April 24, 2020

Shamol ortidan yugurib



Зулмат хийла ёришиб, ғира-ширада менга қа-
далиб турган ҳар хил каллалар кўзга ташланади,
нималарнидир сўрашади. Айрим саволларга ту-
шунгандек бўламан: Отинг нима? Бирор еринг
оғрияптими? Кимлигимни билиб турибман, ҳам-
ма ёғим қақшаб оғриётгани ҳам бор гап. Лекин
жавоб беролмайман. Гапириш нақ азобнинг ўзи.
Мен буни юзи қизартирилган, киприклари бўял-
ган болакай ҳақида нимадир дейишга чоғланга-
нимдаёқ тушунганман. Ўшандан бери бир йил
ўтдими, икки йилми, ўн йилми, эслолмайман.
Мана ўша бола: биз машинада қаёққадир кет-
япмиз, рулни Сурайё бошқаряпти. Қизиқ, у ма-
шина ҳайдашни билмасди-ку!
Яна мовий қалпоқчалар остидаги нотаниш
каллалар кўринади. Биттаси кўзимга жуда та-
ниш кўриняпти. Исми Ойша экан. Қалпоқ ости-
дан оқарган сочлари тошиб чиққан, бурнига
булоқи тақиб олибди, кўзлари кўзойнак орти-
дан янаям каттароқ бўлиб кўринаркан. Қўллари мунча юмшоқ, ёқимли бўлмаса? Кўкрагимга ни-
манидир қадаб қўйишибди.
Зум ўтмай яна зулмат қаърига қулайман.
Каравотим устида турган мана бу йигит ким
бўлди? Бошида бир жуфт патирни эслатувчи
қалпоқ. Қорасоч, қоракўз бу йигитни қаердадир
кўрганман. Мен кўп йиллар бурун унинг маши-
насига чиққанман. Яна қоронғилик ўз домига
тортади.
Қизиқ, оғзимга ниманидир тиқиб қўйишиб-
ди. Нимадир билқиллаяпти. Ўнг қўлим ловул-
лай бошлади. Бояги булоқи таққан аёл менга
капельница қўйяпти. Унинг овози узоқ-узоқдан
эшитилгандек бўлади:
– Калий, бир оз оғритиши мумкин. Худди ари
чаққандек бўлади.
Нимадир демоқчи бўлдим, оғзим очилмади.
Кўкрагим қадалган нарса нима бўлдийкин? Яна
қоронғиликка қулайман. Қаршимда Ҳимолай
айиғи устида менга қараб кулимсираб турган
одамни ҳам танидим. У менга дўстона қўл чўз-
ди. «Баракалла ўғлим, бу сенинг ўлжанг, сен уни
енгдинг!»
Илкис кўзимни очдим. Мана, бояги қорасоч
йигит. Эсладим, унинг исми Фарид. Унинг ёни-
даги бола ҳам менга таниш. Шу чоқ қулоғим
остида қўнғироқчалар жаранги эшитилади.
Чанқаб кетдим. Сув ичгим келяпти. Яна қо-
ронғилик денгизига шўнғиб чиқаман. Манави
ингичка мўйловли одам ким бўлди? Қайсидир
телесериал қаҳрамони-ку!
Йўқ, унинг исми жағ-юз соҳаси бўйича жар-
роҳ, доктор Фаруқий экан.

– Мен қаердаман? – Бу савол бўғзимдан ҳат-
лаб чиқолмайди. Оғзимни очишга уринишим
билан нимадир бўйнимни хиппа бўғади.
– Ҳали бир оз эрта, Амир, – деди доктор. –
Ҳадемай ҳаммаси ўтиб кетади. Фақат сим кар-
касни ечишимизни кутишга тўғри келади. Сиз
қаерда бўлганингиз, бунча жароҳатни қаерда
олганингизни эслолмасангиз керак. Мени бу
ерга операциядан кейин чақиришди.
Доктор бир оз жим қолди. Негадир юзи жид-
дийлашди:
– Сиз ҳозир Пешовардаги госпиталдасиз.
Сизни бу ерга жуда оғир аҳволда олиб келишди.
Омадингиз бор экан, тирик қолдингиз, биродар!
– у кўрсаткич бармоғини соат капгиридай ли-
киллатди. – Сизнинг талоғингиз ёрилган, яхши-
ям ички қон кетиши дарҳол тўхтаган, акс ҳол-
да сиз бу ергача етиб келолмасдингиз. Умумий
жарроҳлик бўлимидаги ҳамкасбларим сизнинг
талоғингизни олиб ташлашди. Ундан ташқари
етти қовурғангиз синган. Биттасида пневмо-
торакс юз берган. Яъни синган қовурға ўпка-
ни жароҳатлаган. – Жарроҳ менга бир учи кўк-
симга қадалган шаффоф пластмасса ичакни
кўрсатди. – Биз сизнинг кўкрак қафасингизга
плеврал дренаж ўрнатдик.
Ичакнинг иккинчи учи ярмигача сув билан
тўлғизилган, махсус сепояга ўрнатилган шиша
идишга уланган эди. Мана бу билқиллаш тову-
ши қаердан келяпти?
– Сизнинг танангизда жароҳат жуда кўп эди.
Энг ёмони устки лабингиздагиси эди. Лабингиз
иккига бўлинган, этнинг бир қисми узилиб ҳам тушганди. Хавотирланманг, пластик жарроҳла-
рим чиройли қилиб тикиб қўйишади. Фақат
чандиғи қолади. Кейин ёноқ суяги ҳам синган,
агар зарба сал юқорироққа урилганида, кўзин-
гиздан ажраб қоларкансиз. Оғиз бўшлиғидаги
каркас олти ҳафталардан кейин олиб ташлана-
ди. Унгача фақат суюқ овқатлар билан чекла-
насиз.
Доктор Фаруқий оҳиста елкамни қоқиб,
чиқиб кетди. Бир оздан кейин Ойша кириб, ка-
пельницани алмаштирди. Бу пайтда менинг та-
саввурим ҳам тиниқлашиб борарди.
Ол-а! Талоғим ёрилган, ўпкам тешилган, ёноқ
суякларим синган, қовурғалар мажақланган,
энг асосийси, лабим йиртилибди, лабим. Демак,
мен ҳам қуён тумшуқ бўлиб қоларканман!
***
Эртаси куни Фарид билан Суҳроб келди.
– Мени танидингми? – деди Фарид кулимси-
раб. Бош ирғадим.
– Аллоҳга шукур, ҳаммаси ортда қолди.
– Раҳмат Фарид, – овозим аллақандай ғўлди-
раб чиқди. Гапираётганимда аллақандай бўш-
лиққа ботаётганини сездим. Тишларимнинг ан-
часини ютворганимни эсладим. – Яхшиям сен
бор экансан.
– Қўйсанг-чи, – қўл силтади Фарид. – Мен
Суҳробга қарадим. У қора дўппи, жигарранг
яктак кийиб олган, ўзига сал катталиги сезилиб
турарди.
– Биз сен билан ҳали танишиб олмадик, – дея
унга қўл узатдим. – Менинг исмим Амир!

Суҳроб менга қараб жилмайди:
– Сиз ўша, отам айтган Амир оғамисиз?
– Ҳа!
Шу аснода Ҳасаннинг хатидаги сатрлар
эсимга тушди: «Мен Суҳробга сен ҳақингда кўп
гапириб берганман!»
– Сен мени қутқариб қолдинг, – дедим жия-
нимга. – Кийимларинг ярашибди ўзингга.
– Ўғлимники, – тушунтирди Фарид. – Унга
кичкина келиб қолган. Суҳробга лойиқ экан.
Демак, Суҳроб унинг уйида экан-да!
Бир муддат жимликдан сўнг, Фарид сўради:
– Ўша куни анув толибнинг уйида нима бўл-
ганди ўзи?
– Ҳа, икковимиз ҳам қилмишимизга яраша-
сини олдик, – дедим бу ҳақда гапиришни иста-
маслигимни сездириб. У бошқа сўрамади. Мен
эса, беришим лозим бўлган саволнинг жавоби-
дан қўрқиб индамай турардим. Аммо, бари бир
сўрашим керак эди:
– Раҳимхон қаерда?
– У йўқ, – деди Фарид ва менга буклоғлиқ
қоғоз ва битта калитни узатди. – Квартиранинг
эгаси менга шуларни бериб қўйишимни тайин-
лаган. Ўзи эса, биз кетган кунимиз изсиз йўқол-
ган. – Кейин у соатига қаради, – менга рухсат,
боришим керак. Юр, Суҳроб!
– Балки, Суҳробни кейинроқ опкетарсан, –
шундай дея Суҳробга қарадим. У елка қисди.
– Майли, – деди Фарид. – Мен хуфтон намози-
дан олдин келаман.
Палатада мендан ташқари яна уч бемор
бор эди. Улардан бири, оёғи гипсланган қария Суҳробдан негадир кўзини узмасди. Ҳам-
хоналаримдан бири астма билан оғриган, ик-
кинчисининг кўричаги олиб ташланган экан.
Уларнинг ёнига қариндошлари, таниш-билиш-
лари бетўхтов келиб туришар, урду тилида ни-
маларнидир қизғин муҳокама қилишар, баъзан
қаҳ-қаҳ отиб кулишарди.
Дарвоқе, Фарид ва Суҳроб келишидан сал
аввал баланд бўйни, жигарранг кийим кийган
соқолтой келиб, Ойша билан урду тилида нима-
ларнидир гаплашди, кейин эса, Ойшанинг жа-
вобини кутмай чиқиб кетганди. Ғалати!
Суҳроб бир нуқтага қадалганча жим ўти-
рарди. «Нима ейсан?», «Кўнглинг нимани туса-
япти?», «Балки бирор гапинг бордир?» шу каби
саволларнинг ҳеч бирига тайинли жавоб олол-
мадим. Қачон кўзим илинганини билмайман,
кўзимни очганимда у яна ўша алпозда жимгина
ўтирарди. Фарид келиб, Суҳробни олиб кетган-
дан кейин Раҳимхон қолдирган мактубни очиб
ўқишга тутиндим:
«Амиржон! Агар бу хатимни ҳозир ўқиётган
бўлсанг, демак, иншоолоҳ, сафардан омон қай-
тиб келгансан. Сен ҳақсан. Ҳасан билан орала-
рингда ўтган барча гап-сўзлардан хабарим бор.
Сен тўғри йўл тутмагансан, бироқ буни кечи-
риш мумкин. У пайтлар бола эдинг, оқ-қорани
яхши танимасдинг. Мен ўша куни сенинг кўз-
ларингда сўнгсиз изтироб ва надомат изларини
кўриб, анча енгил тортдим. Чунки, фақат аблаҳ
инсонларгина қилган хатолари учун пушаймон
бўлмайдилар. Ўйлайманки, сен ўз бурчингни ба-
жариб, бу надоматдан қутулгансан.

Амиржон, шунча пайт бу мудҳиш сирни
сендан яшириб келганимиз учун бизни кечир.
Сенинг ҳолатингни тушунаман, лекин бизни
ҳам тушунишинг керак эди. Биз вазият тақо-
зоси юзасидан буни сир сақлашга мажбур
эдик.
Отанг болалигингда сенга нисбатан қат-
тиққўл эди. Сен эса унинг меҳрини, эътибори-
ни қозонишни истардинг. Бироқ отанг ўз меҳру
муҳаббатини сен ва Ҳасан ўртасида тақсимлар
эди. У ҳар иккингизни бирдек яхши кўрар, аммо
Ҳасанга бўлган оталик меҳрини пинҳон сақлаш-
га мажбур эди. Сен ҳам ғазабинг босилгач, ту-
шуниб оларсан. Отанг сенинг тимсолингда ҳа-
миша ўзини кўрарди ва шу боис сенга нисбатан
қатъий ва талабчан эди.
Отанг бутун умрини эзгу ишларга бағишлади.
Менимча, у шу тахлит умрида йўл қўйган энг
катта хатони ювишга ҳаракат қилган.
Яратганнинг карами кенг, иншооллоҳ, у сени
ҳам, мени ҳам, отангни ҳам кечиргай! Сен ҳам,
отангни, мени ва энг асосийси Ўзингни кечи-
ришга ҳаракат қил! Агар сенга пул керак бўлса,
меникини ишлат! Мен бор бойлигим сақлана-
ётган банк ячейкасининг калитини сенга қол-
диряпман. Бу пуллар сенинг харажатларингни
қоплашга бемалол етади.
Вақт кутиб турмайди. Мен сўнгги кунларим-
ни ёлғизликда, хилватда ўтказишга қарор қил-
дим. Сендан илтимос, мени қидирма! Аллоҳ, ҳа-
миша мададкоринг бўлсин.
Дуо ва салом билан Раҳимхон!»

Хатни ўқиб, кўз ёшдан ивиган юзларимни ха-
латнинг кенг енгига артдим.
Айни тобда Америкада отам ва мени нима
бу қадар яқинлаштирганини англаб етдим.
Ҳар иккимиз ҳам бир умр виждон азобида
яшаганмиз. Отам-ку, айбини енгиллатиш учун
кўплаб хайрли ишлар қилди. Мен-чи? Нима
қилолдим?..
Эртаси куни кўкрагимга қадалган трубкани
олиб ташлашди. Доктор Фаруқий суюқ овқат
ичишимга рухсат берди. Ҳамшира Ойша тут-
ган кўзгуда ўз аксимни кўриб, юрагим орқамга
тортиб кетди. Назаримда кимдир юзимни
худди шардек пуфлаб шиширганга ўхшарди.
Кўзларим қисилиб кетган, оёғим бир тарафга
қийшайиб кетган, ҳамма ёғим яра, чандиқ, чок-
лар...
Яна Фарид билан Суҳроб келди. Фариднинг
юзларида хавотир аломатларини кўрдим.
– Иложи борича, Пешовардан тезроқ чиқиб
кетишинг керак, – деди у имкон қадар босиқ-
лик билан. – Бу ерда толибларнинг гумашталари
изғиб юришибди. Сенга бирор зиён-заҳмат ет-
казишмаса деб қўрқаман.
Илкис кечаги жигарранг кийимли совуқба-
шара одам кўз олдимга келди.
– Менимча, улар аллақачон мени топиб бў-
лишган, – дедим хастаҳол овозда.
Фарид менга яқинроқ келиб, елкамдан тутди.
– Сен оёққа туришинг билан Исломободга
олиб кетаман. У ерни ҳам у қадар хавфсиз деб
бўлмайди. Аммо, ҳарқалай, Пешовардан кўра
тинчроқ-да! Энг муҳими вақтдан ютамиз.

– Фарид, сени ҳам роса овора қилдим. Иш-
қилиб, сенинг ҳаётинг хавф остида қолмайди-
ми?
– Текин ишламаяпман-ку, пулини тўлайсан, –
кўзини қисиб қўйди Фарид.
– Бўмасам-чи, – жилмайишга уриндим мен
ҳам. – Раҳимхон айтган одамларни қидириб
топишга ёрдам бер. Уларнинг исмини Жон ва
Бетти Кондуэлл деганди.
– Шошма, нима дединг, – Фарид чўнтагидан
бир парча эски қоғоз чиқариб, мен айтган исм-
ларни ёзиб олди. – Мен уларни ҳозироқ излашга
тушаман, кечга яқин келиб Суҳробни опкета-
ман, – кейин у Суҳробнинг елкасини қоқиб қўй-
ди. – Яна мен келгунимча амакингни уринтириб
қўймагин.
Суҳроб дераза олдига қўниб, нон увоқларини
чўқилаётган кабутарлардан кўз узмай ўтирарди.
Фарид кетгач, мен Суҳробни суҳбатга тор-
тишга, унинг юрагини ғижимлаб турган ан-
дуҳни йўқотишга йўл изладим. Ниҳоят у билан
амаллаб тил топишишга муваффақ бўлдим.
– Қуйиб қўйгандек отангга ўхшаркансан, –
дедим унинг юзидаги чизгилардан кўз узмай. –
Отанг билан иккимизни битта аёл эмизган.
– Биламан, – деди у деразадан кўз узмай. –
Отам сиз ҳақингизда жуда кўп нарса гапириб
берганди. Икковингиз жуда қалин дўст бўлган
экансизлар.
– Афсуски мендан содиқ дўст чиқмади, – де-
дим хўрсиниб. – Кел, иккимиз дўст бўламиз.
Балки мен сенинг муносиб дўстинг бўла олар-
ман.

Оҳиста Суҳробнинг елкасига қўлимни ташла-
дим. У эса, дераза ойнасига пешонасини тираб,
олисдан қизариб кўринаётган уфқдан кўзини
узмай ўтирарди.
Кўп ўтмай тиббий биродар ҳамшира билан
келиб, мени хона бўйлаб юргизиб кўришди.
Бутун баданим шунақа қақшаб оғридики... О,
қанийди шу пайтда Сурайё ёнимда бўлса?
Шу тариқа орадан яна икки кун ўтгач, мен
доктор Фаруқийга кетишим лозимлигини айт-
дим. Аввалига таажжубдан Фаруқийнинг кўз-
лари катталашиб кетди. Кейин бунинг сираям
иложи йўқлигини уқтирди. Мен эса, сўзимда ту-
риб олдим.
– Ҳаммаси учун раҳмат, доктор, – дея унга
миннатдорлик билдирдим. – Бу ердан тезроқ
чиқиб кетсам, сизга ҳам яхши бўларди. Мендан
бошқа хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Ҳозир
бемалол бошқаларнинг кўмагисиз юра оляпман.
Ўзимча тузган режамга биноан, шифохона-
дан чиқишим билан банкдаги пулни олишим,
Суҳробни Кондуэлларнинг болалар уйига топ-
ширишим, кейин Исломободга жўнаб, у ердан
уйга йўл олишим лозим эди. Бироқ эртасига
эрталаб Фарид келтирган хабар ҳамма режани
пучга чиқарди.
– Сен айтган одамлар Пешоварда умуман
яшашмас экан.
Бу пайтда мен кетиш учун ҳамма нарсамни
тайёрлаб тургандим.
– Бу нима деганинг? Қанақасига йўқ бўлар-
кан?
– Сен мени тушунмадинг чоғи, – деди Фарид.
– Бунақа одамлар умуман Пешоварда йўқ, бўлишмаган ҳам. Америка консулхонасига борга-
нимда шундай дейишди. Балки бошқа шаҳар-
дадир?
Начора? Иккимиз банк ячейкасидан бориб,
Раҳимхоннинг пулини олдик. Бир халта пул.
Ҳеч ким қўл теккизмаган. Бунча пул билан
Пешоварни айланиш эса, ўта хавфли. Бирорта
соқолли одам учраб қолса, кўзимга Асеф ёллаган
қотил бўлиб кўринади. Яна денг, бунақа соқол-
тойлар ҳар қадамда оёғим остидан чиқиб турса!
– Суҳробни нима қиламиз энди? – сўрадим
Фарид билан госпитал ҳисобхонасидан чиқа-
ётганимизда. Бу пайтда Суҳроб, «Тойота»нинг
ойнасидан биз тарафга қараб турарди. – Уни
Пешоварга ташлаб кетиб бўлмайди.
– Йўқ, бу ер хавфли, – чамаси Фарид менинг
сўзларимдаги яширин саволни дарҳол пайқади.
– Мен бирор ёрдам...
– Тушунаман, Фарид, – дедим унинг сўзини
бўлиб. – Шундоқ ҳам сени анча қийнаб қўйдик.
Ўзинг қўл учида оила боқиб турган бўлсанг...
Суҳроб иккимизни Исломободга олиб бориб қўя-
сан.
Покистон пойтахтига қадар тўрт соат йўл бос-
дик. Йўл бўйи мудраб кетдим. Шу аснода худди
босинқирашдек турли хотирот лавҳалари бир-
ма-бир мияда чақнай бошлади. Сокин мусиқа,
Сурайёнинг ҳиноли қўлларини кафтимда сиқиб
турибман... Мана, Бобо менинг туғилган ку-
нимда сўйилган қўйнинг гўштини тузлаяпти...
Ҳамма ёқ оппоқ қор. Қор устида эса, Ҳасаннинг
қонли излари... «Қон қудратли куч болам»... Бу
генералнинг сўзлари... «Ҳаммаси Яратганнинг иродасига боғлиқ, болам» – бу Жамила хола айт-
ган гап. «Сен ўз мардлигингни кўрсатадиган
пайт келди» – бу Раҳимхоннинг телефондаги ил-
тимоси...
***
Пешовар нимаси биландир Кобулни эслатса,
Исломобод тамоман бошқача шаҳар экан. Эҳ-
ҳе, менинг она шаҳрим яқин йиллар ичида бун-
дай хушманзара, саранжом гўшага айланмаса
керак. Кўчалар ойнадай силлиқ, ҳамма ёқ кўка-
ламзор, йўл четида ҳафсала билан экилган ан-
войи гуллардан баҳринг очилади.
Фарид бизни шаҳар четидаги кичикроқ меҳ-
монхонага бошлади. Биздан сал нарида дунёда-
ги энг катта масжид – Қирол Файсал масжиди
жойлашган экан. Суҳроб машина ойнасидан
анча пайтгача масжиднинг баланд минорала-
ридан кўз узмай борди.
Меҳмонхонадаги шароитлар ҳам Кобулдаги-
дан кескин фарқланарди. Бизга ажратилган хо-
нада барча қулайликлар мавжуд эди. Телевизор
тугмасини босдим. Қайсидир каналда урду ти-
лида қўғирчоқ фильм берилаётган экан. Суҳроб
диванда тиззаларини қучоқлаб, чайқалганча,
қизиқиш билан экранга термилди.
– Энди бизга рухсат, Амир оға, – деди Фарид
ҳамма юкларимизни хонага ташиб кираркан.
– Болаларимдан хавотирдаман. Кечгача уйга
етиб бормасам бўлмайди. – Эшик оғзида тўхтаб,
Суҳробга қўл силкиди: – Суҳробжон, мен кетдим.
Суҳробнинг бутун фикри ёди экранга қадал-
ган эди. Икковлон йўлак бўйлаб кета бошладик.

Унинг қўлига аввалдан тайёрлаб қўйилган кон-
вертни тутқаздим.
– Сенга қандай миннатдорлик билдиришни
ҳам билмайман, биродар, – Фарид конвертни
очаркан, кўзлари чарақлаб кетди.
– Бу ерда... қанча бор?
– Икки ярим минг атрофида... доллар...
– Икки ярим... – Фариднинг лаблари титраб
кетди. – Бу жуда кўп эмасми?
– Мен қилган яхшиликларингнинг мингдан
бирини ҳам қайтаролмадим, дўстим, – дея унинг
елкасидан қучдим.
Шу-шу биз қайтиб учрашмадик.
***
Хонага қайтганимда, телевизор ўчирилган,
Суҳроб каравотда тиззасини қучоқлаганча кўз-
ларини юмиб ўтирар, ухлаяптими, хаёл суряпти-
ми, билиб бўлмасди. Оғриқдан белимни ушлаб,
каравотга жойлашдим. Бу оғриқлар қачон мени
тинч қўяркин-а? Ётсам ҳам, турсам ҳам, ўтир-
сам ҳам ҳамма ёғим зирқирайди.
Суҳробни нима қилиш керак? Мен ич-ичим-
дан бу саволнинг жавобини билсам-да, бу ҳақда
негадир ўйлашга қўрқардим.
Кўзим илинибди. Бир пайт уйғониб қарасам,
Суҳроб жойида йўқ. Юрагим қинидан чиқай
деди. Заиф овозда уни чақирдим. Жавоб бўлма-
ди. Ваннада ҳам йўқ. Аранг қўзғалиб, йўлакка
чиқдим. Ундан ном-нишон кўринмасди.
Биринчи қаватда меҳмонхона маъмури бур-
нининг устига кўзойнагини омонат қўндириб,
газета ўқиб ўтирарди. Ундан Суҳробни сўра-
дим, ташқи тузилишини тасвирлаб бердим.

– Болаларга эҳтиёт бўлиш керак, оғайни, – бе-
парволик билан газетадан кўз узиб менга кўзой-
наги оша мўралади маъмур.
Намунча тўнка бўлмаса бу одам.
– Мен бу ерлик эмасман, – дедим нафа-
сим тиқилиб. – Уйғонсам йўқ. Чиқиб кетибди.
Қаердан топишни билмаяпман.
– Э, мениям учта болам бор, шунақа шўхки,
ерга урса осмонга сапчийди. Ҳа, болаларни тал-
тайтириб юбормаслик керак!
– Илтимос, – дея овозимни баландлатдим,
чўнтаги устидаги битикдан исмини ўқиб олар-
канман. – Фаёз соҳиб, айтинг, кўрдингизми ё
йўқми?
Фаёз соҳиб бамайлихотир яна кўзойнагини
қўндириб, қўлига газета олди.
– Йўқ, афсуски, кўрганим йўқ!
Энсам қотиб, чиқиш эшигига яқинлашаркан-
ман, яна ортимга ўгирилдим.
– Уни қаердан топишим мумкинлигини айтол-
майсизми? – Гарчи ундан тайинли жавоб чиқ-
маслигини билсам-да, назаримда ҳозир менга
ундан бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмасди.
– Ўғлингиз нимага қизиқади ўзи? Масалан,
менинг ўғилларим жангари фильмлар деса ўзи-
ни томдан ташлайди.
– Масжид! – Хаёлимга урилган биринчи фикр
тилимга кўчди. Қирол Файсал масжиди ёнидан
ўтаётганимизда, Суҳробнинг кўзида мислсиз
жонланишни кўргандек бўлувдим. – Илтимос,
мени ўша ерга олиб бора олмайсизми? Айтган
пулингизни бераман.
Маъмур бир хўрсиниб қўйди-да, кейин бош
ирғаб, ичкарига кириб кетди.

Бир неча дақиқадан сўнг, биз ўша муҳташам
масжидга етиб келдик. То етиб келгунча нима
хаёлларга бормадим. Хайриятки, Суҳроб ав-
тоқўналға яқинидаги ўтлоқда мовий кўзларини
бир нуқтага тикиб ўтирган экан. Фаёз «мен бори-
шим керак», деди-да, машинага ўтириб кетворди.
– Қўрқитиб юбординг-ку, – дедим унинг
тўлқинсимон сочларидан силаб. Суҳроб кўзла-
рини масжиднинг баланд, улуғвор гумбазлари-
дан узмай ўтирарди. Ёнимиздан машиналар
тинимсиз ўтиб қайтар, Суҳроб эса, кўзларини
бир нуқтага қадаганча, дунё ва ундаги бор нар-
саларни унутгандек эди. Шу чоқ масжид мино-
расидан хуфтон азони эшитилди.
– Мозори Шарифда бўлганмисиз? – сўради
Суҳроб ҳамон миноралардан кўз узмай, кейин
жавобимни кутмай илова қилди. – У ерда ҳам
худди шундай масжид бор. Кўкмачит дейиша-
ди. Масжид ҳовлисида кабутарлар донлаб юри-
шади. Мен ҳам дадам, сасам билан борганимда,
кабутарларга нон майдалаб берганман. Кейин
ўша ердан дадам менга шишириладиган елим
маймунча сотиб олиб берганди...
Беихтиёр мен ҳам болалигимда Бобо билан
Мозори Шарифга борганимни эсладим. Кўк-
симда нимадир зириллаб кетгандек бўлди.
– Ота-онангни соғиндингми? – сўрадим ово-
зим титраб.
У ота-онасини толиблар қандай ўлдиришга-
нини кўрганмикин?
– Сиз-чи, сизам соғинасизми?
– Мен онамни кўрмаганман, – дедим хўр-
синиб. – Отам эса, бир неча йил олдин вафот Бир неча дақиқадан сўнг, биз ўша муҳташам
масжидга етиб келдик. То етиб келгунча нима
хаёлларга бормадим. Хайриятки, Суҳроб ав-
тоқўналға яқинидаги ўтлоқда мовий кўзларини
бир нуқтага тикиб ўтирган экан. Фаёз «мен бори-
шим керак», деди-да, машинага ўтириб кетворди.
– Қўрқитиб юбординг-ку, – дедим унинг
тўлқинсимон сочларидан силаб. Суҳроб кўзла-
рини масжиднинг баланд, улуғвор гумбазлари-
дан узмай ўтирарди. Ёнимиздан машиналар
тинимсиз ўтиб қайтар, Суҳроб эса, кўзларини
бир нуқтага қадаганча, дунё ва ундаги бор нар-
саларни унутгандек эди. Шу чоқ масжид мино-
расидан хуфтон азони эшитилди.
– Мозори Шарифда бўлганмисиз? – сўради
Суҳроб ҳамон миноралардан кўз узмай, кейин
жавобимни кутмай илова қилди. – У ерда ҳам
худди шундай масжид бор. Кўкмачит дейиша-
ди. Масжид ҳовлисида кабутарлар донлаб юри-
шади. Мен ҳам дадам, сасам билан борганимда,
кабутарларга нон майдалаб берганман. Кейин
ўша ердан дадам менга шишириладиган елим
маймунча сотиб олиб берганди...
Беихтиёр мен ҳам болалигимда Бобо билан
Мозори Шарифга борганимни эсладим. Кўк-
симда нимадир зириллаб кетгандек бўлди.
– Ота-онангни соғиндингми? – сўрадим ово-
зим титраб.
У ота-онасини толиблар қандай ўлдиришга-
нини кўрганмикин?
– Сиз-чи, сизам соғинасизми?
– Мен онамни кўрмаганман, – дедим хўр-
синиб. – Отам эса, бир неча йил олдин вафот этди. Албатта, соғинаман. Баъзан тушларимга
кириб чиқади. Ҳатто ҳиди ҳам димоғимдан кет-
гани йўқ. – Шу аснода отамнинг миқти гавдаси,
қўнғир сочлари, тийрак кўзлари намоён бўлди.
– Мен ота-онамнинг қиёфаларини эсдан
чиқаряпман. Бу ёмон-а?
Шу тобда ҳамон кўкрак чўнтагимда юрган
сурат эсимга тушиб, уни Суҳробга узатдим. У
суратга узоқ термилиб қолди. Ферузаранг, маъ-
сум кўзларидан ёш тирқиради.
«Афғонистонда болалар кўп, аммо болалик
йўқ». Қачондир эшитганим – шу жумла қулоғим
остида жаранглади.
Шу чоқ ёнимизда қўш от қўшилган фойтун
тақ-туқ қилганча ўтиб кетди.
– Кейинги пайтларда фақат масжидлар ҳақи-
да ўйлайдиган бўлиб қолганман, – деди Суҳроб
хаёлчанлик билан. – Амир оға, анави одамга
қилган ёмонлигим учун дўзахга тушаманми?
Мен уни маҳкам бағримга босмоқчи бўлдим.
У эса, негадир ўзини четга олди.
– Бунақа гапларни унут. Сен фариштадек бе-
гуноҳсан.
– Отам ҳар доим айтарди: «Ҳеч кимга, ҳат-
то ёмон одамларга ҳам ёмонлик қилма. Вақти
келиб улар ҳам яхши одамлар қаторига ўтиши
мумкин», дерди.
– Ҳар доим ҳам эмас, Суҳроб, – дедим унинг
бошини силаб. – Асеф ҳеч қачон яхшилар қа-
торига ўтмайдиган ёмон инсонлар тоифасидан
эди. Мен уни болалигимдан биламан. Ўшанда
тахминан сен билан тенг бўлсам керак. Асеф
мени... урмоқчи бўлганди. Отанг қутқариб қолган. У ҳамиша менинг орқамда тоғ бўлиб турар-
ди. Кунларнинг бирида Асеф отангдан шафқат-
сизларча ўч олди. Мен эса, уни қутқариб қолол-
мадим. Болалигимдан бери Асефдан аламимни
ололмай юрардим. Менинг ўрнимга бу ишни сен
қилдинг.
– Мен дадамни, онамни, ҳамма яқинларимни
соғинаман. Аммо, бир ҳисобдан улар ҳозир мени
кўришмаётганидан хурсандман, – деди Суҳроб
ўкинч билан. – Чунки мен гуноҳга ботганман.
– Сенда гуноҳ йўқ, Суҳроб, – дедим унинг
озғин қўлларидан тутиб. – Мен сени ҳеч қачон
ранжитмасликка ваъда бераман.
Мен уни бағримга босдим. Бу гал у индамай
кўз ёшга ивиган юзларини кўксимга босди.
– Мен билан Америкага кетасанми? – сўра-
дим ундан. Суҳроб индамади.
Биз бир неча кун давомида Исломободнинг
энг диққатга сазовор масканларини томоша
қилдик. Бу вақт ичида мен ҳам анча ўзимни
ўнглаб олдим. Кунларнинг бирида, меҳмонхо-
нада телевизор томоша қилиб ўтирганимизда,
Суҳробга яна ўша саволни эслатдим.
– Мен қўрқаман, – деди Суҳроб экранда эр-
какларнинг шорти кийиб юришини қизғин
муҳокама қилаётган оқ саллали муллалардан кўз
узмай. – Ахийри мен сизнинг жонингизга те-
гиб қолсам-чи? Хотинингиз-чи, у мени қандай
қарши оларкин? Ахир мен сизга бегонаман-ку!
Лекин мен энди ҳеч қачон яна етимлар уйига
қайтишни истамайман.
– Сен бегонамассан, – дедим унга қарата, ме-
нимча, ундан ҳеч нарсани яширмаслигим керак. – Биз отанг билан ака-укамиз, сен эса, ме-
нинг жияним бўласан.
Суҳроб менга бақрайганча, тикилиб қолди.
***
Учинчи уринишда Сан-Франциско билан те-
лефонда боғланишга муваффақ бўлдим. Ҳо-
зир Исломободда кеч соат саккиз ярим. Сан-
Францискода эса эрта тонг. Бир неча дақиқа-
дан сўнг Сурайёнинг сўник овозини эшитдим.
– Сурайё, бу мен, – дедим ширингина ухлаб
ётган Суҳробдан кўзимни узмай.
– Амир, – унинг овози жаранглаб чиқди. –
Тузукмисиз? Нега шу пайтгача телефон қил-
мадингиз? Мен шунақа хавотир олдимки...
Қаердасиз?
– Покистонда...
Суҳбатимиз салкам бир соатга чўзилди.
Табиийки, унга Афғонистонга борганим, у ерда
кўрган-кечирганларимни айтмадим. Узоғи билан
икки ҳафтанинг ичида етиб боришимни айтдим.
– Фақат, мен бир ўзим бормайман, – дедим
нимагадир унинг жавобидан хавфсираб. – Бу-
нинг тарихи узун, борганимда албатта айтиб бе-
раман.
– Нима гап? Яширмасдан айтаверинг.
Ҳа, шунча яшириб келганим етар. Энди оз
бўлса-да, елкамни эзиб келган юкдан қутулган-
ман. Ўзи, Сурайёга бу ҳақда аввалроқ айтишим
керак эди. Аммо, ҳозир вазиятни тушунтириш-
дан аввал ўша кечмишни эсга олиш зарур.
Мен ҳикоямни тугатганимда телефондан
унинг йиғлаётганини эшитдим.

– Мен розиман, – деди у бир оз жимликдан
сўнг. – Ахир шўрлик боланинг биздан бошқа яна
кими бор?
***
– ...Сиз боланинг амакиси бўласизми? – сўра-
ди менинг гапларимни ҳафсала билан эшит-
ган Америка элчихонасининг масъул ходими
Реймонд Эндрюс синчков кўзлари билан мени
ва Суҳробни назардан ўтказаркан. – Хўш, буни
тасдиқлайдиган бирор одам борми?
Консулнинг тунд юзидан бирор маъно уқиш
мушкул эди.
– Бор эди, – дедим тўнғиллаб. – Лекин у одам-
нинг ҳозир қаердалигини билмайман.
Эндрюс аллақандай такаббурона, мағрур ни-
гоҳларини биздан узмай турди:
– Сизга қисқагина бир маслаҳат берсам май-
лими? – сўради пинагини бузмай. – Яхшиси бу
фикрдан қайтинг!
Устимдан бир челак совуқ сув қуйилгандек
бўлди.
– Бундан бир иш чиқиши қийин, – деди Эндрюс.
– Сиз болани фарзандликка ололмайсиз.
– Нега?
– Биринчидан, боланинг етим эканини
ҳуқуқий жиҳатдан исботлаш керак. Сиз унинг
ота-онасини отиб ташлашган деяпсиз. Хўш, қў-
лингизда уларнинг ўлими ҳақидаги ҳужжат бор-
ми?
– Афғонистонда кўп одамларнинг ҳатто пас-
порти йўқ. Ўлим гувоҳномасини кимдан ола-
ман?

– Начора, қонунларни мен тузмаганман. Ҳар
қанча қизишманг, бари бир сиз боланинг ота--
онаси ўлганини исботлаб беришингиз керак.
Иккинчидан, сиз уни бошқа давлатга олиб кет-
япсиз. Бунинг учун бола туғилган мамлакат
ҳукуматининг расмий розилиги керак бўлади.
Афсуски, Кобулда элчихонамиз йўқ. Бу эса ва-
зиятни янада мушкуллаштиради.
– Тушунсангиз-чи, – дедим бўғилиб. – Болани
кўчага ташлаб кетолмайман. Биласизми... уни
ҳатто зўрлашган.
– Албатта, афсусдаман, – деди Эндрюс
лоқайдлик билан эснаркан. – Аммо, бу жиянин-
гизга виза беришимиз учун асос бўлолмайди.
Тоқатим тоқ бўлганди.
– Юр, Суҳроб, – дедим унга форсчалаб. Эшик
олдига етганда яна консулга юзландим. – Узр,
сиздан бир нарсани сўрасам майлими?
– Эшитаман.
– Сизнинг фарзандингиз борми?
Эндрюснинг юзи бирдан ўзгарди.
– Нима фарқи бор? – деди паст овозда. –
Борми, йўқми?
– Сиздан шу жавобни кутгандим, – дедим да-
диллик билан. – Сизнинг ўрнингизда фарзанд
қадрини биладиган, фарзандли бўлиш истагини
тушуна оладиган одам ўтириши керак эди.
– Мен ҳам сизга бир савол бермоқчиман, –
деди бу гал алланечук синиқ овозда. – Сиз бола-
га Америкага олиб кетаман деб ваъда бердин-
гизми?
– Хўш, нима бўпти шунга? – дедим тўнглик
билан.

– Болага ваъда бериш жуда хавфли, хусу-
сан, ваъдангиз амалга ошмаганида. Сиз ҳалиям
фикрингиздан қайтмадингизми?
– Йўқ, қайтмайман.
– Унда сизга мана бу одамга учрашни тавсия
этаман, – у менга ташрифнома узатди. Умар
Файсал, кучли адвокат. Мени айтсангиз, сизга
ёрдами тегиши мумкин.
Қабулхонадан чиқарканман, ойнага қараб ла-
бини бўяб ўтирган сариқсоч котибага юзландим:
– Хўжайинингиз ҳамма билан шунақа қўпол
тарзда муомала қиладими? – сўрадим чиқиб ке-
тиш олдидан бир оз заҳримни тўкиш учун.
Котиба лаб бўёғини бир четга қўйди.
– Бечора Реймонд, қизи ўлганидан кейин шу-
нақа жиззаки бўлиб қолган. Икки ойча илгари
ўзини осиб қўйган...
Таксидан меҳмонхонага қайтарканмиз, Суҳ-
роб ойнадан сирғалиб ўтаётган шаҳар манза-
раларидан кўз узмай борарди. У албатта инглиз
тилидаги Эндрюс билан суҳбатимизнинг маъ-
нисига етмади. Аммо, чамаси менинг гапириш
оҳангимдан, кайфиятимдан вазият ҳақида ту-
шунчага эга бўлган, бу ҳақда сўрашга юраги
дов бермаётган эди.
Меҳмонхонага қайтганимиздан сўнг, Суҳроб
ваннахонада чўмилаётганидан фойдаланиб,
яна уйимизга телефон қилдим. Унга вазиятни
тушунтирдим. У ҳам бир фарзандликка олиш
бўйича бир қанча агентликларга қўнғироқ қи-
либ кўрибди. Афғон болаларини фарзандликка
олиш масаласи бўйича бирорта агентлик шуғул-
ланмас экан.

– Шариф амакимга қўнғироқ қилдим, – дея
илова қилди Сурайё. – У муҳожират хизмати хо-
димлари билан гаплашиб кўрадиган бўлди.
Бу янгилик кайфиятимни анчайин кўтарганди.
Мен гўшакни илишим билан Суҳроб ванна-
дан чиқиб келди. У Эндрюснинг ёнидан қайтга-
нимиздан бери камгап бўлиб қолганди. У ўрни-
га чўзилиши билан пишиллаб ухлаб қолди.
***
Умар Файсал очиқ чеҳрали, юзида кулгичи
ўйнаб турадиган одам экан. У ҳар бир гапи-
ни табассум ва узрхоҳлик билан бошларкан.
Суҳроб бир кўзи билан телеэкранда мультфильм
томоша қиларкан, иккинчи кўзини меҳмондан
узмай ўтирарди.
– Реймонд Эндрюс сиз ҳақингизда яхши гап-
ларни айтди, – дедим унинг чаққонлик билан
сумкасидан блокнот ва қаламларини олишини
кузатарканман.
– Ҳа, Эндрюс тилла одам, у менга қўнғироқ
қилиб, сизнинг масалангиз ҳақида айтувди.
– Яхши, демак, сиз вазиятдан бохабарсиз?
– Мен фақат Эндрюснинг оғзидан эшитдим,
ўзингиз батафсил тушунтириб берарсиз, – кейин
у Суҳробга ўгирилиб, форсча мурожаат қилди:
– Хўш, йигитча, ҳамма муаммо сизнинг устин-
гизда экан-да?
Суҳроб тавозе билан унга салом берди.
– Суҳроб, ажойиб исм. Сенга паҳлавон Рус-
тамнинг ўғлининг номини беришган экан-да!
Суҳроб индамай яна телевизор томонга ўги-
рилди.

– Форс тилини яхши биларкансиз, – дедим
Файсалга қарата.
– Ҳа, Қорачида туғилганман, Кобулда бир
муддат яшаганман, Берклида ўсганман, – деди
у реза-реза тер оқиб турган пешонасини артиб,
кейин Суҳроб тарафга ўғринча қараб олди. –
Келинг энди, инглизчалаб гаплашайлик.
Мен унга Раҳимхон билан учрашувдан тор-
тиб, то Пешовар госпиталига тушгунимча бўлиб
ўтган воқеаларни айтиб бердим. Файсал, ай-
ниқса, Асеф билан тўқнашувимизни тинглар-
кан, бир неча бор бош чайқаб «уҳ-уҳ»лаб қўйди.
– Олдингизда жуда катта тўсиқлар бор, Амир,
– деди у. – Сизга Эндрюс айтган бўлса керак.
Афғонистонда вазият оғир. Болани эса, етим
эканини исботлаш керак. Ким билсин, балки
ота-­онаси тирик бўлиб, боқолмаганидан етим-
хонага топширгандир? Ота-онаси қочоқлар ла-
герига, бола бошқасига тушиб қолгандир?
– Ахир сизга айтдим-ку!
– Мен ишонаман, – бош ирғади Файсал. –
Лекин бошқалар одамларга эмас, қоғозларга
ишонишади.
Хуллас, Файсалдан ҳам айнан Эндрюснинг
гапларини эшитдим.
– Хуллас, нима маслаҳат берасиз, – дедим
унинг чайналишидан тоқатим тоқ бўлиб.
Файсал кўксини тўлдириб нафас оларкан, қў-
лидаги қаламни иягига тираб, узоқ жим қолди.
– Сиз фарзандликка олиш бўйича ариза
ташлаб қўяверинг. Боланинг шахсий истаги
асос бўлиб хизмат қилади. Бироқ, бунинг учун
қонунчиликка кўра, сиз Покистонда Суҳроб билан икки йил яшашингиз керак бўлади. Кейин
унинг номидан сиёсий бошпана сўрайсиз.
Шунда болага гуманитар виза беришлари мум-
кин. Яна бир йўли бор, – адвокатнинг кўзлари
чарақлаб кетди. – Сиз Суҳробни болалар уйига
топширасиз. Кейин эса уни фарзандликка олиш
бўйича ариза берасиз. Муҳожират хизмати то-
монидан махсус ҳужжатлар расмийлаштирила-
ди. Кейин сизнинг оилавий шароитингиз ўрга-
ниб чиқилади.
– Лекин мен Суҳробни энди етимхонага топ-
ширмасликка ваъда берганман.
– Бари бир бошқа йўлингиз йўқ.
Кейин мен адвокатни машиналар қўналға-
сигача кузатиб қайтдим. Суҳроб хонада мени
сабрсизлик билан кутиб турарди. Унга ҳамма-
сини ётиғи билан тушунтирдим.
– Нима? Яна етимхонами? – Суҳробнинг юз-
лари илкис тундлашди. – Амир оға, энди ҳеч қа-
чон етимхонага бормайсан, дегандингиз-ку!
– Суҳробжон, тушунсанг-чи, – дедим уни қан-
дай овутишни билмай. – Бу ер сенга Кобул эмас.
Шароитлар умуман фарқ қилади. У ерда кўп
турмайсан. Мен сендан тез-тез хабар олиб ту-
раман. Кейин сени у ердан оламану икковимиз
Америкага учиб кетамиз.
– Йўқ, фақат етимхонага бормайман, – айтга-
нида туриб олди Суҳроб. – У ерда мени хафа қи-
лишади. Қўрқаман! Амир оға, Худо ҳақи мени
етимхонага топширманг! Илтимос қиламан!
– Тшшш, – болакайнинг титрабгина турган
вужудини бағримга босдим. – Ҳаммаси яхши
бўлади.

– Мени етимхонага топширмасликка ваъда
беринг, Амир оға! Илтимос қиламан!
Ваъда беринг! Яна ваъдамда туролмасам-чи?
Табиийки, индамадим. Уни секин жойига
ётқиздим, устини яхшилаб ўраб қўйдим. Ўзим
ҳам кўп ўтмай ухлаб қолибман. Телефон тову-
шидан уйғондим. Бу пайтда аллақачон қоронғи
тушган, тунги соат ўн иккиларга яқинлашиб
қолган эди.
Гўшакни кўтардим. Нарёғдан Фаёзнинг муд-
роқ товуши эшитилди.
– Сизни Америкадан сўрашяпти.
Ваннанинг чироғи ёниқ турарди. Демак,
Суҳроб ювингани кирган бўлса керак.
– Салом! – бу Сурайёнинг овози эди.
– Салом!
– Хўш, адвокат нима деди?
Мен унга бор гапни айтиб бердим.
– Сиз кўпам куюнаверманг, – деди хотиним.
– Ҳозиргина Шариф амаким билан гаплашдим.
У чорасини топганга ўхшайди. Ҳеч қандай му-
аммо бўлмас экан. Ўзи гуманитар виза олишга
ёрдам бераркан.
– Ростданми? Зўр-ку, – дея қичқириб юбор-
дим.
Гўшакни илишим билан каравотдан сапчиб
турдим:
– Суҳроб, зўр янгилик! – дея ванна эшигини
тақиллатдим. – Калифорниядан Сурайё қўнғи-
роқ қилди. Энди сен ҳеч қанақа болалар уйига
бормайсан! Биз Америкага кетамиз, Суҳроб!
Жавоб бўлавермагач, шарт эшикни очдим...
Ва жон ваҳмимда қичқириб юбордим. Мен чўккалаб олганча тўхтовсиз қичқирардим. Ти-
шимни-тишимга босганча, бўғзим йиртилгунча
қичқирардим.
«Тез ёрдам» етиб келганида ҳам бақириб ёт-
ган эканман. Кейин нима бўлганини менга ай-
тиб беришди.
Ичкарига кириш мумкин эмас экан. Уни зам-
билга солиб, жонлантириш хонасига олиб ки-
ришди. Ортидан кирмоқчи эдим, ҳирсдек бақув-
ват йигит йўлимни тўсдим. Хушмуомалалик
билан инглизчалаб, шу ерда кутиб туришимни
тайинлади.
Кутиш зали узундан узоқ, деразасиз коридор-
дан иборат эди. Деворга тақаб қўйилган металл
ўриндиқлар одамларга тўлган. Баъзилар жой
йўқлиги туфайли полда, узун гилам-пойандоз
устига ўтириб олган. Ҳамманинг юзи тунд, ҳам-
манинг кайфияти паришон...
Юрагим намунча безовта тепмаса? Нақ қо-
вурғаларим орасидан чиқиб кетгудек... Бе-
ихтиёр чап томондаги кичкина бўш қазнони
кўриб, миямга ажойиб бир фикр келди. Полга
тўшалган кичкина гиламчалардан бирини олиб,
ҳамшира қиздан қиблани сўрадим...
Сўнгги бор бундан 15 йил аввал ибодат қил-
ган, жойнамоз устида ўтирганча отамнинг дар-
дига шифо сўрагандим.
Қизиқ, мусулмон бўла туриб, намоз қан-
дай ўқилишини билмасам? Нима фарқи бор?
Яратган эгамнинг карами кенг. У қандай кўри-
нишда бўлмасин, бандасининг истагини анг-
лайди, унинг мушкулини осон қилади!

Тасодифий «жойнамоз»ни ерга тўшаб, бо-
шимни саждага қўйдим.
– Ё Аллоҳ, сендан қудратли, сендан меҳрибон
ва раҳмлироқ зот йўқ бу оламда. Ўзинг борсан,
ўзинг барҳақсан! Менки, сенинг бир гуноҳкор,
осий бандангман! Рост сенга итоат қилолмадим,
аммо айни дамда сендан бошқа ҳеч кимдан
мадад кутолмайман. – Беихтиёр кўзларимдан
томчилаган ёш жойнамозга ёйилди, елкаларим
унсиз силкина бошлади. – Парвардигорим, бит-
та-ю битта жигарбандим Суҳробнинг жонини
асра!
...Бу туйнуксиз йўлакда тун билан кунни
фарқлаш қийин. Бу ерга келганимга қанча бўл-
дийкин? Назаримда, орадан йиллар ўтгандек.
Кўзимни жонлантириш бўлимининг қўш та-
вақали эшигидан узмасдим. Икки олам ўртаси-
даги бўшлиққа тушиб қолгандек ҳис этардим
ўзимни. Қачондир кимдир чиқиб, мени хушха-
бар билан ёруғ оламга қайтаради ёхуд шумха-
барни эшитишим билан йўқлик уммонига ғарқ
бўламан.
Кимдир елкамни туртганида қалқиб кетдим.
Қаршимда оғзига ниқоб таққан нотаниш ши-
фокор турарди. У ўзини доктор Навоз деб та-
ништирди.
– Писка боланинг томирларини жуда чуқур
кесган экан. Болага анчагина қон қуйишга
тўғри келди. Яхшиям боланинг организми куч-
ли экан. Болани асраб қолдик. Ҳаммаси яхши!
Доктор мендан кўзини узмай, жилмайди. Яна
нималарнидир гапирар, аммо қулоғимга бошқа
гап кирмасди. Унинг қўлларини ўпарканман, бўғзимдан отилиб чиққан йиғини тўхтатиб қо-
лолмадим.
Доктор Навоз билан изма-из тор йўлакдан
кета бошладик. Ниҳоят Суҳроб ётган палата-
га кириб бордик. Чорхари, кўк рангли хона.
Суҳробнинг билаги бинт билан ўраб ташланган,
кўзлари юмуқ, ранги докадек оқарганча ҳара-
катсиз ётарди. Каравот ёнидаги стулга оҳиста
ўрнашдим. Беихтиёр уйқу элита бошлади.
Кўзимни очганимда тонг отган, хона қуёш ну-
рида чароғон бўлиб кетганди.
Уч кундан сўнг Суҳробнинг оғзидаги нафас
олиш трубкасини олиб ташлашди ва бошқа
палатага ўтказишди. Мен эса, ҳамшираларга
Суҳробга кўз-қулоқ бўлишни тайинлаб, ўзимиз
жойлашган меҳмонхонага йўл олдим. Хонамизни
тартибга келтириб, ҳамма ёқни тозалаб қўйиш-
ган экан. Табиийки, ваннахонадаги қон излари-
ни ҳам йўқотишган. Шундай бўлса-да, бу эшик-
ни очишга юрагим бетламади. Беихтиёр кўз ол-
димда қандай қилиб, Суҳробнинг ваннахонага
киргани, устарадаги пискани олиб, томирини
кесаётгани жонланди-ю, титраб кетдим. У қўл-
ларини кесаётиб, нима ҳақда ўйладийкин?
Холлда жаноб Фаёз билан тўқнаш келдим.
– Биласизми? – деди меҳмонхона маъмури
бир оз хижолатланиб. – Хафа бўлмангу, меҳмон-
хонани тарк этишга мажбурсиз. Ўзингиз тушу-
насиз. Бу воқеалардан кейин мижозларимиз
ҳам хавфсираб қолишди. Бир-иккитаси лаш-лу-
шини олиб жўнаворди. Бу ёғи... тирикчилик!
Начора! Ҳисоб-китоб қилиб, меҳмонхонани
тарк этдим.

Суҳробнинг янги палатасида ёшгина тиб-
бий биродар навбатчилик қилиб ўтирган экан.
Киришим билан постни менга топшириб чиқ-
ди. Суҳроб юзини девор тарафга бурганча жим
ётар, унга етарлича қон қуйилган бўлса-да, юзи
ранг олиб улгурмаганди.
– Тузукмисан? – сўрадим унга яқинлашиб. –
Доктор Навознинг айтишича, бир неча кундан
кейин сенга жавоб беришаркан. Сен у-бу нарса
еб олдингми? – стол устида кичкина идишда нў-
хат бўтқаси турарди. – Истасанг егизиб қўяман.
Суҳроб билинар-билинмас бош чайқади.
– Биласанми, сенга нима опкелдим, – елим-
халтадан боягина китоб дўконидан сотиб олин-
ган «Шоҳнома»ни чиқардим. – Бу «Шоҳнома»,
отанг иккимиз болалигимизда севиб ўқирдик
бу асарни. Истайсанми, сенгаям ўқиб бераман.
Рустам ва Суҳроб достонини эшитганмисан?
Суҳроб кўзларини ҳали чандиғи битмаган
қўллари билан ёпиб олди. Мен эса, ўлмас асар-
нинг шоҳбайтларини ўқишга тушдим.
– Чарчадим, – деди Суҳроб бир бобни ўқиб ту-
гатганимда.
– Майли, – китобнинг шу жойига белги қўйиб,
ёпдим. – Эртага давом эттирамиз. Ҳали жудаям
қизиқ жойлари олдинда.
– Ҳаммасидан чарчадим, – деди болакай.
– Айт, кўнглинг нимани тусаяпти? Ҳаммасини
сен учун бажо келтираман.
– Қанийди аввалги ҳаётим қайтиб келса, – у
қўлларини негадир томоғига яқинлаштирди.
– Қанийди ота-онам ёнимда бўлса, Саса ҳам,
Раҳимхон соҳиб ҳам. Ўзимизни эски уйимизда бирга яшасак, – у бармоқлари билан кўзлари-
нинг ёшини артди.
Томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди. Ахир
бу... ахир бу менинг орзуларим эмасмиди? Ахир
Суҳроб айтган уй менинг уйим-ку! Мен ҳам
Бобо, Раҳимхон, Ҳасан ва Алилар билан бир-
га яшаган давримни қўмсамадимми? Суҳроб,
иккимизнинг ҳам дардимиз, оғриғимиз, ушал-
мас армонимиз бир. На иложки, ўтмишга қай-
тиб бўлмайди. Биз қўмсаган одамлар энди йўқ.
Фақат сен ва мен бормиз...
– Бунинг иложи йўқ, – дедим сўник овозда.
– Сиз мени қутқармаганингизда...
– Унақа дема!
– Ўлгим келяпти!
– Суҳроб, унут бунақа гапларни! – дедим
унинг ингичка билагидан ушлаб. – Энди ўт-
мишни эмас, келажакни ўйлаш керак. Мен ўша
пайти, сен ваннахонада пайтинг, бир хушхабар
эшитгандим. Сенга Америкада виза беришади.
Мен сени опкетаман. Ҳеч қандай етимхонада
қолмайсан, Суҳроб, бу гал ваъдамни бажариш-
нинг имкони бор. Мен билан кетасанми?..
...Орадан бир ҳафтача вақт ўтиб, биз муҳта-
шам ҳаво лайнерида Америка замини томон
парвоз қилиб борардик.
2001 йил жазирама август кунларининг би-
рида уйга етиб бордик. Сурайё бизни аэропорт-
да қарши олди. Мен уни минг йилдан бери кўр-
магандим. У менинг қучоғимга ўзини отганида
ва димоғим унинг сочидан таралаётган олма
ифорига тўйинганида, бу соғинч қанчалик ул-
кан эканини англадим.

– Сен тун ортидан порлаб чиққан қуёшимсан,
– дея шивирладим унга.
Кейин у Суҳробнинг икки юзидан ўпиб
сўрашди.
– Яхши етиб келдингларми, Суҳробжон? Мен
сенинг Сурайё холанг бўламан.
Беихтиёр Сурайёнинг шаҳло кўзларига боқ-
дим. О, бу кўзлар! Унда соғинч ҳам, меҳр ҳам,
муҳаббат ҳам, қувонч ҳам, кадар ҳам зоҳир эди.
Сурайё биз келгунимизча Суҳроб учун алоҳи-
да хона тайёрлаб қўйган экан. Чойшаб устига
кўм-кўк осмонда парвоз қилаётган варраклар
акс этганди. Стол устида турли ўйинчоқлар, ки-
тобчалар, рангли қалам ва бўёқлар тартиб би-
лан терилганди. Суҳробнинг юзларида бирор
ўзгариш, қувонч ё қизиқиш нишонасининг йўқ-
лигидан қалбим зирқирарди.
– Хонанг сенга ёқдими? – сўради Сурайё.
Суҳроб эса, бошини хам қилганча, бориб, ка-
равотига беҳол чўзилди. Биз уни холи қолди-
риб чиқдик. Орадан беш-ўн дақиқа ўтиб, унинг
хонасига кирганимда, бола уйқуга кетган-
ди. Ёстиғи тагидан қандайдир қоғоз парчаси
чиқиб турарди. Секин тортиб олдим. Бу ўша,
мен Ҳасан билан тушган сурат эди. Ҳасан менга
бахтиёрлик ва мамнуният билан боқиб турарди.
Нечукдир енгил тортгандек бўлдим. Яна сездир-
май суратни жойига қўйдим.
Орадан бир неча кун ўтиб, Жамила хола ва ге-
нерал меҳмон бўлиб келишди. Биз қучоқлашиб
кўришдик. Қайнонам Суҳробга ўз қўли билан
тўқиган свитерни совға қилди. Фақат генерал-
нинг нигоҳларида болага нисбатан аллақандай
совуққонлик ифодасини пайқадим.

Генерал билан нариги хонага ўтиб, бир оз
шаробхўрлик қилдик. Унга Афғонистонда кўр-
ган-кечирганларимни айтдим. Фақат, Асеф би-
лан олишувимизни айтмадим, холос. Жароҳат
изларини эса, Пешовардаги йўлтўсарларга
«юкладим».
Кунлар ўтиб борар, Суҳробдаги хафагазаклик,
маҳзунлик ҳамон тарқамасди. У хоналарда худ-
ди шарпа сингари кезар, бирор оғиз гапирмас,
ҳеч нарсага қизиқиш билдирмас, кўпинча бўш
вақтини уйқу билан ўтказарди. Унинг бу рафтори
табиийки, Сурайёни ҳам ташвишга соларди. Биз
ҳали келмасимиздан аввал у болани футбол, кег-
ли, сузиш бўйича секцияларга ёздириб қўйганди.
Кутилмаганда, куз кунларининг бирида ҳам-
ма ёқ тўс-тўполон бўлиб кетди. 2001 йилнинг
11 сентябрида Нью-Йоркдаги эгизак бинолар
портлатилди. Ҳамма ёқни, ҳатто тиланчилар-
нинг кепкасини ҳам Америка байроқлари тас-
вири эгаллади.
Кўп ўтмай Америка ҳарбийлари Афғонистон-
ни бомбардимон қилишди. Сиёсат майдони-
га яна шимолий альянс вакиллари кўтарилди.
Толиблар учун сичқоннинг ини минг танга бў-
либ кетди. Декабрда Боннда Афғонистондаги
турли этник гуруҳлар етакчилари учрашишди.
БМТ йигирма йилдан бери давом этаётган қон-
ли можароларга чек қўйишга чақирди.
Буларнинг ҳаммаси Суҳробнинг кўз олдидан
сирғалиб борар, гўё ҳеч қандай маъно касб эт-
масди.
Шу орада бир пайтлар Софияда элчи бўлиб
хизмат қилган танишим Кабир қўнғироқ қилиб, Покистон чегарасида ўзининг махсус клиника-
сини очганини, минага тушган афғонларга тиб-
бий ёрдам кўрсатиш истагида эканини билди-
риб, мендан кўмак сўради. Биз Сурайё билан бу
таклифни бажонидил қабул қилдик. Мен афғон
қочоқларига ёрдам бериш учун интернет орқа-
ли молиявий ҳамкорлар қидиришга тушдим.
Шунда Суҳробни олиб келиб қанчалик тўғри йўл
тутганимни англадим.
Янги йил ҳам келди. Ҳамма ёқда байрам шу-
куҳи кеза бошлади. Фақат бизнинг уйимизда
ҳали ҳеч қандай ўзгариш йўқ, жимжитлик бар-
давом эди.
Баҳор кунларининг бирида Афғонистондан
қўнғироқ қилиб, генерални чақиришди. Уни
қайсидир вазирликка раҳбар этиб тайинлашиб-
ди. Бу кунни йиллар давомида кутган генерал
эртаси куниёқ Ватанга учиб кетди. Жамила
хола эса, бизникига кўчиб келди.
Мана, ниҳоят Наврўзи олам ҳам етиб келди.
Афғонлар дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин,
бу қадимий айёмни шодиёнасиз кутишмайди.
Фримонтдаги Лейк-Элизабет хиёбони муҳожир
афғонлар учун Наврўз сайлгоҳига айланган,
ҳамма ёқда байрам тантана қиларди. Худди шу
кунларда Кабир Равалпиндида бизнинг кички-
на тиббий марказимиз иш бошлаганини маълум
қилди. Кенг хиёбон ҳар йили Наврўз шукуҳига
бурканадиган Паҳмон адирларини ёдга солар-
ди. Дошқозонлар атрофида кампирлар сумалак
қайнатишар, эркаклар давра қуриб, чойхўрлик
қилишар, Афғонистонда кечаётган ислоҳотлар
ҳақида баҳслашишар, ширинликлар ва ўйинчоқлар билан сийланган болаларнинг шодлиги-
га тил ожиз эди.
Қайсидир бурчакдан, овозкучайтиргичдан
Аҳмад Зоҳирнинг бўғиқ, аммо ширали овози
янграрди:
Худо додаст ба ту чашмони шаҳло,
Вале сангин дилу номеҳрибони.
Булутли осмондан томчилаётган майин ёмғир
инсон руҳига алланечук баҳорий осойиш бахш
этарди.
Шу чоқ Сурайё енгимдан тортқилади:
– Анавини қаранг, Амир!
Осмонда турли рангдаги олтита варрак бирва-
ракайига кимўзар ўйнарди. Сал нарироқда эса,
бир қария варрак сотмоқда эди. Бориб, у билан
эски қадрдонлардек қўл олиб кўришдим. Байрам
билан қутладим. Суҳроб узоқроқда ғамгин қиёфа-
да термиларди кулранг осмонга. Ҳасан ўргатган
услубда варракнинг қамишларини текшириб, энг
яхшисини танлаб сотиб олдим.
– Қара, сенга ёқдими? – дея варракни унга
тутқаздим. Суҳроб бир менга, бир варракка, ке-
йин эса, яна осмонга тикилди. Сурайё ҳам бу
пайтда биздан кўз узмай турарди.
– Сенинг отанг варрак учиришни ҳамма-
дан яхши уддаларди. Варрак учиришда бутун
Кобулда унга тенг келадигани топилмасди, – дея
варракнинг қамишлари, шохлари ва бодпаррак-
ларини кўздан кечира бошладим. У ипи узилган
варрак қаерга бориб тушишини ҳам жуда яхши
биларди.

Бешта варрак бир-бирини мудом таъқиб
этарди.
– Хўш, варракни учирамизми? – сўрадим. У
ҳамон жим эди. – Майли, ўзингдан кўр. Мен
ўзим учираман, сен томоша қиласан.
Варракнинг ипини бўшатишга тушдим.
Ўтлоқ устида турган сарғиш варрак бирдан
жонланди. Мен дарҳол жойимдан қўзғалдим.
Варракнинг ипини бўшатганча югура бошла-
дим. О, бу дамларни мен йиллар бўйи соғиниб
келардим. Шамол варракни тобора юқорига
кўтарар, мен эса, ипни бўшатиб, янада тезроқ
югурардим. Мана, бизнинг варрагимиз тобора
юксалиб, баландлаб бормоқда. Мен эса, асабий
чийиллаб бўшаётган пишиқ ип бармоқларимни
тилиб ўтганини пайқадим. Аммо, бунга эътибор
қиладиган ҳолатда эмасдим. Менинг тасавву-
римда Кобулнинг серзавқ қиш кунлари жонлан-
ганди. Мен айни дамда ўн икки ёшли болага ай-
лангандим. Ўтмиш қайтмайди деб бекор ўкин-
ган эканман. Мен болаликка қайтдим.
Шу пайт кимдир мен билан ёнма-ён чопаёт-
ганини пайқадим. Бу Суҳроб эди. Икки қўлини
нимчасининг чўнтагига тиққанча югуриб ке-
ларди. Юрагим тўлқинланиб кетди. Ғалтакни
унинг қўлига тутқаздим.
Яшил варрак бизнинг варрагимизни таъқиб
эта бошлади. Уни анча нарида турган сочи тип-
ратикандек болакай учираётган экан.
– Суҳроб, қара, анави шоввознинг бир адаби-
ни бермаймизми?
Суҳроб ғалтакни менга қайтарди. Унинг юз-
ларида аввалги лоқайдлик нишонаси йўқолган, кўзларида алланечук учқунлар порларди. Ахир
у ҳам бола-ку! Худди мен сингари 12 ёшли бола-
кай! Яшил варрак бизнинг варрагимизга яқин-
лашиб келарди.
– Биз шошилмаймиз, – дея шивирладим. –
Қани келаверсин-чи! У бизни қармоққа тушир-
моқчи. Ҳозир биз уни илинтирамиз. Бу усулни
менга отанг ўргатганди.
Суҳроб яна қўлимдан ғалтакни юлиб олди.
Осмонда варраклар жанги давом этарди.
Мана, ниҳоят биз енгдик. Бизнинг сарғиш
варрак самода ғалаба рақсини ижро этар, ша-
мол эса, рақиб варракни номаълум томонга
учириб кетмоқда эди.
– Истайсанми, ҳозир мен сенга ўша варракни
опкелиб бераман.
Суҳробга қарадим. Унинг юзларида табас-
сум кўрдим. Табассум. Ҳа, узоқ пайт қаҳратон
измида ётган замин бағридан униб чиққан илк
баҳорий чечак эди бу табассум. Вужудимга ғай-
ритабиий куч оқиб кирди.
Мен югурардим. Кап-катта эркак бир тўда
болалар ичида шаталоқ отиб югурардим. Баҳор
насими юзларимга урилар, лабларимда эса
Панжшер дараси кенглигида табассум ёйилган-
ди.
Югурардим...

ТАМОМ

Адабий-бадиий нашр
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ
ШАМОЛ ОРТИДАН ЮГУРИБ
Муҳаррир
Маъмура ҚУТЛИЕВА
Бадиий муҳаррир
Уйғун СОЛИҲОВ
Мусаҳҳиҳ
Мадина МАҲМУДОВА
Саҳифаловчи
Суннат МУСАМЕДОВ
Техник муҳаррир
Умидбек ЯХШИМОВ
Лицензия рақами: AI № 252, 2014 йил 02.10.да берилган.
Босишга 2016 йил 16.05.да рухсат этилди.
Бичими 84x108 1\32.
Босма табоғи 13,0. Шартли босма табоғи 21,84.
Гарнитура «Bookman Old Style». Офсет қоғоз.
Адади 5000 нусха. Буюртма № 100.
Баҳоси келишилган нархда.
«Янги аср авлоди» НММда тайёрланди.
100113. Тошкент, Чилонзор-8, Қатортол кўчаси, 60.
Мурожаат учун телефонлар:
Нашр бўлими – 147–00–14; 129–09–72;
Маркетинг бўлими – 128–78–43; 397–10–87; факс – 273–00–14;
e-mail: yangiasravlodi@mail.ru