June 4, 2020

Ёввойи келин...3-qism......


Билсайиз, уни ёқтиргани бор. Жа яхши қиз-да.— Ким экан у?— Ануви дўстингиз Акбар аканинг қизи Сабоҳатда.— И, вой! - деб юборди Шоазим ака ҳайронлик билан, - Ўша жиккаккина қизни-я?— Ҳа-де.— Оббо Сарвар-ей, қиз қуриб кетгандай ўша абиту­риентки ёқтириб қопдими?!! Қаёқдан билдинг?— Унга жуда бошқача қарайди-де. Бир марта чўнта- гидан ўша қизнинг суратини топиб олувдим.— Э, шунақами? Унда тўйга тайёргарлигингни кўра- вер, бўлмасам.— Вой, аввал ўғлингиздан бир сўраб кўринг. Сўнфа совчи бўлиб борайлик. хали ўртоғингиз қизини берадими, йўқми?— Беради-да. Бермай қаёққаям борарди.— Хўп майли, мен кетдим. Ота-бола бугун ўзларинг бир келишиб олинглар бўлмаса, - деди Гавҳарой ая ва дуога қўл очди, — Қани омин, бизга ҳам келин олиб, тўйлар қилиш насиб қилаверсин.Шоазим Шоҳайдарович дастурхонини қўлига олиб лапанглаб чиқиб кетаётган хотинини ортидан кулиб қараб қўйди: “Тавба, дуо қилишнинг нима кераги бор? Акбарга бир ишора қилсамоқ, у ўз қизини ўғлимнинг қўйнига солиб қўйишга тайёр-ку! Керак бўлса, ўғлимга ўзи совчи бўлиб келади. Бу хотинлар ниманиям тушунишарди”, — деган ўйлар ўтарди унинг сип-силлиқ бошидан.— Хўп, майли,— деди у ўз-ўзига ўрнидан оҳиста туриб, — қани ўғлимиз билан бир гаплашиб қўяйинчи. У нима деркин?У ўғлининг алоҳида хонаси томон юрди ва деразага қоп-қоронғу парда туширилганига аҳамият берди. “Нима бало, кундуз куниям чироқ ёқиб ўтирибдими, дейман”. Эшикни итариб кўрди. Очиқ экан. Уни очиб қизил чироқ ёқиб қўйилган қоронғу хонага кирди ва деворларга илиб ташланган турли-туман катталикдаги суратларга кўзитушди. Сурат кўпайтирадиган ускуна ёниқбўлиб, столдаги оқ қогозда Сабоҳатнинг автобус га чиқаётган сурати акс этиб турарди.— Сарвар! — дея чақирди ота.Жавоб ўрнига ингроқ ва харсиллаб нафас олаётган овоз эшитилди.— Қаердасан?Сарварнинг алжираган о вози келди:— ...М-мен, ва-ва...Шоазим ака чироқни ёкди ва не кўз билан кўрсинки, ўғлининг огзидан суви оқиб диванга суянган холда гиламда ўгирар, олдида турган шприц ва резина ичак унинг ўз- ўзига наркотик укол қилганидан далолат бериб турарди.— Сарвар, сенга нима бўлди?!Сарвар бир қўлини бир оз кўтариб яна алжиради. Ота ўғлининг юзини шапатилаб, киприкларини кўтариб кўрди. Унинг қорачиқдари тепага кўтарилиб қолган эди. Ота “Дод!”, - деб юборай деди.-Э , аҳмоқ, қачон ўргандинг наркоманликни?!Ўглидан с а до чиқавермади. Раис учун бу \олат кутилмаган фожиа эди... “Энди буни нима қилсам экан-а? Ишхонадагилар эшитиб қолишса, унда нима деган одам бўламан? Шунча қилган тоат-ибодатим бир тийин бўла- дику, ахир. Оббо, бу аҳволни онаси билармиди, ўзи? Уй- лантирармиш-а! Ғирт наркоманку бу ифлос! Қизиқ, буни ким ўргатди экан? Бирор душманимнинг ишимикан-а? Таги га етиш керак. Пулдорларнинг боласини атайин аъзо қилиб қўйишади, дейишади. “Туну-кун дарс қилаёт- ганмиш-а!”. Дарсхонасини қаранглару!..Шоазим ака атрофидаги суратларга назар ташлади ва ҳаммасида ўғли ва Сабоҳатни кўрди.— Бу тентак нималарни фантазия қиляпти ўзи? Наҳотки онаси буларни кўрмаган бўлса? E кўрганмикин? Унда нега мендан яширди? Ҳозироқ уни топишим керак.У эшик томон бир қадам ташлади-да, лекин яна иккиланиб туриб қолди. “Ё, “тез ёрдам” чақирсаммикин-а?”деган фикр ўтди. Бу фикридан ҳам қайтди. Ахир унда ош кору-ом ма бўладику! “Йўқ, яхшиси Сарварнинг ўзига келиш ини кутамиз. Хўш, хотинниям зудлик билан чақирдим, дейлик. У қандай ахволга тушаркин? Ўғлининг бу иш ларидан мутлақо бехабар бўлса, юраги ушлаб қолмайдими?” деган ўй энди уни безовта қила бошлади. “ Шоазим, тўхта, ахир сен катга амалдорсан-ку, каллангни ишлат. Шундай қилгинки, кабоб ҳам, сих ҳам куймасин” ,— деди у ўзига-ўзи.У таш қарига чиқиб сигарета тутатди. Ичкарида телевизорда “ Время” программаси бошланди. Унинг ёдига москвалик дўсти Сергей Иванович тушди. “Ундан маслаҳат сўрасаммикан? Ҳар холда бу ердаги дўст-душманлардан кўра дурустроқ. Ҳа, шундай қиламан. Иложи бўлса, Сарварни Москва га ўқишга кетди деб, аслида уни Россияга даволанишга жўнатаман. У ёғи бир ran бўлар...” Шундай қилиб у Сергей Ивановичдан ўта шахсий ва махфий бўлган масалада қўнғироқ қилиб, ўғлини аҳволи ҳақида ҳаяжон билан паст овозда гапириб б

ерди.- Я тебя понимаю и сочуствую, — деди Сергей Иванович ҳамдардлик билан, — Короче, я сейчас по своим каналам выйду и завтра дам тебе ответ. Я думаю, всё будет хорошо. Я понял, что у Сар вара только начальная стадия. Это излечимо, не беспокойся и конечно его будем лечить.- Спасибо вам офомное. Я Вам очень благодарен.Хуллас, хотини чорлардан қайтганида Шоазим акаўғлининг масаласини ҳал қилиб бўлганди.- fa n бундай, - деди у газетани ўқимаса ҳам асабий варақлар экан, — ўғлинг ҳақиқатдан ҳам Сабоҳатни ёк^ирар экан.- Вой, у билан гаплашдингизми?- Ҳа. Лекин ҳозирча уйланмоқчи эмас.- Нега?- Туну-кун дарс қилаверганидан институтдаги домла- лари ўқишининг қолганини Москвада давом эттиришни маслаҳат беришганмиш.Вой, қандай яхши! — деди аёл чиндан қувониб.— Хуллас, Сарвар бир-икки йил ўша ёкда ўқиб келади. Бу орада Сабоҳат ҳам ўқишини тамомлайди. Биз уларни унаштириб қўямиз.— Вой, айланиб кетай сиздан, дадажониси. Майли ўқисин, даврингизда ўқиб олеин. Сабоҳатгаям оғиз сола- верайлик.— Ўғлингни нарсаларини тайёрлайвер.— Вой, дарров-а?— Нима бўпти? Бўладиган ишнинг бўлгани яхшида. Fan тамом!Эртаси Шоазим Шоҳайдаровични қўли ишга бормади. У Сергей Ивановичнинг қўнғироғини сабрсизлик билан кутди.Ҳар эҳгимолга қарши самолётга учта чипта ҳам бронь қилиб қўйдирди, яъни ўғли, ўзи ва шахсий дўхтири Ольга Петровна жўнашади. Дўхтир аёл унинг неча йиллик оилавий қадрдони эди. У бориб Сарварни текшириб кўрди ва қонини тозалаш муолажасини бошлаб юборди. Йигитча анчагина ўзига келиб қолди. Унинг ҳаётида кескин бурилиш кутилмоқца эди.Сўраганларга Сарварнинг юраги хаста эканлиги ва энди Москвада даволаниб, ўқишини ҳам ўша ёкда давом эттириши айтидди. Лекин ҳаммаси кутилгандек натижа бермади. Ўзбошимча арзанда ўғил хали кўп ҳунарлар кўрсатишга қодир эди.У Россиядаги махсус даволаш муассасасида ҳам тез орада ўзига ўхшаш бангилар дунёсига кириб борд и. Лекин бу дунёнинг фарқи шунда эдики, унда ўз-ўзига қора дори дозировкасини қабул қилиш, наша чекиш ёки марихуанани ҳидлашдан кўра кўпроқ уларни олиб сотиш, яъни нар-кобизнес қизикгирарди.Албатта даволаниш ўз самарасини бермай қолмади. У ўзида етарли куч ва ирода топа билди ва ўзига гиёҳванд қабул қилишга эҳтиёж камайиб борган бўлсада, уларни топиб, олиб сотиш ва катта даромад қилиш, ота-онаси га
қарам бўлмай ўз аравасини ўзи тортишга, бойвачча бўлиб яшашга бўлган иштиёқустунлик қила бошлаганди. Чунки унинг имконияти бор, бу Жаннатғор эди, албатта.Даволаш муассасасида топишиб қолган москвалик оғуфуруш корчалонлардан бирининг ўғли Андрей билан у қалин дўст бўлиб қолди. Андрейнинг фикри-ўйи Сарвар- никидан қолишмас, аксинча, ўзининг ғайриоддий “кўкно-ри хаёл”лари билан ўзгача дунё яратишга уста зон.Андрей учун наркобизнес нотаниш соҳа эмасди, чунки унинг отаси бу иш билан кўпдан буён шуғулланиб келди. Шу туфайли ҳам бу соҳада зарур холларда отаси ва унинг дўстларидан кўмак олишга ишончи комил эди.Отаси охирги бор ўғлини ўтиргизиб олиб эркакчасига гаплашганди:— Сен энди ёш бола эмассан. Билиб қўй, ҳаёт одамга бир марта берилади. Ўзингга наркотик қабул қилсанг озгина маишат қиласан, лекин тезда қашшоқлашиб ит азобида ўлиб кетаверасан. Агар ўзингга қабул қилмай унинг савдоси билан шуғуллансанг, бойвачча бўлиб, бир умр маишатда яшайсан. Фақат аҳмоқ, иродасиз одамларгина бу заҳарни ўзларига қабул қилади. Сен эса эсли-хушлисан, чунки менинг зурриёдимсан. Бизнинг авлоддан хали аҳмокдар чиқмаган. Даволанасанми-йўқми, энди бу сенинг ишинг. Яна бир ran, наркотик истеъмол қилувчиларнинг мурдасини қабристондан ҳам кавлаб олиб кетишади.— Нега? - деб қизиқсиниб сўради Андрей.— Бу ҳам бизнес.— Қанақа бизнес?— К,анақа бўларди, гиёҳванд модда наркоманнинг суягига ҳам сингиб кетган бўладида. .Ўшанда илк бор Андрейнинг эти увишиб, наркотик кукунига нисбатан жирканиш пайдо бўлди. У ўзидаги бу жирканишни дўсти Сарварда ҳам пайдо қила олди. Сарвар ўз навбатида Андрейга “қора дори” манбалари бўлган кўкнорилар етиштириладиган масканлар ҳақида болаликда кўрган-кечирганларини гапириб берди. Шундай қилиб, улар бу соҳадаги бизнес ҳамкорга айландилар. Икки йил давомида дардцан фориғ бўлганлари учун ҳар иккисини оиладагилари хурсанд

чилик билан кутиб олишди ва уларнинг бирга Помир тоғлари бўйлаб саёҳатга бориб келишларига қаршилик қилишмади.Андрей дастлаб уч-тўрт кун Сарварларникида меҳмон бўлди. Унинг оиласи билан танишди, Тошкентни томоша қилди. Ҳар кун и Сарварнинг суратлар билан бурканган хонаси га кириб, Жаннатғор сурати га тикилганча турли режалар тузишди ва кунлардан бир кун и Хисор тоғлари сари “Нива” машинасида йўлга тушишга аҳд қилишди Режа бўйича машина юра олгунча кетаверишади ва уни бирор чўпонникига қўйиб, ундан эшак-улов сотиб олишади, эҳтимол қолган йўлни пиёда босишади. Сарвар учун бу саёҳат ўта хаяжонли ва муҳим эди: Унинг хаёлида бир ўй ҳукмрон эди. “Ҳозир ғорда Сафарёр ака бормикан? Уларни қандай кутиб оларкин? Сабоҳатчи? Унинг ўқиши тугаб қолдимикан?” Андрей да ҳам бир ўй ҳукмрон эди: “Агар Сарвар айтганлари ҳақиқатда рост бўлса, унда ошиқлари олчи бўлади. Польшадаги отаси ҳамкорлик қиладиган ошналарининг ўғиллари билан дўст тутинган. Улар қора дорини қанча бўлса олаверишади, хатто пулини олдиндан ҳам тўлаб қўяверишади Оталари билмай ҳам қолишади. Ёшлар энди ўзлари мустақил иш юритишади. Ўз бойликларига ўзлари эгалик қилишади. Фақат бу ердан Россияга ва у ердан Европага ўтказиб олиш йўлини топишса, бас. Бу албатта лойиҳанинг кейинги навбати эди.Шундай қилиб, ширин орзулар, истиқболли режалар, кўкнори хаёллар қанотини кенг ёзиб икки дўст бирга парвоз қилиша бошлади. Бепоён, пурвиқор тоғлар уларни қучоқ очиб ўзига чорламокда эди.

ОҚЛИҚ БЕРИЛАДИ ГАН КУН


Сарвар Москва га “ўқишга” кетгач Сабоҳат, ниҳоят, доимо таъқиб қилувчи ўткир, дарвешона ниго\лардан, бемаврид ва бемаъни қочирма гаплардан, жинидан ҳам ёмон кўриб қолган бир банги йигитнинг иршайган нусхасини кўришдан қутилганлигини билиб, енгил нафас олди. Ана энди ўқишини бемалол давом эттиради. Кўча- ларда, боғларда, институт коридорларию автобус бекатла- рида кимдир унга “дум” бўлиб юрмайди. Энди кимдандир қўрқмайди, ҳадиксирамайди, эркин ва озод ҳаёт кечиради. Қандай яхши!Сабоҳат хавотир олган энг ёмон жиҳат шунда эдики, Сарварнинг унга совчи қўйдириш мумкинлиги ва қизнинг отаси уларга йўқдея олмаслик “хавфи” эди. Энди ҳар холда бу “хавф” бартараф этилди. Энди у ҳам бошқа қизлар қатори кўнглига ёққан йигит билан ахду-паймон қилиб, турмуш қура олади. Бу қандай яхши, қандай бахт!..Ана шундай ширин орзулар балоғат ёшидаги Сабо- ҳатнинг фикри-ўйида жўш урар, унинг қалби муҳаббатга ташна эди. Таадир уни ҳамюрти бўлган Мансур исмли йигит билан боғлади. Мансур бир курс юқорида ўқирди. Кунлардан бир кун и уни кўргани кекса онаси келади ва тоби қочиб қолади. Талабалар ётоқхонасида истиқомат қиладиган йигит нима қиларини билмай довдираб қолади ва баъзан туғилган кунларда учрашиб, танишиб қолган Сабоҳатни эсга олади. Сабоҳат ҳам дугонаси билан ётоқ- хонанинг ўша қаватида туришарди. Мансур баъзан улардан дазмол сўрарди ёки бирор кийимини тикиб беришларини илтимос қилиб турарди. Сабоҳат ҳар сафар ўз ҳамюртини ўзгача меҳр билан кулиб қарши олар, улар ўртасида самимий ака-сингилчилик ришталари бор эди, холос. Лекин она сабаб бўлдими, бу ришталар янада мустаҳкам-ланди. Атрофида куну-тун парвона бўлиб, аёл га яхши муомалада бўлган қиз унга ёқиб қолди ва шундай қизни келин қилиш орзуманди бўлгани учун Сабоҳатнинг таг-тугини оҳиста суриштира бошлади.Ўғлим, — деди Ширмон ая эртаси хабар олгани кирган Мансурга. - Мана институтниям битиряпсан. Энди кўзим очиқдигида сени уйлантириб қўяйлик. Кўз остингга олиб қўйганинг бўлса айт, ҳаракатимизни қилайлик.- Ўзингиз биласиз, менга ёмон келин топмайсизку! - деди Мансур қизариб.- Бўпти, ўзим топганим бўлсин. Кўз остига олиб қўйганим бор. Сенга кейин айтаман. Бўптими, ўғлим!- Бўпти, фақат ўзимиздан сизга яхши қарайдиган, айтганингизни қиладиган, ўқиган қизлардан бўлса бўлгани.- Айтганингдек бўлади, ўғлим.Шундай қилиб Ширмон опа ўзи асли согайиб қолган бўлсада Сабоҳатнинг, қолаверса, унга нисбатан ўғлининг муносабатини ўрганиш мақсадида атайин яна уч кун қолиб кетди. Сабоҳат эса холанинг бу ҳийласини сезмади ва унинг кирларини ювиб, яхши овқатлар пишириб берди. хатто сочини ювиб, тараб, чиройли қилиб турмаклаб ҳам қўйди. Аёл ундан беҳад хурсанд бўлди ва ўғ

лининг олдида уни алқади.Мансур ҳам ундан беҳад миннатдор бўлди ва онаси иккисини истироҳат боғини айлантиргани олиб борди. Сўнгра эса концертга киришди, музқаймоқ ейишди. Эртасига автобусга чиқариб кузатиб келишди.- Сенга раҳмат, Сабоҳат, - деди Мансур самимий.- Э, қўйсангизчи, ойингиз жуда ажойиб аёл эканлар. Биз у киши билан жуда ҳам яхши чиқишиб қолдик.- Ана шу ажойиб аёл сизларникига совчи бўлиб бормоқчи. Нима дейсан? — деди дабдурустдан Мансур.Сабоҳат буни кутмаганди. Довдираб қолди.- Йўғе, нималар деяпсиз? Мен ойингиз билан у маънода гаплашмадим. Сиз нотўғри қабул қилибсиз.- Нима қилай, ойимга ёқиб қопсан, менгаям ёқасан. Ўйлаб кўр.- Йўқ, Мансур ака. Сиз хафа бўлманг. Ойингиз мени шунчалик ўзларига муносиб кўрган эканлар, катта раҳмат.Лекин тўғрисини айтсам менинг ота-онам кўнишмайди. Огам катта лавозимда ишлайдилар. Шунинг учун....* — Онангчи?- Онам ўгайлар. У кйшига барибир бўлса керак.- Бу ишни албатта аёллар ҳал Килади.- Йўқ, Мансур ака, мен аввало ўқишимни битириб олишим керак. Сўнгра илмий даражамни ошириш ниятим ҳам бор. Бунақа ишлар хали хаёлимгаям келмаган! Фақат, сиз хафа бўлманг, узр.
^ ?- Шошилма, ўйлаб кўр.,- Сиз ўқишни битиряпсиз, Қишлоғингизда бирорта насиб қилгани чиқиб қолар.- Йўқ, мен фақат онам ёқтирган қизга уйланаман, - деди Мансур қатъий.Шу воқеадан сўнгёшлар бир-бирларига бефарқбўлмай қолдилар. Сабоҳат ўзини йигитдан олиб қочса-да, негадир у ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолди. Мансур эса уни курсдош йигитлар билан бирга кўрганида негадир юраги ғашликни туя бошлади. Нима бу, рашкмикин? Ўзи ҳам тушунмасди. У институтни битириш арафасида бир гал концертга ҳамхоналари билан бирга боришди. Лекин негадир йигит яна оғиз солишга журъат эта олмади. Ўқиши ҳам тугади. У қишлоғига қайтаркан, қадрдон ётоғида қандайдир ноёб бебаҳо нарсаси қолиб кетаёггандек туюлди. Бу унинг хали етилмаган муҳаббати эди. Фақат у ўз юртига боргандагина шаҳарда унинг учун азиз бўлган маҳбубаси қолганини ҳис қилди. Онаси ҳам тинимсиз ўша меҳрибон қизни эслайверди.Мансур кетгач, Сабоҳатнинг ҳам юраги ҳувиллаб қол- гандек туюлди. Истаса-истамаса кўз олдида Мансурнинг кулиб турган чеҳраси, “Ойимга ёқиб қопсан, менгаям ёқасан. Уйлаб кўр” - деб туриши намоён бўлаверди. Лекин шу кунларда Шоазим Шоҳайдаровичнинг Акбар Солиевич- дан ўғлига қизини сўраб оғиз солгани ва отасининг икки қўллаб розилик билдирганидан Сабоҳат бехабар эди.Бу янгиликни Сабоҳатга унинг ўгай онаси суюнчи оладиган даражада қувониб етказди. Қизнинг эса ҳайратдан қўлидан сумкачаси тушиб кетди.Нима?! Мени-я, ўша наркоманга-я?— Вой, қанақа наркоман?! Ахир у Москвада ўқийди- ку! Билсанг, Сарваржон сени ўқишга кираётганингдаёқ ёқгириб қолган экан. Суратларингниям чизганакан.— Нима, қанақа сурат? - деб сўради қиз ва бир гал фотоёритгичнинг нури тушганини, Сарварнинг иршайиб фотоаппаратни орқасига яширганини эслади.— Унингиз ғирт аҳмоқ-ку! Мен у тентакка ҳеч қачон тегмайман!— Вой, ундай дема қизим, отанг эшитса нима дейди?— Бир умрлик ҳаётимни ўша аҳмоққа бахшида қилишни истамайман.— Ўйлаб гапир. Отанг ахир розилик бериб қўйдилар-а.— Мендан сўрамасдан-а, қанақасига?! - деди қиз- нинг чиндан жаҳли чиқиб.— Вой, «совчилар келаверишсин», деди холос. Намунча...— Бўлмаса айтинг, келишмасин. Мен розимасман. Ўз ҳаётимни ўзим ҳал қиламан.— Отангни юзига оёқ босма, қизим.— Отам мени эмас, ўз амалини ўйлаяптилар.— Унақа дема-я, ношукур бўласан. Яхшиям отангни қўллайдиган ўша Шоазим ака бор экан, бизниям ҳаётимиз ёмонмас, сен ҳам катта ўқишларда ўқияпсан. Энди сени ўзига қиз қилиб олмоқчи, бутун бойлигини ўғли ва сенга қолдирмоқчи. Хали сени катта ишларгаям жойлаб қўяди.— Менга ҳеч қандай бойлик ҳам, амал ҳам керакмас. Мен Сарварни ёмон кўраман. Афти қурсин ўшани.Албатта бу гаплар Акбар Солиевичнинг қулоғига етиб бормай қолмади. Унинг оқ оралаган сочлари тик бўлди, жаҳпи жунбушга келди.— Бекорларни айтибди! Ўшангатегади, вассалом! Мен эркакча қўл берганман, уқцингми?! - дея бақириб берди у бўшашиб турган хотинига. — Бор йўқол, қизингни кўндир! Бўлмаса иккаланг ҳам кўзимга кўринма!Акбар Солиевич қизининг кўнмаётганини эркаликка йўйди: К,изинг сакраб-сакраб қаерга борарди. Бизнинг даврим

изда қизларни умуман танимаган, кўрмаган йигит- ларга беришарди, фақат гўшангада кўришишарди. Сарвар- жонни бўлса, болалигидан бери билам из. Тагли-тугли, куёв бўлса бўлгудек, кимсан фалончининг ўғли бўлса.- Қизингизнинг бирор ёқгиргани бордир-да, - деди хотини ўйчан.- Нима, сен буни қаёқцан биласан? Ё сенга шунақа деб айтдими?
- Нега бўлмаса бошимни қотиряпсан?— Ёқгирмасмиш.— Ёқтирмай қаёққа борарди? Тўйдан кейин ёқиб қолади. fan тамом. Гавҳаройга қўнғироқ қил. Якшанбага келаверишсин.- Қиз йигит билан бир кўришишса бўлармиди?!- Бир-бирини
танимаган,
билмаганлар кўришишади, уқдингми?Албатта бу суХбатнинг мазмуни ҳам Сабоҳатга оқмай, том май етиб борди. У интизор бўлиб Мансурдан дарак кутди. Лекин бу ишлардан хабаре из бўлган бу йигитнинг ҳам ўша кунлари кўнгли ғаш бўлиб юрарди. Бошини қаёққа уришини билмай гузарга чикди ва автобус бекатига бориб ўтирди. Шу пайт узокдан бир автобус кўринди. Унинг пешонасида “Яккатерак” деган ёзув бор эди. Мансурнинг юраги негадир хаприқиб кетди. “Ахир бу Сабоҳатнинг қишлоғи-ку!” деган ўй «ярқ» этди. “Сабоҳат ҳозир қаерда экан? Тошкентдами ё уйларидамикан? Уйларини қидириб борсаммикин? Нима дейман? Қандай чақираман? Уйида бўлмаса-чи?...” Шундай саволлар, ширин ўйлар унинг хаёлидан яшин тезлигида ўта бошлаган эди. “Э, бор таваккал, уйига бораман, «курсдошиман», дейман” — дея келиб тўхтаган автобусга чиқа бошлади. Лекин тўсатдан шу маҳал ортидан келган таниш овоз унинг бағрини тилка- пора қилиб юборди.— Мансур ака!Сабоҳат!— Қаёққа кетяпсиз?— Яккатеракка.— Кимникига?— Бир пучуқникига, — деб қўйди ич-ичидан қувониб кетган Мансур қизнинг бурнини оҳиста босиб қўяркан.— Жинни, мен бўлсам сизларникини қидириб юрибман.— Топдингми?— Йўқ. Одамлардан с5фашга уялдим. Энди қайтиб кетмоқчи эдим. Сизни учратиб қолдим.— Хой, сизлар кетасизларми, йўқми? — деб сўради шофёр ҳайрон бўлиб.— Йўқ, кетаверинг, — деб жавоб берди Мансур.Автобуснинг эшиклари ғирчиллаб ёпилиб ўрниданқўзғалди ва икки ёшнинг нигоҳида бир сония қотиб қолди.— Оббо, пучуғ-ей, шундай қилиб меҳмон бўлиб келдим, де?— Вой, аввал «пучуқ» деб чақирмасдингизку!— Билмадим. Сени жудаям соғинганман. Агар ҳозир тақдирнинг тақозоси билан учрашиб қолмаганимизда эртага Тошкентга жўнамоқчи эдим. Шунинг учун уйинг- дамисан, йўқми, билгани кетаётувдим.— Сизни бир худо сақлабди-да.— Нега?— Дадамга рўпара бўлганингизда нақд калтак еган бўлармидингиз.— Нега энди?— Мени эрга беришяпти, - деди қиз ерга қараб. - Мен бўлсам, «йўқ» деб оёқ тираб туриб олдим.Мансур довдираб қолди:Ие, шунақами? Юр, уйимизга борайлик. Ойим ҳам сени кўриб хурсанд бўладилар. Дадамгаям сен ҳақингда кўп гапирганлар.— Э, йўқ, уяламан. Нима деб ўйлашади?..— Ахир тақдиримизни ҳал қилиш пайти келганга ўхшайди. Нима, қўл қовуштириб ўтираверамизми? Ё менга...Йигит “тегмоқчимасмисан?” дея олмади. Қйзнинг унга кўнгли бўлмаганида ўзи қидириб келармиди, деган фикр ўтди. “Демак, қизнинг ҳам менга кўнгли бор экан. Уйига совчилар келаётганини эслатиб қўйиш учун келибди. Гапидан уни бериб юборишлари мумкин. Нима қилсам экан? Уйга олиб бораверайми, қандоқ бў^аркин?”Мансур шундагина теварак-атрофиг» қаради ва баъзи ҳамқишлокдарининг уларга қараб турганига кўзи тушди. Қишлокда бунақа ҳолат кам учрайди. Тезда гап-сўз кўпаяди. “Э, бор таваккал. Бўладиган ишнинг бўлгани яхши. Уйга олиб бораман”.- Юр бизникига.- Вой, уяламан.- Уялма. У кишини танийсан. Уйда бошқа ҳеч ким йўқ. Қани, кетдик.Қиз аввалига бир оз иккиланиб турди ва ишни пай- салга солишнинг оқибатини ўйладими, беихтиёр йигитга эргашди. Ўзи ҳам ҳайрон: негадир оёқлари ўзига бўйсун- маётгандек туюларди.Мансурнинг онаси учун бу кутилмаган ҳолат бўлди. Қизни алқаб юз-кўзларидан ўпти. “Сизни ҳар куни худодан сўрайман, етказганига шукур” — дея кўзларига ёш олди. Сабоҳатнинг ҳам кўзларига ёш келди. Унинг ўз онаси ёшлигида ўтиб кетган ва ўгай онаси унга ҳеч қандай меҳрибончилик кўрсатмас эди. Онасидан кўрмаган меҳрни бегона аёлдан кўраётганиданми ёки унга касал ётганида меҳри тушиб қолганиданми, ўз онасини соғинган қиздай қабул қилди.Мансур ҳам улар орасида пайдо бўлган бундай оқибатдан танг эди. “Эрга беришармиш. Шундай қизни-я? Бировга берадиган аҳмо

​​ғинг йўқ” деб қўйди у ўзича.- Вой, кел қизим, ўтирайлик. Хой Мансуржон, чой қўйвор. Мен қозир янгироқ кўрпача...— дея ўрнидан тура бошлади Ширмон опа.Мен ўзим...— деди Сабоҳат ва ҳеч кутилмаганда елиб-югуриб хизмат қила бошлади. Ошхонага кириб чикди, Мансур олиб чиқаётган кўрпачаларни сўрига чаққонлик билан солди, пиёлаларни сувда чайқаб келди ва аёлнинг калишини тўғрилаб қўйишга ҳам улгурди.— Вой, ўлмасам, меҳмонни хизматга қўйдик-ку! Айланиб кетай сиздан, хой Мансур, нима қилиб анқайиб турибсан? Бср, қассобдан гўшт опкел. Меҳмонга бир ош қилиб берай.— Ошни ўзим қилиб бераман, ойижон, — деб юборди Сабоҳат кутилмаганда.— Вой, “Аяжон” деган тилларингизга қоқиндиқбўлай.Мансур ўзида йўқ қувониб кетди. У шундай хурсандэдики, хатто ҳозиргина жонлиқни сўйиб фартугини қонга белаган қассобни ҳам қучокдаб олишга тайёр эди.Ширмон опа паловни меҳмон қиз билан бирга тайёрлашди. Мансур атайин ҳисобот ишлари борлигини рўкач қилиб деразаси очиқ бўлган ўз хонасига кириб олдида, кўзи қоғоздаю қулоғи овозда бўлди. Қиз оиласида бўлаётган ишларнинг ҳаммасини тўкиб солди. Унинг йиғлаб-сиқташидан иложсиз қолганини, агар совчилар келишса, ота-онаси албатга окдиқ бериб юбориши мум­ки нлигини пайқаш қийин эмасди.— Ўша йигитнинг дадаси катта амалдор. Дадам амали орқали у кишига тобелар. Шунинг учун “йўқ” дея олмай- дилар, — деб жавоб берди қиз Ширмон холанинг ўринли саволига жавобан туфлиси билан ер чизаркан.— Бечора қизим, қийин бўпти-ку! Нима қилсак экан- а?... Хафа бўлманг, қизим, хали ҳаммаси яхши бўп кетади. хали ҳеч нарса бўлгани йўқ, хали вақг бор экан. Бу ёғи ўзингизга боғлиқ. Бахтли яшамоқчи бўлсангиз ўзингиз ҳаракат қилинг. Агар ўғлимни ихтиёр қилган бўлсангиз, биз .\ам қараб турмаймиз.— Узр, сизниям бошингизни қотирдим, — деди қиз ерга қараб.— Вой, ҳеч ran йўқ, қизим. Биздан маслаҳат сўраб

Davomi bor....