April 28, 2020

Umr (Hikoya)

Мавлуда ойнага қарамай қўйганига анча бўлди, қарайди қачонки нон ёпиб бўлиб, чунки юзига қора тегиб, билмасдан қўшниларнинг кулгусига кўп қолган... Бармоқларига эса ҳар куни қарайди, намоздан кейин бармоқларини тасбеҳда букканда ёрилган жойлари оғрийди, ёнғоқнинг пўстини арчганида қўли қоп-қорайиб пўрсилдоқ бўлади... Меҳнат кўп! Яхши-ки, ўғиллари ёнига кириб қолди, эри эса касалхонада қоровул, кечаси ухламагани учун кундузи донг қотади... Ўзи Ҳошимжонни минг уйғотмасин, қимир этмай ухлайди, қачон саксондан ошган қайнотаси туриб бошига боради: Ҳошимжон кейин туриб қазо намозларини ўқийди... Ҳошимжон қоровулликка ишга кирмасидан олдин туппа-тузук намозхон одам эди, бировлар фарзанд кўрса Ҳошимжон боланинг қулоғига азон ҳам айтарди, чунки дадаси илмли одам сифатида танилган, шу қишлоқда одам йўқки-биринчи азонни Абдуҳолиқ домладан эшитмаган. Чол анча нураб қолди, лекин ҳозир ҳам намозни, рўзани канда қилмайди.
Ҳошимжоннинг эса шу ишга чиққандан бери парвойи палак, оила билан ҳам иши йўқ, ўйу-хаёли ишхонасида... Уйда, томорқада, узумзорда иш қайнайди, узумлар-ку мунтазам қаровни талаб этади, Мавлуда ўғиллари билан токлар орасига гўнг солади, кузда кўмади, баҳорда ҳомток қилади, шингил тугса- дори сепади, шира йиғаётган узумга варонка ўрайди, ҳуллас ҳосил йиғилар пайтда "ўроғда йўқ, машоқда йўқ, ҳирмонда ҳозир" бўлиб- Ҳошимжон паккага келади...
"Ушрни ишхонамда бир қийналган бор, ўшанга берамиз, бошини ажрат!" дейди ўғилларига.
Мавлуда бир четда қўл қовуштириб туради, ҳаридор билан савдони ҳам Ҳошимжон қилади, пулни ҳам Ҳошимжон санайди... санаб бўлиб опкириб кетиб, қаёққадир беркитадиган ҳам Ҳошимжон, ҳисоб сўрасанг кўзи ола-кула бўлиб, оғзидан боди кириб-шоди чиқадиган ҳам Ҳошимжон! Икки ўғли онасига қарайди, отасига индашолмайди... Ҳар йили шу ҳолат! Мавлуда маҳаллада отинлик ҳам қилиб туради, пайраҳа қўллари билан китоб вароқлолмай қийналади, гўнг ҳидини кеткизаман деб қўлларини кир совунга ивитади, қўллари ана ундан кейин пайраҳа бўлиб, нимага тегса, илиб-титадиган бўлиб қолади. Мавлуда шу зирқираган бармоқларига дори, жилла қурса- битта "детский крем" ололмайди, бозорга тушса ками кўплигидан шу эсига келмайди. Ҳошимжон билан пул устида иш битириш амри маҳол, ўнта камни айтсанг, бештасини бекор қилади, пулни қўл учида беради, ҳаражатдан сўнг Мавлудани бошида тегирмон тошини юргазади! "Бу йилги ҳосилнинг пули бобомда турсин!-деди катта ўғли Фаҳриддин. Бурчакда тасбеҳ ўгириб ўтирган қайнотаси қўлини ҳавода "керакмас" дегандай силкиб қўйди. Бобо нимага керакмас дейсиз, дадам ҳар йили пулни босволиб- тийинини кўрсатмайди, биз ҳам меҳнат қилганмиз умид билан! Ойимга ҳам бермайдилар, ҳеч йўқ Сизда турсин...Ман дадангга- ўзимни боламга пулдан ҳисоб бермоқчи эмасман, оғримаган бошимга...Биз-чи? Биз нима қилайлик унда?! Камимиз тиқилиб ётибди аҳир...Сартарошга кетган Ҳошимжоннинг оёқ товуши эшитилди. Жим... секин, отанг келяптилар, эшитиб қолсалар балога қоламиз...Ҳошимжон дадаси билан саломлашган бўлди: Мавлудага қараб -Овқат қилдингми?-деди.
-Узум билан нон еб олдик, сизга ҳам узиб келишсинми?!-деб мулзам бўлиб жавоб берди Мавлуда. Эрининг афти ангори ўзгарди, бўралаб сўкиб дастурхонни бурчагини силтаб ёпди: Аҳмоқ хотин! Битта овқат соп қўйишга ярамадингми? Нима қилдинг шу пайтгача?! Қўлингдан ... ни иши келмайди ўзи! Ҳе... онангни....Тасбеҳини миҳга илиб Абдуҳолиқ ота ўртага тушди: Ман айтдим хотинингга, "овқат қилма" деб! Нимани солиб қилади? Пенсиям тугади, ўзини беш тўрт сўмиям тугади, қозон сувда қолди...Тушунмай бақирасан?! Ойлигинг қани?! Пулингни нима қиляпсан?! Рўзғорга нима қўшдинг-ки, талаб қиляпсан?! Ҳе сани сўконғич қилган ошналаринг ҳар нарса бўлишсин...Ҳошимжон жаҳл билан бўзариб, ичкари уйга кириб, уёққа-буёққа ағанаб- оҳири ухлади. Кечқурун сменга боради...Эртаси куни ўғли Фаҳриддин узумга ҳаридор олиб кирди, қарсилдоқ хусайнилар, келин бармоқлар ҳаридорнинг ҳам ҳавасини келтириб юборди. Ҳошимжонсиз савдо пиширишди, Абдуҳолиқ ота курси қўйиб ҳосил тепасига келиб ўтирдилар. Тушликка яқин эри қайтди, уйдаги одамларни кўриб яна тўни тескари бўлди. Фаҳриддинни одамлар олдида роса ҳуморидан чиқиб сўкди, ҳаридорларни қувиб солмоқчи бўлди, лекин орага отаси аралашгач, анча шаштидан қайтди. Бир яшик бошидан четга олиб қўй!-деди ҳалиям қизариб турган ўғлига қарата. Фаҳриддин билади: бу ўша "қийналган" одам учун! Ҳосил пули Абдуҳолиқ отага берилди, Фаҳриддин эзмаланиб пул санаб белини бойлашни бошлади. Ҳошимжон ўртада қаққайиб анча пайт турди, ўғлига ниш санчмоқчи эди, отаси яна аралашди: Меҳнат қилди, пулиниям санасин энди!-деди. "Меҳнат" сўзи аралашганига Ҳошимжоннинг ғаши келди. Ҳўп, жами қанчейкан?-деди ўғлига қовоқ уйиб. Фаҳриддин довдираб қолди, чунки пул жуда салмоқли эди!

Бир, уч, беш...ўн...икки, беш...........Ҳоп бу ерда ўн миллион, буниси саккиз... Ўн саккиз миллион... Фаҳриддиннинг ўз оғзидан чиққан миқдорга ўзининг ранги оқариб кетди: "шунча пул, шунча-я, дадам ҳали шунча пулни беркитиб олармидилар?" Ўндан бирини ажрат, ушр бу! Ушр!
Фаҳриддин шошиб, бира тўла икки боғламни отасига қўшқўллаб тутқазди "ортиғи билан олақолинг! Савоб бўлади!" Ҳошимжон икки миллион пулни қора халтага жойлаб, ичкарига кириб кетди, бир оздан сўнг яна қайтиб чиқди: Бугун шеригимнинг боласи касал бўлиб уйига қайтиб кетипти, ўрнига чақиришди, сменда эканман... Уфф кечаси ухламаганман, қанақа қилиб ишларканман энди... Қўлтиғига пул солинган ҳалтани, қўлига узум солинган яшикни кўтариб дарвоза томон юраркан, отаси томонга қараб гапирди: Бира тўласи ушрни бериб қўяман... Мавлуда ҳосилнинг сарҳисоби Абдуҳолиқ отага ўтганига жудаям хурсанд бўлди. Қайнотасига айланиб, ўргилиб юриб раҳмат айтди. Абдуҳолиқ ота эса: Пулингни омонат олдим. Энди бир фикр бор, келин, эшит: Фаҳриддин йигирма иккига кирди, уйлаб қўйишимиз керак, кўз зиноси, фитнадан ҳоли бўлади, сен маҳалла қизларидан қараб кўр, шу пулларга "бисмилло" диб тўй бошлаймиз, етмаганига худо етказади, қуш қанотини солади! деди. Мавлуда ёйилиб кетди, ўзи келин олгиси келиб юрганди, эртагаёқ нариги маҳалладаги тиш дўхтирини қизига совчи бўлиб боради, бермаса уч уй беридаги Раҳим аканинг қизи бор, бу ёқда Соҳибанинг қизи... Қизларни санаб туриб яна бармоқларига кўзи тушди, энди қўлига дори олмаса бўлмайди. Эртага совчиликка юради, "тиш дўхтирининг хотини жуда тозакор аёл, таъбини бузиб, ишни чатоқ қилмай"... Дада, шундоқ аптекага ўтиб келай, шу қўлимга бир дори олмасам бўлмайди... Ҳа ол қизим ол! Пулдан берайми? Бунақа нарсаларга пулни таҳини бузма, чакмонимда уч мингми, беш мингми бор эди, пенсадан қолган ҳамиртуруш! Ўшани олгин. Э қўйинг дада, у пулингизга тегмаймиз, узумни пули бор-ку, гўштли овқатниям кўнгил тусади, қайтишда гўшт ҳам олиб келаман, бир сизга дармон шўрва қилиб берай... Мавлуда аптекага кириб дори олиб қайтаётиб, ҚВП да санитаркалик қиладиган синфдоши Санобарни кўриб қолди: Менга қара, Мовлуда, медосмотр учун эрингни ишхонасига боргандим, эрингни бир хўппа семиз аёл билан кулишиб турганини кўрдим, у аёл ҳам оқ халатда, ўшатдаги бировдан суриштирсам, касалхонани ошпази экан, эри йўқ аёл экан, вой ғалати бўлиб кетдим, сан бу ёқда меҳнатнинг конидасан, жоним ачийди, ҳа... жоним ачиб кетди аҳволингга! Эрингни ўзи... санга муомаласи тузикми?! Туппа тузук домлалик қилиб юрган одам эди, умуман ўзига, номига ярашмаган ишларни қилиб юрибди-я?!-деб бир дунё гап билан Санобар роса Мавлуданинг ичини қиздирди. Мавлуда тўғри эрининг ишхонасига қараб ғизиллаб учди: бояги ҳурсандчилик қаёққадир ғойиб бўлиб, ўрнини ваҳима эгаллади, йўл бўйи "вой тавба, дадаси бу нимаси? Ишқилиб болаларимиз катта бўлиб, қуда андалик бўлай диганимизда... бир балони бошламаган бўлсангиз бўлди-да" деб тинмай ўзига-ўзи пичирлаб кетди. Эрининг ишхонасига бориб ёқа тишлади: эри йўқ, навбатчиликда бошқа одам! "Билмайман, Ҳошим акам нимага бунақа деганларини" деди-ю, у одам ҳам ер чизди. Мавлуда довдираб касалхона скамейкасида узоқ иб қолди, кейин эсига бир нарса

тушган бўлиб, касалхона ошхонаси томон гандираклаб юриб кетди. Булочка борми? - деди нурсиз кўзларини ошпаз аёлга тикиб, аёл айтарли семиз эмас эди. Сизлар смен топширасизларми? кеча ҳам сизмидиз? булочка роса оғзимга ёққан эди...
Йўқ, бошқа шеригим ишлаган кеча, кейин бизда булочка ҳам йўқ! Кечирасиз... Мавлуда тарвузи қўлтиғидан тушиб уйга қайтди, гўштсиз... Абдухолиқ ота қуппа қуруқ фақат битта дорини чангаллаб турган келинига қараб ҳайрон бўлди:
"буям чарчайди-да бечора! ..."
Ҳошимжон оғзи қулоғида уйга қайтди, гўштсиз бўлсаям нон тўғраб қилинган қовурмани паққос туширди! Томоғидан ҳеч нарса ўтмаган Мавлуда устунга суяниб эрини сўзсиз кузатаркан, ҳаёлида фақат биттагина катта сўроқ бор эди: "Наҳотки худодан қўрқмаса?!" Ҳошимжон овқатланиб бўлиб, чойни лаганга қуйиб, чайқатиб ичди, кейин бир қўллаб фотиҳа қилган киши бўлдию, кўрпачалар остини пайпаслаб, носвойини қидиришга тушди. Ҳар доимги жойидан қўлига ҳеч нима илинмагач, ҳалиям қоққан қозиқдек устун ёнида турган хотинига ўшқира кетди: Паросат! Бу эрим нима қидиряпти диган ўй миянгга кемайди а сани? Носқовоғимни қатга отдинг, топасанми ё тураверасанми? Мавлуда тошдек оғир оёқларини битта-битта босиб телевизор ёнига борди, трансформатор устида турган нос солинган елим идишчани эрига тутқазди. Қолган гапни Ҳошимжон носни оғзига солгач ғудраниб айтди:
Э молёғига ўхшаб тўғнамай ўл!
Мавлуда обдастани кўтариб тандир бошига кетди, жилдираётган ирмоқ олдида узоқ ўтирди, боши энди қизимаётган, ичи кулга тўлгандай бўм-бўш эди... Қайнотаси шомга азон айта бошлагач, ўзига келди. Абдуҳолиқ амаки енгил томоқ қириб қўйди. Мавлуда бу имо-ишорани яхши тушунади, ичкари уйга кириб, йўқ бўлиб олган эрини намозга қўзғаши керак. Шомни ўқиб олинг дадаси... Туряпман мана, кўрмаяпсанми?
Тур-яп-ман дидим, сан чиқ энди, хода ютгандек тепамда туравермасдан! Йўқ, сан битта гапга кўнадиган хотинмисан, мана бошимни кўтардим, тур-яп-ман... Мавлуда эшик томонга юрди, Ҳошимжон яна ҳаммасини оғзида бажарди, шомни ўқиб бўлиб яна эрини олдига шошиб кирди:
-Дадасии... Ҳошимжон энди кўзини чирт юмиб, миқ этмай ётаверди. Мавлуда секин эрининг ёнига чўкди: Намозни ўқиб олинг, кейин сизда гапим бор, иккаламизга тегишли... Ҳошимжоннинг қулоғи динг бўлди, лекин мавзуга оид бўлмаса ҳам сўради: Пулни сассиғига қанақа қилиб чидаб ётибсан, ёқиб қолдими а бой хотин бўлиш?!-деб Мавлудага кесатгандек бўлди. Майли аввал намозни ўқиб олинг, йўқса дадам ўзлари теппангизга кирадилар, кейин гаплашаверамиз, пул ҳақида ҳам, ушр оладиган бечора аёллар ҳақида ҳам... Шуни юрак ўйноғида зўрға айтиб улгурган Мавлуда эшикка отилди. Нима диди бу? Ушр дийдими, аёллар дийдими??? Ҳошимжон талмовсираб ташқарига чиқди, ғира ширалик кетиб, оқшом анча қуюқлашиб қолган эди. Рўпарада обдастада илитилган сув, устун михида сочиқ, Мавлуда айвонда "Воқеа" сурасини сал овоз чиқариб ўқияпти, овозида оз-моз қалтироқ бор. Намоздан сўнг Ҳошимжон Мавлудага рўпара бўлмади, хотини эса унга. Овқатланишди. Қўли қалтираб қошиғи қўлидан тушаверган келинининг аҳволини Абдуҳолиқ ота ҳам сезди. "Ўғли яна ҳафа қилдимикан, пулни орқасидан ғавғо катталашмасайди" деган фикр отани безовталантира бошлади. Уйқу олдидан Мавлуданинг яна юрак ўйноғи, қўлларида қалтираш бошланди, лекин нима бўлса ҳам бошлаган мавзусини очиқлаши, давом эттириши шарт эди. Дадаси, ўн етти ёшимда аёлиз бўлиб шу ҳовлига келдим, бирон марта сўзизни икки қимадим, бошидан шу кунгача ҳалолиз бўлишга харакат қилдим... Чайналма, нима димоқчисан, муддаога ўт! Ҳошимжон ёстиқни жаҳл билан қорнига муштлаб белидан букиб, биқинига босди. Ҳаммасини эшитдим, биламан, би-ла-ман... Шу ишларингиз тўғрими а дадаси??? Нима тўғрими? Нимани биласан? Гўрни биласанми? Энди тилинг ўн қарич бўлиб эрни суд қилаяпсанми? Шуми сани мани гапимни икки қимаганинг? Нима димоқчисан ўзи?! Дардингни айт, манга неччи ёшда текканингни айтасан, гапимни икки қимаганингни н, қилсанг ўзинг учун қилдинг, ўлсанг ажрини узинг оласан,

манга пеш қилма! Сизда инсоф борми? Қора терга ботиб ман, болаларингиз ишлаймиз, сиз ўша аёлга олиб бориб берган ушр миқдорича пулни бизга, оилангизга шундоқ бекордан бериб қўйганмисиз? Ўйнашга бериладиган ётоқ пули қачондан "ушр" деб номланадиган бўлиб қолди, айтинг бизга, билиб қўяйлик! Мавлуданинг гапираётганда тишлари бир-бирига шақирлаб урила бошлади, лекин у энди ўзини тўхтата олмасди, ичидан бир ёввойи ҳис бош кўтара бошлаган эди. Ҳошимжон ҳам унга қараб анграйганча қотди. "Шу ўша бурни ердан кўтарилмаган Мавлудами?" "Ҳаммасини биламан деяптими?" "Ҳали кетимдан кузатиб жосуслик ҳам қилиб юрган экан-да!" Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб олган Ҳошимжон бошқа ёғдан хужумга ўта бошлади: Нима бўпти?! Эркакман! Нафсим, шаҳватим битта аёлдан ортади, тўсиқ борми, таъқиқ борми? Сан агар иймонинг бут бўлганингда эрни орқасидан жосуслик қилмасдан ўзинг ман ёқтирган аёлга совчи бўлиб борган бўлардинг, эр сани шаҳсий мулкинг эмас, унутма! Шуни бир билиб қўй!
Унда уйланинг, зино қилиб юрмасдан, қодирмисиз икки оилани бошқаришга???Мавлуданинг шу ерда овози баландлаб кетди, ошхона олдидаги хужрасидан қайнотасининг енгил тамоқ қириши эшитилди. Уй-ла-нинг, лекин зино қилманг, ман ёқмай қолган бўлсам...
шу гапларни Мавлуда ярим пичирлаб айтди:
-лекин... совчиликка сиз учун боролмайман, совчиликка Фаҳриддин учун юраман дебман-а, мен шўрлик... деб йиғлай бошлади...
Ҳошимжон эса "уфффф" деб орқа ўгириб ётиб олди. Эртаси куни Абдуҳолиқ ота келинининг шишиб кетган қовоқларига қараб яна ичи ғаш бўлди. Бармоқларига дори сураётган Мавлудага қарамай жим тасбеҳ ўгириб ўтираркан, авайлаброқ гап бошлади:
Қизим эринг ҳафа қилдими? Пул сўраяптими яна? Йўқ, дада, ҳавотир олманг, бошқа масала... Фаҳриддинни тўйига рўйхушлик бермаяптими? Йўқ, ҳали айтиб улгурмадим ҳам... Унда нима???
Қизим, жуда бир ўзаро гап бўлмаса, айтганинг яхшимиди дейман-да... Дада... Эртами индин барибир маълум бўлади, элу-юрт ҳам билар балки... Сизга айтсам... Абдуҳолиқ отанинг қошлари бирлашди. Ўғлингиз яна бир уйланмоқчи эканлар, ёқтирган аёллари бор экан... Ҳммм шунақами?! Кўтариниб, ташиб юргани ўша эканми?Иймони суст! Ҳали ўйнашига динни ўйинчоқ қилиб берибдими??? Заввоқин! Гузардан қайтган Ҳошимжонни Абдуҳолиқ ота дарғазаб кутиб олди, эри ер остидан ўқрайиб қараётганини сезиб Мавлуда ичкари уйга кириб кетди. Бу ёққа кел-чи ўғлим, гап бор!Ҳошимжон отасининг ёнига чўкди. Онанг ўтганига олти йил бўлди а?!, Етмиш саккизда кетди, ўзим шу йил саксон олтига чиқдим, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга беҳисоб шукр...Шу атрофда мани биладиган катталар қолмади...
Ёшлар ҳаминқадар билса билар, менга энг алам қиладигани ўз ўғлим-зурриёдим отаси кимлиги, қандай яшаб ўтганлигини билмаслиги! Шу менга алам қиляпти бугун!
Абдуҳолиқ ота бир оз тин олдилар: Илло билло Аллоҳга ҳавола қилган бир сиримни бугун ажри камаядиган бўлди сен ношуд ўғилга сабоқ бераман деб...
Ўзи кечирсин... Ҳоли аҳволим ўзингагина аён Аллоҳим! Йигирма уч ёшимда онангни учратдим, ёшгина қиз... Ноябрь ойи, масжид айвонига тўкилган пахта кўсакларини ярим кечагача бир қиз йиғлаб чувиди, ҳамма паҳтакорлар мен ёққан олов атрофида қунишиб уйқу элитса ҳам у қиз пахта чувийверди. Йиғлаётганини оҳирида билиб қолибман, унгача...шамоллаганми, бурни оқяпти дебман... Эртаси куни уни билган бир аёлдан суриштирсам, ўгай онаси ўз жиянига мажбурлаб эрга берибди, эри сал жиннироқ экан қизни ҳўрлаб кўчага судраб бир ой қийнабди. Қиз қочиб, ўгай онасининг қўлига тушмаслик учун бизнинг қишлоқдаги холасининг уйига қора тортиб келибди. Холасининг эри ҳар куни еган ичганини миннат қилавергач, қиз шўрлик далага ишлагани чиқибди. "Қанча кўп пахта чувисам шунча уйга кўп пул олиб бораман" деб туни билан пахта чувиши шундан экан... Йигит бола эдим. Узоқ ўйланиб ўтирдим, қизга жуда ёрдам қилгим келди, лекин у қиз гап-сўздан, одамлардан шундай безиб қолган экан-ки, саломимга ҳам зўрға алик оладиган бўлди.
Ўшанда бу қизни баҳтли ва ҳотиржам қилишнинг битта-ю битта йули унга узим уйланишим керакдай туйулади.

Ўзимга, феъл атворимга жавоб бера оламан, ризқ-тақдир Аллоҳдан, бу қиз бу таҳлика, ҳавотирда вазиятдан чиқаман деб яна кимга рўпара бўлади, униси ҳам бандасига эмас ёлғиз-Аллоҳга аён! Ҳуллас аввало тақдир, мен ўша қизга- яъни сенинг онангга уйландим! Бирон марта ўтмишини эслатмадим, ўзимни савоб қилган кишидек ҳам тутмадим, қўлимдан келган-ча кўзидан беҳуда ёш оқизмасликка харакат қилдим...
Аллоҳ ризқни ҳам, неъматларини ҳам аямади! Тўйим куни бир маҳалланинг катталаридан бири- тўра дадамиз бор эдилар, Ҳизрдай қўлларимни сиқиб туриб шундай дедилар:
-"Ўғлим сиз чиройли суннатни бажо келтирдингиз, илоҳо умрингиз баракали бўлсин, шу аёлингиз билан қўша қариб, саксон-тўқсонларни уриб юринг!"...
Ўша дуони ҳам "ижобатини кўрдим" деб ўйлайман... Мана ўғлим, дин ўзи қандай?! Дин бировга зулм қилиш эмас, зулмдагини қутқариш-аслида... Аёлинг жаннатий аёл иншааллоҳ, онангни остига туваклар тутиб оҳирги пайтгача қаради, бурнини жийирмади... Ё сенинг юзингдан, ё Аллоҳ боғлаган ришталарнинг юзидан, ё қалби салималигидан бизга қиздай бўлиб ҳизмат қилди! Икки қўлим шу аёлнинг ҳаққига дуога кўтарилмаса, камина ҳаққида қарздор бўламан... Энди сен ўзингнинг ҳаққиларинг ҳақида ўйла... Ўлгач аҳли аёлингнинг ҳаққида сўраласан, бу аёлинг қора тупроқ чангаллаб ўшандан даромад ундирса-ю, сен ола хаккадай бошқа "ўроқда йўқ, машшоқда йўқ" бўлганга қараб ташийсан а?
Ушр берадиган ён атрофимизда қанчадан-қанча ҳақиқий бева-бечора одамлар бор. Шариат ахкомлари заввоқинларга, масхара қилувчиларга ўйинчоқ эмас... Унутма, бугун айтадиган гапимни Аллоҳ умр берса кейинги йил ҳам айтаман, яхшилаб эслаб қол: "Яхши аёл- энг ноёб неъмат, хатто ўз умрингнинг ҳам эгаси бўлолмайсан вақти келса-ёмон аёл билан!" Унутма, Аллоҳ ҳар кимга ҳам бу неъматни беравермайди, зое қилма!... Ҳошимжон ҳозир эшитганларини таҳлил қилолмай узоқ ўтириб қолди. Абдуҳолиқ ота яна олдингидек сокинлашиб оёғини тафти мўътадиллашган қумга кўмиш билан оввора эди. Мавлуда ичкари уйда жлйнамоз устида ўйланиб ўтирарди, шаштига чидамадими, тасбеҳ ҳам шиқ этиб узилиб, тирқиради. Бошқа қайерга бош урсин, шу жойнамоздан бошқа? Мана ўтирибди, "зуҳо" деб ўқиди, ичидагиларни баралла айтолмайди. Айтиши шартми??? Барибир лаби қимирламаса ҳам ҳоли аҳволи Ўзига аёнку! Саждага ботди, бурнидан дувиллаб оқаётган ёш жойнамозни ҳўл қилди. "Нима дей Аллоҳ? Шунчалик суйган экансан, алҳамдулиллаҳ дейман-да, шукр дейман-да, бошқа нима ҳам дейман"... Ҳошимжон бугун сменга борса главврачнинг авзойи бузуқ! Кеча Илҳом Сатторович келсалар, эшикни имиллаб очибсиз? "Бу итинг семириб қолибди, алмаштир!" деб кеттилар. Нима қилай, сизни Ҳошимака? Юз-хотирни ҳам тушунмас экансиз, айтган-ча, ман ўристабиат инсонман юзингизга айтаман, анави шилпилдоқ Саломат билан донингизни бошқа жойда чўқишинг, иш жойида ишда, ўрнингизда бўлинг, ошхонани дарчасига суқилавермасдан...Бу оҳиргиси, бира тўла тупугимга қўшилиб учасиз кейинги сафар!... Ҳошимжоннинг тиззалари қалтиради. Тунов куни келган амалдорнинг шопири сигнални босиб чалиб, хушини учирганда сезганди, ичкарида ўтирганни таъбини бузганини, мана дарров бошлиғи пўстагини қоқиб турибди. Ёнидан зипиллаб Саломатхон ўтиб кетди, салом-аликсиз! Иҳм... Иҳм... Нима жин урдийкин, энди бунисини? Ҳов нимага қаққайиб турибсиз яна Ҳошимака? Бошлиғининг овози яна кутилмаганда орқадан эшитилди. Ўгирилиши билан ҳозиргина роса танбеҳга кўмган главврачнинг совуқ нигоҳларига кўзи тушди. Бу сафар бошлиғи бурун қаншарига тушиб қолган кўзойнагини жаҳл билан тепага суриб, Ҳошимжонни ёнигача келди: Манга қаранг, уятмасми Ҳошимака? Ҳозир нима дедим?
Ҳеч нарсани реагировать қилолмаяпсизку, ман нима учун ёнингизда турибман Ҳошимака тушуняпсизми? Неччи йил бўлди ишлаётганингизга, кечаги ҳодим или ўн етти ёш қизларга эргашадиган йигитча эмассиз-ку, тўғрими, нима қилишингиз керак ҳозир биласизми???-деди жиғибийрон бўлиб. Ҳошимжон шундагина тушунди-ки: темир панжарани и, турникетнинг ёнидаги аёлларни ўтказиб юбориши хам керак,

ман.

Тамом.

Муаллифдан: ушбу хикоянинг персонажлари хаётий бўлиб, воқеа ўн йилларча олдин бир яқин опахонимизнинг хаётларида содир бўлган ҳодисалардир. Бир оз бадиий ишлов беришга харакат қилдим. Қаҳрамонлар ҳозир ҳам биргаликда яшаб келмоқдалар, Ҳошимжон ўша воқеалардан кўп ўтмай автохалокат натижасида узоқ пайт тўшакка михланиб қолдилар. Опамиз жуфтини оқ ювиб оқ тараб яна оёққа қўйдилар. Ҳозирда ҳам қуда-андали, куёв-келинли, набиралар қуршовида омонликда яшаб келмоқдалар. Абдуҳолиқ ота жуда узоқ яшадилар, оҳирги пайтгача Аллоҳ таоло ибодатларига шароит берди, бир ҳафтача оғриган бўлиб, юзга юзлашай деганда оламдан ўтдилар раҳматли...Мавлуда опа ўғиллари билан отани чиройли қарадилар. Бир куни ўзим савол бердим: Қайнотангиз юзга кирдиларми, ошдиларми, умрлари узоқ бўлсин илоҳим?! Ўшанда Мавлудаопа айтгандилар: -Дуода гап кўп экан-да Азизахон! Биргина аёлнинг сабри жуда кўп ришталарни узилиб, сочилиб кетишдан асраб тура олишига, ушбу хикоя мисол бўла олади деб ўйлайман.

𝗛𝗶𝗸𝗼𝘆𝗮𝗹𝗮𝗿 𝑲𝒂𝒏𝒂𝒍𝒊𝒈𝒂 𝒐𝒃𝒖𝒏𝒂 𝒃𝒐'𝒍𝒊𝒏𝒈

👇👇👇

@Kitob_Mening_Dostim

Тамом.

Муаллифдан: ушбу хикоянинг персонажлари хаётий бўлиб, воқеа ўн йилларча олдин бир яқин опахонимизнинг хаётларида содир бўлган ҳодисалардир. Бир оз бадиий ишлов беришга харакат қилдим. Қаҳрамонлар ҳозир ҳам биргаликда яшаб келмоқдалар, Ҳошимжон ўша воқеалардан кўп ўтмай автохалокат натижасида узоқ пайт тўшакка михланиб қолдилар. Опамиз жуфтини оқ ювиб оқ тараб яна оёққа қўйдилар. Ҳозирда ҳам қуда-андали, куёв-келинли, набиралар қуршовида омонликда яшаб келмоқдалар. Абдуҳолиқ ота жуда узоқ яшадилар, оҳирги пайтгача Аллоҳ таоло ибодатларига шароит берди, бир ҳафтача оғриган бўлиб, юзга юзлашай деганда оламдан ўтдилар раҳматли...Мавлуда опа ўғиллари билан отани чиройли қарадилар. Бир куни ўзим савол бердим: Қайнотангиз юзга кирдиларми, ошдиларми, умрлари узоқ бўлсин илоҳим?! Ўшанда Мавлудаопа айтгандилар: -Дуода гап кўп экан-да Азизахон! Биргина аёлнинг сабри жуда кўп ришталарни узилиб, сочилиб кетишдан асраб тура олишига, ушбу хикоя мисол бўла олади деб ўйлайман.