Ёввойи келин.. 8-қисм.....
Ёввойи келин.. 8-қисм.....
тортқилаб, қоялар сари чиқиб кетишга интилаверарди. Қўтоснинг бу қилиғи йигитларнинг асабини қўзғатар, айниқса, орқада келаётган Андрей юришига ҳалақит бераётган бу ҳайвоннинг ашюд-аждоди шаънига жа\л билан “ҳамду санолар” айтиб бормокда эди. Мана тўсатдан қўтос яна шохини силтаб солди ва йўлдан чиқиб кетмоқчи бўлди. Сарварнинг оти тўхтаб қолди, Андрейнинг эса жа\ли жунбушга келди.— Я сейчас с тебя шкуру сдеру, сволочь! - дея бақирди у ва орқасидан тепиб юбормоқчи бўлди ва бу иши қимматга тушишини ўйлаб аранг ўзини босди.— Смотри, я тебе потом покажу!... — дея олди алам билан.Лекин ким кимга қачон нимани кўрсатиши хали олдинда эди. Улар қоронғулик тушгани маҳали ниҳоят бир жилғага дуч келишди. Кун бўйи юрилган оғир йўл, вак^ни қизғониб, деярли тўхтамай келаётганликлари шаҳарлик йигитларга ўз кучини кўрсата бошлаган эди. Улар сувдан тўйиб ичишиб, юз-қўлларини ювиб олишди.— Давай, здесь немного отдохнём, — деди Сарвар бехол.— А она? - деб сўради Андрей хане и раб турган қўтос устида ширин ухлаётган Сабоҳатни кўрсатиб.— Пусть поспит.— Нам надо ехать - деди Андрей узоқда виқор билан кўкка бўй чўзган чўққини кўрсатиб.— Тогда пусть животные водок напьются, сделаем передышку.Шундай қарорга келган йигитлар карвонни сув бўйига олиб келишди. Отни хуркитиб юбормаслик учун Сарвар қўтоснинг арқонини эгардан бўшатиб қўлига ушлаб олди ва ҳайвоини оҳиста силаб қўйди. Шишагатиниқтоғсувидан олиб, сўрғични яна тикдида, қизнинг лабига олиб борди. У уйқусираб озроқ ичиб олди ва яна уйқуга кетди. Андрей эса отнинг арқонини бир тошга боғлаб қўйди. Эшаклар отнинг эгарига маҳкамланган эди. Ҳаммалари “тортинмай” сувдан тўйиб ичишди. Кўнгиллари хотиржам бўлган йигитлар эса рюкзакларини бошига қўйиб, кўп ўтмай пинакка кетишди. Қанча ётишди, номаълум эди.... Кутилмаганда тасодиф юз берди. Чарчоқ туфайли қатгиқ ухлаб қолган Сарварнинг қўлидан жилға бўйида ўтлай бошлаган қўгоснинг арқони оҳиста сирғалиб чикди. Макони баланд чўққилар бўлган, тоғу-тошларда эркин юра олиш бўйича “мутахассис” ҳисобланган қўтосни улкан беғубор чўққи ўзига чорлаётгандай эди. У ерда уни қариндош-уруғлари кутишаётган бўлса ажабмас... Ўз тўда- сидан ажралиб, чўққи сари йўл солган бу жониворнинг хатти-ҳаракати албатта қоялар султони бўлмиш силовсин- лардан бирининг эътиборини тортмай қолмади. Унинг қулок^ари диккайди. “У нимани орқалаб олган экан, қизиқ, милтикди овчи эмасмикин, ишқилиб. Текшириб кўриш керак”, дегандек ой нурида кўзлари ловуллади. Қўтос албатта бу хавфни англамай қолмади ва ўзини арчазорлар ичига урди. “Мени топиб бўпсан, аҳмоқ. Орқамда анави жонон бўлмаганидаку, онангни кўрсатардим.” — дегандек пишқириб қўйдида, чаққонлик билан тошлардан- тошларга сакраб, арчалар орасида ғойиб бўлди. Унинг ортидан бир оз юрган силовсин “Яхшиси, эшаклардан бирини ағдариб қўя қолсамчи, тинчроқ”, дегандек карвон томон қараб лабла-рини ялаб қўйди. Йўргакланган келиннинг тушига эса, тоғу-тошлар кира бошлади. Эмишки, осмонўпар чўққида Мансур уни ўзига чорлар, қиз эса бир юнгли ҳайвонни миниб олиб йигит томон кетиб бораётганмиш, лекин ҳеч ета олмаётганмиш...... Сарвар ҳам шу пайтда туш кўрмокда эди. Келинлик либосини кийиб олган Сабоҳат гул-чаманзорлараро Жаннатғор томон чопиб бормоқда эмиш. Сарвар эса куёвлик зар либосида ясатиғлиқ отни ушлаб, ғордан чиқиб кела бошлабди. Шу пайт от қаттиқ пишқирибди. Сарвар уни силтаб қўйибди. Ичкаридан ковбойча кийинган Андрей чиқиб келибди. Унинг оти ҳам кишнаб қочиб кетибди. Ковбой револьверини олиб осмонга қараб ўқ узибди. Шу маҳал Сабоҳатни бир бургут самога кўтариб парвоз қилибди.Эшаклар пишқириб безовталана бошла-шибди. Қутос эса жойида кўринмасмиш...- Сарвар, вставай! — дея қичқирди Андрей бир маҳал.Боғлиқ от безовта бўлиб сувни сачратиб юборган-дагина Сарвар ўзига келди. Тоғларга оқшом чўкаётган эди.- Сволочь, убежал, - деди Андрей милтиқ билан ниманидир излаб.- Кто убежал?- Какой-то хищник, как дикая кошка.- А где она?- Кошка чтоль?- Нет, Сабохатка.- А почему у меня спрашиваешь?- ...?!— Ты же её держал... — деди Андрей хавотир олиб тез айланиб оларкан, — Не может быть! Где этот бизон?Икки йигит до вд и раб
ой ёруғи хира нур сочиб турган тоғу-тошларни гир айлана бошлади.— Сабохатка!! — дея қичқирди Андрей.— Сабо!!! — дея қўрққанидан бор овозда бақирди Сарвар ҳам.— Тихо. Успокойся. Так мы её не найдём.— Қаердасан, Сабо?!.. — дея чўккалаб қолди Сарвар нима қиларини билмай, йиғламсираб.— Держись. Тихо. А то разбудишь её. Они далеко не должны уйти... Возьмем винтовку и фонарь. Разделимся и будем искать.Улар қалтираб турган эшак карвони олди га чопиб боришди ва энг керакли нарсаларни олишиб шу ерга яна икки соатдан кейин қайтиб келишга келишиб олишди.— Если что, дай знать криком или выстрелом, хорошо? - деди Андрей қизнинг бир нима бўлиб қолишидан дир-дир титраётган Сарварга.— Хорошо, — деди Сарвар аранг.Улар икки тарафга қараб кетишди. Қоронғуликда қаққайиб турган тошлар ҳам, арчаю бошқа дарахтлар ҳам деярли бир хил қўтосларга ўхшаб кўринар, ҳар бир о воз,ҳар бир шитиллашлар жуда муҳим эди. Лекин йигитлар бу ҳаракатларининг бефойда эканини, қидирувни фақат кун ёруғлигида қилиш кераклигини тушуниб етгандилар. Ноумид шайтон, деганларидай келин орқалаган қутоснинг «лоп» этиб олдиларидан чиқиб қолишини ёшлар шу маҳалда жуда-жуда хохламокда эдилар.Бир вақт узоқдан “Сарвар!” деган қичқириқ овоз келди ва у тогларда акс-садо берди. “Что?!” — дея жавоб қайтарди Сарвар ҳам. “Мы так их не найдём. Давай будем кричать и своим криком разбудем девушку проснувшись она будет кричать от испуга! Ясно?!...” “Хорошо!” — дея қичқирди Сарвар дўстининг таклифини тушуниб ва ҳар иккиси энди қизнинг исмини айтиб тинмай қичқира бошлашди. Фақат тон г ёруги туша бошлаган маҳалдагина уларнинг овози ўчгандай бўлди. Тўғрироғи, турли қушларнинг овози босиб кетди. Лекин бу ҳали ҳолва эди. Гўё кимнингдир қаҳри келар ва уларни жазолай бошлагандай туюларди. Биринчи бўлиб Андрей тўхтаган жойларига етиб келганида, карвоннинг жойида йўқлигини пайқади. Фақат икки отгина бир-бирларига суялишиб, оёқларини депсиниб туришарди.— Лаънати! — дея қичқирди Андрей ўз тилида ва осмонга қарата ўқ узди. У ёқ-бу ёққа чопиб келди, эшаклар кўринмасди. “Улар узоққа кетишмайди. Бир-бирига боғ- ланган эди. Бири бошласа бошқаси кетаверганда, ҳайвон- лар! Эҳтимол, тунги мушукдан чўчишгандир. Муҳими, ҳозир қиз. Ишқилиб, Сарвар уни топган бўлсинда...”, деган ўйлар билан сербулут осмон оқариб тонг отаётганини ҳис қилди.Кўп ўтмай Сарварнинг “Андрей!” - дея хириллаб қичқиргани эшитилди. У туни билан бақиравериб, овозини йўқотгани сезилиб гурарди. “Я здесь!” — дея қичқирди Андрей. Милтиқни хасса қилиб олган Сарвар пайдо бўлди. У ниҳоятда толиққан эди. У келибоқ юз-қўлини ювиб сувдан ичиб оддида, эшакларнинг жойида эмаслигини пайқади.- Они где-то здесь. Далеко не уйдут, - деди Андрей савол берилмаса ҳам. - Теперь я пойду наверх. А ты чуть-чутьотдохни и поищи караван. Давай, договоримся так. Действуем с умом. Если я потеряюсь, стреляю один раз, ты дай мне ответ. Если что-то случится, стреляю два раза, значит, ты должен подойти, понял?— А если три раза?— Это значит, что кто-то из нас нашёл девченку.Андрей кетди. Сарвар эса бошини чангаллаб қолди.— Ты только слушай девичий крик, — дея қичқирди Андрей ортига қараб. - Она должна кричать от испуга.Сарвар “тушунарли” дегандек бир қўлини кўтариб қўйди.У бир оз дам олган бўлди-да, эшакларнинг изини ахтара бошлади. Кеча тунда ўзлари келган тарафни эслади. Лекин янги излар кўринмасди. Ниҳоят, унинг кўзи жилға ёқасидаги топталган майсаларга тушди. Излар жилға бўйлаб пастлик томон кетганди. Йигит ҳам жилға бўйлаб чопиб кетди. Тезроқ карвонни топиб, нарсаларни бирор жойга жойлаб қўймоқ ва Сабоҳатни қидиришда давом этмоқ керак эди. Узоқ пастлик тарафда сой сувининг шовқини эшитила бошлади.“Балки эшаклар сой бўйида қаёққа боришларини билмай туришгандир”, деган хаёлга борди Сарвар ва тезроқ уларга етиб олишга ошиқди. Йўлда турли буталар, чангаллар кўп учрай бошлади. У яхдек совуқ сувни деярли кечиб борарди. Ниҳоят, сой шовқини баралла эшитила бошлади. Лекин у жарликда оқар, жилға эса унга томон баландлиқдан шаршара бўлиб тушмоқца эди. Сарварнинг ҳам сойга тушиб кетишига бир баҳя қолди ва осилиб турган қайин щохини аранг ушлаб осилиб қолди. Бир қўли билан эса қирғ
оқдаги ажрик^ларга ёпишди. Шунинг учун милтиқни ташлаб юборишга
1
урри келди. Сой суви тошлардан-тошларга урилиб шундай тез оқардики, оқиб кетса эшак ту гул одамнинг ҳам соғ қолиши амримаҳол эди.Қирғоқкд аранг чиқиб олган Сарвар омон қолганига шукр қилиб, карвондан ҳам ум иди ни узди. Энди уларнинг ҳеч нарсаси қолмади. Хатто милтиғи ҳам оқиб кетди. Фақат иккита отлари бор. Рюкзакда оз-моз озуқа, қолаверса, тиллава пул бор. Нима бўлса ҳам энди келинчакни топиш ва тезроқ бу лаънати жойларни тарк этмоқ керак эди. Сарвар шундай ўйлар билан яна келган жойи томон кўтарилиб борарди. Шу маҳал юқоридан бирин-кетин икки марта отилган ўқ овози эшитилди. Демак, дўстига бир нима бўлган. “Эй худо!” - дея йиғламсираб қичқириб юборди умрида худони тили га олмаган йигит сув билан тўлган кроссовкасини шилпиллатиб чопиб бораркан. “Нима бўлган экан-а? Ишқилиб, тинчликмикин?... Ё Сабоҳатга бир нима бўлдимикин?... Унга бир нима бўлса, нима қиламан? Мен қандай яшайман?!” — дея тинмай ўзига-ўзи жавраб борар ва қилиб қўйган иши нақадар аянчли ва даҳшатли эканини энди англаб етмоқца эди.Тепалик томон чиқиб арчазорлар оралаб бораётган Андрей узокда бир дарахтга илашиб турган қизил матога кўзи тушди ва чопиб борди. Бу Сабоҳатнинг устига ёпилган одеял эди. Демак, улар шу тарафга чўққи сари йўл солишган, шу издан кетавериши керак. Андрей жон-жахди билан олга босаркан, яна бир матони \ам кўздан қочир- масликка интиларди. Бу Сабоҳатнинғ бошига қўйилган сариқ ёстиқ эди. Унинг йўлда тушиб қолиши эхтимоли ҳам турган ran эди.Сабоҳатнинг юзига турли бута, шохлар урилавергач, ўзига келаётган эди. У ниҳоят кўзларини очди. Очди-ю, лекин ҳеч нарсага тушунмади. Қандайдир тоглар, тошлар, арчазорлар кўзга ташланарди, туш деса тушга ўхшамас, бел-оёкдари боғлиқ, баъзан буталар юзи ва елкасини тирнаб ҳам ўтмокда эди. “Тавба, астахфируллоҳ, мен қаер-даман?” — дея ўз-ўзига савол бера бошлади қиз ва бошини кўтариб, қандайдир ҳайвоннинг шохларига кўзи тушди. “Шайтонни миниб олганманми, нима бало? Ё алаҳси-раяпманми? Демак, оғир касалман. Мансур акам қаний-кин? На\отки, ёш бўла туриб ўлиб кетаверсам. Йўғе, ахир мен бугун имтихон топширдим-ку!.. Нима қилай, қўрқа-вераймикин, бақиравераймикин?” дея у теварак-атрофга олазарак қаради-да, тўсатдан қичқириб юборди. Ундан чўчиб кетган кўгос чопиб кетди ва ўзини буталар орасига урди. Эгилиб турган дарахтлардан бири қизнинг қоқ пешонасига урилди. Қўтос бир оз тўхтаб қолдида, йўна-лишини хиёл ўзгартириб яна йўлида давом этди. Ўшанда Сабоҳатнинг кўз ўнгида бир олов чақнади ва хушидан кетиб, дами ўчди.Яна шу зайл қанча ётди, билмади. Пешрнасидан ёизиб оққан қон ёстиқни қўл қилди. Лекин ran ^Хўлликда эмас, ҳамма ran исда эди, чунки бу ис дайдиб юрган баъзи вахший хайвонларни ўзига жалб қилиши мумкин эди. Ҳадемай «юкли» қўтос икки бўрининг таъқибига қолди. У тезроқ чўққига, ўз тўдасига етиб олишга ошиқа бошлади.Қизнинг ягона чинқириғини эҳтимол Андрей ҳис қилганди, ўшанда. Ҳар холда у қўтос кетган йўналишни тўғри танлай билди. Сариқёстиқ излаётган йигитнинг кўзи тўсатдан эгилган дарахт тепасида илиниб қолган Сабоҳат- нинг ҳаво ранг рўмолига тушди. У қон излари қотиб қолган рўмолни қўлига оларкан, фарёд уриб юборди.— Прости, меня, Сабохатка!... Лучше.бы тебя убили. Если я тебя не найду, я себе этого не прощк*?— дея бўкириб йиғлаб юборди ва ҳайқириб чопа кетди. Бу пайтда қўтос очиқ тепаликда шошиб борар, изидан тушган икки бўри хавфи борлиги учун хушёрликни оширган эди. “Орқамдан келсанг тепаман, олдимдан келсанг сузаман” дегандек ғудраниб пишиллаб борарди.Андрейнинг кўзи узоқца кетиб бораётган жониворга тушиб қолди. Олдинда бораётган улкан жонивор букрига ўхшарди. “Бу ўша бизнинг қўтоску!” — деб юборди Андрей ва бор кучи билан чопа кетди. “Лекин орқадаги икки ҳайвон нима бўлди? Итмикан ё бўрими?... Уларни тинчи-тиш керак, йўқса қўтос йиқилиб тушиши мумкин.”— Сволочь! А ну уходи отсюда! — дея қичқирди Андрей ва бор кучини тўплаб чопа кетди. Ит қувса ҳам бунчалик чопмаган бўларди. Бундай ғайриоддий куч унга қаердан келганидан ўзи ҳам ҳайрон қолди. Эҳтимол бу йигитлик ориятидир ёки виждон азобидан қочишдир, билиб бўлмасди. Ҳар холда у ети
б олай деди ва бўриларга қарата ўт очиб ҳар иккисини ҳам ер тишлатди. Қўтосни ҳам отмоқчи бўлди, лекин қизга тегиб кетишидан хавфсиради. Сарвар эшитган икки ўқ аслида шу эди.Лекин ўқ овозидан чўчиган жониворнинг жонсарак қочиши табиий хол. “Бир оз югуради-да, хавф йўкдигини сезгач, албатта тўхтаб дам олади. Уни тугиб олиш учун жуда қулай фурсат бўлади” — деб ўйлади Андрей.Шу пайт қўтос бир қоя ортига бурилиб, кўздан йўқолди. Ўша қояни эса бу томондан \ам айланиб ўтиб қочонғичнинг йўлини тўсиб чиқса бўладигандек туюлди. Шу фикр билан йигит жон жаҳди билан югурди. Мана ҳозир оз қолди, қўтос таслим бўлади. Ниҳоят ўйин тугайди. Унинг шохларидан тутиб олади-да, келинчакни бўшатиб олади. “Бечора, роса қийналди-да, ишқилиб юраги ёрилиб, ўлиб қолмадимикин?...”Лекин ўйин тугамаган эди. Йигитнинг бутун фикри- ёди рўпарасида чиқиб қоладиган жониворда ва уни тутиб қолишда бўлгани учун оёқостига умуман эътиборсиз бўлиб қолганди. Тоғу-тошда бундай эътиборсизлик қимматга тушишини ўшанда билди. У тўсатдан қандайдир кўринмас дара тубига тушиб кетди ва бир оёғи тошлар орасига кириб қайилиб қолганини ҳис қилди. Аксига олиб милтиғи ҳам тепада қолди. Қўндоғининг бир чети шундоқ кўриниб турар, лекин оёғи қисилиб қолгани учун уни олиш мушкул эди. Албатта суякнинг дарз кетгани аниқ эди. Бир қўли ва ёнбоши зарбдан зирқираб оғрир, энг ёмони минг дод солгани билан ҳеч ким эшитмайдиган оралиқда эди. Фақат орадан икки соатлар чамаси ўтганидагина Сарвар алла- қаёқцан дўстининг ёрдам сўраб қичқирган овозини эшитди. Агар милтиқни кўриб қолмаганда эҳтимол, уни топа олмасди. Андрей бор кучи билан чиранавериб, деярли холдан той ган. Ушлагани жойи бўлмаган силлиқ тошни тирнайвериб, тирноқлари ҳам кўчиб кетганди. Сарвар энгашиб қўлини узатди, етмади. Шимидан камарини бўшатиб узатди, яна озгина етмади. Кўйлагини ечиб камарга эшиб боғлади. Етди. Лекин қанча уринишмасин, тош орасига қисилиб қолган тўпиғи чиқавермади. У терлаб- пишиб кетди. Андрей унинг ҳам кўйлагини ва милтиқнинг тасмасини ҳам бир-бирига боғлашиб, фақат қисилиб қолган оёғига боғлаб, Сарвар эхтиёткорлик билан турли тарафдан уни торта бошлади. Оғрикдан дод деяётган Андрей ҳам жони борича унга ёрдамлашди ва ниҳоят чиқариб олишди. Лекин оёқ тўпиғидан чиқиб деярли осилиб қолганди.- Қўтос у ёққа кетди, сен бор, уни қидир, - деди аранг ярадор йигит.- Сенчи? — деб сўради Сарвар ва кўзларидан дувиллаб ёш оқиб кетди.— Мен ётиб тураман...Лекин Сарвар қиз орқалаган қўтосни то кечга қадар қидириб топа олмай келганида дўстининг оёғи кўкариб ва шишиб кетганди. У алам билан ерни депсиди. Бир тошни олиб аллақаёққа қараб отди. Лекин фойдаси бўлмади. Бир оз гарангсиб, ғингшиб турди-да, Андрейни аранг орқасига опичлаб олди. Дўсти шундай оғир эдики, қилиб қўйган ишларидан гўё ер кўтаришни хо\ламаётгандек эди. Андрей холсизлигиданми ёки шунақа суяги оғирларданми, ҳар холда Сарварни букчайтириб қўяёзди. Собиқ банги йигит шеригини опичлаб аранг оёғини судраб бораркан, ўзини бу дунёга келтирганларни лаънатлади. Бунга жавобан эса тўсатдан чақмоқ чақиб, жала қуйишни бошлади. Мома- қалдироқ шундай гумбурладики, қулоғидан бир нима кириб гўё кўзларидан ўт бўлиб чиқиб чак^агандай туюлди. Гўё қандайдир куч уларни тепадан туриб жазолаётгандай важоҳатли тун бошланганди. Тоғлардаги чақмоқ худди электр токига ўхшаркан. Уларнинг кўз ўнгида бир дарахт ёниб кетди.- Сарвар, отлар қаерда?— Жойида эди, биз ўша ёққд боришимиз керак.— Бирор пана жой топ, бўлмаса ҳалок бўламиз — деди Андрей қичқириб.Жала шундай кучайдики, хатто кўз очиб бўлмай қолди. “Ишқилиб отлар соғмикин? Агар бир ran бўлса онамизни кўрамиз” деб ўйлади Сарвар ва қоя тошлар томон юриб панароқ жой қидира бошлади, лекин бахтга қарши бу пайтда калла сиққудек жой ҳам топилмасди. Бир жойга келганида оёғи сирғалиб иккиси ҳам пастлик томон думалаб тушиб кетишди. Тепаликка яна қайтиб чиқиш жуда мушкул эди. Андрей оғриқдан тинмай инграмоқца эди. Ниҳоят жаладан хиёл пана қилиб турган улкан қоятош тагига судралиб бориб тиқилишди. Андрей оёқларини узатиб ўтириб олди. Момоқалдироқ ва чақмоқ гўё аждар-ҳодек уларга ҳамла қилар, гўё “келинчакни ўғирлашни сенларга кўрсатиб қўяман!!!” —
дея ҳайқирарди.Андрей дўстининг елкасига қўлини ташлади.— Биз гуноҳ иш қилдик, Сарвар — деди Андрей оёғини силаб.— Ахир мен Сабоҳат билан бахтли ҳаёт қурмоқ,чи эдимку!— Кеч қолган экансан. Билсанг Инжилда ҳам, Қуръонда ҳам никоҳнинг муқаддас эканлиги ва никоҳ- ланганларни Яратганнинг ўзи асраши ҳақида ёзилган. Ишқилиб, қиз соғмикин?— Билмадим. У биздан батгар аҳволда бўлса керак. Бундай ўлимни душманимга ҳам раво кўрмасдим.— Нима?! Ўлган, дейсанми?— Ҳа, ҳалок бўлгандир. Эҳ, эссиз, яхши қиз эди. Бизлар уни ўлдирдик, — дея инграб йиғлай бошлади Андрей.— Андрей! У ндай дема! Йўқса мен ҳам ҳозир ўзимни ўлдираман. Сен ҳам шу ерда қолиб кетасан. У тирик. Мен уни албатта топаман. Ўлган бўлса ўз қўлларим билан кўмаман, сўнгра ўзимни ҳам ўлдираман!Икки йигит бир-бирини қучоқпашиб, бир нималар деб, ўзбекчалаб, русчалаб алжираб узоқ йиғладилар.Ёмғир тинди, лекин энди совуқ қота бошлашди. Бир илож қилиб ўт ёқиш, исиниб, қуриниш керак эди. Сарвар теварак-атрофни айланиб, оралиқлардан қуруқ шох- шаббалар, хўл бўлса ҳам ўтинлардан териб келди. Аланга тутай-тутай, ниҳоят қизил тиш кўрсатди.Сарвар, ўтни баландроқёқиш керак. Эҳгимол биров бизни кўрар.— Ҳа, албатта.— Сарвар, сен бориб отларимизни топиб кел. Мен ўзим бир илож қилиб ортга қайтаман.— Ахир сенга доктор керак-ку!— Йўқ, докторни ўзим топаман. Сен Сабоҳатни қидиришда давом эт. Хали умид бор. Қўтос бирор торга кириб жон сақлаган бўлиши мумкин. Агар худо бор бўлса, унинг жонини асрайди.— Ҳа, мен уни албатта топаман.— Яхшиси Сафарёрни олди га жўна. Қизни топишга угина фақат бизга ёрдам бера олади.— Сенчи?— Мен бирор ой туман касалхонасида даволаниб, сендан фақат хушхабар кутаман. Кейин “мол”ни ҳам.— Андрей, бизнинг ҳеч вақомиз йўқку!Андрей чўнтагидан пачкали 100 долларликлар чиқарди.— Мана буни заклад дейсан. Бошқа иложимиз йўқ. Бу пулни берган одамларга мен ишонтириб қўйганман. Бизнесда ёлгон ran кетмайди. Бир иложини қилишинг керак. Бу йўлга кирдингми, энди орқага йўл йўқ.— Худди Германия фашизми билан урушдагидек эканда.— Ҳа, олға борсанг ҳам, ортга қайтсанг ҳам оти- шади...Яхшики, отлар турган экан. Қор ёғса ҳам, тош ёғса ҳам шу жониворлар устига ёғиши керак экан. Улар бир- бирларининг пинжига кириб пишқириб туришарди. Эртаси тонг ғира-ширасидаёқ Андрей ортга жўнади.— Мен сезиб турибман. Сабоҳатни Сафарёр қутқар- ган бўлса, ажабмас. Шунинг учун яхши ният қилайлик. Хўп. Хайр. Сенга омад, дўстим.
0— Эҳ^иёт бўлиб кет. Мен албатта бераман.— Касалхонада кўришгунча!Сарвар отлиқ дўсти то кўздан ғойиб бўлгунга қадар ортидан ўкинч билан қараб қолди. Бепоён тоғу тошлар уни совуқ назар билан кузатаётгандек, баланд чўққи эса унга мушт ўк^алаётгандек туюлди.Маҳбубасини аҳмоқона йўқотган ёлғиз йигит ўзини энг пасткаш, бир арава гўнгга ботиб тургандек ҳис қилди ва қоятошни муштлай бошлади. Ҳайқириб йиғлагиси келди. Ўтирди, чўккалади, суянди, бу дунёга сиғмади. Ўзини жарликка отмоқчи ҳам бўлди. Уни фақат қизнинг тириклигига бўлган умидгина ушлаб турарди.* * *Орадан уч кун ўтди. Сарвар бугунлай холдан тойди. Унда егулик ҳам қолмаганди. Чўққи томон чиқиб боргани сари совуқ ҳам кучая борди. Энди қорларни кечиб борар, бир жиҳатидан қўтос изларини излашда қор қўл келарди. Бир кичикроқ қорли чўққининг устига чиқиб, унинг теварак-атрофини кўрмоқчи бўлди. Адашмаган экан. Нариги тарафдаги орал и қ водийда бир тўда қўтослар тўдаси осойишта юришарди.Йигит қўтосларнинг олдига ошиқди. Унинг назарида бу беозор жониворлар қизни кўрганларини айтиб бериша- дигандек жўн туюлди. Отини ҳам унутиб пастликка томон туртилиб-суртилиб туша бошлади ва бир улкан тош устида тўхтаб, қиз опичлаган қўтосни узокдан излаб топиш учун қатгиқ эътибор билан шошилмай тикилди. Лекин бир жойда беш-олти чиябўри ниманидир ўртага олиб тортқи- лашаётганига кўзи тушди. Милтиғини олдида улар томон отди. Ўқ товуши тоғларда акс-садо берди. Борлиқ жониворлар сергакланди, чиябўрилар ўлжаларидан сал нари кетган бўлишди. Ўрталарида қизариб бир нарса кўринди. Йигитнинг юраги «шиғ» этиб кетди. У “Сабоҳат!” дея ҳайқириб шундай югурдики, йиқилиб тушмаганига aiyi бовар қилмасди. Агар шу тобда йиқилсами, Андрейдан батгар бўлардики, кам бўлмасди. Чи
ябўрилар ҳайрон бўлиб нари қочишди. Қўтослар эса “Нима ran?” дегандек тумшуқларини чўзишди. Фақат икки ўлимтик қушгина чиябўрилардан қолган ўлжага қўнишди ва қизил гўштдан тортқилай бошлашди. Сарвар уларга қарата ҳам ўқ узди. Бири қулади, иккинчиси осмонга кўтарилди. Емиш бир қўтос экан. Кўнгли таскин топган йигит ҳайвон ўлиги олдига келиб, тиз чўкиб қолди ва хўнграб йиғлай бошлади. Чиябўрилар эса унга ҳамдардлик билдиришмоқчидай қулоқларини динг қилиб, бир- бирларига маъноли қараб олишмоқда эди.Йигит бир оз ўтгач, милтиғига суялиб турдида, энди эътиборини қулоқларини қимирлатиб “Ҳа, йигит, тинч-ликми?” дегандек қотиб турган қўтосларга қаратди. Қани энди, бу жонворларнинг тил-забони бўлса-ю, қизни опичлаб олган шерикларини кўрган- кўрмаганликларини айтиб беришса... Шундай қилиб Сарвар қаерда қўтос кўринса, унинг олдига бориб, арқони борми йўқми текшириб кўра бошлади. Шу зайл то кечга қадар юрди. Кроссовкаси йиртилиб, титилиб кетди. Негадир қиздан умидини уза олмасди... Агар унга бир ran бўлган бўлса, мен ҳам ўзимни ўлдираман. Қани у? На ўлиги, на тириги бор унинг. “Тўхта-тўхта, — дея ҳушёр тортди у калласига келган бир фикрдан, — уни Сафарёр қутқарган бўлса-чи? Қиз эҳтимол, аллақачон Жаннатғордадир.”Шундай ўй-умид уни яна олдинга бошлади. Лекин отини анча нарироқда қолдириб келганидан афсус чекди. Қорни ўлгудек очиққан, отдаги рюкзакда эса егани ул- бул бор эди. Иложсиз ортга қайтишга тўғри келди. Ҳар холда борадиган манзилига тез етиб олади. Бу ёғи толиққан. Агар бирор жойга ўтириб, тошга бошини қўйсаёқ қаттиқ уйқуга кетиши муқаррар. Бунинг эса иложи йўқ, аввало қизни топиш керак. “У шу атрофда, узоққа кетмаган бўлиши керак. Чунки қўтос ўз тўдасини излаб келган” деган фикрга келди йигит.У янглишмаган эди. Отини узоқ қидирди. У негадир кўринмасди. Қўтослар тўдасини кўриб қолган қоя устига
Давоми бор....