқланиб юряпти, оғзи қийшиқроқ бўп қопти. Қари кишига тегиб олибди. Ё бу киши уни тоғдан олиб тушганмикан? Демак тиллалар ҳам шу ерда...” Жаноб Соҳиб жўнаб кетаркан, юрагининг бир парчаси қолиб кетаётган уйнинг дарвозаси, кўчалар ва қишлоқ гузарини синчковлик билан ўрганиб борарди.Андрейнинг польш^алик ҳамкор дўстлари ваъда қил- ганидек, бутун имкониятларини ишга солиб Калининград турмасидан Сарварни олиб қочишди. Бунинг учун улар смена навбатчиси бўлган зобитлардан бирини катта пул эвазига, шунингдек, унга ҳам Польша фуқаролигини олиб бериш шарти билан келишувга эришишди. Сарвар ва зобит бирга қочишди. Ҳаммаси олдиндан пухта режалаштирилиб, чегарадан ботқоқ орқдли эсон-омон ўтиб олишди ва совет фуқаролиги ортда қолиб, Сарвар Шоҳайдаров энди Соҳиб Хотамийга айланди. Бироз тайёргарликлардан ўтилди, оз бўлса-да польяк тилини ўрганди, менежерлик курс и да ўқиди. У Москва га собиқ Иттифоқ парчаланиб кетга нидан сўнг Россия ва Қозоғистонда ташкил этил га н қўшма корхонада ишлаш учун хорижий фуқаро сифатида кириб келди. Қолган ишларнинг ҳаммаси режадагидек ўз йўна- лишида давом этди. Қозоғистонда ташкил топаётган махсус ўқув-ишлаб чиқариш қўшма корхонасига юзлаб ишчи кадрларни ёллаш ишлари эса Со\иб Хотамий жаноб- ларининг зиммасида эди, албатга.Ўша даврда авж олган Тожикистондаги фуқаролар уруши янги ташкил топаётган корхона рахбарияти учун қўл келди. Юзлаб фуқаролар Тожикистондан Россия ва қўшни ҳамдўстлик мамлакатларига ўтиб кета бошладилар.

Davomi bor....