Shamol Ortidan yugurib (Xolid Husayniy)
Июль, 2001 йил.
Мен телефон дастагини қўйгач, бир муддат
жим қолдим. Фақат Афлотуннинг овозидан ҳу-
шимни бир жойга тўпладим.
– Нега рангингиз оқариб кетди? – сўради
Сурайё Афлотуннинг устини адёл билан ўраб
қўяркан.
Сурайё олти йилдирки мактабда дарс берар,
кечқурунлари ўқувчиларининг дафтарини уйга
олиб келиб, текширарди. Бир неча йил сотиб
олинган кокер-спаниел зотли итимизга генерал
қадимги юнон файласуфининг номини берган-
ди.
Ўтган ўн йил ичида Сурайё анча тўлишиб,
бақбақалари ҳам осила бошлаган, сочлари ора-
сида оқ толалар пайдо бўлганди. Бироқ у мен
учун ўша-ўша – ҳуснда тенгсиз малика эди.
– Покистонга кетишим керак, – дедим енгил
тин олиб. – Раҳимхон оғир бетоб экан.
– Ҳалиги... амакимнинг дўстларими? – хаво-
тир аралаш сўради Сурайё. Мен унга болалик
хотираларим, Ҳасан ва Али, Раҳимхон ҳақида
кўп гапириб бергандим.
– Бормасам бўлмайди. У болалигимда кат-
талар орасида биринчи ва энг содиқ дўстим
бўлган.
– Анчага кетасизми?
– Билмадим, – елка қисдим. – У мени зудлик
билан кўриши керак экан. Муҳим гапи бормиш.
– Тинчликмикан ишқилиб?
– Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади, – шун-
дай дедим-у, бироқ, қалбим хавотирга тўла эди.
– Бирпас айланиб келмоқчиман.
«Олтин дарвоза» хиёбонини анча пайт сар-
сари кездим. Хиёбоннинг шимолий чегараси –
Спрекельс кўли соҳилида ўриндиқлардан бири-
га ҳорғин чўкдим. Ана, сал нарида бахтиёр ота
ўғилчаси билан копток ўйнаяпти. Осмонда эса,
қирмизи варраклар эркин парвоз этмоқда.
Мен кўзларимни юмганча, ҳозиргина мен би-
лан телефонда гаплашган Раҳимхоннинг қиё-
фасини кўз олдимга келтиришга уриниб кўр-
дим. Мана, унинг маҳзун, меҳрибон чеҳраси...
Менимча, у ҳаммасидан хабардор, машъум вар-
рак воқеаси, Асефнинг маразлиги, Ҳасанга қи-
линган туҳмат... ҳаммасини билади.
«Ўғлим, сен ўзингнинг қанчалик мард ва ори-
ятли эканингни кўрсатадиган вақт келди».
Ҳа, Раҳимхон худди шундай деди.
Уйга қайтсам, Сурайё онаси билан телефонда
гаплашаётган экан.
Икки йил илгари генерал йиқилиб, белини
синдирган, ўшандан бери тўшакка михланиб
қолди. Унинг иссиқ-совуғидан Жамила хола
эрта-ю кеч бохабар эди. Эндигина генерал хо-
тинининг кўмагида ташқарига чиқа бошлаган-
ди. Баъзан Сурайё отасини кўргани бориб, уни
сайр қилгани олиб чиқарди.
...Ўша куни алламаҳалгача ухлолмай ётдим.
Тонгга яқин кўзим илинди. Тушимда Ҳасанни
кўрибман. Кобул яқинидаги яйловларда вар-
рак қувиб юрганмиш. Ортидан югуриб етол-
масмишман.
...Орадан бир ҳафта ўтиб, мен Покистон
авиакомпаниясининг ҳаво лайнерида булутлар
бағрини ёриб, учиб борардим.
***
Самолёт ерга қўнганидан уч соат ўтганида,
мен таксининг орқа ўриндиғида ўтирар, маҳал-
лий ҳайдовчи Ғулом лабига қистирган арзон
сигарета тутунини пуркаганча, Пешоварнинг
серқатнов кўчаларидан елиб борарди.
Пешоварда охирги марта 1981 йилда бўлган-
дик. Шаҳар деярли ўзгармаган. Кўчалар, маши-
налар, одамлар, пастқам уйлар нимаси билан-
дир менга Кобулни эслатарди.
Пешовар университетининг қизил томли би-
носидан ўтгач, афғон даҳаси бошланади.
– Бу ерда сенинг ҳамюртларинг кўп, – деди
Ғулом. – Кимдир ўз йўлини топиб олган, аммо
кўпчилиги қашшоқликда кун кечиради.
Раҳимхонни охирги марта 1981 йилда, биз
Кобулдан кўчиб кетаётган пайтимизда кўрганман. Ўшанда у бизни кузатишга келганди. Биз
АҚШга кетганимиздан кейин ҳам Бобо Раҳимхон
билан тез-тез қўнғироқлашиб турар, кўпинча
гўшакни менга ҳам тутқазарди. Охирги марта
Раҳимхон билан отамнинг ўлимидан кейин гап-
лашдик. Нохуш хабар Кобулга етиб борган чоғи,
Раҳимхон мендан кўнгил сўраб сим қоққанди.
Ниҳоят, қўлимдаги бир парча қоғозда би-
тилган манзилни топиб бордим ва эшик қўнғи-
роғини босдим. Эшик очган қоқсуяк қарияни
даставвал таниёлмадим. Менинг хотирамда
қолган барваста Раҳимхондан ном-нишон қол-
маганди.
Биз анча гурунглашиб ўтирдик. Очиқ дераза-
дан кўча шовқини ва қуёш нури кириб турар,
полга афғон гиламлари тўшалганди. Бурчакда
иккита эски курси ва самовар қўйилганди.
Ўзим ундан чой қуйиб олдим.
Гап орасида ўн беш йил аввал уйланганимни
қистириб ўтдим.
– Кимга уйландинг? – сўради Раҳимхон қош
чимириб.
Айтдим. Раҳимхон қайнотамни ҳам, қайно-
намни ҳам яхши таниркан.
– Фарзандлар нечта бўлди?
– Фарзандимиз йўқ, – дедим бош эгиб.
Раҳимхон ҳам менга узрли қараб, хўрсиниб
қўйди. Орага ноқулай жимлик чўкди. Кейин
эса, мавзуни бошқа тарафга бурдик. Мен унга
Америкада отам билан кечган кунларимиз, эски
бозордаги савдоларимиз, оилам ҳақида гапириб
бердим. Тўртта романим чоп этилганини айтга-
нимда, Раҳимхоннинг кўзларида қувонч порла-
ди.
– Туғилган кунимда менга блокнот совға қил-
ганингиз эсингиздами? Биринчи ҳикояларимни
ўша дафтарга ёзгандим.
– Билмадим, – кулимсиради Раҳимхон. –
Эслолмаяпман.
Гап бориб, Афғонистондаги вазиятга тақал-
ди. Бу пайтда Толиблар мамлакатни тамомила
ўзига бўйсундириб олганди.
– Аҳвол ростдан ҳам чатоқми? – сўрадим ундан.
– Нимасини айтасан, – деди Раҳимхон. –
Толиблар Худонинг юборган балоси экан. Улар
одамни одам ўрнида кўришмайди. Манавини
кўряпсанми? – у чап қоши устидаги чандиқ-
ни кўрсатди. Ўшанда Ғози стадионида футбол
бўлаётганди. Адашмасам, Кобул билан Мозори
шариф жамоалари ўйнаётганди. Футболчилар
узун иштонлар кийиб олишган, трусида ўйнаш
тақиқланган. Хуллас, Кобул рақиб дарвозасига
гол урди. Ёнимдаги йигит қувонганидан бақи-
риб юборди. Шу чоқ рўпарамда 17–18 ёшли,
қуролланган толиб пайдо бўлди-ю, сўрамай-нет-
май автомат қўндоғи билан башарамга тушир-
ди. «Яна бир марта бақирсанг, тилингни суғуриб
оламан, қари эшак» дея сўкинганча нари кетди.
Мен эса, қонли юзимни чангаллаб қолавердим.
Ҳолбуки, мен унинг бобоси тенги эдим... Ана
шунақа, болам, – Раҳимхон яна бир марта чан-
диғини силаб қўйди.
У менга Кобулда бошидан кечирганларини
бирма-бир айтиб берди.
Биз Пешоварга боришимиздан сал аввал Бобо
уйимизни Раҳимхоннинг номига расмийлашти-
риб кетганди. Отам эртами-кечми Кобулга қай-
тишимизга ишонарди.
– Нега сиз ўшанда биз билан кетмадингиз, –
сўрадим ундан.
– Ватанни ташлаб кетиб бўлмайди, – деди
Раҳимхон. – Отанг сенинг келажагингни ўйлаб,
ўз юртини ташлаб кетишга мажбур бўлганди.
Мен эса, ўзинг биласан, ёлғизман... Айтганча,
Истиқлол мактаби ёнидаги кўча эсингдами?
– Ҳа, эсимда. Худди шу кўчадан ўтаётганимиз-
да, казармадаги аскарлардан бири Ҳасаннинг
онасини ҳақорат қилганди.
– Толиблар Кобулни эгаллаганда ҳамма шу кў-
чага чиқиб байрам қилган, қўшиқ айтиб, рақс
тушганди. Чунки, уруш одамларнинг меъдасига
урганди. Толибларни ҳамма худди қаҳрамондек
қарши олди.
– Ниҳоят тинчлик қарор топибди-да!
– Э, бу тинчлик ниманинг ҳисобига келганини
билсанг эди? – Раҳимхонни йўтал тутди. Бечора
йўталавериб, букчайиб қолди. Лабларига босган
рўмолчасидан қон сизаётганини кўриб, юрагим
орқага тортди. Бу манзара мен учун таниш эди.
– Сиз қаттиқ бетобсиз. Фақат яширмай айта-
веринг!
– Ҳа, менинг куним битган, – Раҳимхон яна
йўталишга тушди. Аввал қонталаш лабини, ке-
йин тер босган пешонасини артди. – Ёзгача ета-
манми, йўқми, билмадим.
– Мен сизни Америкага олиб кетаман, – де-
дим унга. – У ерда яхши врачлар бор. Ҳозир тиб-
биёт анча ривожланган. Ҳар қандай касалнинг
давосини топишяпти. – Мен йиғлаб юбормаслик
учун тез-тез гапирмоқда эдим.
– Сен ҳақиқий америкаликка айланибсан, –
деди Раҳимхон бир оз ўзини қўлга оларкан. – Ҳа, Американи Америка қилган ҳам айнан опти-
мизм. Биз афғонлар эса, жуда тажанг халқмиз.
Фақат зорланишни ва тақдирга тан беришни
биламиз. Зиндаги мегузарад деб қўяверамиз...
Қўй, болам, энди яшаб ниманиям кўрардим.
Яратганнинг иродасига қарши бориб бўлмайди.
Мен сени бу ерга фақат видолашиш учун эмас,
жиддий бир гапни айтиш учун чақирганман.
– Қанақа гап?
– Мен отангнинг уйида шу пайтгача яшаб
келганимни биласан-а?
– Ҳа!
– Мен бу ҳовлида ёлғиз яшамадим. Ҳасан мен
билан бирга эди.
Ҳасан! Мен бу исмни анчадан бери тилга ол-
магандим. Яна бирданига виждонимда оғриқ
турди. Атрофимдаги ҳаво қуюқлаша бошлади.
Нафасим қисилди.
– Мен аввалига бу ҳақда сенга ёзиб юбормоқ-
чи эдим. Аммо, сен буни билишни истайсанми,
йўқми, менга қоронғи эди. Сендан бир нарсани
қатъий илтимос қилмоқчи эдим. Фақат ундан
аввал Ҳасан ҳақида баъзи гапларни айтиб бер-
сам. Эшитасанми?
– Ҳа, – дедим юрагим оғриб.
У ҳикоясини бошлади.
***
1986 йиллар. Бу пайтларда менинг таниш-би-
лишларимдан айримлари ўлдирилган, айримла-
ри мамлакатни ташлаб кетган, қолганлари ҳам
ўз ташвиши билан овора эди. Ким билан гап-
лашишни, қаерга боришни билмасдим. Бутун
шаҳар руслар ихтиёрида эди. Қаерга борма, рус аскарлари патрулига дуч келасан. Шунинг учун
кўпинча уйдан ташқари чиқмасдим.
Бунинг устига артрит азоб берарди. Баъзан
оғриқнинг зўридан белимни кўтаролмай қолар-
дим. Ҳатто уй ишларига ҳам ярамай қолгандим.
Мен отанг қайтгунича уйини саранжом-са-
ришта сақлашга, сизларга омонатни бус-бутун
топширишга аҳд қилгандим.
Отангнинг ўлгани ҳақидаги хабарни эшити-
шим билан дунё кўзимга қоронғи кўринди. Мен
бўм-бўш юрак билан бўм-бўш ҳовлида ёлғиз
ўзим яшолмаслигимни ҳис этдим.
Кунларнинг бирида машинамга ўтириб,
тўғри Ҳазоражотга, Али ва Ҳасанни қидириб
йўлга тушдим. Улар бу ҳовлидан ҳайдалганидан
кейин, Алининг қайсидир бир амакиваччаси-
нинг уйига кўчиб кетишганини отангдан эшит-
гандим. Бу пайтда Ҳасан 22-23 ёшларга тўлган
навқирон йигит бўлиши керак эди.
Яратганнинг инояти билан Ҳасаннинг уйи-
ни осонликча топиб олдим. У Бомиён яқинидаги
қишлоқлардан бирида, пахсадан қилинган девор
ортида, томсувоқ уйда яшаркан. Қарасам, ҳовли
ўртасида қорамағиз бир эркак бошига оқ рўмол
танғиб, ер чопяпти. Мени кўриши билан белку-
ракни итқитиб, менга томон пешвоз чиқди. Бўйи
мендан икки қарич баланд эди. Ўсиб, азамат йи-
гит бўп кетибди. Ранги ҳам Бомиённинг қуёши-
да анча қорайибди, олд тишлари тушиб кетибди.
Аммо, лабининг устидаги билинар-билинмас тир-
тиқ, мовий, қисиқ кўзлар ўша-ўша эди.
Қучоқлашиб кўришдик. У мени уйига таклиф
қилди. Уйнинг бурчагида оқ юзли ҳазорий аёл
кашта тикиб ўтирарди.
– Бу менинг аёлим – Фарзона, – таништир-
ди Ҳасан. Аёл Ҳасанни қанчалар яхши кўриши
шундоққина юз-кўзидан билиниб турарди. Аёл
оғироёқ экан.
– Қачон неварали бўламиз? – сўрадим
Ҳасандан ҳазил аралаш.
– Насиб этса, шу йили қишда, – кулимсираб
ерга қаради Ҳасан. – Агар Худо ўғил берса, унга
отамнинг исмини қўяман.
– Айтганча, Али кўринмайдими?
Ҳасаннинг юзи бирдан аянчли тус олди. Али
ва унинг амакиваччаси – мана шу уйнинг эга-
си икки йил аввал Бомиён яқинида минага ту-
шиб портлаб кетишибди... Амиржон, ҳозир ҳар
куни ўнлаб афғонлар шу тахлит аянчли ўлим
топмоқда. Беихтиёр полиомиелит асорати ту-
файли бир оёғини аранг судраб босадиган бе-
озор инсоннинг ғамгин чеҳраси кўз олдимдан
ўтди. Биз ва отанг у билан бирга улғайгандик.
Эсимни таниганимдан бери Али менинг ёнимда
эди. Али оғир касал бўлганида отанг билан тепа-
сида йиғлаб тургандик.
Фарзона шу куни афғонча шўрва пиширди.
Тандирда пишган нон билан шўрва танангга
жуда яхши сингади-да. Аммо, Алининг ўлими
мени тамоман гангитиб қўйганди. Томоғимдан
икки тўғрам нон ўтди, холос. Дастурхон усти-
да Ҳасанга мен билан Кобулга кетишни таклиф
қилдим. Уй катта эканини, у ҳам оиласи билан
бемалол ёзилиб-яйраб яшаши мумкинлигини
айтдим. Эр-хотин бир-бирларига маъноли ти-
килиб қолишди.
– Уйимиз шундоққина шаҳарнинг биқинида.
Бу ерда қариндош-уруғларимиз кўп. Кечиринг
бизни, Раҳимхон оға! Боролмаймиз!
Мен ҳам уни тушуниб турардим. Шу боис ор-
тиқ қистамадим. Кейин анча гурунглашиб ўтир-
дик. Сен ҳақингда кўп сўради. Уйландимикин?
Ўқишга кирибдими? Болалари борми? Бахт-
лимикин? Ҳозир ҳам варрак учирармикин?
Дарвоқе, у Бомиёнда бир форс тили ўқитув-
чиси билан танишиб, ўқиш-ёзишни ўрганиб
олибди. Сенга хат ёзиб беришини айтиб, унга
етказишни мендан илтимос қилди. Унга отанг-
нинг ўлимини айтганимда юзларини бекитганча
ҳўнграб юборди. У эрталабгача йиғлаб чиқибди.
Оқшом уларникида тунаб қолдим. Эрталаб,
Ҳасан хотинини олиб мен билан Кобулга бори-
шини айтди.
– Оға, очиғи, бизни бу ерга боғлаб турадиган
ҳеч нарса йўқ. Биз сиз билан кетамиз. Сизга
ўзим қарайман. Уйни ўзимиз тартибга келти-
риб, кўз қорачиғидек асраймиз.
Уларнинг кўч-кўрони машинамнинг юкхо-
насига бемалол жойлашди. Машина қўзғалгач,
Ҳасан то уйи кўздан йўқолгунча машинанинг
орқа ойнасидан кўз узмади. Ҳасан Кобулга ке-
лишимиз билан ўзининг эски кулбасига кўчиб
кирди. Хўжайиннинг уйига киришни истамади.
– Бу уй Амир оғага тегишли. У урушдан ке-
йин Кобулга қайтса, мен унинг уйига кириб ол-
ганимни кўрса, нима деб ўйлайди?
Ҳасан отангга аза тутиб, қирқ кун қора кийди.
Улар келган кундан бошлаб, ҳовлига файз
кирди. Фарзона ҳовлини ҳар куни эрталаб чин-
нидай қилиб супуриб чиқарди. Ҳасан уйнинг
шикаст еган жойларини, ракета тегиб қулаган
деворларини қайта тиклаб чиқди.
Кеч кузда Фарзона ўлик қизча туғди.
Фарзонанинг уй бурчагида тиқилганча ҳўнг-
ҳўнг йиғлагани, Ҳасаннинг ўлик чақалоқнинг
тангадек юзчаларидан унсиз ўпаётгани кўз ўн-
гимдан кетмайди. Девор ортидан уруш, отиш-
малар давом этар, отангнинг уйи эса тинч ва
бехавотир туюларди бизга. Кейинги пайтларда
кўзим хиралаша бошлади. Ҳасан онангнинг ку-
тубхонасидаги китобларни менга ўқиб берарди.
Тўқсонинчи йилнинг бошларида яна Фар-
зонанинг бўйида бўп қолди. Ёз ойларида дарво-
замиз олдида чачвон-паранжи ёпинган бир аёл
пайдо бўлди. Ҳовлига кириши билан тиз чўк-
канча қотиб қолди. Ундан нима кераклигини
сўрадим. У индамай турарди. Ҳатто тик туриш-
га ҳам мажоли йўқдек эди.
– Кимсиз? – дея сўрадим. Аёл кесилган дарахт-
дек гурсиллаб қулади. Ҳасанни чақириб, аёлни
икковлашиб кўтардик-да, меҳмонхонага олиб
кирдик. Паранжисини олдик. Қаршимизда
тишлари тўкилган, сочлари оқарган, юз-кўзла-
ри қонга беланган бир ожиза ётарди. Юзидаги
тиғ яраси пешонасидан бошланиб, чап кўзи-
нинг устидан иягига қараб чўзилганди.
– Ҳасан қани? – Аёл кўзини очиши билан бер-
ган саволи шу бўлди.
– Шу ердаман, – Ҳасан аёлнинг қоқсуяк қўл-
ларини қўлига олди.
– Сени кўриш учун қаерлардан келаётганим-
ни биласанми? Сени худди шундай тасаввур
қилгандим. Қандай катта йигит бўлиб кетибсан!
– у Ҳасаннинг қўлларини ўпди. – Битта жилмай-
гин, илтимос. – Ҳасан зўрма-зўраки кулимсира-
ди. Аёл эса, йиғлаб юборди.
– Кулишларинг... худди менинг ўзим! Сенга
ҳеч ким буни айтмагандир? Ўғлим, мени кечир!
Мен ҳатто бир марта бўлсин сени қўлимга олма-
гандим. Худонинг ўзи кечирсин!
Ҳа, бу Санобар эди. 1964 йил, ўғлини туғиб
ташлаб кетганидан кейин ҳеч ким уни қайтиб
кўрмаганди. Амир, сен билмайсан, у ёшлигидан
шунақанги сулув аёл эдики, таърифига ҳар қан-
дай тил ожиз қоларди. У кўчадан ўтса, бирор
эркак қайрилиб қарамаслиги мумкин эмасди.
Ҳозир эса...
Ҳасан унинг қўлларини қўйиб юборди ва уй-
дан отилиб чиқди. Мен кун бўйи унинг ёнидан
жилмадим. Қош қорайганида ҳам Ҳасандан да-
рак бўлавермади.
– Бекорга қайтиб келибман, – дея афсусланди
Санобар. – Кетиб бир хато қилувдим. Келиб яна
янглишибман. Ўғлимнинг ярасини янгилабман.
Ҳасан эртаси куни эрталаб кириб келди. У
уйнинг орқасида, сизлар ёқтирган тепаликда,
анор панасида тонг оттирган экан. Кела солиб,
онасининг қўлларини ўпиб, кўзига суртди.
– Онажон, йиғламанг, мени кечиринг, сизга
итоатсизлик қилдим. Ўз уйингиз, ўз оилангиз.
Шу ерда биз билан қолинг!
Санобар ўғлини бағрига босди. Ҳаммамиз
йиғладик.
Санобар шу кундан биз билан яшай бошла-
ди. Унга биринчи қаватдан хона ажратилди.
Томорқада етиштирилган сабзавотлар, поми-
дор, саримсоқ, қалампирларни она-бола пар-
варишлар, уларни бозорда сотиб, бошқа рўзғор
учун зарур нарсаларни харид қилиб келишарди.
Ҳасан шу пайтгача онаси қаерда бўлгани ҳақи-
да сўрамас, онаси ҳам бу ҳақда оғиз очмасди.
1990 йилнинг декабрида Ҳасан ўғилчали бўл-
ди. Ўшанда қор ёғиб турарди. Санобар жун
адёлга ўралган чақалоқни кулбадан кўтариб
чиққани, унинг қулоғига азон айтганим кечаги-
дек эсимда. Ҳасан ўғлига Шоҳномадаги севим-
ли қаҳрамони Суҳроб исмини берди.
Чақалоқ шунақа ширингина эдики, худди ота-
сининг ўзи дердинг. У бувижониси Санобарнинг
жони дили эди. Кечалари келини ухлаётганида
ҳам чақалоқнинг бошида ўтириб тонг оттирар,
ҳар куни хонада исириқ тутатарди.
Суҳроб тўрт ёшга тўлганида Санобар олам-
дан ўтди. Онасининг ўлими Ҳасан учун катта
зарба бўлди. Биз уни ҳовлимиз орқасида, тепа-
лик ёнидаги эски қабристонга қўйдик. Жажжи
Суҳроб эса, «Саса» деб бувисини излайди.
Кейин... ҳокимиятни Аҳмадшоҳ ва Раббоний
бошчилигидаги мужоҳидлар эгаллади. Уруш,
отишма, портлашлар авжига чиққанди. Эрталаб
уйғонган одам кечгача тирик юришига ишон-
май қўйди. Қулоқларимиз ўқларнинг чийилла-
шига, кўзларимиз турли уруш даҳшатларига-ю,
ўликларга кўникиб кетганди. Фақат бизнинг ту-
ман Вазир-Акбархон нисбатан тинчроқ жой эди.
Ҳасан ўғлининг тарбиясига катта эътибор берар,
уни ҳайвонот боғига, кинога олиб борарди. Бўш
пайтларда рогаткада отишни машқ қилдирарди.
Тез орада Суҳроб мерган бўлди-қолди.
Қишда Ҳасан ўғли билан томга чиқиб вар-
рак учирарди. Албатта, эски замонлардаги каби
варрак мусобақалари кенг миқёсда ўтмаса-да,
гоҳ-гоҳида бўлиб турарди. Эсингдами, у ипи узил-
ган варраклар қаерга қўнишини ҳаммадан яхши
биларди. Ўша қобилияти ҳануз йўқолмаганди.
Лекин орадан кўп ўтмай, толиблар варрак
учиришни ман қилишди. Орадан икки йил ўтиб,
1998 йилда Мозори шарифда толиблар ҳазорий-
ларни қўйдек бўғизлашди...
***
...Раҳимхон ҳикоясини тугатганида анча ҳол-
дан тойганди. Кўчадан урду тилидаги сўкиниш-
лар, эшакларнинг ҳанграши эшитилиб турарди.
– Ҳасан ҳалиям бизникида турибдими? –
сўрадим ундан.
– Бу сенга, – Раҳимхон менга тўрт букланган
хат узатди. Хат ичида полароид плёнкасида ту-
ширилган сурат ҳам бор экан. Суратда баланд
бўйли, кенг яғринли, одмигина кийинган эр-
как жилмайиб турар, унинг олдида эса, сочлари
қиртишлаб олинган, айни Ҳасаннинг болалиги-
ни эслатувчи оёқяланг болакай отасидек илжа-
йиб турарди.
Хат форсийда, чиройли ҳуснихатда битилган
эди:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Муҳтарам Амир оғага!
Ушбу хатим Сенга етиб боришини аёлим
Фарзона, ўғлим Суҳроб билан бирга эрта-ю кеч
Яратгандан сўраб турибмиз. Тез орада хатим
сенга етиб боришидан ва сенинг жавобингни
олишдан умидворман. Мен Фарзонага, Суҳробга
сен ҳақингда, болалигимиз, бахтиёр дамлари-
миз, ўйинларимиз ҳақида завқланиб гапириб
бераман. У кунларни энтикиб эслайман.
Амир оға! Сен ва бизнинг бахтиёр болалиги-
миз ўтган Афғонистон энди йўқ. Бу ер қотил-
лик, биродаркушлик, даҳшат ва қирғин мако-
нига айланган.
Яқинда хотиним билан бозорга боргандим.
Фарзона деҳқондан картошканинг нархини
сўради. Деҳқоннинг қулоғи оғирроқ эканми,
эшитмади. Фарзона қаттиқроқ овозда сўра-
ганди, оломон ичидан бир толиб ажралиб чиқ-
ди ва автомат қўндоғи билан аёлимнинг оёғига
туширди. Бечора ерга йиқилиб тушди. Ундан
«нега бундай қиласан?» деб сўрасам, «вазир-
нинг буйруғи чиққан, аёллар овозини кўтариб
гапирмаслиги керак», дея ўшқирди. Мен хоти-
нимга қўл кўтарган бу маразни бир бало қили-
шим мумкин эди. Аммо, у ўша заҳоти мени отиб
ташлар, хотиним тул, ўғлим етим қоларди. Ахир
уларга чекланмаган ҳуқуқ берилган.
Наҳот ўғлим Суҳробни ҳам шундай қисмат
кутаётган бўлса? Сен ўғлимни кўрганингда эди.
Шунақанги иқтидорли. Бизнинг анор дарахти-
миз эсингдами? Ҳозир у қуриб қолган бўлса-да,
мен учун қадрли. Ҳар куни ўғлим билан унинг
соясида ўтириб, «Шоҳнома»ни ўқиб бераман.
Амир оға! Раҳимхон соҳиб оғир касал. Бир
неча кундан кейин Покистонга кетмоқчи. Ўша
ерда яхши врачлар бор деб эшитдик. Ишқилиб,
яхши хабар билан қайтиб келсин. Кейинги пайт-
ларда ёмон тушлар кўряпман. Стадиондаги қон-
ли қатллар, дорга тортилган бегуноҳ одамлар...
Баъзан яхши тушлар ҳам кўраман. Сени жуда
соғиндим. Кобулга қачон келасан? Бу ерда сени
интизорлик билан кутамиз.
Сени Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!
Ҳасан!»
Хатни икки марта ўқиб чиққач, Раҳимхонга
юзландим – У яхши юрибдими ҳозир?
– Хат ярим йил аввал, мен Покистонга келма-
симдан бир неча кун илгари ёзилган. Сурат ҳам
ўша пайтларда туширилган. Бир ой ўтиб менга
қўшним телефон қилиб, нохуш бир янгиликни
айтди.
Мен Пешоварга кетганимдан кейин уйимизга
толиблар келиб, Ҳасанни сўроқ қилишибди. Бу
уйда нима қилишини сўрашибди. Ҳасан бу уйда
оддий хизматкор эканини, уй эгаси сафардали-
гини айтибди. Толиблар ҳазорийларга бундай
уйларда яшамаслиги лозимлигини айтиб, унга
чиқиб кетиш учун бир кун вақт беришибди.
Ҳасан уйни эгасиз ташлаб кетолмаслигини ай-
тибди. Шунда толиблар Ҳасанни кўчага олиб
чиқишибди ва...
– Йўқ, – негадир бақириб юбордим мен.
– ...Аввал тиз чўктиришибди...
– Йўқ, э, худо!
– Кейин пешонасидан отиб ташлашибди.
– Йў-ў-ўқ!
– Кейин Фарзона уйдан дод солиб югуриб
чиқибди.
– Йў-ў-ўқ...
– Уни ҳам ўша ернинг ўзида отиб ташлашибди.
– Йўқ, йўқ, йўқ... – телбаларча шу сўзни қайта-
рар, тилим бошқа гапга айланмасди. Теграмни
ўлим талвасаси ўраб олган, мен эсам, ҳануз ти-
рик эдим.
– Уйни толиблар эгаллаб олишди, – хотиржам
гапида давом этди Раҳимхон. – Уйдагиларни ўз-
ганинг мулкини эгаллаб олганликда айблашди,
қотилликни эса ўз-ўзини мудофаа деб баҳолаш-
ди. Ҳеч ким эътироз билдиролмади... Ахир иккита фақир ҳазорийни деб ким жонини хавф
остига қўя оларди?
– Суҳробга нима бўлди? – сўрадим ўзимни
аранг қўлга олиб.
Шу аснода Раҳимхонни йўтал тутиб қолди.
Юз-кўзлари зўриққанидан қизариб кетди.
– Уни Карте-Седаги етимлар уйига жўнати-
шибди деб эшитдим, – деди аранг пишиллаб на-
фас оларкан. – Амиржон, сени бу ерга чақириш-
дан мақсад фақат ўлим олдидан видолашиш
эмасди. Сенга зарур гапим бор. Сен Кобулга
бориб, Суҳробни топишинг ва уни бу ерга олиб
келишинг керак.
Аввалига унинг гапини у қадар чуқур идрок
этолмадим. Чунки, ҳали Ҳасаннинг ўлими ҳақидаги
хабар даҳшатидан ўзимга келолмай турардим.
– Пешоварлик танишларим орасида эр-хотин
америкаликлар Томас ва Бетти Колдуэллар бор.
Жуда яхши одамлар. Улар кичик хайрия жами-
ятини бошқаришади. Асосан афғон болаларини
ҳимоялашга мўлжалланган етимлар уйини ҳам
очишган. Ўзим кўрганман, улар болаларга жуда
яхши ғамхўрлик қилишади. Мен Суҳроб ҳақида
уларга айтганимда, жон деб қабул қилишлари-
ни айтишди.
– Раҳимхон оға, сиз ҳазиллашяпсиз чоғи?
– Болалар тақдири билан ҳазиллашиб бўлмай-
ди, ўғлим. Кобул кўчаларида қаровсиз болалар
тиқилиб кетган. Суҳроб ҳам улардан бири бўлиб
қолишини истамайман.
– Оға, бундай пайтда Кобулга бориш камида
аҳмоқлик билан баравар.
– Суҳроб жуда иқтидорли бола. Биз бу ерда
унга янги ҳаёт, янги умид бахш этамиз. У яхши
одамлар қуршовида улғаяди.
– Нега энди мен боришим керак Кобулга?
Бирортасини ёлласа бўлади-ку! Қанча пул керак
бўлса, мана мен турибман.
– Гап пулда эмас, Амир, – Раҳимхон сал қи-
зишиб олди. – Мени хафа қиляпсан. Мен ўлади-
ган одамман! Мен учун пул ҳеч қачон биринчи
ўринда бўлмаган. Нега сени танлаганимнинг
боисини ўзинг яхши биласан.
Ҳа, у нимани назарда тутаётганини сезиб ту-
рардим.
– Лекин, тушунинг, Америкада менинг оилам,
уйим, обрў-эътиборим бор. Кобул мен учун жуда
хавфли. Ахир мен ўз жонимни хавф остига қў-
йиб, аллақайси...
Гапимни йўқотиб қўйдим.
– Бир пайтлар отанг менга сенинг табиа-
тингдан хавотирда эканини айтганди. У сени
қўрқоқликда, қатъиятсизликда айблаганди.
Наҳотки у ҳақ бўлса?
Мен кўзларимни пирпиратдим.
– Ўлимим олдидан сендан шуни ўтиниб сўра-
моқчи эдим, – у менинг жон жойимдан тутган-
ди. Хонада сукунат сузарди. Мен эса, гапириш-
га сўз тополмасдим. Яна ёзувчи эмишман!
– Ҳа, Бобо ҳақ экан, – хўрсиндим нима де-
йишни билмай.
– Жиддий гапиряпсанми?
– Ахир ўзингиз ҳам шундай фикрдасиз-ку!
– Мен бунақа фикрда бўлганимда сени чақи-
риб ўтирмасдим.
– Сиз ҳамиша мен ҳақимда жуда юқори
фикрда бўлиб келгансиз, – хаёлчанлик билан
бармоғимдаги узукни айлантирдим.
– Сен эса, ўзинг ҳақингда ҳамиша тубан
фикрда бўлиб келгансан, – хўрсинди Раҳимхон.
– Лекин ўртада яна бир гап борки, бу ҳақда сен
билмайсан...
– Қанақа гап? – илкис сергакландим.
– Санобар Алининг биринчи аёли эмасди.
Унинг биринчи хотини Жоҳурдан эди. Улар уч
йил бирга яшашди. У пайтларда сен ҳали туғил-
магандинг. Фарзандсизлик туфайли улар ажра-
шишди. Кейин ўша аёл хостлик бир кишига
турмушга чиқиб, уч қиз кўрди... Сенга айтмоқ-
чи бўлган гапим шу эди.
Мен аввалига ҳеч нарсани тушунмадим.
– Бу гапларнинг менга нима алоқаси бор?
– Али бепушт эди, – тушунтирди Раҳимхон.
– Қанақасига? Ҳасан-чи?
– Алидан зурриёт туғилмаган.
– Унда Ҳасаннинг отаси ким?
– Ўзинг ўйлаб кўр, ким бўлиши мумкин?
Назаримда, тубсиз жарликка қулаб кета-
ётгандек бўлдим. Кўз олдимда ҳамма нарса
чархпалак бўлиб айлана бошлади.
– Ҳасан билармиди? – титроқ лабларим менга
бўйсунмаётган эди.
Раҳимхон кўзларини юмиб, бош чайқади.
– Аблаҳлар, – ўрнимдан ирғиб турдим. –
Шунчалик ҳам пасткашлик бўладими? Ёлғончи
лўттибозлар!
– Илтимос қиламан, ўтир!
– Ахир сизлар буни мендан, ундан яшириб
келдинглар?
– Ўзинг ўйлаб кўр, ахир отангнинг бутун обрўси,
шаъни бир пул бўларди. Фисқ-фасод кўпаярди.
Бизнинг одамларнинг феъли ўзингга маълум-ку!
Раҳимхон менга қараб қўл чўзганида жаҳл
билан қўл силтаб, ўзимни эшикка урдим.
– Ўттиз саккиз ёшга кирган одам бутун ҳаёти
ёлғондан, сохталикдан иборатлигини билса қай
аҳволга тушади, Раҳим оға? Энди менга тасал-
ли бермоқчи бўласизми? Сизга айтадиган гапим
йўқ.
Эшикни зарб билан ёпдим.
Қуёш ботиб борар, уфқ алвон тусга кираёт-
ганди. Раҳимхон яшаётган уй ортда қолиб кет-
ганди. Кўчаларда одам қайнар, машиналар,
рикшалар бир-бирини қувиб ўтмоққа ошиқар-
ди. Мен эса, ўзимга номаълум бўлган тарафга
сарсари кетиб борардим.
Назаримда, узоқ уйқудан сўнг мутлақо бошқа
хонада уйғонгандек эдим. Бошқа уй, бошқа ме-
беллар, бошқа жиҳозлар... Мен йиллар давоми-
да уйғониб кўрадиган одатий манзаралардан
олис чекинган эдим.
Кўзим қаерда эди? Ахир далиллар етарли эди-
ку! Бобо Ҳасанни пластик операция қилиш учун
доктор Кумарни таклиф этиши, янги хизматкор
олиш ҳақида айтганимда отамнинг ғазаб оти-
га миниши, Али кетмоқчи бўлганида, отамнинг
кўзларидан томган ёшлар...
Официант стол устига бир финжон сутли чой
келтириб қўйганида маҳаллий емакхоналар-
дан бирида ўтирганимни англадим. Анчадан
бери ичмаганим – сутли чойдан ҳўпларканман,
Америкадаги ҳаётим, Сурайё, генерал, Жамила
хола, энди ёза бошлаган янги романим бир-
ма-бир кўз олдимдан ўтди. Олдимдан турли-ту-
ман одамлар ўтиб қайтар, қўшни столга тақал-
ган транзистордан рубоб садолари янграр, аммо
менинг хаёлимни ҳеч нарса тўзғита олмасди.
Яна ўтмиш хотиралари бош кўтарди. Бобо битирув кечаси менга нима деганди? «Қанийди
ҳозир Ҳасан ҳам ёнингда бўлганида!»
Отам қанақасига шу пайтгача мени ҳам,
Ҳасанни ҳам алдаб келди экан? Ахир отам ўзи
ҳар доим «фақат биргина гуноҳ бор – ўғирлик!
Ҳамма жиноятнинг замирида ўғирлик ётади.
Ёлғончи ўз дўстининг ишончини ўғирлайди»
демаганмиди? Демак, Бобо ҳам ўғри экан. У
менинг укамни, Ҳасаннинг отасини, Алининг
ор-номусини ўғирлади!
Отам Алининг кўзларига қандай боқди экан?
Али ўз шаъни, қадр-қиммати топталаётгани,
аёли ўз хожасининг тўшагини гуллатаётганини
била туриб, бу хонадонда қандай яшади экан?
Мен-чи? Шу пайтга қадар отамнинг сиймосида
энг мукаммал, энг комил инсонни кўрардим-ку!
Олма олманинг тагига тушади, деб бежиз ай-
тишмас экан. Мен ҳар гал ўзимни отам билан
қиёслар эканман, ундаги фазилатларни ўзимда
топа олмасдим. Энди ўйлаб кўрсам, иккимиз
ҳам бир хил эканмиз. Биз иккимиз ҳам ўзимиз-
га ўла-ўлгунча содиқ бўлган одамларни сотдик.
Уларга хиёнат қилдик. Мана, ҳаммаси учун ҳи-
соб-китоб қиладиган пайт келди. Мен ўзимнинг
ва отамнинг гуноҳларини ювишим лозим. Рост,
мен Алини миналаштирилган далага бошлаб
бормадим, мен Ҳасаннинг чаккасига милтиқ
тираб, отиб ташламадим. Аммо, мен ота-болани
уйимиздан қувмаганимда, эҳтимол отам улар-
ни ҳам биз билан Америкага олиб кетармиди?
Ҳасан ҳам ҳозир ҳамма эркин, тўқ, фаровон за-
минда, унинг ҳазорий қавмига мансублиги айб-
ситилмайдиган, кўпчилик ҳазорийлар ким эка-
нини ҳам билмайдиган мамлакатда, ўз уйида,
ўз оиласи бағрида яшаётган бўлармиди?
Раҳимхон мени бу ерга чақирмаганида эди!
Мен ҳозир ҳаётимни остин-устин қилиб юбор-
ган аччиқ ҳақиқат қаршисида мушкул аҳволда
қолмаган бўлардим.
«Нима учун сени танлаганимнинг боисини
биласан» дедими? Эркак бўлгач гуноҳингни юв,
деганими бу? Бунинг учун Кобулга боришим,
Суҳробни қидириб топишим ва бу ёққа олиб ке-
лишим керак.
Рикша ёллаб, Раҳимхоннинг уйига қайтар-
канман, бояги фотосуратни чиқариб, томоша
қилишга тушдим. Ҳасан менга ҳар доимгидек
меҳр ва садоқат ила боқиб турарди. Ҳеч ким
мени Ҳасанчалик яхши кўрмаган. Унинг ўғли
ҳозир Кобулда, менинг йўлимга кўз тикяпти.
Раҳимхон жойнамоз устида дуога қўл очиб
ўтирарди. У намозни тугатгач, салом бердим ва
Кобулга боришга тайёрлигимни айтдим.
– Яратган эгам сени ҳамиша паноҳида асра-
син, – деди кекса дўстим кўзига ёш олиб.
Йўл азоби – гўр азоби. Хайбар довонига етиб
келгунча бўларим бўлди. Мазам қочаётганини
сезган ҳайдовчи йигит – Фарид менга совуққи-
на нигоҳ ташлаб қўйди. Унинг нигоҳларида
душманга қарагандек рутубат сезиларди. Биз
Жамруддан йўлга чиққан бўлсак, у ҳали мен би-
лан тузук гаплашгани ҳам йўқ.
Бу илонизи йўллар, яланг қоялар менга та-
ниш. Бу йўллардан отам билан кўп ўтганмиз.
– Лимон шимасанми? – сўради Фарид. –
Кўнглинг айниётган бўлса, ёрдам беради.
– Керакмас, – дедим афтим буришиб. Ўзи
жиғилдоним қайнаб турибди-ю, мен яна ал-
лақандай нордон лимон шимармишман.
– Бу сенга Американинг химикати эмас, халқ
табобати. Онам менга айтганди. Узоқ йўлга
чиққанда лимон шимиш керак деб.
– Бер-чи.
У машина ғаладонини очиб яримта лимон
чиқарди. Бир бўлагини оғзимга солгандим, ярим
дақиқа ўтмай, ўзимни тетик сеза бошладим.
Фарид қорасоч, қоракўз, тор яғринли, бўйни
узун тожик йигит эди. У ҳам худди мендек ки-
йиниб олганди: эгнида пахталик нимча, боши-
да устма-уст қўйилган патир нонни эслатувчи
қалпоқ.
Мени Фаридга Раҳимхоннинг ўзи рўпара қил-
ди. Унинг иккита хотини, бешта боласи бор
экан. Яна иккита кичкина қизчаси Жалолободда
минага тушиб ҳалок бўлишган, ўзининг ҳам
бир қўлининг тўртта бармоғи учиб кетган экан.
Шундан сўнг оиласи билан Пешоварга кўчиб ке-
либди. Ёши ўттизга бормаган бўлса ҳам қирқ-
дан ошганга ўхшаб кўринаркан.
Пешоварда Раҳимхон менга ҳамма ишларим-
нинг режасини тузиб, пишитиб берганди. Аввал
доллар майдаладик. Кейин афғонларга хос ки-
йим-кечак харид қилдик. Ҳасан ва Суҳробнинг
расмларини кўпайтириб олдим. Кейин энг асо-
сийси, Пешовар бозорида ясама соқол ясаш би-
лан шуғулланадиган одамдан ўзимга мос соқол
ясатиб олдим. Бу одам бир пайтлар европалик
журналистларга ҳам шундай соқоллар тайёрлаб
берган экан. Чунки, айни дамда Афғонистонда
соқолсиз юриш ўлим билан баравар.
Мен Афғонистон ҳақида Сурайёга бир оғиз
ҳам гапирганим йўқ. Акс ҳолда у биринчи рейс
билан бу ерга учиб келган бўларди.
Мана, ниҳоят мен ўз Ватанимда, қашшоқлик,
бахтсизлик ила тўлиб-тошган она юртимдаман.
Паст-баланд тепалик орасида худди болалар-
нинг кубикчаларидек бетартиб сочилган кулба-
лар. Аҳён-аҳёнда увададан ясалган латта копток
тепиб футбол ўйнаётган болалар кўзга ташлана-
ди. Шўравийлардан қолган эски танклар пана-
сида ўтирган чоллар вайронадаги қарғаларни
ёдга солади. Бошдан-оёқ ўраниб олган оёқяланг
аёл елкасида кўза билан сув олиб кетяпти.
– Қизиқ, худди ўз юртимга сайёҳга ўхшаб
келяпман.
– Ҳали сен бу ерни ўз юртинг деб биласанми?
– истеҳзоли илжайди Фарид.
– Менинг болалигим шу юртда ўтган.
– Бир гап айтсам хафа бўлмайсанми? – у жа-
вобимни кутмади. – Менимча, сен ҳашамат-
ли ҳовлида турардинг. Обрўли хонадоннинг
фарзанди эдинг. Икки ё уч қаватли қасрингиз
бор эди. Отанг чет эл машинасида юрарди.
Уйларингда ҳазорий хизматкорлар хизмат қи-
лишарди. Уйингизда казо-казолар меҳмон бў-
либ туришарди. Зиёфатлар тез-тез бўлиб турар-
ди. Тўғри гапирдимми?
– Сен... қаердан биласан?
– Ахир ўзинг айтдинг-ку, мен бу юртда сай-
ёҳга ўхшайман, деб. Манави эгнингдаги ки-
йимларни ҳам умрингда биринчи марта кийиб
турибсан. Билиб қўй, ҳамиша бу юртда сайёҳ
бўлиб яшагансан. Қасам ичаман. – Фарид ува-
дага бурканган чоллар, болалар, хароба уйлар-
ни кўрсатди. – Мана мен билган Афғонистон.
Сен бундай манзаралардан, бундай одамлардан
йироқ яшагансан. – Фарид чириган тишларини
кўрсатиб илжайди.
Индамадим. Раҳимхон айтган эди: сени ўз
юртингда қучоқ очиб қарши олишмайди, шунга
тайёр тур деб. Мана, бошланяпти.
– Нима учун келаётганингни ҳам биламан.
Отангдан қолган ҳовлини сотиб, пулини белинг-
га боғлаб, Америкага, онангнинг ёнига қайт-
моқчисан.
– Онамни тинч қўй, – овозим титраб кетди. –
У мени дунёга келтирган онда омонатини Ҳаққа
топширган.
Фарид индамай сигарет бурқситди.
Кечга яқин Жалолободга кириб келдик. Биз
кечаси шу ерда, Фариднинг акасиникида тунаб
қолишга қарор қилгандик. Майин шабада яқин
атрофдаги шакарқамиш далаларидан ширин бир
исни олиб келиб димоққа урарди. Яланғоч терак-
лар ва нураган лойсувоқ деворлар оралаб, биз
пахса уйлардан бирининг эшиги олдига келиб
тўхтадик. Уйни оппоқ либосдаги аёл киши очди,
Фаридга таъзим ила салом бераркан, менга ётси-
раб қараб қўйди. Фарид билан изма-из уйга кир-
дик. Бизни кенг елкали, қалин соқоли ўзига яра-
шиб турган ўрта ёшли киши қаршилади. Фарид у
билан қучоқлашиб кўришгач, бизни таништирди.
– Бу менинг акам – Воҳид! Бу эса, Амир оға,
Америкадан.
– Қалайсиз, меҳмон, – у елкамни дўстона қоқ-
ди. – Қийналмасдан етиб келдингларми?
Биз торгина хонадан жой олдик. Шифтда
хира чироқ нур сочар, тўрда, учта болакай чор-
дана қуриб ўтиришарди.
– Қани, онаси, сен чойга қара. Овқатга ҳам
уннаворинглар. Меҳмонлар узоқ йўлдан ке-
лишяпти.
Нариги хонадан аёлларнинг овози эшитилди.
– Хўш, меҳмон Америкада нима иш қиласиз?
– Ёзувчиман, – беихтиёр оғзимдан чиқиб кет-
ди. Ака-ука сирли кўз уриштириб олишди.
– Афғонистон ҳақида ҳам ёзганмисиз?
Мен қизариб кетдим. Тўғриси, бир пайтлар
ёзганман, лекин...
– Қачонлардир ёзганман, – дея минғирладим.
– Балки, яна ёзарсиз? Толиблар халқимиз-
нинг, Ватанимизнинг бошига қандай кунларни
солганини оламга шоён қиларсиз?
Шу онда бояги аёл чойнак ва пиёла кўтариб
кирди. Лаби учган пиёлада қайноқ, ифорли чой
ичарканман, таним яйрагандек бўлди.
– Биродар, бу ерларга келишга сизни яна
нима мажбур қилди?
– Ака, наҳотки, билмасангиз, буларнинг мақ-
сади бир. Келишади. Отасидан қолган ҳовли ё
боғни пуллашади-да, яна ўзлари жойлашиб олган
Канадагами, Мексикагами равона бўлишади. Шу
кетганларича қоралари ҳам кўринмайди.
– Бас, – Воҳиднинг овозидан уйнинг девор-
лари зирқираб кетди. – Меҳмонга ҳам шунақа
дейдими, аҳмоқ? – кейин менга юзланди. –
Айбга буюрмайсиз, қўрслик укамизга қўндоқда
теккан касаллик.
– Ўзим айбдорман, – жилмайишга ҳаракат
қилдим мен. – Унга келишимнинг сабабини айт-
магандим. Мен бу ерга отамдан қолган ҳовлини
сотиш учун эмас, бир болани излаб келганман.
Чўнтагимдан кўпайтирилган суратлардан би-
рини чиқариб, унга узатдим.
– Ҳазорий болага ўхшайди-ку, – кўзларини
қисиб суратга қаради Воҳид.
– Ҳа, суратдаги йигит, боланинг отаси менинг
қалин дўстим эди. Уни ўлдиришган.
– Шу... сизнинг дўстингизмиди? – ажабланди
Воҳид.
Бари бир тан олишга мажбур эдим.
– Бу йигит менинг ота бир, она бўлак укам
бўлади. Жиянимни қидириб топиб, Пешоварга
олиб кетаман. У ерда ишончли одамларим бор.
Воҳид суратни қайтариб бераркан, елкамни
яна бир карра қоқиб қўйди.
– Яшанг биродар, асл афғон мана шундай
бўлади. Сиздек мард инсон уйимда меҳмон эка-
нидан фахрланаман.
Ичимда нимадир сиқилгандек бўлди.
Кўп ўтмай, бояги аёл биттадан шаппати
нон, бир косадан сабзавот шўрва олиб кирди.
Димоғимга афғонча шўрванинг ёқимли ҳиди
оҳиста кириб ўрнашди.
– Айбга буюрмайсиз, овқатга гўшт сололма-
дик. Ҳозир гўштимизни фақат толиблар ейиш-
япти.
Унинг сўз ўйини менга хуш ёқди. Кулишиб
олдик.
– Бай-бай-бай, мазасини қаранг, – дедим овқат-
дан бир қошиқ ичарканман.. – Ўзларинг-чи?
– Сиз келмасингиздан аввал биз овқатла-
ниб бўлувдик, – деди Воҳид. Биз Фарид икки-
миз иштаҳа билан овқатни тушира бошладик.
Сочлари қиртишлаб олинган болакайлар нега-
дир қўлимдан кўз узишмасди. Кичкинаси катта-
сининг қулоғига нимадир деб шипшиди. Акаси
бош ирғаб қўйди. Назаримда улар қўлимдаги
кварц соатга қизиқиб қолишганди. Овқатни
еб, хонадон бекаси келтирган обдаста ва дастшуйда қўл чайганимиздан сўнг, соатимни ечиб,
болаларнинг кичкинасига узатдим. Аввалига
Воҳид менинг ҳадямни қабул қилишга қарши
турди. Кейин индамай қўя қолди.
Болалар таъзим билан ташаккур айтишди,
соатга бир оз қизиқсиниб кўздан кечиришгач,
полнинг устига ташлаб кетишди.
– Нега менга аввалроқ айтмадинг, – сўради
Фарид хонадон соҳибаси уй тўрида ҳозирлаган
жойда шифтга термилиб ётган пайтимизда.
– Ўзинг сўрамадинг-ку, – дедим бедор кўзла-
римни шифтдан узмай. Фарид мен тарафга ўги-
рилди:
– Жиянингни топишга ўзим ёрдам бераман,
бўптими?
– Раҳмат, биродар!
Кейин яна хонада жимлик чўкди. Йўл даво-
мидаги толиқиш ўз ишини қилди. Мудрай бош-
ладим.
...Унинг кўзлари боғланган, қўллари орқага
қайрилган, тиз чўктирилган. «Амир, мен сен учун
ҳамма нарсага тайёрман», пичирлайди унинг тир-
тиқ лаблари. Мутелик билан, саждага бош қўй-
моқчидек гавдасини олдинга эгади. Унинг чакка-
сига автомат тиралади. Тепки босилади. Атрофни
ваҳимали чинқириқ тутади. Бошида қора салла
ўраган, соқолли қотилнинг кўзларига тикиламан
ва... даҳшатдан тош қотаман. Мен қотилнинг
қиёфасида... ўзимни кўраман.
Сапчиб уйғондим. Яхшиям бақирмабман. Акс
ҳолда мезбонларни ҳам безовта қилган бўлар-
дим. Ўрнимдан сирғалиб, ташқари чиқдим.
Тиниқ осмонда юлдузлар чақнайди. Қўл узат-
санг етгудек. Баргларини тўка бошлаган дарахтлар баркашдек тўлин ойнинг кумуш ёғду-
сига чўмилади. Олисдан чирилдоқлар бетиним
чириллайди, аҳён-аҳён итлар ҳуради, дарахт
шохларида тунги саболар эркаланади. О, афғон
тунлари! Мен илк бор ўз Ватанимга қайтганим-
ни ҳис этиб турибман. Бутун вужудимда ажиб
фароғат ҳис этиб, кўзларимни юмганча, пахса
деворга суяндим.
Ичкаридан, девор тирқишидан келаётган
овозлардан сергакландим. Овоз эгаларидан
бири аниқ, уй эгаси Воҳид эди:
– Бўлди қиласанми-йўқми, онаси, эзвор-
динг-ку!
– Ахир болалар оч...
– Биз оч бўлсак ҳам, ор-номусимизни еб қўй-
ганимиз йўқ. Ахир у меҳмон-ку! Нима қилиши-
миз керак эди?
– Эртага уйимизда урвоқ ҳам қолмади.
Болаларга нима едираман энди?..
Оёқ учида юриб, уйга кирдим ва кўрпага ўра-
либ олдим. Кеча болалар нимага қўлимга бунча-
лик тикилишганини энди тушундим. Оч одам-
нинг соат билан нима иши бор, бандаи нодон?
Биз эрталаб йўлга отландик. Машинага ўти-
раётиб, Воҳидга меҳмондорчилик учун қуюқ
ташаккур билдирдим. Уч ака-ука девор тагида
қатор тизилиб турар, энг кичигининг қўлида
кечаги соат ялтирарди. Машина қўзғалди. Ота-
болалар машина ғилдираклари тагидан кўта-
рилган чанг ортида қолиб кетди.
Ҳа, айтганча, эрталаб ўрнимдан тураётиб, тў-
шак остига ўн дона юз долларлик банкнотни жой-
лаб қўйдим. Худди, 26 йил илгари Ҳасаннинг кўр-
паси қатига бир даста пулни яширганим каби...