МАРАЗ (ҳикоя)
Элдор ўқишни битириб, дипломини қўлга олгач, яхши бир оиланинг, яхши қизига уйланди. Азиза ҳам олий маълумотли... Элдор даромадли ишга жойлашганда онаси деди: "Ўғлим, хотининг ҳам ишласин! Биргаликда рўзғорнинг тизгинини тортсин! Укаларинг бирин-кетин катта бўлишяпти. Улар уйлангунига қадар, уй қилиб чиқиб кетишларинг керак. Бир ўзинг чиранганинг билан бўлмайди. Биргаликда ишласанглар, уй олишинглар осон бўлади. Барибир кун бўйи уйда ўтирибди. Бекор ўтирганидан нима фойда...?"
Келин-куёв эрталаб чиқиб кетишади, шомга яқин тинка-мадорлари қуриб, кириб келишади. Азизага қийин...Келинликни гаштини суролмай, мазасини кўрмай, уй олиш илинжида ишга тушиб кетди. Топганини Элдорнинг топганига қўшади-чатади. Баъзида Азиза онасига ҳаётнинг оғирлигидан шикоят қилганда, онаси: "Сабр қил! Ҳали ҳаммаси олдинда. Меҳнатнинг эвазига келган мулк, мазали бўлади. Уйли-жойли бўлганингда, кўрган қийинчиликларинг эсингдан чиқиб кетади. Озгина сабр қил...", дейди, қизига таскин бериб. Азиза ҳам, бошқа келинларга ўхшаб, янги чиққан кийим-кечаклар кийгиси, эри билан дам олишларга боргиси, кафе-ресторанларда ўтириб, тансиқ таомлар егиси келади. Лекин ўзини тияди.
"Уй олиб чиқиб кетсак, иншааллоҳ маза қилиб яшайман. Хоҳлаган нарсамни кияман, хоҳлаганимни ейман. Ошхонам катта бўлади. Музлатгичим ҳам катта бўлади. Ичини зўр нарсаларга тўлдириб қўяман. Ортган пулларимизга эса, эрим билан дунёни кезаман...", деб, ҳаёл суради. Ҳаёл яхши нарса. Ҳаётда эришолмаган нарсаларимизга ҳаёлимизда эришамиз, қўямиз. Ҳаётда бўлмаса бўлмасин тўғрими? Ҳаёлда бўлса ҳам, ўшани ўзи неъмат.
Элдор ва Азиза кетма-кет уч фарзандли бўлишгач, тўрт хонали уй олдилар. Етмаганига қарз-ҳавола қилиб, янги уйда яшай бошладилар. Кўкракка шамол тегишига ҳали анча бор. Тўлашлари керак бўлган қарзларини, ейишдан қисиб, кийишдан тежаб, амаллаб 3-4 йил деганда тўлаб қутилдилар. Уй олиш, мошина олиш ҳазил гап эмас. Йиллаб меҳнат қилиб, тер тўкиб ололмаётганлар қанча...
Элдор билан Азиза ҳам, ўша меҳнаткашларнинг миллиондан бири. Уй олиб чиқиб кетиш, улар учун осон бўлмади. Келин-куёвлик гаштини суриш ўрнига, уй олиш ғамида, қарз тўлаш ғамида тиришиб, тирмашдилар.
Еган кунлари бўлди, емаган кунлари бўлди. Баъзан қозон қайнаса, баъзан нон, чой дегандай...
Инсоннинг ҳаётида унинг бахтига чанг соладиган, умидларини кўкка совурадиган, хонадоннинг файзини учириб, баракасини йўққа чиқарадиган бириси чиқса, билингки бу Аллоҳнинг синовидир! Баъзан Аллоҳ таолонинг синовлари қаттиқ келади, баъзан юмшоқ. Инсоннинг тоқатига қараб, Роббим синовлантиради. Сабр қилсак ютамиз, сабр қилолмасак ютқазамиз. Баъзан ютқазмасак-да, асабларимизни тўкилгани, соғлиғимизни кетгани қолади холос.
Бу оила ҳам энди оёққа туриб, уйларига барака кириб, кўксиларига шамол текканда "лоп" этиб, йўқ жойдан Элдорнинг ҳаётида бириси пайдо бўлди...
Гули ўзини сўраб келган совчиларни танлай-танлай 27 га кирди. Ҳаёллари ҳар доим осмонда. Ҳамма нарсанинг энг сарасини ейди, энг сарасини кияди. Ҳафтада бир гўзаллик салонига боради. Пулини ўзидан аямайди. Шартаки...Шартта-шартта гапиради. Каттами-кичикми демайди. Ўзига ортиғи билан бино қўйган. Ундан яхшиси йўқ, ундан зўри бўлмаган.
Гулини таъминласа, қўлига жарақ-жарақ пул берса. Тагига мошина олиб берса. Келганда қўни-қўнжини тўлдириб, бозор қилиб келса...У фақат шулар ҳақида ўйлайди. Шунақаси чиқа қолмади...Қачондан бери шундайини кутиб яшайди.
Мана Элдор юмшоққина, муомалали...Бир жойда анчадан бери бирга ишлашади. Элдор секин-аста юқориламоқда. Бошлиқ ёрдамчиси лавозимигача чиқиб олган. Гули Элдорни зимдан кузатади. Ҳар бир ҳатти-ҳаракатинию, Элдорнинг топган пулигача санаб, ҳисоблаб юради. Етади! Гулига Элдорнинг пули етади. Маза қилиб яшаса бўлади. Лекин Элдор оиласига ўта садоқатли. Бошини айлантира
Гули Азизани бир-икки марта кўрган. Соддагина, оддий аёл.
"Ҳа, бўлди! Элдорни осон қўлга киритаман. Хотини шалвиллаган экан...Қанақа қилиб, шу хотин билан яшаб юрган экана...? Мана менга уйланса, хотин қанақа бўлишини унга кўрсатаман...", деган эди, ўзига-ўзи.
"Қачондан бери шуни илинтириш илинжидаман. Қилиб кўрмаган нарсам қолмадия...Тошга ўхшайди. Қилт этмайди. Нима қилсам экана..." хонасига кириб олиб, ўйлайверади.
Элдор Гулини ҳатти-ҳаракатини сезмайди, билмайди дейсизми? Ноз-ишваларини, бир қарич пошнасини тақиллатиб, бўлар-бўлмас баҳоналар билан хонасига кириб келишларини, сонигача кийган кийимларини, оппоқ оёқларини, тиниқ юзинию атирининг ҳидларини Элдор ҳам билади. Билмасликка олади. Шунга ҳаракат қилади. Обрўсини ўйлайди. Шайтонга "ҳай" беради.
Чегара, масофани ушлайди. Лекин қачонгача? Кутилган ўша чегара бугун бузилди.
Чегарани Элдор бузди. Ишдан чиқаркан зинадан тушиб кетаётган Гулига деди: "Гули метрогача ташлаб қўяйми..?"
Элдоракаси кайфини суриб юргани, ҳаёлининг кўчасига ҳам келмайди. Эрига раҳми келади, унга ачинади. Болаларига қайта-қайта ўргатади.
"Аданглар келганида тўполон қилманглар! Ишдан жуда чарчаб келадилар. Бизларни деб юрибдилар..."
Элдор Гулини оладию гоҳ Дубайга, гоҳ Малайзияга дам олгани кетади. Азизани бирон марта тоққа ҳам олиб чиқмаган бўлса керак.
"Ишим яхши бўлиб кетса олиб бераман. Сабр қил!", дейди Элдор уҳ тортиб. Гули бу жавобдан қониқмайди.
"Унгача ижарада ўтиравераманми? Бўлмаса Азиза ижарада ўтирсин. Мен сизнинг уйингизга кўчиб бораман..!", бақиради Элдорга қараб.
Элдорнинг шу маш-машалардан кўнгли айнайдиган, Гулини эсласа боши оғрийдиган бўлиб қолганди.
Тақдирнинг ишлари ажойиб...
Азизанинг топгани оиласи, бола-чақаси учун. Элдорнинг топгани Гули учун. Агар Элдор Гулининг айтганини қилмаса борми...
Ўша ондаёқ Гули: "Азизага телефон қиламан. Ўзимни таништираман...", деб пўписа қилишни бошлайди. Элдорнинг сочи оқариб, тўкилиб кетди. Эрта қариди. Гулининг қўрқитишларидан юрагини олдириб қўйган. Азизага, болаларига ачинади. Азизани кетиб қолишидан қўрқади.
Нафсига қул бўлиб, Гулига уйланган кунидан бери ҳаловати йўқ. Тинчи, ҳузури бузилган. Яхши топгани билан, олдингидай баракали эмасдай...
"Уйимдаги жанжаллар туфайли барака бўлмаяпти шекилли", дейди ўзига-ўзи.
Орадан олти йил ўтди. Азиза ойлигидан тежаб йиғиб юрган пулларини ўзидан бошқа ҳеч кимга айтмаган. Нияти домни кичикроқ ҳовлига
бўлса ҳам алмаштириш эди.
Авваллари Азиза Элдор билан аслида бу ҳақида кўп гаплашар эдилар.
"Насиб қилса, ҳовли оламиз. Биз ҳам одамлардай маза қилиб ҳовлида яшаймиз", дерди Элдор яхши ният қилиб. Гулига уйлангач, ҳовли ҳақида оғиз очмайдиган бўлиб кетди. Азиза ҳам эслатмасди.
"Ўзи қийналиб юрибдилар. Ҳовли ҳақида гапирсам ёқмаса керак...", деб ўйларди.
Шунинг учун ҳам, индамай оз-оздан пуб жамғариб юрган эди.
Элдор Азизага термулиб унинг гапларини эшитаркан ўйлади...
"Бечора Азиза...Уйим-жойим, болам-чақам деб югургани югурган. Кўзларини тагига чизиқ тушибдими? Шу бечорагинага қачон янги кийим олиб бердим, шуни қачон бир жойларга айлантиришга олиб бордим? Қачон қарама уй иши, болалар, рўзғор ташвишда юраверади. Бир нарсага ҳархаша ҳам қилмайди. Тавба мана энди бўлса аёл боши билан ҳовлини ташвишига тушибди. Кийимлари ўша-ўша, онаси тўйида қилган...Гули эса ҳар ой янги олдиради. Тўймас, очкўз..." Иккисини солиштирдию ғазаби қўзиб кетди.
Энди жаҳли чиққани билан фойдасиз. Ажрашай деса иккита боласи бор. Болалари етим бўлмаслиги учун ҳам, тишини тишига қўйиб яшаб юрибди.
Азиза ўзида йўқ ҳурсанд. Ниятига етиб, ҳовлилик бўлди. Болалари ҳовлида ўсиб-унади. Яқин қариндош-уруғларни чақиради, ҳовлига жой қилади...Шулар ҳақида орзу қиларкан севинчдан энтикиб кетди.
Қани энди Гули тушунса. Қўлига телефонини олдию, ғазаб билан: "Мана энди ўзингдан кўр! Ҳозир хотининга телефон қилиб,
ўзимни таништираман... ", деганча Азизага телефон қилди. Элдор шошганича Гулининг қўлига ёпишди. Гули Элдорнинг қўлини тишлаб олди. Ва югуриб хонасига кириб, эшикни қулфлади. Элдор эшикни бор кучи билан тепаркан, Азиза шошиб келиб, жиринглаётган телефонини кўтарди.
"Лаббай!"
"Яхшимисиз?"
"Ҳа, раҳмат. Кимсиз танимадим?"
"Элдоракангизни иккинчи хотинлари...Болаларимнинг ҳаққидан ҳовли олдирибсиз. Буюрармикан? Эримнинг топганини ғамлаб юришга уялмайсизми...?", қағиллашга тушиб кетди Гули.
Азиза Гулига тенг келишни истамай телефонни ўчирди.
Ҳовли бурчагидаги тўнкага ўтирдию бошини чангаллади.
Бироз аввалги гапларни тушунишга ҳаракат қиларкан, боши ғувиллаб кетди. Ростмикин? Ёки биров ўйин қиляптимикин?
Кимдир ҳазиллашган бўлса керак...Элдоракам бошқасига уйланмайдилар. Уларга ишонаман!
"Командировка"...
Ҳаёлидан ўтди...
Тинмай кетадиган бўлиб қолгандилар. Балким рост бўлсая...
Элдор кечаси минг ўй билан уйга келди. Кўнгли нотинч, юрак ўйноғида эшик қўнғироғини босди.
Эшикни Азиза очди. Ҳеч нарса бўлмаган, ҳеч нарсадан хабарсиз кишидек Элдорни кутиб олди. Овқат сузди, чой қуйди. Элдор ҳайрон. Катта тўполонни устига келаман деб ўйлаганди. Адашди.
"Демак Гули мен билан ҳазиллашибди. Азизага телефон қилмабди. Мени қўрқитиб қўймоқчи бўлибди аҳмоқ. Бекордан бекорга калтак егани қолди...", ўйлади Элдор.
Орадан 5-6 ой вақт ўтди. Азиза Элдорга бу вақт ичида бирон марта ғиринг демади.
Ҳеч нарса билмаган киши бўлиб юраверди. Ҳаммасини ичига ютди. Иш билан ўзини овутди. Болалари билан ўзини чалғитди. Дардини ютган сари, дард унинг ичини кемириб бораётган эди. Баъзан юраги ёки боши оғриса: "Ҳаммаси асабдан, ҳаммаси чарчоқдан...", деб ўзини алдаб юраверди. Бирон марта шифокорга кўринмади. Мана шу Азизанинг энг катта хатоси бўлди!
Кунлар кетидан ойлар ўтаверди. Элдор бошқа юксакроқ ишга ўтиб кетди. Бир ёқдан тижорий ишларини ҳам йўлга қўйиб олди. Лекин пулининг баракасини кўра қолмасди. Гули эрининг пулини гўзаллик салони, дам олиш, ўйин-кулгу, чет-эл сафарларига сарф қилгани қилган...
Элдорнинг топганини йиғса, 4-5 йилда данғиллама ҳовли олса бўларди. Лекин Гули ўпқондек...Бели оғриб топмагани учун, эрининг пулларини ҳавога совургани совурган эди.
Яна ўлганни устига тепган қилиб, эридан уй ҳам талаб қиларди. Элдор Гулига кичикроқ квартира олиб бердию қутилди.
Азиза ўша куни чиройли қилиб дастурхон тузади. Сомса тугди, лағмон чўзди. Қизлари билан ҳар хил ширинликлар пиширди. Чунки Элдор "командировка" дан қайтаётган эди.
Азиза чарчади. Негадир боши ўша куни кўп оғриди, кўнгли беҳузур бўлди. Лекин чарчоққа йўйдию бирпас дам олиш учун ётоғига ёнбошлади.
Мана икки йилдирки Азиза ота-онасининг уйида... Тўшакка михланганча ётади. Гулининг эса куни туққан...
Азизанинг уйига жойлашиб олганча яшаб юрибди.
Азизанинг ота-онаси, қайнона-қайнотаси ҳам, Элдорнинг иккинчи аёлидан хабарлари бор. Қандай аёл, феъли-турқи қандай ҳамма ҳаммасини суриштириб билиб бўлишган. Беркитиладиган нарсанинг ўзи қолмаган.
Азиза ота-онасини, болаларини кўп қийнамади.
38 ёшида бу ёлғончи дунёдан, абадий дунёга қараб йўл олди.
Йиққанию тергани ҳаммаси ноинсоф, виждонсиз кундошига қолди.
Лекин бу оиланинг пароканда бўлишига Гулининг анча меҳнати сингди. Бир оилани бўлиниб, синиб, йўқ бўлишига Гулининг роли катта бўлди.
Ҳозирда бошқаларнинг ҳаққига эга бўлиб ўтирган Гули, эртага Қиёматда албатта жазоланади. Бировнинг ҳаққи бировга қачон буюрган? Игнадек нарсадан сўраламиз! Мошдек ҳақ, кўзимизни мошдек очиб қўймасидан эҳтиёт бўлайлик!
Гули ҳозир маза қилаётгандир...
Лекин бу дунё тугайди. Гули ва Гулига ўхшаган ойимча, хотинчалар ҳам бир кун ўладилар. Мол-давлат аввалги ўтганларга вафо қилмаган, кейингиларга вафо қилармиди?
Гулининг қилган разилликларини, эгалик қилаётган бошқаларнинг ҳақларини албатта фарзандлари бурнидан чиқаради. Ҳалол еб ўсмаган болалардан нима ҳам кутиларди?
Муаллиф: Зулфия Махмуд
📚 @Kitob_mening_dostim 📚