Ижара_куёв.
Илҳом йиғиб юрган пулларини ҳисоблади, етмаганига дўстининг отасидан қарз олди:
-Тошкентга кетяпман, худо ҳоҳласа машҳур қўшиқчи бўлмоқчиман, пул топган заҳотим қарзимни узаман- деди...
-Бу пулни қарз деб ўйлама, раҳматли дадангдан кўп яхшилик кўрганман, онанг раҳматли худди ўз опамдек эдилар, руҳлари шод бўлишсин- деди Маҳмуд ака оқ фотиҳа бераркан. У ердан чиқиб, опаси билан ҳайрлашгани борди, бечора жигари йиғлаб дуо қиларкан, йиғиб қўйган озгина пулини ҳам қўшқўллаб тутқазди.
Шу билан Илҳом пойтаҳтга отланди. Биринчи куниёқ таниқли продюсерни қидириб борди.
Продюсер жанобларини ярим кун дарвозаси тагида кутди.
Кутган одами "Prado" миниб келди, уйи ёнида турган йигитга аввалига ажабланиб, кейин зўраки ичкарига таклиф қилди.
Хижолат тортаётган Илҳом ўз қўшиқлари ёзилган дискни стол устига қўйди. -Чиқарганинг борми, одамлар эшитган?- савол берди Рустам ака. -Ҳа интернет сайтлари бир қўшиғимни айлантиришган, анча оммалашди, яхшироқ айлантиришга пулим етмади, шунга... олдингизга келгандим...
Шу билан Илҳом етимлигини, битта опаси борлигини, мусиқа мактабни аълога битирганини, шароитини- ҳаммасини гапириб берди. -Бўпти, эртага мана бу манзилга кел, студия бу, овозингни эшитиб кўришим керак, дискни ташлаб кет- Рустам ака шу гапларни гапириб эшикка имо қилди. Студиядаги ижродан сўнг Рустам ака Илҳомнинг елкасига қоқиб қўйди. Ташқарига чиқишгач, сигаретани қаттиқ симираркан Илҳомга синовчан кўз ташлади.
-Нимага айнан мани қора тортиб келдинг, продюсерлар кўпку?! -Нима десам экан, сиз кўпроқ ёшларни қўллайсиз, шунга бўлса керак... -Ҳмм гапингда жон бор. Биласанми ҳозир манда проектларим етарли, ҳаммаси звезда! Фақат янгилик яратишни ҳоҳлаганим учун сани қабул қимоқчиман. Тушуняпсанми?!
Илҳом ҳурсанд бўлиб қўлини кўксига олиб борди.
-Ҳозир олдимда қанақа одоб билан турган бўлсанг, оҳиригача ўзгармайсан! Ҳозир қанчалик оёғинг ерда бўлса, звезда бўлганингда ҳам мани олдимда шундоқ тур! Биронта гапимни икки қилсанг...
А?! Нимага жимсан?!
Рустам ака олдингидан ҳам тикилиброқ сўради: -Отам ўрнига отамдек кўраман, ишонинг-ютинди Илҳом овози ўзгариб... -Отам ўрнида?!
Ҳмм бу гапинг ҳам маъқул!
Фақат ўзингнинг эсингдан чиқмаса бўлди! Биласанми нима?! Ман одамларни синашни яхши кўраман, сани ҳам яқинда бир синаб кўраман, тайёр тур!
Синовимдан ўтсанг, ҳамма нарсани санга тикаман, ҳамманинг оти кутиб туради, саники ўтади... Агар синовимдан ўтолмасанг, унутма... Шоу бизнесда санга жой йўқ! Йўлингдаги энг катта тўсиқ ман бўламан! Тушундингми?
Илҳомни Рустам аканинг оҳирги гаплари чўчитиб юборди. Шундай бўлса ҳам "маъқул" деб бош силкиди. Уч кундан сўнг ижарадаги уйида гитарасини тинғиллатиб ўтирган эди, телефони жиринглади. Қараса: Рустам ака! -Тез етиб кел, гап бор!- деди жарангдор товуш билан... Илҳом студияга етиб борди, бу сафар бошқа хонага киришди, рўпарадаги столга Рустам ака бориб ўтириб, Илҳомга ҳам "ўтир" деб имо қилди.
-Биласанми нима? Омадли йигит экансан! Шоу бизнесни кузатиб борасан, сир эмаски бир йилда қанчадан қанчаси отилиб чиқиб, зим йўқ бўлади. Улар ҳам сандай иқтидорли, овози бор йигит, қизлар... Сани омадинг-ишинг ўзига тез йўл очадиган экан. Беш кун олдин сани танимас эдим, биласанми қанча одам эшигимга келиб илтимослар қилган, нимагадир сан бошқачароқ туюлдинг, тушунмайман...
Ҳуллас гапни қисқа қиламан, сани битта шарт билан кўтаришим мумкин: атига битта шарт... Буни сан ишонаманки қила оласан, қийинчилик туғдирмайди бу сан учун... Хўш... Бир қизга уйланишинг керак.. Да-да... Уйланишинг керак... Қиз хонанда санга ўхшаган, ўхшамаган томони- у машҳур... Бу никоҳ шунчаки расмиятчиликка... Тушуняпсанми, расмиятчиликка?!
Қиз гапимга бўйин товлайдиган эмас, хўп дейиши равшан...
Гап санда қолди!
Айтганча, тўй ҳаражатларига тийин сарфламайсан, ҳаммаси зиммамда, фақат айтганимни сўзсиз бажарсанг бўлди!
Илҳом ҳайрон бўлиб қолди, фикрлари уйқаш бўлиб кетди, бирдан онгида бир нарса "ярқ" этди! "Синаяпти"
"Ўзи айтгандику, " синайман" деб... Демак синаяпти! "
"Синовдан ўтмасам нима бўлади?!"
"Ўзим тўсиқ бўламан деганди"
"Эҳҳҳ нима десам экан?! "
Озгина сукутдан сўнг, бошини кўтарди, қараса Рустам ака кўз узмай тикилиб турибди, яна ерга қаради: -Сизни отам ўрнида отамдек бўласиз дедим-ку, шу гап-гап! Нима десез, "хўп" дейман-деди...
Рустам ака бирдан илжайди, шунча кундан бери кулмаганлигига кўрмаган экан, кулса умуман бошқа одамга ўхшаб қоларкан... -Қойилман! Ўғил бола экансан, баракалла! Шу билан ҳаммаси тезлашиб кетди: авваллари ижодини кузатмаган бўлсада, бир-бир эшитиб қўядигани Шаҳрузага уйланиши етти ухлаб тушига кирмаган эди. Рустамака кўрсатмасига кўра Шаҳруза билан ресторанга борди, жамоат жойларда сайр қилди, гуллар совға қилди, бир икки тадбирга бирга борди: ҳуллас омма эътиборига тушишга биргалашиб харакат қилишди.
Кутилган шов-шув кўтарилди, журналистлар суҳбатга чақиришни бошлашди. Бошида Илҳом ростдан эътиборга тушибмиз деб ўйлади, билса бу ҳам Рустам аканинг иши экан: журналистларга сир бой бермагандек тутинглар деб кўрсатма берди. Шаҳруза нозланиб "агар санъатимни тушунадиган инсон бўлса турмушга чиққан бўлардим, ҳозирча бундай одам йўқ" деб интервью берди. Бир куни Рустам ака Илҳомни яна даргоҳига чақирди: -Эртадан анабу рейтинги баланд мусиқий кўрсатувга съёмка бошланади, ҳамма кастингдан ўтиб бўлган, сани тиқиштириб юбордим, чиқасан! " Юз"га ишлашимиз керак, танилмасанг бўлмайди, ашулангни эртадан радиолар айлантира бошлашади- деди. Илҳом шошиб "Қайси қўшиғим кетади радиода?! деб сўради. -Билмадим, бердим... Ўзлари маъқул кўришганини беришаверади, биласанми, вақт жуда оз, рекламанг билан ҳам шуғулланишим керак, аҳир Шаҳрузага нотаниш кимдир уйланиб кетмайдику, ҳеч йўқ озгина бўлсада танилиб олишинг керак-да... Мусиқали кўрсатув ҳақиқатда рейтинги баланд кўрсатув эди, биринчи сонидан кейиноқ, таксичилар дарров "ээээ сиз анабу боласизку а?" дея гап ташлашни бошлашди, Маҳмудака Термиздан туриб телефон қилиб табриклади, дўсти Содиқ ҳам, опаси эса йиғлаб сим қоқди... Бу ёқда Шаҳрузага ҳам анча кўникиб қолди, биргалашиб музқаймоқ егани боришди, яна бошқа ресторанга... "Ҳаммаси ростакаммикин, бир Рустамакадан яна йўл йўриғини сўраб олсам бўларкан" деб юрган кунлари студияда кутилмаганда Шаҳрузани Рустам аканинг тиззасида нозланиб ўтирганини кўриб қолиб, карахт аҳволга тушди. Бу вазиятдан на Шаҳруза, на Рустам ака ноқулай аҳволга тушишди... "Демак бу ҳаммаси роль, ҳаммаси театр!" деди ичи қизиб Илҳом. Беш минутдан кейин Рустамака ва Шаҳруза студиядан чиқиб, машинага ўтириб кетишди. Индамай ер чизиб тураркан, студияда у ёқ бу ёқни артиб, тозалаб юришга ҳафтада бир икки келиб юрадиган аёл Рисолат опа унга қараб гап қотди: "Ҳааа шунақа булар... Ўзларича ҳаммага театр қўйиб юришади, бир кун бир бечора уйланадида шунгаям..." Илҳом қизариб, индамай ичкарига кириб кетди.
Шу воқеадан сўнг учрашувларга ҳам негадир чиққиси келмай қолди. Рустамака қўярмиди:
- Боришинг керак, нима ўзгаряпсанми а?!-деб ўшқирди...
Қанақадир тадбирга боришди, кутилмаганда Шаҳруза уни қўлтиқлаб олди, ҳайрон бўлиб қараган эди, қиз қулоғига пичирлади: -Жим... олдизга қаранг, журналистлар олдидан ўтяпмиз... Ростданам, эртаси куни бир сайт ёзиб чиқибди: "Оҳирги пайтлар Шаҳрузани фалон кўрсатув қатнашчиси Илҳом билан кўп бора бирга кўраяпмиз, наҳотки ўрталарида муносабат пайдо бўлган бўлса?!" -Молодцы ребята гап бўлиши мумкинмас, как раз шу керак эди!- креслога ястаниб ўтириб илжайди Рустам ака бу ҳабарни ўқиб... Шаҳруза ҳам Илҳомга қараб енгилгина кулиб қўйди. Рейтингли кўрсатувни учта сони эфирга кетди, Илҳом тўртинчисига тайёргарлик қилиб юрган эди, Рустам ака тўхтатди:
-Бўлди бу оҳирги чиқишинг, энди проектдан кетасан, бошқа кўрсатувда чиқишинг керак!
Илҳом тушунмаса ҳам "ҳўп" деди. Съёмка пайтида оз-моз суҳбатлашиб, чиқишиб қолган режессёр ака кўрсатувдан сўнг Илҳомни четга тортди: -Билмадим нима сабаби бор эканки, Рустам ака сани кетишингни узи сурадилар,
но ёмон кетмаётган эдинг, оҳиригача борсанг бўларди! -Улар нима десалар шу бўладида энди- деди Илҳом ҳам гарчи ўзининг кетгиси келмаётган бўлса ҳам... Кейинги кўрсатувдан сўнг Илҳом анча кўча кўйда одамлар уни танишаётганини сезди, "қани шунақа пайт ҳамма қўшиқларингни айлантириб олсанг..." деб орзулар қилди.
Ҳаш паш дегунча уч ой ҳам ўтиб кетди. Энди ҳаммаси янада жадал тус олди: энди Шаҳруза билан деярли тўйларда ҳам бирга чиқа бошлашди. Буни эса бошқа сайт ёзиб чиқди " Шаҳруза ва Илҳом бир продюсерлик марказининг икки проектидир, демак шаҳсий муносабатлар йўқ десак ҳам бўлади"
"Оббо шуниси нотўғри кетдида, дарров бунақа деб ёзиш керакмасиди ҳозир..." Рустам ака бу ҳабардан сўнг уларни тўйларда бирга чиқишларини тўҳтатиб қўйди. Яна бир ой ими жимида ўтди. -Энди кутолмаймиз, демак Илҳом битта қўшиғингни нейтраль темадагисини Шаҳрузага берасан, у айтиб чиқади, кейин... интервью аввал Шаҳруза сан билан кетади "Илҳом мана бу қўшиғимнинг муаллифи, у билан ижодий ҳамкорлик жуда мароқли" деб интервью берасан... Илҳом сан энди азгина кутиб турасан, шу ишлардан кейин срочно тўйни бошлаймиз, келишдик... Илҳом одатдагидек "ҳўп" деб бош силкиди. Шаҳруза Илҳомнинг она ҳақидаги чиройли қўшиғини куйлаб чиқди, бирдан қўшиқ ҳамма жойда янграй бошлади. Ичи зил кетгандай бўлди, чунки шу пайтгача атига битта қўшиғи чала-чулпа айлантирилган эди.
Қўшиқдан сўнг Шаҳруза ҳам Илҳомга бошқача қарай бошлади. Рустам ака буни сезмасдан қолмади. Бир куни Илҳом уларнинг тортишувини эшик олдида туриб кутилмаганда гувоҳи бўлиб қолди: -Ҳоҳлайсанми, Илҳомни бир кунда келган жойига қайтариб юбораман. Санга ман нима дегандим, шунча пайт минғиллаб келдинг, "уйланинг ёки битта тўй саҳналаштириб номимни оқлаб беринг" деб... Ман нима қилдим, даже янганг манга муносабати ўзгариб, кечирим сўрашни бошлаб юборди "сиз билан Шаҳрузани нотўғри гумон қилган эканман" деди... Тушуняпсанми, қанақа зўр қилиб ишонадиган қилиб саҳналаштириб бермадимми?! Сан унга ҳалигиндақа сузилиб қараяпсами?! Бу нимасси?! Нимани ҳоҳлайсан?! Ўзинг биласанми шуни?! Шаҳруза жим бошини эгиб турибди: -Бу сафар аборт қилдирмийман, тўйни тезлаштиринг унда...
-Чиқ хонадан... Тез!- бирдан Рустам аканинг овози баландлаб кетди, Илҳом шошиб ўзини четга олиши билан, ҳонадан Шаҳруза отилиб чиқиб кетди... "Демак ўрталарида бола бор, ман унга шунчаки тажриба қуёнчасиман ёки керакли пайтда йўлиққан ўлжа" ўйланиб тўғри келган сўқмоқдан кета бошлади. "Ичимда ҳаловат йўқ, ҳеч қачон ўзимни бунақа ночор сезмаганман, қани ҳаммасидан воз кечиб кета олсам" Шу кунни вилоятларга қатнайдиган йўловчи машиналар олдига келиб қолганини ўзи сезмай ҳам қолди. Юртига жўнади, йўлдалигида Рустам ака телефон қилди, аввал кўтармай деди, кейин иккиланиброқ жавоб тугмасини босди: -Қаттасан, нега студиядамассан?! - Узр Рустамака опамни мазаси қочиб қолибди, тез машинага ўтириб чиқиб кетдим, биласиз опамдан бошқа ҳеч кимим йўқ...
-Ҳммм... Бизчи?! Ҳаа майли, қайтганингда телефон қил! Қисқа гудок эшитилди. Бориб опасига бор ичидагиларни очиб-сочди: нима қилай опа?! Нима қилсам тўғри қилган бўламан.. деб кўзларига қараб жавоб кутди. Опаси анча жим ўтирди, кейин ташқарига чиқиб кетди. Деразадан қараса: опаси айвон устунига суяниб йиғлаяпти... Шу жойда айтиб хато қилдим деб ўйлади "ўзи опаси ҳаётда қанча сиқилиб яшаётган бўлса, қўли косов, сочи супурги, елкасига офтоб тегмаган, машаққатлар эзиб ташлаган опасини ўз майда чуйда ташвишларини айтиб янаям эзиб қўйдику" Шошиб чиқиб кетди, опаси орқасидан "ҳай-ҳай" лаб қолди, яна пойтаҳтга кетадиган машиналарга чиқиб ўтирди.
Чўзилиб кетган қизғиш тоғлар орасидан шитоб билан кетаётган машина ичида фақат опасини ўйлаб ҳаёллари-ҳаёлларга уланди. Аввал отаси оламдан ўтди, кейин уч йилдан сўнг онаси... Опаси ўнинчи синфга энди ўтганди, ўзи бешинчига... Қариндошлар йиғилишиб опасини мактабни битириши билан ёши каттароқ, уйланмай юрган сувчи кишига узатиб юборишди. Еттинчи синфдан поччасига айта-айта укасини тумандаги мусиқа интернатига жойлаштирди.Илҳом-интернат, поччасиники ва ўз уйи ўртасида қатнаб юриб, улғайди.Тошкентга қайтиб Рустам ака билан учрашди, энди кўпам бошқа нарсаларга эътибор бермасликка харакат қилди.Рустам ака бир оғиз "опанг яхшими" деб ҳам сўрамади, Илҳом ҳам бунга қўл силтаб қўя қолди. "Августни йигирма саккизига тўй! Тайёрлан, эртадан матбуотга ҳабар берамиз, Шаҳруза сан энди очиқроқ интервью берасан " Илҳом билан қизиқишларимиз ва дунёқарашимиз ўхшаш экан" дейсан... Илҳом сан тайёр тур биронта ғаламис Шаҳруза ва ман ҳақимда сўраб қолиши мумкин, эҳтиёт бўл, ўйлаб гапир! "
синфдан поччасига айта-айта укасини тумандаги мусиқа интернатига жойлаштирди.Илҳом-интернат, поччасиники ва ўз уйи ўртасида қатнаб юриб, улғайди.Тошкентга қайтиб Рустам ака билан учрашди, энди кўпам бошқа нарсаларга эътибор бермасликка харакат қилди.Рустам ака бир оғиз "опанг яхшими" деб ҳам сўрамади, Илҳом ҳам бунга қўл силтаб қўя қолди. "Августни йигирма саккизига тўй! Тайёрлан, эртадан матбуотга ҳабар берамиз, Шаҳруза сан энди очиқроқ интервью берасан " Илҳом билан қизиқишларимиз ва дунёқарашимиз ўхшаш экан" дейсан... Илҳом сан тайёр тур биронта ғаламис Шаҳруза ва ман ҳақимда сўраб қолиши мумкин, эҳтиёт бўл, ўйлаб гапир! "
Йигирма саккизинчи август ҳам келди.Эрта тонгдан шкаф олдидаги стулга қўйиб қўйилган кастюмни кийиб кўраркан, Илҳомнинг кўзларида ёш айланди, онасини, отасини, опасини эслади. Чуқур "уҳ" тортди.Энг ҳашаматли тўйхонага кириб боришди, Шаҳруза актрисаликни ҳам бопларкан, кўзларини шунақа меҳр-муҳаббатга тўлдириб боқардики, бу Илҳомга ҳам ишонарли чиқаётгандек туюла бошлади.Энг қизиғи тўйда кимдир Илҳомнинг ҳоласи бўлиб чиқиб, ёшларга оқ фотиҳа берди.Илҳом ва Шаҳруза бориб у аёлга гул тутқазиб, суратга ҳам тушишди.Ҳола ҳам ролини қойилмақом даражада ижро этди, Илҳомни қучоқлаб йиғлади.Тўйда таниқли бўлмаган одамлар саноқли эди, энг ёмони таниқли бўлганларнинг қарашларида, кулгусида Илҳом ғалати бир истеҳзо борлигини сезарди, шунинг учун кўпинча дастурҳонга қараб ўтирди.Рустам ака ҳам сўзга чиқди:
Бугун қизим ўрнида кўрган бир шогирдимнинг никоҳ тўйи! Жудаям ҳурсандман, икки ёш баҳтли бўлишсин, ўйлайманки Шаҳруза ўз баҳтини топди, Илҳом унинг санъатини тушунадиган ва юқори баҳолайдиган умр йўлдош бўла олишига шаҳсан ман ишонаман деди... Жуда кўп суратларга тушишди, ғавур-ғувур билан бир кунлик тўй ўтдию кетди.Келин-куёвлар ўтирган кортеж кўп қаватли янги уйлар мавзесига кириб борди, Шаҳруза билан биргалашиб, лифтдан чиқишди:
Кастюмингизнинг чўнтагини қаранг Илҳом, калит бўлиши керак эди- деди Шаҳруза жарангдор товушда... Ҳааа мана бор экан- Илҳом чўнтагидан қизил калитни чиқариб 18 ёзилган эшикка суқди.Киринг Шаҳруза ичкарига бошлади, Илҳом эргашди.Уй чиройли жиҳозланган экан
диванга бориб ўтиришди.Мана тўй ҳам ўтди, кетди, ман роса чарчадим, сизчи?!
Лекин жуда ғалати ўтирдиз Илҳом нимага?! Шаҳрузанинг саволига Илҳом индамай ерга қаради:
Ота онаси йўқ етим бошқа қанақа ўтириши мумкин... Кейин бироздан сўнг қўшиб қўйди: -Шаҳруза ота-онангиз борми?! -Вой кўрмадизми?! Онамга бирга гул олиб бориб бериб, расмга тушдикку, кейин ўзлари ҳам келишди... Ҳааа ота-онам бор, акаларим ҳам... -Ҳаа... Акаларингиз ҳам борми?! Шаҳруза?!
-Ҳовв! Битта нарса сўрасам ҳафа бўлмайсизми?! -Неа! Сўрайверинг, бемалол.Ман-ку чорасиз эдим... Ўз иҳтиёримга қарши боришга, сизнинг ота-онангиз, жигарларингиз бор экан нега бунга йўл қўйдингиз?! Нннмаага?! Тушунтириброқ гапиринг?! Йўқ... Унутинг берган саволимни...- Илҳом секин балконга чиқиб кетди.Балконда анча турди, ортига қарамади... Бир оздан сўнг ичкарига кирмоқчи бўлиб ўгирилди, қараса Рустам ака келибди, Шаҳруза йўқ!
-Қойил йигит! Вазифангни аъло даражада бажардинг, шкафда бошқа кийимларинг бор, алмаштириб кетишинг мумкин, кепка кийиб ол, камераларга тушиб қолмасин... Айтганча мана бу маошинг! Рустам ака шундай деб қўлига бир конвертни тутқазиб индамай телевизор пультини ёқди.Илҳом ётоқхонадаги шкафдан спорт услубидаги кийимларни топди, кийиниб Рустам ака айтгандек, бошига кепка кийди, конвертни очди: ичида мўмайгина пул бор эди.Аввалига "пулни қолдириб кетсамми" деб ўйлади, кейин яна қўлига олди, иккиланиброқ чўнтагига солди.Лифтдан тушиб бораркан, яна ичи беҳаловат бўлаётганини сезди, қандайдир ўзини кир, ифлос бир нарсага ботиб қолгандай ҳис қилаётган эди.Шу пайтда ерда ҳол пайдо қилаётган томчиларни сезиб қолди, бошидан кепкасини ечди, эндигина ёғишни бошлаган ёмғирга юзини тутди.Анча пайт йомгир остида турди, атрофда эса унга беписанд, уз соябонига бекинганча одамлар чопиб боришар эди.
Тамом.