Yoqimli uchrashuv (Hikoya)
Малика минг уринмасин кўзига уйқу келмади, уйқуси келмагани турган гап, ахир унинг эртага бахт тўйи.Малика тўйини эмас, аксинча ўтган кунларини ўйлар эди.Эҳ, қани эди ҳозир онаси ёнида бўлганида, унинг бахтли кунларини кўрганида!
Маликанинг онаси Наргиза анча йиллар олдин вафот этганди.Отасини-ку, эслагиси келмайди.Ўша мудҳиш кеча ёдига тушса, қўрққанидан аъзойи- бадани титрайди.Отаси рашк туфайли онасини дўппослар, уни бу йўлдан ҳеч ким қайтара олмас эди.Кунлардан бир кун Наргиза онасининг туғилган кунига кетиб, алламаҳалгача қолиб кетди.Ярим тунда уйига маст ҳолда қайтган Аброрнинг хотини уйда йўқлигига жаҳли чиқди.Ич-ичидан уни бир савол қийнарди, «ҳозир қайси ўйнаши билан экан»? Шу топда унинг кўзлари қонга тўлди, Наргизанинг келишини сабрсизлик билан кутарди.Наргиза ярим тунда онасиникидан қайтгач, Маликани ухлатиб, хонасига кириши билан юзига келиб тушган тарсакидан эсанкираб қолди.Аброр Наргизани шафқатсизларча уради.Қўшни хонада ётган Малика ҳеч нарсадан бехабар, ёлғиз ётишга қўрқиб, онаси ётган хонага киради-да, даҳшатдан қотиб қолади.Қотилликнинг ягона гувоҳи беш яшар қизалоқ Малика эди.У терговга гувоҳлик бериш учун чақирилганида, ўша кунги қўрқув исканжасиданми ёки бирор сўз айтса отаси уни ҳам ўлдириб юборадигандек туйилгани учунми, Малика ҳеч бир сўз айта олмади.Фақатгина пиқиллаб йиғлашдан нарига ўтмади.Ҳаммадан ҳам унга қийин бўлди.Энди онасини ҳеч қачон кўра олмайди, ҳеч ким уни Маликам деб эркаламайди, тунлари бир-биридан қизиқ эртаклар айтмайди.Қизалоқ мурғаккина қалби билан шуларни ҳис қилар, онасини тобора соғиниб борар эди.Маликани бувиси ўз қарамоғига олди.Сабаби у онаси ўлган маконга боргиси келмас, отаси ҳақида эшитишни истамасди.Йиллар ўтиб, Малика мактабга борди.У тиришқоқлиги ва интилувчанлиги билан ҳаммадан ажралиб турар эди.Меҳнаткашлиги, ишдан қочмаслиги эса бировларга қўл келганди.Келинойиси туни-кун телевизор кўришдан нарига ўтмас, эри ишдан қайтгач ўзини иш қилаётганга соларди.Маликани ҳар якшанба куни холаси чақиртирар, бир ҳафталик кирларни, икки кунлик идиш-товоқларни ювдирар, тўзғиб ётган уйларини тозалатар эди.Маликанинг кўзи кулиб, кўнгли йиғларди.Янгасини-ку тушунса бўларди, ёшлигидан эрка ўсган.Аммо холаси-чи? Уни ҳеч ҳам тушунмайди.Ахир қизи Фарзона Маликадан атиги бир ёш кичкина, холос.Агар хоҳласа қўлидан ҳамма иш келади.Балки онаси тирик бўлганида бундай бўлмасмиди? Шундай пайтларда отасидан нафратланиб кетар эди.Шундай кунларнинг бирида мактабдан қайтгач, ҳовлида аммасини кўрди-ю ҳайрон қолди.Аммаси Малика билан йиғлаб кўришди.Қизим, бу ерга бир нарсани илтимос қилиб келдим.Дадангнинг аҳволи оғир, тинмай сени сўраяпти.Охирги маротаба қизимни кўрсам дейди.Илтимос, дадангнинг ёнига бор, сўнгги сўзини бажар.Чиндан-да Аброрнинг аҳволи оғир эди.Шифокорлар унга ҳеч қандай ташхис қўя олишмади. Уни номаълум касаллик тақиб қилар, буни касаллик деб ҳам бўлмасди.Бу шундай туйғуки, унинг исканжасидан ҳеч ким қочиб қутила олмайди, дори билан даволаб бўлмайди, кўзга кўринмайди, қулоққа эшитилмайди.Бу «виждон» азоби эди.Ҳа, уни виждон азоби қийнар, ноҳақ ўлим топган Наргизанинг безовта руҳи таъқиб қилар эди. Бир қарашда ваҳший иблисга булар ҳам камдек.У ҳеч нарсадан қўрқмас эди.Аммо ҳозир қўрқадигани Наргизасидан қолган ягона ёдгорлик Маликани кўрмасдан ўлиб кетиш эди.Эсли-ҳушли қиз бўлгани учун отасининг аҳволини Малика яхши тушунди.Кечга яқин келинойиси билан болалик уйига йўл олди.Бироқ минг уринса ҳам дадажон дея ўзини унинг бағрига ота олмади.Қўрқди, нафратланди. Орадан бир кун ўтиб, Аброр бандаликни бажо келтирди.Йиллар ўтиб, Малика талаба бўлди.Ўша кунларни бироз бўлса-да, унутгандек бўлди.Унга айниқса, курсдош йигит Сардор жуда ҳам ёқар, уни зимдан кузатар эди.Бироқ йигит Маликага сира ҳам эътибор бермас, олифта қизлар атрофида гирди-капалак бўлар эди.Бу эса қизнинг юрагига ботар, эзар эди.У уч йилни шу азоблар билан ўтказди.Шу орада Маликага совчилар кела бошлади.Охирги келган совчилар «таг-тугли оила экан» дея, тоғаси розилик берди.Маликанинг бор дарди ичида қолди.
Йоктирган йигитим бор, у ҳам мени ёқтиришини кутиб юрибман, фақат шунга тегаман» дея айта олмайди. Қандай айтсин, умри бино бўлиб ўз ҳиссиётларини ошкор этмаган қиз, энди айтадими! Кўз ёшларини, дардларини осмондаги ойга тўкиб сола олади, холос.
Эртасига талабалар орасидан Сардорни излаб топа олмади. «Яна бир бора кўрсам эди» дея роса қидирди, афсус, бугун ўқишга келмабди. Тушдан сўнг келинойиси билан учрашув белгиланган жойга борди.
— Ана, куёвтўра биздан олдин келибди-ку! — Малика янгаси кўрсатган йигитни кўриб, ҳайрон қолди.
— Келинойи, балки адашаётгандирсиз!?
— Ҳечам-да! Ана, совчиликка ёнидаги аммаси келган эди. Бора қолинг энди, куёв кутиб қолмасин. — Келинойиси шундай дея кулди.
Маликанинг икки юзи қизариб, йигит узатган гулни олди. У ўйларди: «ҳозирги бўлаётган воқеалар тушимми ёки ўнгимми?» У шундай дея ўзини чимчилаб кўрди. Бу туш эмас, чиндан-да, бўлажак куёв бўлмиш Сардор эди.
— Бу менинг сизга кутилмаган совғам бўлишини истагандим. Сизни ўқишга кирган биринчи йилимдаёқ ёқтириб қолгандим.
— Буни айтиш учун шунча узоқ кутдингизми?
— Рад этишингиздан чўчигандим. Кейин сизни роса кузатдим.
— Аввалроқ айтганингизда бунча узоқ вақт қийналмаган бўлардингиз...
— Малика, сизни севаман.
— Мен ҳам...
Иккаласи мамнун ҳолда бир-бирларига термулиб қарашди...
Тамом.
🕊•..┈┈•❈••✾••❈•┈┈..•🕊
Do'stlaringizga xam ulashung...