Shamol ortidan yugurib
***
Машинамиз Жалолобод-Кобул автомагистра-
ли бўйлаб елиб борарди. Бу йўлдан бир неча йил
аввал отам билан, усти брезент қопламали ма-
шинада ўтганмиз. Ўшанда отам бизга ҳамроҳ
бўлган ёш жувонни шўравий аскарининг зуғу-
мидан асраб қолганди. Урушнинг мудҳиш ман-
заралари йўлнинг ҳар икки томонидан манаман
деб кўзга ташланади. Томи учиб кетган, кимса-
сиз харобалар, эски танк қолдиқлари, портла-
тилган БТР парчалари...
Фарид кечадан бери анчайин очилиб қолган-
ди. Уни дастлаб кўрганимда умрида кулимсира-
маган бўлса керак, деб ўйловдим. Йўқ, бинойи-
дек жилмаяркан. Табассум ёйилганида юзи ҳам
бир мунча мулойимлашаркан. У билан дилдан
гаплашиб борардик. Фарид бу йўллардан кўп
марталаб ўтиб-қайтгани учун, деярли ҳар бир
қишлоқдан кимнидир танир, аммо эски таниш-
ларидан қай бири ўққа учгани, қай бирови
қочқин бўлиб ўзга юртларга бош олиб кетгани-
ни афсусланиб ҳикоя қиларди.
– Анави тепалик ортидаги қишлоқда бир
уста танишим бўларди. Велосипед тузатарди.
Толиблар уни оиласи билан қириб ташлашди.
Қишлоқнинг ҳам кулини кўкка совуришди...
Машинамиз култепага айланган қишлоқ ора-
лаб борар, атрофда одам тугул ит ҳам кўринмас-
ди. Моҳипар шаршарасига яқинлашганимизда,
Фарид мени огоҳлантирди:
– Сен билган Кобулдан асар ҳам қолмаган.
Кўриб таниёлмай қоласан!
Билардим. Бари бир аҳвол менинг тасавву-
римдан ҳам бошқача экан. Ҳа, чиндан ҳам мен билган Кобулдан ном-нишон кўринмайди.
Фарид бепарволик билан елкамга қоқди:
– Она шаҳрингга хуш келибсан!
Қаёққа қарамай, тош уюмларию тиланчи-
лар тўдаси. Уларнинг ҳам асосийси болалар.
Болаларини бағрига босганча, бошдан-оёқ ўра-
либ олган аёллар ҳам кўп. Эски увадалар ора-
сидан чиллакдек қўлларини чиқариб, «бахшиш»
сўрашади. Уруш туфайли эркак зотига қирғин
келган кўринади.
Қуруқшаб қолган Кобул дарёси ҳам ортда
қолди. Карте-Се туманида бир пайтлар энг гав-
жум саналган Жадди Майванд кўчасидамиз.
Кунчиқар тарафда Шердарвоза тоғ тизмаси
ястаниб турибди, сал қуйироқда Боло Ҳисор
қалъаси харобалари. Кўп асрларни кўрган бу
обида ҳам ачинарли ҳолга келиб қолган.
– Бу кўчада бир пайтлар варракчи Сайфонинг
дўкони бўларди, – ўзимча ғўлдираган бўлдим. –
Шундоқ полиция маҳкамасининг ёнида. Мен
ундан неча марталаб варрак сотиб олганман.
– Полиция маҳкамаси-ку, жойида турибди,
– синиқ илжайди Фарид. – Аммо, энди наинки
Жаддайи Майвандда, балки бутун Кобулда бит-
та варрак дўконини тополмайсан.
Қизиқ, бир пайтлар йўлнинг икки тарафи
манзарали дарахтлар билан тўла эди. Энди
эса... Ҳамма ёқ чанг, чиқиндилар, ақалли би-
рорта бута кўринса-чи!
Фариднинг айтишича, дарахтларнинг кўпи-
ни шўравийлар снайперлар бекиниб олмасли-
ги учун кесиб ташлашибди. Қолганини қишда,
одамлар ўтин сифатида кесиб кетишибди.
– Бир пайтлар отам Эски шаҳарда етимлар
учун бошпана тиклаганди.
– Биламан, икки йил аввал вайронага айлан-
ган.
– Шу ерда тўхтат, – дедим Фаридга ва маши-
на тўхташи билан ташқариладим.
Ҳавода аллақандай қўланса ис сузиб юрарди.
– Нима сасияпти? – сўрадим, бурнимни бер-
китиб.
– Солярка. Шаҳарнинг катта қисмида электр
йўқ. Бойроқ одамлар уйларига дизель-генера-
тор ўрнатиб олишган. Фақирларнинг уйида эса,
қорачироқ милтирайди, – хўрсинди Фарид.
– Бир пайтлар бу кўчалардан қўзичоқ гўшти-
дан пиширилган кабоб ҳиди уфуриб турарди, –
ўз овозимни аранг эшитдим.
– Ҳа, ҳозир қўй гўшти толибларнинг ўзидан
ортмаяпти. – Фарид машинасини секинлатди. –
Жин урсин, ортимиздан патрул ходимлари ке-
лишяпти.
Шу чоқ биз тарафга қизил пикап елдек учиб
кела бошлади. Мен толибларни аввал телевизор-
да, интернетда, газета-журналларда кўргандим.
Аммо, уларнинг ўзи билан юзма-юз келмаган-
дим. Мана, улар, мендан атиги бир неча қадам
нарида. Қизил пикап биздан сал ўтиб, тўхтади.
Салонда юзини соқол босган, бошига қора салла
ўраган, елкаларига автомат осган толиблар ўти-
рарди. Машинадан тушган 20 ёшлардаги, соқо-
ли ўзига ярашмай турган қорақош ўспирин биз
томон келди. Аввал машинамизнинг ичини, ке-
йин бортни кўздан кечирди. Кўзларимиз тўқна-
шиб кетди. Мунча совуқ қарамаса? Соқолим
сохталигини сезиб қолса-я? Жосус деб ўйлаб, дорга тортишармикин? Худога шукур, оғзидаги
дорга тортишармикин? Худога шукур, оғзидаги
носини бир четга тупуриб, нари кетди.
– Эсинг жойидами? – Фарид ранги қув ўчган-
ча менга қараб турарди.
– Нима қилдим?
– Уларнинг юзига тик қараш мумкин эмас.
Қоида шунақа! Улар билан юзма-юз келдингми,
дарров ерга қараб ўтир.
– Ошнангиз тўғри гапиряпти, қутурган ит-
нинг ғашига тегиб бўлмайди.
Эътибор қилмабман, шундоқ ёнгинамизда
ифлос салла ўраб олган тиланчи чол турарди.
Унинг бир кўзи йўқ эди.
– Оға соҳиб, Худо йўлига беш-тўрт танга са-
дақа қилолмайсизми?
– Бас, етар, чиқ машинага, кетамиз, – енгим-
дан тортди Фарид. Мен ҳамёнимни кавлаб, юз
мингталик афғоний чиқардим. Бу тахминан уч
долларга тенг келарди. Пулни чолга узатаркан-
ман, қариянинг кўзлари косасидан чиққудек
бўлиб кетди. У пулни олиш учун менга яқинлаш-
ганида, бурнимга анчадан бери сув тегмаган
одам танасининг нохуш ҳиди урилиб, кўнглим
беҳузур бўлди. Чол пулни олиб, шоша-пиша бел-
боғига қистираркан, узундан-узоқ дуо қилди.
– Узр, Карте Седаги етимлар уйи қаердалиги-
ни билмайсизми?
– Орқага қайтиб, Дориломон хиёбон тарафга
ўтасизлар, – деди чол. – Эски болалар уйи раке-
та ҳужумига учрагач, етимларни ўшаққа опке-
тишди.
– Раҳмат, – дея ортимга ўгирилганимда, яна
чолнинг хастаҳол товушидан тўхтадим.
– Оға соҳиб, сиз толибларни энди кўриб ту-
рибсиз, чоғи?
Мен индамадим. Қария оғзидаги саноқли
тишларини кўрсатиб иршайди:
– Булар Кобулга кириб келганида аҳоли қанча
хурсандчилик билан кутиб олганди. Ҳамма энди
тинчлик бўлади деб ўйлаганди. Э воҳ! Кэ Эшқ
осон намуд аввал, вале афтод мушкилҳо!1
– Ҳофиз Шерозийданми, – сўрадим кулимси-
раб. – Сиз қаердан биласиз бу мисрани?
– Э, ўғлим, мен бир пайтлар Кобул универси-
тетида мумтоз адабиётдан дарс берганман.
– Наҳотки! – ҳайратимни яшира олмадим.
– Филология фанлари докториман, 38 йил та-
лабларга Умар Хайём, Румий, Жомий, Навоий,
Саъдий ижодиётидан сабоқ берганман, – чол яна
тишларини кўрсатди. – 1971 йилда Теҳронда
Бедил фалсафаси ҳақида маъруза қилганимда,
бутун зал жунбишга келиб қарсак чалганди.
– Менинг онам ҳам университетда шу фан-
дан сабоқ берган, – дедим энтикиб.
– Ким эди исми?
– София Акрамий.
Чолнинг кўзларидан ўт чақнагандек бўлди.
– Сиз Софиянинг ўғлимисиз? – Чолнинг кўз-
лари намланди. – Онангизни яхши танирдим.
Чол билан иккимиз йўл четидаги харсанглар-
дан бирига ўтирдик.
– Онангиз билан бир кафедрада ишлардик.
Охирги марта у билан талабалардан имтиҳон
олиб бўлгач, факультет ошхонасида бир бўлак-
дан бодомли пирог еб, бир пиёладан чой ичган дик. Ўшанда айтган гаплари ҳалиям эсимда ту-
рибди.
– Нима деганди? – нафасим бўғзимга қадалиб
сўрадим.
– Ўшанда агар адашмасам у сизга оғироёқ
эди. «Доктор Расул, мен жудаям қўрқаман»,
деди. «Нимага», десам, «Мени шу қадар бахтли-
манки, бу бахтдан ўзим ҳам қўрқиб кетаман,
чунки, ҳар бир яхшилик ортидан қандайдир
нохушлик бўлади», деганди. Мен унга тасалли
бергандим. Орадан кўп ўтмай... факультетга
нохуш хабар етиб келди.
Қизиқ, отам билан қанча пайт бирга яшадик?
Ҳар гал ундан онам ҳақида сўрасам, «онанг бебаҳо
аёл эди» деган гап билан чекланарди. Ким бил-
син, балки ўтмиш хотиралари азобидан қўрққани
учун шундай дермиди? Ҳарқалай, тиланчи чолдан
эшитганим шу икки оғиз гап менга онам ҳақида
бир олам таассурот бахш этганди.
– Юр, кетишимиз керак, – яна қўлимдан
тортқилади Фарид.
Чиндан ҳам вақтимиз оз эди.
– Мен ҳали сизнинг ёнингизга қайтаман, – де-
дим қария билан хўшлашарканман. – Албатта,
ҳали бир гурунг қиламиз!
Қақраб ётган Кобул дарёси қирғоғида, Карте-
Сенинг шимолий қисмида жойлашган етимлар
уйи пастқам, ёғоч деворлар билан ўраб олинган
эди. Муассаса жойлашган ҳудуд, Фариднинг ай-
тишича, урушдан энг кўп талафот кўрган экан.
Яқин атрофдаги ташландиқ уйлар харобага айла-
ниб улгурган, бутун қолган деворда эса, «яшасин
толиблар!» деган шиор кўзга ташланиб турарди.
Эшикни баланд бўйли, қотмадан келган ўрта
ёшли киши очди. Эгнида уринган пиджак, бо-
шида кичкина дўппи, узун бурнининг устида
ойнаси дарз кетган кўзойнак қўндириб олган,
унинг ортидан эса, қоп-қора кўзлари йилтираб
кўринарди. Салом-аликдан сўнг, мен унга су-
ратни тутқаздим:
– Биз мана шу болани қидириб юрибмиз!
Кўзойнакли киши суратни қўлига ҳам олмай,
тезгина жавоб қайтарди:
– Йўқ, мен бу болани танимайман.
– Ҳеч бўлмаса, суратга яхшилаб қарагин, –
ўдағайлади Фарид. – Акс ҳолда ёмон бўлади.
Кўзойнакли киши қўрқа-писа расмни қўлига
олиб, диққат билан тикилгач, бош чайқади:
– Афу этасиз, мен бу ердаги ҳар бир болани
яхши танийман. Лекин бу болани кўрмаганман.
Хафа бўлмайсизлар, ишларим кўп эди. – У шун-
дай дея эшикни беркитиб, ичкаридан тамбала-
ди. Мен эса, эшикни дўмбира қилиб чертдим:
– Оға, илтимос, эшикни очинг, биз у болага
ёмонлик қилмаймиз.
– Биз толиблардан эмасмиз, – эшикка оғзини
яқин тутиб гапирди Фарид. – Биз болани хавф-
сиз жойга олиб кетмоқчимиз.
– Мен Пешовардан келдим, – ялинишда да-
вом этдим мен. – У ерда етим болаларни пар-
вариш қилувчи бир америкалик танишим бор.
– Бир оз жим туриб қўшиб қўйдим. – Боланинг
исми Суҳроб. Мен унинг отаси билан дўст
эдим. Отасининг исми Ҳасан, онаси – Фарзона.
Бувисини Саса деб чақирарди. У ўқиш-ёзишни
билади. Рогаткадан ота олади. Мен болани бу кулфатхонадан олиб кетгани келдим. Илтимос,
очинг, оға! Мен унинг амакисиман!
Эшик зулфини шиқирлаб, чала очилди ва
бояги кишининг қора кўзлари бир менга, бир
Фаридга қараб жовдиради.
– Сиз фақат битта нарсада адашдингиз,
– деди у менга қараб. – Рогатка отиш бўйича
унга тенг келадигани йўқ. У ҳар доим рогатка-
сини ёнида олиб юради. – Кейин эса, ўзини та-
ништирди. – Исмим Замон, етимлар уйи дирек-
ториман. Қани юринглар менинг ҳужрамга!
Торгина йўлак бўйлаб, ялангоёқ болалар
сафи оралаб кетиб борардик. Қия очиқ турган
эшиклардан ичкаридаги ғариб манзаралар кўз-
га ташланарди. Ерга тўзиган палослар ташлан-
ган, парда ўрнида деразага эски газета парча-
лари ёпиштирилган, айрим темир каравотлар
устида ҳатто тузукроқ тўшак ҳам йўқ...
– Бу ерда қанча бола бор? – сўради Фарид.
– Икки юз элликтача. Ундан ортиғини қабул
қилолмаймиз. Уларнинг ҳаммаси ҳам етим эмас.
Баъзиларнинг отаси ўлган, онаси эса ҳеч қаерда
ишламайди. Боқолмай шу ерга опкелиб ташлаб
кетган. Ҳарқалай, қорни нонга тўяди-ку, дейи-
шади. Бу бино аввал гилам омбори эди. На ис-
сиқ сув бор, на совуқ сув. – Замон овозини паст-
латди. – Толиблардан битта қудуқ қазиш учун
неча марталаб пул сўрадим. Нуқул «пул йўқ» деб
туриб олишади. Қаранг, ҳатто кўрпа-тўшак-
лар ҳам етарли эмас. Адёлни-ку айтмаса ҳам
бўлади. Анави қизчани кўряпсизми? – Замон
арғамчида сакраётган 8-9 ёшлардаги қизчани
кўрсатди. – Ўтган қишда бир нечта болани битта адёлга ўрашга мажбур бўлдик. Унинг акаси
эса, шамоллаб... нобуд бўлди. – Адоқсиз йўлак
бўйлаб юришда давом этдик. – Гуручимиз шу
ойнинг охиригача етмаса керак. Кейин болалар
чою нон билан қолишади. Униям икки маҳал
ейишади холос. Эрталаб ва кечқурун. Бу бола-
ларни бола дейишга ҳам тилинг бормайди. Улар
аллақачон болалик билан видолашишган. Ҳали
бу болаларнинг омади чопгани. Ҳар куни ол-
димга аёллар ўз боласини бошлаб келади. Мен
эса, уларни қайтаришдан бошқа чора топол-
майман. – Замон яна менга юзланди. – Демак,
Суҳробни қутқариш учун келгансиз? Фақат...
кеч бўлмадимикин?
– Бу нима деганингиз?
Замоннинг кўзлари яна жовдиради. Биз бу
пайтда тўрт яланг девордан иборат кабинетга
кириб келгандик. Биз киришимиз билан оёғим
орасидан муштдек каламуш чопиб ўтди.
– Ҳозир мен чой қўяман.
– Керакмас, – дедим тоқатим етмай. – Суҳробга
нима бўлди?
– Сизга олдин бир савол берсам: сизга жия-
нингиз жудаям зарурми?
Тўғридаги хона эшиги очиқ турар, унда бола-
лар давра қуриб, рақс тушишар, бир оёғи тиз-
засидан кесилган қизалоқ уларга қизиқсиниб
қараб ўтирарди. Мен айни лаҳзада бу ердан
Суҳробсиз кетолмаслигимни англадим.
– У қаерда?
– Фақат... бу ишда мени аралаштирмасангиз,
айтаман.
– Сўз бераман.
– Сиз сир сақлаганингиз билан бари бир мен-
га яхши бўлмаслигини биламан. Бироқ, менда
ҳам гуноҳ кўп. Агар Суҳробга бир оз бўлса-да,
ёрдамим тегса, балки бир оз тасалли топарми-
дим?
Бир муддат сукунат чўкди.
– Бу ерга ойда бир ё икки марта олий рут-
бали толиблардан бири келиб туради. Бир оз
пул бериб, эвазига бирорта қизчани опкетади.
Баъзида ўғил болаларни ҳам.
Фарид овози титраб, директор столига яқин-
лашди:
– Сен эса, бунга йўл қўясан, тўғрими?
– Бошқа иложим ҳам йўқ, уларга бас келиб
бўлмайди.
– Демак, сен болаларни сотасан? – Фарид
Замоннинг бўйнидан ғиппа бўғиб олди. Кейинги
воқеалар кўз илғамас тезликда рўй берди.
Қарасам, директор полга парчинланиб ётибди.
Фарид тиззаси билан унинг кўкрагини босиб ту-
рибди. Стол ағдарилган, қоғозлар ҳар тарафга
сочилган...
Шартта уларни ажратишга тутиндим.
– Фарид, ўзингни бос! Нима қиляпсан?
– Қўй, тегма, уни ўлдирсам савобга қоламан.
– Болалар қараб туришибди. Фарид, қўйвор
уни!
Фарид бошини кўтариб, эшикдан қўрқув ила
мўралаб турган болаларни кўрди-ю, ўрнидан
туриб, тиззаларини қоқди. Кейин эса, куч би-
лан Замоннинг юзига тупурди. Замон ҳам аранг
ўрнидан тураркан, енги билан юзларини артди.
Унинг лаблари ёрилган, дўпписи полда ётар, кўзойнаги ҳам учиб кетганди. Оқсоқланганича
ерда ётган дўпписи ва кўзойнагини қўлига олди.
Анчагача ҳеч ким гапирмади.
– У Суҳробни бир ой илгари опкетувди, – хи-
риллади Замон.
– Яна ўзингни директорман деб юрибсанми,
ит?
Замон бу гал Фаридга тик қаради.
– Ярим йилдирки, менга бир чақа ҳам маош
беришгани йўқ. Ўзимнинг йиққан-терганимни
ҳам шу етимларга сарфладим. Шу болалар оч
қолмасин, деб уйимдаги қўлга илингулик ҳамма
нарсани чиқариб сотдим. Нима, Покистонда,
Эронда менинг қариндошларим йўқми? Бор-
сам, мен ўша ерда нонимни топиб еёлмай-
манми? Мен ҳам бошқаларга ўхшаб, бу Худо
қарғаган мамлакатдан қочиб кетишим мумкин
эди. Лекин, мана бу қоракўзлар нима бўлади?
– Замон эшикка имо қилди. Шер ва она эчки
ҳақидаги эртак эсингиздами? Она эчки ҳамма
болаларини бирданига еб қўймаслиги учун шер-
га ҳар ой биттадан улоқчасини бериб туради.
Мен ҳам худди шундай эдим. Агар мен битта
бола бермасам, у ўнтасини тортиб олади. Унга
кучим етмайди. У берган ифлос пулларни олиб
бозорга бораман-да, мана шу етимлар учун ул-
бул егулик олиб келаман.
Фарид ерга тикилиб қолди.
– У олиб кетган болаларнинг кейинги тақдири
нима бўлади?
Замон кўзларини артди:
– Баъзиларини қайтариб юборади. Баъзилари
эса, дом-дараксиз кетади.
– Ким ўзи у? Қаердан топсам бўлади? – сўра-
дим мен.
– Эртага «Ғози» стадионига келинг. Матчнинг
ўртасида у билан кўришишингиз мумкин. Фақат
угина қора кўзойнак тақиб юради. – Замоннинг
қўллари титради. – Энди кетинглар, болалар
қўрқишмасин!
***
Вазир Акбархон туманига қараб йўл олдик.
Мана кўприкдан ўтиб, Пуштунистон майдонига
ҳам етдик. Бир пайтлар бу ердаги «Хайбар» ресто-
ранида Бобо билан кўп бора кабобхўрлик қилган-
миз. Мана ўша ресторан. Пештоқидаги ҳарфлар-
нинг ярми тушиб кетган, эшигига қулф урилган...
Ресторан томи устига қурилган дорда эса... увада
кийимдаги ёшгина йигитнинг жасади шамолда
сокин тебранади. Ўткинчи бу даҳшатли манзара-
дан кўзларини олиб қочишга уринадилар. Туман
ва чанг қоплаган осмонда қуёш худди парда
орқасидаги чироқ сингари хира нур сочади.
Қайсидир чорраҳага етганимизда Фарид ни-
манингдир устида бемуроса тортишаётган икки
эркакни кўрсатди.
– Ногирон эркак ўзининг ясама оёғини сотяпти.
Ҳеч бўлмаса, бирор ой қозони қайнайди-да.
Биз таниш кўчага яқинлашганимизда юра-
гим ҳаприқа бошлади.
– Анави кўчага бур, – дедим ҳаяжоним бўғ-
зимга тиқилиб. – Бу ёққа, бу ёққа!
Отам ҳар доим болалигимда уқтирарди: «Агар
адашиб қолсанг, эсингда тут, кўчамизнинг охи-
рида биттагина пуштиранг бино бор...» Мана ўша пуштиранг уй. Анча нураб қолган бўлса-да,
ҳали бус-бутун. Отамнинг ҳовлиси эса...
Таниш қадрдон дарвоза олдида машина-
ни тўхтатдим. О, мен бу дарвозадан неча бор
шодон ҳатлаб ўтдим экан? Деворимиз ёнида-
ги ям-яшил ўтлоқ ва гулзор бўларди, энди бу
ер чиқиндиларга тўлиб кетибди. Деворларимиз
нурай бошлабди. Дарвозахонада, бир пайтлар
Бобонинг фольксваген машинаси ўрнида қир-
мизи жип турибди. Кимники бўлдийкин?
Машинадан туриб, қанча пайт лол-ҳайрон
боқиб турганимни билмайман. Фариднинг сиг-
налидан ҳушимни йиғдим.
– Оға, бу ерда туриш хавфли. Кетдик.
– Яна озроқ тўхта, – дедим аранг тўнғиллаб.
Бу ҳашаматли уйнинг аввалги салобатидан
асар ҳам қолмабди. Дераза ойналари ўрнига
аллақандай полиэтилен қоплама ёпиштирил-
ган. Иккинчи қаватдаги анави, учинчи дераза
менинг ётоқхонамга тегишли эди. Мен 25 йил
аввал челаклаб қуяётган ёмғир остида ота-бола-
нинг қандай кўчиб кетаётганини худди шу де-
разадан туриб кузатгандим.
– Амир, оға, – Фарид яна сигнал берди.
– Ҳозир!
Назаримда ҳозир болаларча чаққонлик ила
мана шу остона ҳатлаб ичкари кираману, ҳов-
лида тимирскиланиб юрган Алига дуч кела-
ман, бурнимга печкада куйдирилган апельсин
пўстлоғининг ёқимли ҳиди урилади, қулоғимга
Ҳасан куйлаётган эски ҳазорий қўшиғининг
мунгли оҳанги чалинади. Йўқ, бу Фарид босган
сигналнинг овози экан.
Машинада ўтирган Фарид фильтрсиз сига-
ретасини асабий тутатиб, атрофга олазарак
боқарди.
– Биродар, илтимос, яна ўн дақиқа сабр қил,
бир жойга ўтиб келай.
– Фақат тезроқ, – сигарет қолдиғини ойнадан
улоқтирди Фарид. – Жуда хаёлпараст экансан.
Ҳадеб юрагингга яқин олаверма. Ўтган кун қай-
тиб келмайди.
Унинг гапларига эътибор бермасликка тири-
шиб, қадам босдим.
Уйимиз ортидаги тепаликка ҳар гал бир ҳат-
лаб чиқа олардик Ҳасан билан. Биз бу ерда
қувлашмачоқ ўйнардик. Тепаликдан аэропорт
ва ундаги самолётлар яққол кўриниб турарди.
Бу гал тепаликка чиққунимча ўпкам оғзимга
тиқилди. Мана, эски қабристон. Ҳасаннинг
ойиси ҳам шу ерга қўйилган. Бу ер ҳам чиқин-
диларга тўлиб кетибди. Ҳасан болалигимиздаги
анор дарахти мева қўйганини ёзганди. Энди
дарахтнинг ўзи ҳам қуриб адо бўпти. Фақат да-
рахт танасига битилган сўзлар йўқолмабди хо-
лос: «Амир ва Ҳасан – Кобул ҳукмдорлари». Мен
титроқ қўлларим билан дарахт танасини сийпа-
ладим. Бир парча пўстлоқ қўлимга илинди.
Тепаликдан бутун Кобул кафтдек кўриниб
турарди. Мана ўша шаҳар. Болалигим кечган
замин. Бир пайтлар шаҳар ям-яшил хилқат-
га ўралгандек туюларди менга. Ҳар бир ҳовли-
дан бир нечта дарахт кўкка бўй чўзиб турарди.
Энди тап-тақир биёбон.
Фарид яна чўзиб сигнал берди. Вақтим туга-
ганди.
Яна Пуштунистон майдонини кесиб ўтяпмиз.
Қаршимиздан ичи соқолли одамларга тўла бир
нечта қизил пикап ўтди. Фарид ҳар гал уларни
кўрганида паст овозда «ҳе оналарингни...» деб
сўкиниб қўярди. Шаҳар марказидаги одмигина
меҳмонхонага етиб келдик. Меҳмонхона маъ-
мури сўраган 75 долларни ортиқча савдолаш-
масдан узатдим. Бу ердаги шароитлар ҳаминқа-
дар эди. Иссиқ сув йўқ, ҳожатхона чаноғидаги
қумғон тортқичи ҳам ишламас экан. Хона чети-
да битта темир каравот, устида биттагина эски
адёл, бурчакда битта ёғоч стул... Бизга берилган
қароргоҳнинг бор дов-дастгоҳи шу эди. Кўчага
қараган деразанинг ойнаси тўкилиб тушган, де-
ворда бир парча қон доғи қорайиб қолганди.
Фаридга пул бериб, бирор егулик опкелишни
буюрдим. Кўп ўтмай, Фарид бир товоқ гуруч,
иккита шапати нон орасида тўрт сих кабоб би-
лан қайтиб келди. Кабобни ютоқиб чайнаркан-
ман, оғзимда таниш, қадрдон лаззатни туйдим.
Мен каравотда, Фарид эса, ерда ётадиган
бўлди. Хўжайиндан қўшимча тўлов эвазига яна
битта адёл сўраб олдик. Хонани синиқ дераза-
дан тушаётган ойнинг олачалпоқ ёғдуси ёритиб
турарди. Билишимизча, икки кундан бери мар-
казий генератор ишдан чиққани туфайли бутун
Кобулда электр йўқ экан. Фарид билан анча гап-
лашиб ётдик. Латифалар айтишдик.
– Битта янгиси эсимга тушди, – менинг
қизиқишимни сўрамай туриб, бир қиқир-
лаб олди-да, ҳикоясини бошлади. – Бир куни
Насриддин афандининг қизи отасининг ёнига
«эрим урди» деб йиғлаб келибди. – Фарид не гадир ҳикоясини тўхтатиб менга юзланди. –
Эшитганмисан?
– Айтавер-чи, кейин нима бўпти?
– Кейин афанди қизининг юзига яна бир ша-
палоқ туширибди. «Нега урасиз» деса, «агар эринг
менинг қизимни урадиган бўлса, мен унинг хоти-
нини ураман», деб жавоб қайтарибди.
Мен мириқиб кулдим. Ҳа, яхшиям халқимиз-
да юмор туйғуси ҳалиям йўқолмабди. Негадир
кўнглим кўтарилгандек бўлди.
– Яна биттаси бор. Бир куни Афанди эшаги-
га оғир юк ортиб кетаётса, биттаси унга таъна
қипти. «Оғайни, ўзи эшагинг қилтириқ экан,
устига шунча юк ортиб, яна сўлақмондек ўзинг
ҳам миниб олибсан». Шунда Афанди эшакдан
тушмай туриб, юкни бошига кўтариб олибди:
«Мана, энди эшакка енгилроқ бўлди!»
Фарид шундай оғиркарвон кўрингани би-
лан кўп «Афанди» биларкан. Улар орасида сал
«анақароқ»лари ҳам кўп экан. Ичагим узила-
ёзди. Ниҳоят, Фариднинг захираси тугадими,
жимиб қолди. Бир оз сукунатдан сўнг мутлақо
жиддий оҳангда сўради.
– Амир оға, ростини айт, сен нега келдинг бу
ерга?
– Айтдим-ку сабабини.
– Битта ҳазорий шиани деб океан ошиб кел-
ганингга ҳечам ишонолмаяпман.
Бояги қувноқ кайфият бирдан сўнди. Дарров
девор томонга ўгирилиб олдим.
– Уйқум келяпти. Чарчадим...
***
«Ғози» стадионида одам қайнарди. Ўриндиқлар
ораси турли қоғоз парчалари, ахлатларга тўлиб
кетганди. Жулдур кийимдаги ўспиринлар елим
тоғораларда писта, сигарет, ёнғоқ ва турли ши-
ринликларни сотиб юришарди. Қоқсуяк бир йи-
гит тирсагимдан тутиб, қулоғимга шивирлади:
– Зўр суратлар бор, олмайсизми? Ёмон уятсиз
суратлар.
Йигитнинг югурик кўзларида хавотир ўйнар-
ди. Истар-истамас суратга қарадим. «Уятсиз су-
ратлар»да қайсидир ҳинд фильмидан олинган
лавҳа акс этган, беҳаёликдан асар ҳам йўқ эди.
– Ёмонам уятсиз-а? – ўз фикрини мендан тас-
диқлатишга уринди сотувчи.
– Ҳў, шипана, тутиб олишса, терингни шили-
шади, – ўдағайлади ёнимда турган Фарид ўспи-
ринга қарата. Ўспирин шу заҳоти ерга кирган-
дек ғойиб бўлди-қолди.
Бир пайтлар бу стадион маркази ям-яшил
майсазордан иборат эди. Энди эса, майдонда
бир гиёҳ кўринмайди. Футболчиларнинг оёғи
остида чанг кўтарилади. Икки томонда дарво-
за ўрнида иккита чуқур қазилган. Ўриндиқлар
оралаб, махсус таёқчалар кўтарган толиблар
изғишади. Ким бақирса тамом – башарасига
таёқ тушади. Биринчи тайм тугаши билан ҳам-
ма негадир ўрнидан турди. Майдонга менга та-
ниш бўлган иккита қизил пикап кириб келди.
Машиналарнинг бирида паранжига бурканган
аёл. Иккинчисида эса кўзлари боғланган эркак
ўтқазилган эди. Машиналар майдоннинг ўрта-
сига келиб тўхтади.
– Кўрасанми? – сўради Фарид негадир афти
буришиб.
– Йўқ, дедим, – лекин, бари бир биз охирига-
ча қолишимиз керак.
Толиблар икки маҳкумни машинадан ту-
ширишди. Аёл ерга ўтириб олганди. Уни тик
турғизмоқчи бўлишганда, аёл аллақандай ваҳ-
ший овозда ўкириб юбордики, мен бу овозни
ўлгунимча унутмасам керак. Мен шундагина
майдонга нима мақсадда чуқур қазилганини ту-
шуниб етдим. Толиблар ҳар иккаласини чуқурга
тушириб, елкасигача ерга кўмишди. Қатл май-
донида пайдо бўлган оқсоқол мулла микрофонга
яқин келиб, бир-икки томоқ қирди.
Аввалига Қуръондан узун сура ўқиди. Унинг
ширали овозини чала кўмилган аёлнинг аҳёний
чинқириғи бузиб турарди. Қироатни тугатиб,
мулла форсий тилдаги ваъзини бошлади:
– Муҳтарам аҳли ислом, биродарлар! Бугун биз
Яратганнинг амрини ижро этмоққа жам бўлдик.
Алҳамдулиллоҳ, бу кун бизнинг Афғонистонда
Яратганнинг ҳукми ва пайғамбаримизнинг, –
пастроқ овозда «ул зотга салом ва салавотлар бўл-
син» деб қўйди, – суннати билкулл барқарордур.
Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг қаршисида тенгдир-
миз ва унинг амрига тобемиз. Парвардигор
барча бандаларига ношаръий яқинликни ҳа-
ром қилган. Динимизда зинокор хоҳ эркак,
хоҳ аёл бўлсин, тошбўрон қилиш буюрилган.
Бинобарин, биз мана бу икки гуноҳкорни ҳам
ушбу жазога мустаҳиқ қилғаймиз.
Стадион сув қуйгандек жимжит эди.
– Яна булар мусулмонмиш, – оҳиста шивир-
лади Фарид.
Шу чоқ машинадан бошдан-оёқ оппоқ ки-
йинган, кенг яғринли толиб тушди. Майдонда
алланечук шовқин турди. У худди хочга михлан-
ган Масиҳдек қўлларини кенг ёйиб, атрофига
мағрур бўйланди. Унинг кўзларига худди Жон
Леннонники сингари катта қора кўзойнак қўн-
дирилган эди.
– Мана шу одам, – қулоғимга пичирлади
Фарид.
Толиб шахдам қадамлар билан учинчи ма-
шинага яқинлашди ва унинг бортида ортилган
катта-катта тошлардан бирини олиб одамларга
намойиш қилди. Майдондаги ғала-ғовур янада
кучайди. Толиб, бейсбол тўпидек катталикдаги
тошни баланд кўтариб, халққа намойиш қилар-
кан, кўзи боғлиқ йигитнинг нақ пешонасини
мўлжаллаб отди.
Бутун стадион «оҳ» деб юборди. Аёл жон ҳо-
латда додлади. Мен кўзларимни кафтим билан
беркитдим. Стадиондаги шовқин, бақир-чақир
давом этарди. Бир оз вақт ўтиб, кўзимни очмай
Фаридни туртдим:
– Тугадими?
– Йўқ, ҳали.
Бу мудҳиш воқелик яна қанчага чўзилди, би-
лолмадим. Бирдан яна атрофдаги гап-сўзлар
қулоғимга чалина бошлади:
– Ҳали ёшгина йигит экан-а?
– Йигирмага ҳам бормаган чиқар.
– Ростдан ўша иш устида тутишибдими?
– Билмадим, бир вайронада қучоқлашиб ту-
ришган экан, дейишди.
– Ўлди шекилли? Қимирламаяпти-ку!
Кўзларимни очдим. Маҳкум йигитнинг қон-
га бўялган боши бир тарафга оғиб турарди.
Бояги толиб эса, ҳандалакдек келадиган тош-
ни ҳеч нарса бўлмагандек ўйнаб турарди. Шу
чоқ стетоскоп кўтарган киши (доктор чамамда)
маҳкумнинг томир уришини текшириб, бош
ирғаб қўйди. Томошабинлар инграб юборишди.
Қатл маросими тугагач, жасадларни маши-
наларга ортишди. Четда турган уч-тўрт одам
белкурак билан ўраларни кўма бошлашди. Яна
майдонда узун иштон кийган футболчилар пай-
до бўлди. Иккинчи тайм бошланганди.
Бизнинг ишимиз эса, хамирдан қил суғур-
гандек осон кечди. Ҳеч қандай расмиятчилик,
қоғозбозлик бўлмади. Фарид таёқ кўтариб юр-
ган толиблардан бирининг қулоғига шипшиган
эди, у майдонда югуриб юрган шерикларидан
бирига пуштун тилида алланима деб бақирди.
Шериги эса, «Леннон»нинг ёнига бориб, унга ча-
маси бизнинг хоҳишимизни билдирди.
Ҳалиги толиб бизнинг ёнимизга келиб, оға
соҳиб бизни соат учда ўз уйида қабул қилиши-
ни айтди.
***
Сараки Мемона Вазир Акбархоннинг толиб-
лари ва уларнинг раҳнамолари яшайдиган энг
серҳашам кўчаси эди. Фарид машинани қаср-
монанд уйнинг эшиги олдида тўхтатди.
– Етиб келдик, – деди Фарид моторни ўчирар-
кан. – Сени машинада кутаман. Бу ерда менинг
ёрдамим тегмаса керак.
Мен бир муддат тараддуддан сўнгра шахд
билан машинадан тушиб, темир дарвозанинг қўнғироғини босдим. Жимлик. Демак, ҳали
электр келмабди. Эшикни тақиллатишга тўғри
келди. Зум ўтмай бўсағада елкасида автомат би-
лан икки толиб пайдо бўлди. Улар мени бошдан-
оёқ пайпаслаб, бирор хавфли қуролим йўқлиги-
га амин бўлишгач, ҳовлига киритишди. Атрофга
сер солдим. Ҳамма ёқ саранжом-саришта. Гуллар
барқ уриб, очилиб ётибди. Ҳовлининг бурчагида
қудуқ кўзга ташланади. Мен соқчилар иҳотасида
зинапоялардан юқори кўтарилдим. Ниҳоят, мени
меҳмонхонага олиб киришди. Кенг залда иккита
яшил диван жойлашган бурчакда текис экранли
телевизор қўйилган, деворда Макка тасвири ту-
ширилган гилам-жойнамоз осилганди. Соқчилар
автомат учи билан «ўтир» дегандек диванни кўр-
сатишди.
Диванда ўтириб, кута бошладим. Танамда
қон музлаб қолгандек эди. Бугунги учрашув
нима билан, қандай якун топишини ҳатто тасав-
вур ҳам этолмасдим. Ўзимни бутун борлиқдаги
танҳо жонзотдек ҳис этдим. Қизиқ, мен нима
учун минглаб чақирим йўл босиб, нақ жаҳан-
нам эшиги оғзида кўз олдимда икки бегуноҳни
ўлдирган жаллодни кутиб ўтирибман. Кўз ўн-
гимда Сурайё жонланди. Наҳотки, у 36 ёшида
бевага айланса?..
Диваннинг шундоққина ёнида қаҳва столи
турарди. Столнинг пастқам оёқлари унинг тепа
қисмига ёнғоқдек келадиган зўлдирлар билан
беркитилганди. Стол устидаги патнисда тойфи
узум қўйилган экан. Беихтиёр бир донасини узиб,
оғзимга солдим. Бундай ширин тойфи узум дунё-
нинг бошқа ҳеч бир бурчагида ўсмаса керак. Шу чоқ уй эшиги очилиб, қаршимда бояги
кўзойнакли толиб икки соқчиси билан пайдо
бўлди. У қаршимдаги дивандан жой олиб, мен-
га синчков назар ташлади. У бояги оқ либоси
устидан қора нимча кийиб олган, билагида тил-
ла соат ярақларди.
Қизиқ, унинг ранги соқчиларникига нисба-
тан анча оқ, соқоллари ҳам хинага бўялгандек
малларанг эди.
– Ассалому алайкум, – деди толиб ниҳоят
жимликни бузиб.
– Салом, – дея каловландим.
– Анавини опташла, – толиб соқчига имо қил-
ди. Мен нима бўлганини англамай туриб, ясама
соқолимни соқчининг чангалида кўрдим.
– Нима кераги бор ўзингизни ортиқ қийнаш-
нинг, – толиб, бармоқларини шақирлатди. –
Бугунги томоша сизга ёқдими?
– Ҳали бу... томошамиди, – овозим қалтираб
чиқди.
– Намойишкорона қатл – энг мақбул томоша.
Драма. Кўнгилхушлик. Энг асосийси – яхши
ибрат. – Толиб яна бир шақирлатганида соқ-
чи чўнтагидан сигарета чиқарди, иккинчиси
ёндиргич тутди. Толиб сигаретни буруқситиб,
кафти билан тутунни ҳайдади.
– Бундан ҳам зўрини тўқсон саккизинчи йил-
да Мозори Шарифда кўрсатганмиз. Биз ўшан-
да жасадларни итларга майдалаб берганмиз.
– Толиб ниманидир эслаб, ҳузурли жилмайди.
– Биз уйма-уй юриб, эркакларни тутиб, қария-
лар, аёллар ва болаларнинг кўз ўнгида отиб
ташлаганмиз. Кўришсин, билишсин, бу ярамас ҳазорийлар ўз жойи қаерда эканини. О, бунинг
завқини билсангиз эди. Тиз чўкканча сиздан
шафқат сўраб ёлворишади, сиз эса, киприк
қоқмай автомат тепкисини босасиз. Эсингдами,
Жовид?
Соқчи илжайди.
Мен Мозори Шарифда ҳазорийларнинг
қирғин қилингани ҳақида Американинг тонгги
газеталарида ўқигандим.
– Шаҳар ўликларга тўлиб кетди, – виқор би-
лан ҳикоясида давом этди толиб. – Ўликларни
олиб кетиш учун келганларни ҳам ўққа тутдик.
Уларнинг ўлигини итлар ғажиди. Ҳа, итга ит
ўлими! – Толиб қўлини мушт қилиб, менга ўги-
рилди. – Сиз Америкадан келдингизми?
– Ҳа, соҳиб.
– Нима хизмат?
– Мен бир болани қидириб юрибман.
– О, қанақа бўлсаям бўлаверадими? – толиб
кулимсираб шерикларига қаради. Соқчилар
ҳам нос чекавериб сарғайган тишларини кўрса-
тиб тиржайишди.
– Билишимча, у сизнинг қўлингизда экан.
Исми Суҳроб.
– Хўш, ўзингиз шундай қийин дамда Ватанга
хизмат қилиш ўрнига фисқу фужур ўлкасида
нима қилиб юрибсиз?
– Мен анча аввал кетганман Афғонистондан.
– Тилимга ўнг келган жавоб шу бўлди. Заҳар
танг қилиб тургани учун оёқларимни маҳкам
жуфтладим.
– Бу жавоб эмас, – толибнинг овози жаранг-
лаб чиқди. – Ватанга мадад керак бўлиб турган пайтда уни тарк этиш бу хиёнат. Сиз гарчи ўз
ихтиёрингиз билан қайтиб келганингизда ҳам,
сизни ҳибсга олиш учун асосимиз бор. Нега бун-
ча рангингиз оқарди. Демак қўрқяпсиз.
Нима деганимни англолмадим. Фақат кўз
ўнгимдан Сурайё, унинг қўнғироқдек сочлари,
қулоғи орқасидаги ярим ойни эслатувчи нор, у
билан кечирган лаззатли онлар бирма-бир жон-
ланди. Толиб нимадир деганини ҳам англолмай
қолдим.
– Маъзур тутинг...
– Сиз демак, менинг эркатойимни кўрмоқчи-
сиз?
– Ҳа, соҳиб.
Соқчи хонадан чиқиб кетди. Зум ўтмай, эшик
ортидан қўнғироқчаларнинг майин жинғирлаши
эшитилди. Соқчи елкасида катта стереомагнито-
фон билан қайтди, унинг ортидан узун оқ яктак-
ча кийган болакай эргашиб чиқди. Худди ўша!
Отасининг қуйиб қўйгандек ўзи. Раҳимхон берган
суратдаги боланинг ўзгинаси эди у. Сочи худди
суратдагидек қиртишлаб олинган, фақат кўзла-
рига сурма тортилган, юзлари қизариб турарди.
Соқчи магнитофон тугмасини босиши билан та-
ниш пуштун мусиқаси ягради. Демак, толибларга
мусиқа эшитиш тақиқланмаган экан. Уй соҳиби
ва соқчилар қарсак чала бошлашди. Бола эса,
худди раққоса қизлардек нозик ҳаракатлар билан
мусиқа оҳангига қараб рақс туша бошлади. У кўз-
ларини маҳкам юмиб олганди.
Бир оздан сўнг толиб тугмасини босиб, му-
сиқани ўчирди. Боланинг ҳаракатлари бир
нуқтада қотиб қолди.
– Келақол қўзим, кел, – дея болакайни ёнига
имлади толиб. У Суҳробни маҳкам бағрига бос-
ди. – Жуда истеъдодли-да, менинг ҳазорам, – у
шундай дея қўлларини кифтлари оша пастга
сирғалтира бошлади. Соқчилардан бири «пиқ»
этиб кулганди, уларга қараб ўшқирди.
– Йўқолларинг!
Соқчилар ерга киргандек ғойиб бўлишди.
Толиб боланинг юзини менга қаратиб, қўлла-
ри билан боланинг қорнини чангаллади. Кейин
Суҳробнинг торгина елкасига иягини қўйиб,
менга тикилди. Бола уялганидан нима қилиши-
ни билмай, ерга қараб турарди.
– Қиз-зиқ, – тишларини ғижирлатиб, гап бош-
лади яна толиб. – Кекса бабалу ҳозир нима қи-
либ юрибдийкин?
Мени яшин урдими? Нега бунча қалтирама-
сам? Оёқларим музлаб кетдими? Толиб қаҳ-қаҳ
отди:
– Нима, ясама соқол билан мени таниёлмайди
деб ўйлаганмидинг? Эсингда тут. Мен одамнинг
юзини жуда яхши эслаб қоламан. – У Суҳробнинг
қулоғидан секин тишлаб олди. – Отанг ўлибди
деб эшитдим. – Уй соҳиби кўзойнагини ечди.
Унинг мовий кўзлари қонга тўлганди. Нафасим
бўғзимга тиқилиб қолди. Бўлиши мумкин
эмас. Яна мен ўтмиш издиҳомида қолдим. Ич-
ичимдан қарғиш ва нафратлар билан ўралган,
қабоҳатнинг энг жирканч тимсолига айланган
бир исм тилимга қалқиб чиқди:
– Асеф!
– Амиржон!
– Сен... нима қилиб юрибсан... бу ерда, – ти-
лимга бундан ҳам аҳмоқона савол чиқмади.
– Мен, – Асефнинг қошлари кўтарилди. – Бу
саволни мен беришим керак сенга?
– Сенга сабабини айтдим, – дедим ғўлдираб.
Ўҳ, жин урсин, мунча қалтирамасам, а?! Сал да-
дилроқ бўлсам-чи!
– Сенга мана шу бола кераг-а? Хўш, нима
учун? Билсак бўладими?
– Айтган пулингни бераман. Менга пул кўчи-
риб беришади.
– Қанақа пул? – ҳиринглади Асеф. – Сен
Рокинхемни ҳеч эшитганмисан? Бу Жаннатнинг
Австралиядаги бир бўлаги. Ота-онам ҳозир ўша
ерда яшайди. Денгиз қирғоғида ўз виллалари,
яхталари бор. Гольф майдони, бассейн. Маза.
Ўша ерда отамнинг бир қанча афғон ресто-
ранлари, заргарлик дўконлари бор. Қанча пул
керак бўлса, жўнатишади. Мен шўравийларга
қарши пул туфайли курашдимми? Толиблар са-
фига ҳам пулни ўйлаб ўтмадим. Нима учун ўт-
ганимни айтайми?
Оғзим қуриб қолган, лабимни муттасил ялар-
дим.
– Сув ичасанми? – сўради Асеф ҳамон
Суҳробни қучоқлаб тураркан.
– Йўқ, керакмас.
– Нима деётувдим. Ҳа, шундай қилиб, нега
толибларга ўтганимни айтмоқчи эдим. Биласан,
мен умримда динга қизиқмаганман. Бир воқеа
сабаб мен шу йўлни тутдим. Эшитасанми?
Мен индамадим.
– Бабрак Кармалнинг даврида мени ва отам-
ни коммунистлар уйимиздан ушлаб кетишди.
Ҳар биримизни музлаткичдек келадиган тор ва совуқ камераларга тиқишди. Бизга ўхшаган
маҳбуслар кўп эди. Ҳар биримизни биттадан
ҳазорий комендантнинг хонасига олиб кети-
шарди. Унинг тепкисини еганлар анча пайтга-
ча ўзига келолмай ётарди. Навбат менга келди.
Ўша пайтлар пешобим қон аралаш келадиган
бўп қолганди. Буйрагимдаги шунақа азоб бе-
рардики, қўяверасан. Хуллас, мени унинг ёни-
га опкиришди. Унинг этиклари пошнасига тақа
қоқилган бўлиб, сўроқ қилаётганида атайин
кийиб оларкан. У биқинимни олиб, бир теп-
ган эди, буйракдаги тош жойидан чиқиб кетса
бўладими? Шунақа енгил тортдим. У кулаётга-
нимни кўриб, қаттиқроқ тепа бошлади. Шунда
Худо мен тарафда эканини англадим. Унинг
учун хизмат қилишим лозимлигини пайқадим.
Орадан йиллар ўтиб, тақдирни қараки, ана шу
коммендант аёвсиз жанг пайтида оёғим ости-
дан чиқиб турибди-да! У Маймана яқинидаги
қишлоқда, окопда яраланганча инграб ётарди.
«Мени танияпсанми» деб сўрадим. «Йўқ» деди.
Мен эса, бир кўрган одамимни ўлгунимча эслаб
қоламан. Ўзимни танитдим-да, автоматни чо-
тига тираб тепкини босдим. Мана, шундан бери
Яратганнинг ҳақ йўлидан кетяпман.
– Ҳақ йўл? – ўз овозимни аранг эшитдим. –
Сенингча, бегуноҳ севишганларни тошбўрон
қилиш, норасида гўдакларни зўрлаш, ҳазо-
рийларни қатлиом қилиш ҳақ йўлми? Ахир бу
Исломда ҳам қораланган-ку!
«Тамом, – ўйладим мен. – Бу гаплардан кейин
тирик қолишим даргумон».
Асефнинг юзларида таажжуб зуҳурланди:
– Сиз хоинлар кўп нарсаларнинг фарқига
бормайсизлар, ўз ватан, анъаналарингиз, ти-
лингизни ҳурмат қилмайсизлар. Афғонистон
чиқиндиларга тўлган чиройли бир хонадонга
ўхшайди. Кимдир уни бу чиқиндилардан халос
этиши керак!
– Демак, сизлар Мозори Шарифда уйма-уй
юриб, чиқиндиларни йўқотибсизлар-да?
– Худди шундай, – безбетларча бош ирғади
Асеф.
– Ғарбда буни этник тозалаш дейишади.
– Шунақа де? – Асефнинг кўзлари чақнаб
кетди. – Чиройли жумла экан. Эслаб қоламан.
Этник тозалаш.
– Мен фақат мана шу болани олиб кетишим
керак. – Дафъатан Суҳроб билан кўзларимиз
тўқнашди. Унинг маъсум кўзлари худди қассоб-
га тикилган қўзичоқники сингари мўлтираб ту-
рарди.
– Нима қиласан уни? – Асефнинг пешонасида
тер резалари жилдиради. – Ё сен ҳам...
– Нақадар пасткашлик?!
– Бир нарсага тушунолмаяпман, – Асеф менга
синчков нигоҳини ўқдек қадади. – Наҳот сен шу
ҳазорий болани деб океан ошиб келган бўлсанг?
– Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, – дедим
бир оз довдираб.
– Яхши, ол, опкет, – Асеф болани олдинга ита-
риб юборди. Ваза устидаги узум доналари ерга,
Суҳроб эса узумнинг устига келиб тушди. Унинг
узун кийимлари қирмизи шарбатга беланди.
Мен Суҳробнинг туришига кўмаклашдим. У
менинг қўлларимдан маҳкам ушлаб олди. Биз эшик томон юрарканмиз, унинг оёғидаги қўнғи-
роқчалар тинимсиз жирингларди. Орқамиздан
Асефнинг ўктам овози янгради:
– Шошма, боланинг ҳақини ким тўлайди?
– Мендан нима истайсан?
– Мендан қарзинг бор эди. Эсингдами?
Эсимда. Ўша, Довудхон тўнтариш қилган
куни Асеф шериклари билан йўлимизни тўсиб
хиралик қилган, шунда Ҳасан рогатка билан
Асефнинг пешонасини мўлжалга олиб «Сени бир
кўз Асефга айлантираман» дея таҳдид қилган-
ди. Бунинг учун у Ҳасандан ўта қабиҳона қасос
олди. Мана, ниҳоят навбат менга келди.
– Нима гапинг бор?
Бошқа нима ҳам дердим. Ундан тиз чўкиб
марҳамат тилашдан ҳам фойда йўқ. Асеф соқ-
чиларини чақириб уқтирди:
– Эсингларда бўлсин. Ҳозир мен эшикни ёпа-
ман. Бизнинг эски ҳисоб-китобларимиз бор.
Орани очди қилишимиз керак. Хонага кириш
қатъиян тақиқланади. Ҳар қандай шароитда
ҳам жойингиздан қимирламайсиз. Бу ердан
фақат бир киши тирик чиқади. Агар у чиқса,
демак, ўз эркини қўлга киритибди. Тегманглар,
кетаверсин.
– Бироқ, оға соҳиб...
– Қайтараман, у соғ чиқиб кетолса, қўл тек-
кизманглар. Гап тамом.
Соқчилар бу гал тортишиб ўтирмадилар.
Суҳробни олиб кетишмоқчи эди, Асеф йўл бер-
мади:
– Тегманглар, қолсин, кўрсин, унга фойдаси
бор.
Эшик ёпилгач, Асеф кўкрак чўнтагига қўл
солди ва у ердан ўша... таниш, ялтироқ, пўлат
кастетни чиқарди ва шошилмасдан бармоқла-
рига тақиб олди.
Кейин... кейин нима бўлди?
Ҳозир ўша дамда юз берган ҳодисаларни кўз
олдимга келтирарканман, улар узуқ-юлуқ хоти-
рамда жонлангандек бўлади. Мана, Асеф, кас-
тет тақилган қўли билан магнитофон тугмасини
босди. Шу тобда негадир деворга осилган гилам-
ча ерга келиб тушди ва чанг кўтарилди. Мана,
унинг салласи бир томонга учиб, тилларанг соч-
лари елкасига ёйилди... Асеф узум доналарини
юзимга ирғитди, тишларини ваҳшиёна ғижир-
латди, кўзлари ўйнади.
Яккама-якка жангнинг сўнгги саҳналари
барча тафсилотлари билан эсимда қолган.
Кўз ўнгимда кастет яшиндек ярақлайди.
Кастетнинг оғриқли зарбидан ўзимни йўқотиб
қўйдим. Орқам билан девордан туртиб чиққан
михга урилдим. Суҳроб чинқирди. Мусиқа са-
долари тинмайди. Навбатдаги зарба жағимга
урилди. Тишларим ҳалқумимни тирнаб ўтаётга-
нини пайқадим. Эсиз, бу тишларни бир кунда
икки марталаб ювардим. Ўрнимдан туришга
уриндим. Ёрилган лабимдан оққан қон пушти-
ранг гиламга сочилди. Навбатдаги зарбанинг
оғирлигидан букчайиб қолдим. Қуриган шох
синганда чиқадиган овоз эшитилди. Кейинги
муштдан ёноғим билан телевизор қиррасига бо-
риб урилдим. Чап кўзим тагида ўт чақнади. Яна
Суҳробнинг чинқириғи эски пуштун мусиқа
оҳангларига қўшилиб кетди. Асеф сочимдан
тутиб, афтимни ўзига қаратди. Яна бир зарба.
Қаншарим қарсиллаб синди чоғи. Энди тепа
бошлади шекилли.
Кутилмаганда, дафъатан ичимдан кучли қаҳ-
қаҳа портлаб чиқди. Бу кулгининг қудрати ол-
дида қовурғам, лунжим, аъзои баданимни из-
мига олган оғриқ ҳам босилгандек бўлди.
– Нега куласан? – Асеф мушт устига мушт ёғ-
дирар, оғзидан тупук сачрарди. – Нега қақил-
лайсан?
Бу гал чап қовурғам қарсиллаб синди. Мен
эса, ҳамон ўзимни кулгидан тўхтатолмасдим.
Айни пайтда шунча шафқатсиз азобларга қара-
май, ўзимни қушдек енгил сезардим. О, мен бу
енгилликни, бу хотиржамликни йигирма олти
йилдан бери кутардим. Ҳа, шунча пайтдан бери
бутун жисму жонимни бир дард, бир оғир юк
эзиб келарди.
Кўз ўнгимда ўша қадрдон тепалик, қари анор
дарахти жонланди. Мана, қаршимда Ҳасан мен-
га содиқлик, мутелик билан термилиб турибди.
Қўлида каттакон анор. У анорни пешонасига
уриб ёради ва мендан маҳзун қиёфада сўрайди:
«Энди кўнглинг жойига тушдими? Энди сал
бўлса-да енгил тортдингми?»
Енгил тортдим, Ҳасан! Елкамдан тоғ ағдарил-
ди, Ҳасан! Ҳа, 26 йил мени тинимсиз азоблаб
келган хасталикдан мана шу шафқатсиз мушт
ва тепкилар, мислсиз азоб-уқубатлар ичида ха-
лос бўлдим, Ҳасан! Мен кулмай ким кулсин яна?
Бу олишувнинг интиҳоси то ўлгунча хотирам-
дан чиқмаслиги аниқ.
Мен чалқанчасига беҳол ётардим, аммо кулги
мени тарк этмаганди. Абгор жисмим эса, уст-
ма-уст тушаётган пўлат зарбаларга нишон эди.
– Бас, – ингичка, аммо баланд овоздан икки-
миз ҳам сергак тортиб, ўша томонга қарадик.
– Илтимос қиламан, оға, бас қилинг!
Болалар уйининг директори (исми Замон-
миди?) айтган гап қулоғим остида жаранглаган-
дек бўлди: «Рогатка отиш бўйича ҳеч ким унга
тенг келолмайди. Туну кун рогаткасини ўзи би-
лан олиб юради».
Суҳробнинг кўзидан оқаётган шашқатор
ёшлар унинг кипригидаги сурмаларни ҳам си-
дириб, мишиғига қўшилиб, пастга сирғалар-
ди. Бир қўлида рогатканинг айрисини тутиб,
иккинчисида резинкасини тортиб, Асефнинг
пешонасини нишонга олиб турди. Рогатка «ўқ-
дон»ида нимадир ялтираб турибди: э, бу бояги,
узум турган столнинг зўлдири эмасми?
– Оға, уни қийнашни бас қилинг, – деди бо-
ланинг овози титраб. – Илтимос, бошқа қийна-
манг уни!
Асефнинг лаблари ғазабдан пир-пир учди:
– Бу нима қилганинг ҳароми?
– Илтимос, оға! – ёлворди Суҳроб. – Уни қўй-
воринг!
– Рогаткани ташла! – илондек вишиллади
Асеф. – Бошингга итнинг кунини соламан, ҳа-
зорийвачча!
– Уни қийнаманг!
– Ташла дедим!
– Илтимос қиламан!
– Ташла итвачча! – Асеф мени янчиб ўтганча,
бола тарафга отилди. Нимадир чийиллаб кетди.
Ҳа, Суҳроб рогатка резинини қўйворган экан.
Асеф ҳўкиздек бўкирганча чап кўзини чангаллаб ўтириб, қолди. Бармоқлари орасидан қон
аралаш аллақандай шаффоф суюқлик оқиб, си-
зиб чиқди. Ҳа, қайсидир дарсда қулоғимга ча-
линганди. Бу кўз косаси суюқлиги. Асеф кўзини
чангаллаб, ерга ағанаркан, Суҳроб қўлимдан ту-
тиб, қулоғимга шипшиди.
– Юринг, қочамиз!
Ҳар бир қадам босишимиз жон бериш билан
баравар эди.
– Чиқазворинглар! – қичқирди Асеф ортимиз-
дан. – Чиқазворинглар, тезроқ!
Эшик олдида соқчилар бизни кўриб бақрайиб
қолишди. Кейин ажабланганча бир-бирига қа-
ради.
– Қочдик, – қўлимдан тортқилади Суҳроб. Мен
эса, тамоман ҳолдан тойган, аранг одимлардим.
– Чиқазинглар деяпман.
Беихтиёр орқамга ўгирилдим. Соқчилар
Асефнинг устига эгилиб нимадир қилишаёт-
ганди. Ўл-а, кўз косасига бояги зўлдир тиқилиб
қопти.
Еру осмон назаримда чирпирак бўлиб ай-
ланарди. Суҳробга суяниб зиналардан тушар-
канман, Асефнинг йиртқичларча ўкириги биз-
дан тобора олислаб борарди. Мана, кўчага ҳам
чиқиб олдик.
– Баракалла Суҳроб, агар сен бўлмаганингда
анави жаллоднинг қўлида аллақачон жон бер-
ган бўлардим.
Фарид бизни кўриши билан машинадан ту-
шиб, ёрдамга ошиқди:
– Ло ҳавло ва ло қуввато, – дея менинг қўл-
тиғимдан олиб, машинанинг орқа ўриндиғига ўтқазди. Кейин Суҳроб ва Фарид машинага
жойлашишди. Эшиклар ёпилганини, мотор ўт
олганини эшитдим. Пешонамда, жажжи ма-
йин кафтнинг ёқимли ҳароратини ҳис этдим.
Машина ойнасидан сирғалиб бораётган қуруқ
шох ва новдалар кўзимга ташланади. Суҳроб
тепамда тинимсиз энтикади. Фарид эса битта
дуони ҳадеб такрорлайди «Ло ҳавло ва ло қув-
вато...»
Элас-элас ҳушимни йўқотаётганимни илғай-
ман...