Ёввойи келин..... 4- қисм
тўғри иш қилгансиз. Ахир кўнглимиз яқин бўп қолган. Бизлар энди бегона эмасмиз. Худо хоҳласа, насиб қилса, хали шундай тўйлар қилайлик-ки! Биз эртагаёқ сизларникига борамиз. Уйда ойингиз бордирлар.— Борлар-у, лекин...— Ҳали лекинламайлик. Аввал бир бориб кўрайлик- чи. Бўлди энди, налов мунтазир бўлиб қолмасин. Хали ҳозир дад..., ие вой, тилимни қаранг, тоғангиз ҳам кеп қоладилар. У киши ёнимиздаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдилар.— Хой, Мансуржон!— Ҳа, ойижон?— Дадангга қўнғироқ қил. Айт, тезроқ келсин. Ошни сузаяпмиз, нозик меҳмон бор дегин.— Хўп бўлади.— Вой, мен...— Уялманг, қизим. Бўладиган ишни бўлгани яхши. Кўнглим сезиб турибди, хали ҳаммаси яхши бўлади. “Таваккалчининг ишини худонинг ўзи қўллайди” деган ran бор.Ошнинг сузилишига Эрдавлатака ҳам кириб келди. У бирор дўсти келибди деб ўйлаб бир шиша ароқ кўтариб олган экан, кулиб олишди. Ширмон опа эрини бир четга чақириб бир нималар деб шипшитди.— Бу менинг қизим Сабоҳат, — деди Ширмон опа қизни таништирар экан.— Ие, унда мен ҳам ўғлимни таништирай, — деди Эрдавлатака ҳозиржавоблик билан.Ўртада самимий кулги кўтарилди.— Қани меҳмон, ошдан катта-катта олаверинг. Бу ёги бегона эмас экансиз, ўз хотинимнинг қизи экансиз.— Э, ҳазилингиз қурсин. Бўлдида энди.— Йўқ, бу ҳазилмас, - деди Эрдавлат Мансурга кўзи- ни қисиб қўйиб, — Қонун бўйича сенинг қизинг мениям қизим бўлади-да.— Хўп бўпти. Лекин ҳақиқатда қонуний бўлиши учун оз-моз тер тўкишимизга тўғри келади, шекилли, - деди Ширмон опа қошини чимириб.Гап йўқ. Муаммо бўлса ҳал қиламиз. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор. Хечам ташвиш қилманглар, беташвиш ҳам ўтирманглар. Қани аввал тайёр ошни забт этайликчи...Сабоҳат Мансурларникидан ўзгача кўтаринки кайфи- ят билан чиқиб келди. Тушундики, энди у ёлғиз эмас. Уни қўллайдиган, ўз фарзандидек қабул қиладиган яқинлари бор. “Охирги чорам бу ерга қочиб келиш” - деган ўй ўтди қизнинг хаёлидан, “Нима бўпти? Ўз ҳаётимни ўзим ҳал қилишим керак. Сарвар Мансурга ўхшаган бўлсайди, унинг тирноғигаям ўхшамайди, наркоман, ифлос” - деб қўйди қиз ўзича.Мансур уни уйларигача кузатиб келди. Қизнинг кўнгли таскин топгандай бўлди, лекин... Лекин эртаси келган Мансурнинг совчиларини онаси хатто қабул қилишни ҳам истамади. Остонадаёқ уларга бобиллаб берди:— Эссизгина, айланайлар, қизимизни бериб қўйган- дик-да. Андак кеч қолдинглар.— Қизингиз ўзи биладими? — деб сўради Ширмонопа.— Вой! Уни билиш-билмаслиги билан сизнинг неча пуллик ишингиз бор. Ота рози, худо рози деганлар. Қизимиз отасини измидан бир қадам ҳам чиқмайди.— Бўлмаса, қизингизни розилигиниям бир сўраб кўринг. Биз яна келамиз, айланай.— Рози бўлмай қаёққа борарди. Бошқа келиб юр- манглар. Нима кўп - қиз кўп, бошқасига ҳаракатларингни қилаверинглар.Совчиларнинг тарвузлари қўлтиғидан тушди. Ширмон опа Сабоҳатнинг қўлдан чиқиб кетаётганига чидай олмай ачитиб қўймоқчи бўлди:— Бўлмаса, эгачи, ran бундай. Бизнинг вазифамиз бир олдингиздан ўтиб қўйиш эди. Мана биз келдик. Шуни билиб қўйингки, қиз бола рози бўлмаса демакки, унинг суйгани бор, ана ўшаникига боради.— Бекорларни бештасини айтибсиз. У бизнинг қизи- миз, бизни айтганимизга тегади. Агар ўғлингиз қизимиз-нинг бошини айлантираётган бўлса, айтиб қўяй, отаси уни қамоқда чиритади.- Хўп, айтиб қўямиз, қамокда чиригиси келса, чирий-вергани яхши! — дед и Ширмон опа дарвозадан чиқаркан.Бу гапларни эшитиб турган Сабоҳатнинг дили вайрон бўлди. Ўзини ўриндиғига ташлаб юм-юм йиғлай бошлади. Сора опа унинг олдига гезариб кириб келди.- Ҳа, яшшамагур! Қаердаги йўқ қишлоқиларни бизга рўпара қилмоқчи бўлдингми? Билиб қўй, улар сенинг тенгингмас. Хали отанг келсин. Бир сени адабингни бериб қўйсин. Туппа-тузук Сарварбек қолиб, қаердаги йўқ қишлоқини гапига кирибди-я!.. Хе, қиз бўлмай ўла...Кечаси ишдан қайтган Акбар Солиевич бўлган ишларни эшитиб бироз тутокди. Лекин тезда ўзини ўнглаб олди.- Намунча ваҳима қилмасанг. Қиз бор уйга совчи келади-да, — деди у босиқлик билан.- Йўқ, дадаси бу ерда бошқа гап бор. Қизингизни суйгани бор шекилли.- Э, қўй, ташвиш қилма. Эртага Сарварбек келаркан. У Москвадан алп қомат бўлиб келганмиш. Қизинг уни кўриб ховуридан тушиб
қолади. Уларни эртага учраш- тирайлик. Индинга совчилар келишади. Берамиз — қути- ламиз, вассалом, уқдингми?Эртаси ҳақиқатдан ҳам отаси олиб берган янги “06” жигули машинасида Тошкентдан етиб келган Сарвар москвалик ошнаси Андрей билан парк олдида қизларни кутиб туришарди. Лекин қизнинг яқин дугонаси ва онаси қанча қисташмасин, у учрашувга чиқмади. Кечки пайт Шоазим Шоҳайдарович Акбар Солиевич ни нг хизмат хонасига қўнғироқ қилди.- Алло, ҳа, Акбар акахон, - деди у кесатиқ овозда.- Ие-ие, Шоазим Шо...- Э? бас қилинг, ялтоқяанишниям жа-а?...- Т-тинчликми, акахон?- Тинчликмас! Нима, мен билан ўйин ўйнамоқ- чимисиз?Э, йўқ. Тушунмадим.— Сарварбекни нега ҳафа қилдингиз?! У ўзиданмас, ҳаммадан ҳам ануви москвалик ўртоғининг олдида қаттиқ хижолат чекяпти... Хў ошна, нима энди тўрва-халтангиз тўлиб қолдими, дейман-а?...— Нима, қизим бирор нарса дебдими?— Хой, қанақа отасиз ўзи? Бир нима деса ўғлим қараб турадиган хезмларданмас. Учрашувга умуман келмаптику қизингиз!— Ие, шунақами? Менинг хабарим йўқ.— Вей, ошна, кўзни каттароқ очинг. Қиз қуриб кетгани йўқ. Фақат мен сизни ўзимга яқин олиб...— Бўлди ака, тушундим. Ҳозироқ мен “разбор” қила- ман. Ум-умуман, менга қаранг, шу учрашув шартмиди? Совчилар келса шартта окдиқни берворардик-қўярдик...— Бўпти. Қизингизни сал тергаб қўйинг, бўлмаса. Одам ни бунақа шарманда қилишни ўрганмасин.— Хўп. Хўп бўлади, акахон.Бўлғуси қуда гўшакни қўйиб қўйиши хамоно Акбар Солиевичнинг эсхонаси чиқиб хотинига қўнғироқ қилди:— Хой, ҳайвон, ифлос! Нега менга Сабоҳатни учрашувга бормаганини айтиб қўймадинг?!— Ўзингиз уйга келиб қолармикансиз деб...— Вей, сенга давлатнинг иши ўйинчоқми? Сендан сўраяпман, нега қизинг куёвни олдига чиқмади?!— Вой, бақирманг дадаси. Ахир унингиз оёқ тираб туриб олса нима қилай?— Вей, мени Шоазим аканинг олдида бир тийин қилдинг-ку! Ер ёрилмади — мен кириб кетмадим!— Ахир ўзингиз қизингиз билан яхшилаб гаплашиб олинг-да.— К,из бола билан онаси гаплашади, уқцингми?! Унга ҳозироқ айт, эртага совчилар келишади, ўзини яхши тутсин, эшитдингми? Хоҳлайдими-йўқми, у Сарварга тегади. Тегмаса, мени ундай қизим йўқ. Шу гапларимни айтиб қўй!Акбар Солиевич гўшакни жа\л билан қўйиб қўйди.— Ундоқ деман г дадаси, қизингиз рози бўлади, мана кўрасиз.Лекин қиз рози бўлмади. Совчиларнинг олдига чиқмади. Акбар аканинг фи гони фалакка чикди. Ш ундай булса-да ўзини кўлга олиб, унинг мазаси қочиб қолганини ва кеча ҳам учрашувга шу туфайли чиқа олмагани учун узр сўради. Патир синдирилди, ош ҳам ейилди. Навбат о^шққа келди. Лекин кутилмаганда оқлиқ матони олиб чиқаётган онасининг йўлини Сабоҳат важоҳат билан қулоч ёйиб тўсиб одни.— Йўқ, ойижон шу ишни қилманглар, — деди у ҳаяжон билан йиглаб.— Хай, қизим, ўз бахтингни йўд^ни тўсмагин. Бу куёв бўлмиш энг муьтабар хонадоннинг фарзанди-я!— Йўқ, ойижон. Менга бундай бахтнинг кераги йўқ! — деди қиз ва оқлик матони тўсатдан тортиб олди.— Хой, жинни бўлма! Ҳозир дадангни чақираман-а.— Чақиринг. Майли мени ўлдирсинлар!Шу пайт хонага Акбар Солиевичнинг ўзи кириб қолди.— Ҳа, нима ran?— Қизингиз яна жиннилик қиляпти.— Сабоҳат, бу нима деган гап? — деб сўради у қизи- нинг важоҳатидан гапнинг жиддийлигини фаҳмлаб.— Мен Сарварга тегмайман! Ўлдирсангиз ҳам майли.— Аҳмоқ қиз! Мени шарманда қилмоқчимисан хали.— Ахир уни яхши биласиз. У наркоман-ку, дадажон!— У Москвада даволаниб келди. Умуман бу ҳақца бошқа гапирма. Ахир биз сени бахтингни деб қиляпмиз, қизим.— Нима, менинг бахтим?! — деди қиз сичқонга ташланаётган мушукдай хурпайиб. — Сизга мен эмас — амалингиз керак. Бир умр Шоазим аканинг ялогини ялаб келди нгиз...Акбар Солиевич чидай олмади. Қизининг бундай бетгачопарлигини кутмаганди. Шу туфайли беихтиёр шапалоқ тортиб юборди.Акбар Солиевич гўшакни жа\л билан қўйиб қўйди.— Ундоқ деман г дадаси, қизингиз рози бўлади, мана кўрасиз.Лекин қиз рози бўлмади. Совчиларнинг олдига чиқмади. Акбар аканинг фи гони фалакка чикди. Ш ундай булса-да ўзини кўлга олиб, унинг мазаси қочиб қолганини ва кеча ҳам учрашувга шу туфайли чиқа олмагани учун узр сўради. Патир синдирилди, ош ҳам ейилди. Навбат о^шққа келди. Лекин кутилмаганда оқлиқ матони олиб чиқаётган онасининг йўлини Саб
оҳат важоҳат билан қулоч ёйиб тўсиб одни.— Йўқ, ойижон шу ишни қилманглар, — деди у ҳаяжон билан йиглаб.— Хай, қизим, ўз бахтингни йўд^ни тўсмагин. Бу куёв бўлмиш энг муьтабар хонадоннинг фарзанди-я!— Йўқ, ойижон. Менга бундай бахтнинг кераги йўқ! — деди қиз ва оқлик матони тўсатдан тортиб олди.— Хой, жинни бўлма! Ҳозир дадангни чақираман-а.— Чақиринг. Майли мени ўлдирсинлар!Шу пайт хонага Акбар Солиевичнинг ўзи кириб қолди.— Ҳа, нима ran?— Қизингиз яна жиннилик қиляпти.— Сабоҳат, бу нима деган гап? — деб сўради у қизи- нинг важоҳатидан гапнинг жиддийлигини фаҳмлаб.— Мен Сарварга тегмайман! Ўлдирсангиз ҳам майли.— Аҳмоқ қиз! Мени шарманда қилмоқчимисан хали.— Ахир уни яхши биласиз. У наркоман-ку, дадажон!— У Москвада даволаниб келди. Умуман бу ҳақца бошқа гапирма. Ахир биз сени бахтингни деб қиляпмиз, қизим.— Нима, менинг бахтим?! — деди қиз сичқонга ташланаётган мушукдай хурпайиб. — Сизга мен эмас — амалингиз керак. Бир умр Шоазим аканинг ялогини ялаб келди нгиз...Акбар Солиевич чидай олмади. Қизининг бундай бетгачопарлигини кутмаганди. Шу туфайли беихтиёр шапалоқ тортиб юборди.Кўрнамак! Қанжиқ! Сен хали отангни юзига оёқ қўядиган бўлдингми! Айтиб қўяй, бангими, расвоми сен Сарварга тегасан, вассалом!— Тегмайман!— Тегмасанг мени сендек қизим йўқ!— Ҳай-ҳай, дадаси. Ўзингизни босинг, - дея ran га аралашди хотини.— Сен тек ўтир, ўгайсан!... хой, сендан охирги марта сўраяпман! — дея бақирди у пиқиллаб йиғлай бошлаган қизига.— Йўқ, йўқ! — дея қичқирди Сабоҳат.— Унда йўқол! Мени сендек қизим йўқ. Сени оқ қилдим, оқпадарсан!!! — дея қичқирди Акбар ака ва эшикни очиб, қарсиллатиб ёпти. Ёпдию я на икки қадам ташлади. Юрагига оғир санчиқ кириб аввал тиззаси билан чўккалаб қолди. Сўнгра эшикнинг пардасини тортиб ўрнидан турмоқчи бўлди. лекин парда илгич чиқиб кетгач, гурсиллаб йиқилди. Парда устига ёпилиб, илгич таракдаб тушди.Меҳмонхонада ўтирган совчилар бу товушни эшитиб сергакланишди. Гавҳарой опа эшикни хиёл очиб ичкарига оҳиста мўралади ва эшик пардасига ўралиб ётган кишининг оёкдарига кўзи тушиб қичқириб юборди. Қиз билан овора бўлиб қолган Сора опа ичкаридан чопиб чиқди-да, эрининг аҳволини кўриб додлаб юборди.— Войдод! «Тез ёрдам» чақиринглар! Дадасини мазаси қочиб қопти-ку!Меҳмонлар чопиб чиқиб Акбар аканинг устида парюна бўлишди. Тез орада дўхтир келди ва уни замбилга солиб олиб кетди. “Тез ёрдам” келмасидан аввал Сабоҳат шошилинч қўлига илинган кийим-кечаги ва ҳужжатларини олиб, айвон эшиги орқали кўчага чиқиб кетган эди ва унинг кетганини ҳеч ким сезмай қолаверганди. Шундай қилиб унинг йўлини ҳеч ким тўсмади, ортидан чақирмади ҳам. Оқлиқ беролмаган она ичкарида тинимсиз қизни қарғаётган маҳали, оқбўлган қиз ўз тақциридан куйиб, катга кўчада катта-катта қадам ташлаб, боши оққан томонга қдраб хўнграб йиғлаб борарди.
КИМГА АЗА, КИМГА ТЎЙ?
Такдирнинг қизиқ ўйинлари бўлади, албатга. Совчи- ларни Сабоҳатларникига ташлаб қўйишган Сарвар билан Андрей қишлоқ гузарига бориб бир ошхонага киришди. Кўнгилдагидек овқат йўқ экан.- Бироз вақтларинг бўлса, чой-пой ичиб турсангизлар айтган овқатингизни тайёрлаб берамиз, меҳмон, — деди ошпаз.- Хўп майли. Менинг шеригим москвалик меҳмон. Бўлмаса ўзингиз яхшилаб-а!- Бош устига, — деди ошпаз ва алоҳида хонадаги сўрига янги кўрпачалар солдира бошлади.Сарвар Андрейни бошлаб кирди. Андрей бироз вақт бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, овқат пишгунича онасига қўнғироқ қилиб келишини айтди.- Ты отдыхай, - деди у ёнбошлаб олган Сарварга. - Я сам быстро поеду и приеду.Сарвар унинг қўлига машинанинг калитини ташлади, керишиб пинакка кетди. У кеча туни билан Андрей билан режалар тузиб чиққан, Андрей ухлаб қолган бўлсада, у Сабоҳат билан қурилажак ширин турмуш ҳақида ўйлаб, деярли ухламаганди... Тушига яна ўша Жаннатғор кирди. Гўё келин-куёв деворларига рангли шарлар осиғлиқ ғорнинг ичкарисига қараб кириб кетишмоқда, жилғадан эса гуллар оқиб чиқаётганмиш...- ... Ладно, мама. Наверное у Сарвара скоро свадьба. Мы сейчас сватать приехали... Всё хорошо, не беспокойся... На путешествие? Через 2-3 дня. Сначала приедем в Ташкент, а потом дальше...Шу пайт Андрейнинг кўзи кўчада йиғлаб ўтиб кетаётган би
р гўзал қизга тушди. У онаси билан хайрлашиб, шаҳарлараро сўзлашув будкасидан чикдида, қизнинг ортидан қараб қолди.- Да..., - деди у беихтиёр — Кому то праздник, кому то печаль...Унинг қизга раҳми келди. Нима биландир Кўрнамак! Қанжиқ! Сен хали отангни юзига оёқ қўядиган бўлдингми! Айтиб қўяй, бангими, расвоми сен Сарварга тегасан, вассалом!- Тегмайман!- Тегмасанг мени сендек қизим йўқ!- Ҳай-ҳай, дадаси. Ўзингизни босинг, - дея ran га аралашди хотини.- Сен тек ўгир, ўгайсан!... хой, сендан охирги марта сўраяпман! — дея бақирди у пиқиллаб йиғлай бошлаган қизига.- Йўқ, йўқ! - дея қичқирди Сабоҳат.- Унда йўқол! Мени сендек қизим йўқ. Сени оқ қилдим, оқпадарсан!!! — дея қичқирди Акбар ака ва эшикни очиб, қарсшитатиб ёпти. Ёпдию я на икки қадам ташлади. Юрагига оғир санчиқ кириб аввал тиззаси билан чўккалаб қолди. Сўнгра эшикнинг пардасини тортиб ўрнидан турмоқчи бўлди. лекин парда илгич чиқиб кетгач, гурсиллаб йиқилди. Парда устига ёпилиб, илгич тарақлаб тушди.Меҳмонхонада ўтирган совчилар бу товушни эшитиб сергакланишди. Гавҳарой опа эшикни хиёл очиб ичкарига оҳиста мўралади ва эшик пардасига ўралиб ётган кишининг оёкдарига кўзи тушиб қичқириб юборди. Қиз билан овора бўлиб қолган Сора опа ичкаридан чопиб чикди-да, эрининг аҳволини кўриб додлаб юборди.- Войдод! «Тез ёрдам» чақиринглар! Дадасини мазаси қочиб қопти-ку!Меҳмонлар чопиб чиқиб Акбар аканинг устида парвона бўлишди. Тез орада дўхтир келди ва уни замбилга солиб олиб кетди. “Тез ёрдам” келмасидан аввал Сабоҳат шошилинч қўлига илинган кийим-кечаги ва ҳужжатларини олиб, айвон эшиги орқали кўчага чиқиб кетган эди ва унинг кетганини ҳеч ким сезмай қолаверганди. Шундай қилиб унинг йўлини ҳеч ким тўсмади, ортидан чақирмади ҳам. Оқлиқ беролмаган она ичкарида тинимсиз қизни қдрғаётган маҳали, оқбўлган қиз ўз тақциридан куйиб, катта кўчада катга-катта қадам ташлаб, боши оққан томонга қараб хўнграб йиғлаб борарди.тутатиб, хавотирлик билан уни кутиб турарди.- Я думал, тебя девушки украли, - деди Сарвар ҳазил қилиб.- Откуда узнал? — деб сўради Андрей ҳайрон бўлгандек.- Говорят- Москва город маленький.Андрей уни аллақачон қиз билан кимдир кўрганини тўғри маънода тушунди ва ўзича «Қойил» деб қўйди.- Просто жалко,— деди Андрей тузаб қўйилган дастурхоннинг олдига қўлларини ишқаб ўтираркан, — Она оказывается скоро замуж выходит.- Значить тебе понравилась.- Да. Знаешь, как-будто я её где-то видел. Не помню.- Узбечки очень похожи друг на друга. Они одеваются почти одинаково.- Нет, она симпатичная. Одевается по европейски, и на русском хорошо разговаривает.- Ничего, тебе тоже найдём такую.- Она тоже обещала.- А где она проживает?- В двадцати километров отсюда. Какой-то кишлак.- Откуда её нашел?- Она шла по улице и плакала. Наверное её кто-то сильно обидел.- Ну, хватит о ней. Давай выпьем и быстро покушаем. А то нас там ждут.Андрей иштаҳа билан овқатланар экан, негадир кўз ўнгидан Сабоҳатнинг табассум қилиб турган чеҳраси кетмади. “Қизиқ, ил гари уни қаерда кўрган эканман-а?”- деб қўйди у хаёлан.Бугун асли икки ўртоқнинг ҳам иши юришмаган, яъни Андрей айтмоқчи “Невезучий день” экан шекилли, келиннинг отасининг юраги ҳуруж қилиб қолганмиш. Шунинг учун оқлиқ олишолмапти. Энди унаштириш ишлари саёҳатдан кейинга қоладиган бўлибди.Сабоҳат эса онасидан тортиб олган окдиқ матони ҳам шошилишда сумкачасига солиб олган экан. У Мансур- ларникига келиб дарвоза олдида бироз эсанкираб турди ва ўзини қўлга олиб тугмачани босмоқчи бўлди. Лекин қўл- лари негадир титраб кетди, боса олмади. Яхшиси Мансурнинг ёки кимнингдир уйдан чиқишини пойлай қолади.Дарвозанинг ёнида яшил тўсиқ бўлиб унинг ортида гуллар экилган, четроққа бир скамейка қўйилганди. Мансурнинг онаси кўпинча шу ерда ўтиришни ёқгирарди. Сабоҳат ўша ерга ўтириб, оқлиқ матони қўлига олдида, кўзларига ёш олиб ўтираверди. Асаблари таранглашгани учунми, неча кундан буён жуда толиққан, деярли туз ҳам тотмаганди. Шу туфайли холсизланиб, скамейкага ёнбош- лади ва тез орада ухлаб қолди. У туш кўрди, тушида Сабоҳат ота-онасининг қўлидан оқлиғини олиб Мансур-нинг ота- онасининг қўлига ўзи узатган эмиш. Шу маҳал Мансур келиб уни кўтариб, уйига оҳиста олиб
кириб ётқизиб қўйганмиш. Ширмон ая “Айланай, қизим” дея шивирлаб унинг сочларини силаётганмиш. Сабоҳат эса бу тушнинг узоқ давом этишини жуда-жуда истаётганмиш...У кўзларини очганида ўзини қандайдир шинам уйда, юмшоқдиванда ётганини ҳис қилди ва устига юмшоқ одеял ташланганини кўрди.“Вой, қаерга келиб қолдим”, — деди қиз ўз-ўзига ва ўрнидан туриб кетди. Девордаги суратларга кўзи тушди. У ерда қандайдир чол-кампир, Мансурнинг ота-онаси, унинг ўзи ва ниҳоят Тошкентга ўғлини кўргани боргандаги Сабоҳат уччалалари тушган суратлар осиғлиғ эди.“Эй, парвардигор, бу қандай бахт?!” Қиз дераза олдига келди. Кун қоронғу бўлибди. Ташқаридаги сўрида Мансур ота-онаси билан суҳбатлашиб ўтиришибди.— Қизим бечора қочиб келган кўринади, — деди Ширмон она.— Энди нима қиламиз? - деди хўрсиниб Эрдав- латака.— Ўзидан сўраб билиш керак. Тинчлик бўлса уйла- рига олиб бориб ташлаб келаман, — деди Мансур.— Майли, бир гап бўлар. Қиз бечора ухлаб олеин. Нима, «ташлаб келаман», дейдими? - деди Сабоҳат ўзича норози бўлиб. — Чиқиб тўғрисини айта қолай. Булар тушунадиган одам кўринади. Бўладиган ишнинг бўлгани яхши. Бахтим учун ўзим курашганим бўлсин. Ёмон отлиқ бўлиб қолмайин тағин деган ўйлар ўтди қизнинг кўнглидан.Унинг кўзи қозиққэ иликдиқбир катга рўмолга тушди. Уни бошига ташлаб ойнага бокди. “Ассалом келинчак” дея ўз-ўзига салом берди. Сумкасидаги окдиқни қўлига олди. “Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм. Босган қадамим менга бахт келтирсин” дея ўз-ўзига дуо тилаб ташқи эшик томон қадам ташлади.Қизнинг айвонга чиқиб келганига дастлаб Мансурнинг кўзи тушди ва “Анувини қаранглар!”, - дегандек анграйиб қолди.Қиз янги тушган келинчақдек уч бора эгилиб салом берди. Ширмон опанинг тили калимага келмай қолди.- К-кик-кўп яшанг...- Ва-алей... - деди аранг Эрдавлат ака ҳам кўзла- рини катта-катта очиб.Сабоҳат зинадан тушиб келдида, Ширмонойнинг қўлига икки қўллаб оқлиқни узатди.- Хозир тушимда аён бўлди. Мана бу оқлиқни ота- онам сизларга бериб юборди. Огам рози бўлмади, лекин худо рози бўлди.- Отангиз нега..? — деди Эрдавлат ака каловланиб.- У киши мени оқ қилдилар. Мен эсам аросатда қолдим. Кўнглим сизларни ихтиёр қилди. Мансур акамни яхши кўраман. Шунинг учун ўзим келавердим.- Ш-шунақами. Хай, Ширмон, анграймай қизимиз- нинг қўлидагини олмайсанми? - деди Эрдавлат ака.Ширмон опа оқлиқни олди ва икки кўзидан дувиллаб ёш оқиб кетди.- Уйингга хуш кепсан, қизим!Мансур аллаиечук бўлиб ерга бокди. У ич-ичидан қувонмоқда эди.
СЕПСИЗ КЕЛИНЭ
рдавлат аканинг хонадонидагилар, яқин қариндош- лар, маҳалла оқсоқоли, қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, масжид имоми ва қўни-қўшнилар эртасига маслаҳатга йиғилишди. Муҳокама узоқ чўзилди. Қиз ва йигитнинг розиликлари ҳам сўраб к$филди.- Буларни қонуний нико\ааб қўя қолиш керак, вассалом, - деди раис.- Ҳа тўғри, шунда нима бўлсаям давлат ўз ҳимоясига олади. Суд бўлсаям буларни қўллайди, - деди оқсоқол.Имом ҳам худо ёшларни кўнглига шу йўлни солга- нини маъқуллаб, узоқ маъруза қилди.- Лекин шуни унугмангларки, “Ота рози — худо рози” деган ran бор. Аввало ота-онасини рози-ризолиги олинмай туриб қанақасига никоҳ ўқиб бўларкан? - дея савол ташлади.- Ҳа, тўғри, — деди қўшнилардан бўлган бир мўйсафид, — Эҳтимол бу қиз уйидан бекорга бадарға қилинмагандир. Ўзбошимчалик қилгандир. Хуллас, Эрдавлат аканикига қандай келиб қолганини суриштириб кўришимиз керак.- Ахир улар бир-бирларини яхши кўришади. Бир- бирисиз яшай олишмайди, - деди Ширмон опа куйиб.- Ҳой Ширмон опа, ўғлингизни яхши кўргани йўқ эди шекилли. Қаердан бу қиз пайдо бўлиб қолди? - деди бир аёл бўзариб.Бу Каромат исмли аёл бўлиб, унинг балоғатга етган қизи бор эди. Ўша қиз эса Мансурни ёқгиришини ойисига айтган, лекин андиша туфайли бу гап Ширмон опага етиб келмаган ва бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди.- Ҳой Каромат, сиз нимага куясиз? Буни ахир такдир дейдилар.- Такдир бўлса, ўзимизда қизлар қуриб кетган эканми, - деди Каромат яна кесатиб, - Ўғлингиздаям бирор гап бордирки, бировнинг қизи ўз оёғи билан келиб қўя қолибди.
Davomi bor...