Shamol Ortidan yugurib
...Қиш.
Биринчи қор ёққан тонгда мен ҳаммадан ил-
гари уйғонар, совқотган қўлларимни куҳ-куҳлаб
ётоқ кийимим билан ҳовлига чиқардим. Ҳовлимиз,
томларимиз, отамнинг машинаси, ҳамма-ҳамма-
си қорнинг оппоқ, қалин кўрпаси остида бўлар-
ди. Бошим остида мусаффо осмон, қорнинг оқ-
лигидан кўз қамашди. Мен қорни ҳовучлаганча
оғзимга солардим. Сокинликни фақат қарғалар-
нинг қағиллаши бузиб турарди. Оёқяланг зина-
лардан пастга тушиб, Ҳасанни чақирардим.
Кобуллик болалар қишни интиқлик билан ку-
тарди. Айниқса уйингда шинамгина чўян печ-
ка қурилган бўлса! Хурсандчиликка яна бир са-
баб совуқ кунлари болаларга таътил бериларди.
Каср сонлар-у Болгариянинг пойтахти ҳақидаги
саволларни вақтинча бўлса-да унутамиз. Уч ой
печканинг ёнида Ҳасан билан маза қилиб қарта
ўйнаймиз, сешанба кунлари «Кинопарк»да бе-
пул кўрсатиладиган фильмларни кўргани бора-
миз, ҳовлида қорбобо ясаймиз, тушликда маза
қилиб шолғом ва гуруч қўшиб пиширилган кур-
ма еймиз.
Яна қиш афғон болалари учун варрак учи-
риш мавсуми саналади. Варрак ерга тушиши
билан унинг ортидан чопардик. Биринчи бўлиб
ким етиб келса, варрак ўшаники бўларди.
Отам ҳам варракбозликка қизиқарди. Бу эса,
бизни бир мунча яқинлаштирарди. Ҳар йили
қишда Кобулда туманлар бўйича варраклар му-
собақаси ўтказиларди.
Бироқ қиш пайтида баъзи бошоғриқ машғу-
лотлар ҳам бўлиб турарди. Мактабларда дарс ларни чуқур ўзлаштириш учун қўшимча маш-
ғулотлар ҳам ўтказиб турилар, айрим ота-она-
лар ўз болаларини ана шу машғулотларга ёзди-
ришарди. Хайрият, менинг отам бундай тоифа-
га кирмасди.
Биз билан тўғрима-тўғри уйда яшайдиган
докторнинг тутқаноқ ўғли Аҳмад (Асефнинг
ожиз қурбонларидан бири) ана шу машғулот-
ларга қатнайдиган болаларнинг биттаси эди.
Эрталаб мен уларнинг ҳазорий хизматкорлари
машинанинг йўлини очиш учун қор курашини,
ота-бола уйдан қоп-қора «Опел»да чиқиб, мак-
табга йўл олишини жимгина кузатиб ўтирар,
кейин яна ўринга кириб, бошимгача кўрпани
тортар, кейин ўз-ўзидан кўзларим юмилиб, яна
ухлаб қолардим.
Мен Кобул қишларини ёқтирардим. Тунда қор
учқунларининг эркаланиб ёғишини, печканинг
оромбахш иссиғини, деразамиз ортида шамол-
ларнинг товушини яхши кўрардим. Асосийси,
дарахтлар оппоқ либосга ўралиб, йўллар муз
боғлаганда, Бобо билан муносабатларимиз ак-
синча, анча илиқлашарди. Чунки варракка бўл-
ган қизиқиш ҳар иккимизни анча яқинлашти-
рарди. Варрак – қамишларни устма-уст боғлаб
ясалган «қовурға» ва унинг устидан қопланган
юпқа, хитойи қоғоз бир уйда яшайдиган икки
одамнинг ҳаётини бирлаштирарди, гўё...
Ҳар қишда Кобул туманлари бўйлаб варрак
мусобақалари ўтказиларди. Ҳар бир бола учун
«ҳаво жанглари» қишки таътилнинг авж нуқта-
си саналарди. Масалан, мен мусобақа олдидан
кечаси билан ухлолмай чиқар, қўлим билан де-
ворда бутун бошли «соялар театри»ни кўрсатар, гоҳида кўрпани ҳам четга суриб, балконга чиқиб
олардим. Асосий жанг олдида турган аскар ҳам
худди менинг аҳволимга тушса керак. Беҳазил.
Уруш ва варраклар жанги ўртасида ўхшаш
жиҳатлар жуда кўп.
Хуллас, ҳар эҳтимолга қарши пухта тараддуд
керак бўлади. Баъзи пайтларда варракларни биз
Ҳасан билан бирга тайёрлардик. Куздан бошлаб
чўнтак харжи учун берилган пулларни отам бир
пайтлар Ҳиротдан олиб келган чинни от ҳайкал-
часининг қорнида тўплаб борардик. Биринчи
қор ёғиши билан биз чинни отнинг қорнидаги
пулларни олиб, қамиш, елим, каноп ип ва қоғоз
сотиб олгани бозорга югурардик. Қоғозни қо-
вурғага ёпиштириш анча вақтни оларди. Ахир
варрак енгил, тез ҳаволанадиган бўлиши керак.
Варрак учун каноп худди милтиқнинг стволи-
дек муҳим аҳамиятга эга. Ахир рақибнинг вар-
рагини унинг ёрдамида «қирқиш» мумкин-да!
Узунлиги юз эллик метр келадиган канопга
«суюқ ойна», силикат елими билан ишлов бериб,
қуритгач, уни ёғоч ғалтакка ўраш керак. Ҳали
оппоқ қор ўрнини баҳор ёмғирларига бўшат-
май туриб, ҳар бир кобуллик боланинг кафтла-
рида ўткир каноп ипдан қолган жароҳатларни
кўриш мумкин бўлади. Бу яраларнинг битиши
учун эса, анча пайт керак бўлади. Биз таътил-
лар тугаб, дарсга киришдан аввал кафтлари-
мизни таққослаб, кимнинг жароҳати чуқурроқ
эканини солиштириб кўрардик. Қиш шу тариқа
тугаб, янги ўқув йили ана шундай бошланарди.
Кўп ўтмай, варракбозлар орасида мен би-
лан Ҳасандан ошиб кетадиганлар чиқа бош-
лади. Бизнинг варракларимиз ишончлилиги жиҳатидан бошқаларникидан унча фарқлан-
масди. Шунда Бобо бизни варраклари бутун
Кобулга шуҳрат қозонган, бир кўзи кўр этикдўз
Сайфонинг дўконига бошлаб борди. Унинг мўъ-
жазгина устахонаси Кобул дарёсининг сербута
соҳилидан жанубда, гавжум жаддайи Майванд
кўчасида жойлашганди. Сайфо ўзининг хари-
доргир молларини ертўлада сақларди. Бобо ҳар
доим менга ва Ҳасанга учтадан варрак ва учта-
дан ғалтак олиб берадиган бўлди. Мен албатта
варракларнинг энг катта ва чиройлисини тан-
лар, отам эса, Ҳасанга ҳам худди шунақасини
олиб берардики, бу менга унча ёқинқирамасди.
Варрак беллашувлари эрта тонгда бошланар
ва осмонда биттаям варрак қолмагунча давом
этарди. Сўнгги варрак эгаси ғолиб саналарди.
Болалар ва катталар кўчаларда, томлардан, те-
паликларда туриб, ўз яқинларини олқишлаб ту-
ришарди. Мусобақанинг асосий шартлари ўз
варрагингни тўғри тарафга йўналтириш, керак
пайтда ипни тортиб туриш ва рақиб варраги-
нинг ипини қирқишдан иборат эди. Ҳар бир
иштирокчининг қуролбардори бўлар, у пичоқ
тиғидек ишланган ўткир канопни вақти-вақти
билан тортиб, рақиб варракларнинг ипини
қирқарди. Ҳасан менинг ана шундай қуролбар-
дорим эди.
Бир куни биз билан қўшни турадиган ҳинд
бола – улар Кобулга яқинда кўчиб келишганди,
– унинг юртида варраклар жанги махсус қоида-
лар асосида ўтиши, ҳар бир иштирокчи варра-
гини фақат ўзи учун ажратилган майдончадан
чиқмаган ҳолда, маълум бурчак остида ҳавога
учириши лозимлигини айтганди.
Биз Ҳасан билан унинг устидан роса кулган-
миз. Ҳинд бола британияликлар анча олдин,
шўравийлар саксонинчи йилларнинг охирида ту-
шунган ҳақиқатни ҳали англаб етмаганди: Афғон
халқи эркинликни севади. Афғонлар қадрият-
ларга содиқ, аммо қоидаларни ёқтиришмайди.
Варраклар жанги – яққол мисол! Варрагингни
учиргину, истаганингни қилавер! Ҳеч қандай қо-
ида йўқ. Омадингни берсин, азамат!
Рақиб варраги қирқилганидан кейин у ал-
батта қаергадир бориб қўнади. Агар варрак ор-
тидан югуриб, ким биринчи уни қўлга кирит-
са, варрак ўшанда қолади. Испанияда минг-
лаб мухлисларни ҳаяжонга соладиган коррида
баҳслари нимаси биландир менга болалигимни,
ўша беғубор дамлардаги варрак мусобақалари-
ни ёдга солади.
Эсимда, бир йили битта варрак баланд вар-
рак учига илиниб қолган, бир бола уни оламан
деб дарахт учигача чиққан, кейин салкам ўн
метр баландликдан йиқилиб тушиб, оёқлари ва
умуртқасини синдириб олган, шунда ҳам вар-
ракни ҳеч кимга бермаганди. Варракка бирин-
чи бўлиб қўлинг тегдими – у сеники! Бу қоида
эмас. Удум!
Қишки мусобақада осмондаги энг сўнгги
варракни қўлга киритиш ҳар бир боланинг энг
катта орзуси. Осмонда иккита варрак қолиши
билан болалар тезроқ ғолиб варрак тушадиган
ерни чамалаб топиш ва сўнгги ўлжани қўлга ки-
ритиш пайида бўлишади. Бошлар тепага, кўз-
лар варракларга қадалади. Сўнгги варракнинг
ипи қирқилиши билан талотўп бошланади.
Шамол варракни истаган тарафга учириб
кетарди. Болаларнинг ҳаммаси ҳам унинг қўнадиган жойини аниқ билолмас, бу борада ҳеч
ким Ҳасаннинг олдига тушолмасди. У ҳар қан-
дай варрак тушадиган жойни олдиндан билар
ва варракдан аввалроқ бориб турарди. Варрак
осмонда айлана-айлана Ҳасаннинг қучоғига ке-
либ тушар, варрак ортидан тиллари осилгунча
толиқиб чопган болаларнинг ҳафсаласи пир бў-
либ қолаверарди.
Булутли қиш кунларидан бири. Биз Ҳасан
билан варрак қувардик. Мен унинг ортидан
ҳансираганча эргашаман. Тор, жинкўчалар
Ҳасанга халал бермайди, у қаерда муйилиш ё
ариқ-зовур борлигини яхши билади ва чаққон-
лик билан ҳаракатланади. Мен ундан бир ёш
катта бўлсам ҳам, тез чарчаб қолдим.
– Ҳасан! Тўхта! – дедим нафасим тиқилиб.
У югуриб бораркан, бошини буриб, «бу ёққа
чоп» дея навбатдаги муйилишда ғойиб бўлди.
Осмонга қарадим. Шамол варракни бутунлай
бошқа тарафга учириб борарди.
– Варракдан айриламиз! У бошқа тарафга қа-
раб учяпти! – бақирдим овозим борича.
– Ортимдан югур, менга ишон, – қайсидир
тор кўчадан унинг овози эшитилди.
Бир амаллаб унинг ортидан навбатдаги чор-
раҳагача чопиб бордим. Ҳасан бор вужуди би-
лан олдинга елиб борарди. Осмонга қарамасди
ҳам. Мен қоқилиб йиқилдим, Ҳасан эса, чаққон
югуришдан толмасди. Мана, у бир муйилишда
ғойиб бўлди. Мен эса тиззамни уқалаганча
унинг ортидан эргашдим.
Мен ҳансираб, лойга ботганча, «Истиқлол»
ўрта мактабининг боғига яқинлашдим. Олча
дарахти тагида Ҳасан хотиржам ўтирганча тут-
майиз кавшарди.
– Нега ўтирибсан? – сўрадим ўпкам оғзимга
тиқилиб.
Ҳасан жилмайди:
– Ёнимга ўтир, Амир оға!
Индамай унинг ёнига чўкдим.
– Биз бу ерда нима қиламиз? Варрак бошқа
тарафга учиб кетди-ку! Кўрмадингми?
Ҳасан оғзига тутмайиз ташлади:
– Варрак ҳозир шу ерга учиб келади.
Мен ҳатто нафас олишга ҳам қийналар, у эса,
бамайлихотир ўтирарди.
– Қаердан биласан?
– Биламан-да!
Ҳасан мен тарафга ўгирилади. Унинг тақир
бошида тер томчилари кўринади.
– Мен сени бирор марта алдаганманми, Амир
оға?
У билан ҳазиллашгим келди:
– Билмасам, ростдан алдамаганмисан?
– Ундан кўра, лой еганим яхшироқ, – деди у
хийла ранжиб.
– Ростданми? Ейиш қўлингдан келадими?
– Лойними? – Ҳасаннинг қисиқ кўзлари кат-
та-катта очилди.
Биламан, мен шафқатсизман. Мен ўшан-
да ноўрин гапиргандим. Бироқ Ҳасан билан
ўйнашишнинг ҳам завқли тарафлари бор.
Ҳашаротларни қийнаган чоғимда ҳам худди
шундай ҳиссиёт мени чулғаб олади. Ҳозир у
худди чумоли, мен эса қўлимда заррабин тутиб,
қуёш тиғида уни куйдирмоқчи бўлардим.
Хизматкорим менга синовчан тикилиб турар-
ди. Бирдан Ҳасаннинг юзида нимадир ўзгариш
сездим. Йўқ, менинг кўз олдимда унинг иккита қиёфаси намоён бўла бошлади. Бу қиёфалардан
бирини мен эсимни таниганимдан бери била-
ман. Иккинчи қиёфасини эса энди, умримда
биринчи марта кўриб турибман.
Ҳасаннинг киприклари пирпиради:
– Агар сен буюрсанг... ейман!
Унинг нигоҳларига ортиқ дош беролмай,
юзимни бурдим. Ҳозиргача Ҳасанга ўхшаган
тили-ю дили бир хил одамлар билан тил топиш-
га қийналаман.
– Лекин... – Ҳасан бир оз жим қолди-да, қў-
шиб қўйди: – Сен буни менга раво кўрасанми?
Аҳа, демак, у ҳам мени синовдан ўтказмоқчи.
Мен унинг садоқатини, у эса менинг ростгўйли-
гимни синамоқчи.
Зўрма-зўраки илжайдим.
– Жиннимисан, Ҳасан, мен сенга буни раво
кўрармидим?
– Биламан, – дея самимий кулимсиради
Ҳасан.
Ҳа, очиқ, содда, тўғри одамлар билан гапла-
шиш жуда қийин. Улар ҳаммани ўзларидек гу-
мон қилишади.
– Мана, – дея осмонга нигоҳ ташлади Ҳасан
ва икки қадам чап тарафга юрди.
Мен ҳам осмонга қарадим. Варрак тўғри биз
томонга учиб келарди.
Шу пайт болаларнинг шовқин-сурони эши-
тилди. Ана, варракнинг ортидан чуввос солган-
да югуришяпти. «Кечикдиларинг, тирранчалар!»
Ҳасан қулочини кенг очган чоғда варракнинг
ўзи унинг бағрига келиб урилди. Ишонмаяпсиз,
а? Аммо бу ҳақиқат!
1975 йилнинг қиш ойлари. Ўшанда Ҳасан
сўнгги бор варрак қувлаганди. Ўшанда му-
собақа Вазир Акбархон, Карте-Чор, Карте -
Парван, Микрорайон ва Коте Санги туманлари
ўртасида ўтказилганди.
Мусобақадан бир кун аввал кечқурун, Али
билан Ҳасан ўз кулбасига кириб кетганди. Отам
билан ўтириб, чой ичдик, овқатландик.
– Менимча, эртага сен ғалаба қозонасан,
нима дейсан?
Жим қолдим. Отамнинг овозида аллақандай
ишонч ва умид бор эди. Бунақа оҳангда олдин
ҳечам гапирмаган эди. Шунинг учунми, юра-
гимнинг туб-тубида қандай бўлмасин ғолиб бў-
лиш, эртанинг ўзида сўнгги варракни уйга оп-
келиш истаги туғилди. Отам ҳамиша ҳар ишда
ғолиб бўлиб келган, ўғли ҳам шундай бўлишини
истарди. Демак, мен ютиб чиқаман.
Бобо менинг ҳам қўлимдан иш келишини
кўриб қўйсин. Қачонгача ўз уйимда бегонадек
яшайман?
Стол атрофида қувноқ суҳбат, ҳазил-ҳузул,
қошиқ-санчқиларнинг жаранги эшитилади ва
мени орзулар осмонига чорлайди.
Мана, биз отам билан машинада Пағмонга
кетиб борардик. Қовурилган балиқ ва картош-
ка билан тамадди қилиш учун Қарға кўли соҳи-
лида тўхтадик. Мана, биз отам билан Маржон
лақабли шерни кўриш учун ҳайвонот боғига
кетяпмиз. У Раҳимхонга ўхшаб мени «Амиржон»
деб эркалайди. Унинг қалби юмшайди ва мени
кечиради. Ахир мен ўз онамни, унинг севимли
аёлини ўлдирганман-ку!
Отам кунларнинг бирида нақ ўн битта вар-
ракни ҳавода кесиб туширганини айтиб, мақтаниб қўйди. Мен кулиб, бош ирғарканман, бари
бир ўз хаёлларим қанотида парвоз қилардим.
Энди менинг ўз мақсадим бор. Бу гал Бобони
уялтириб қўймайман.
Кечқурун, мусобақа олдидан уйда, адёллар-
га ўралиб олганча панжпар (қартанинг бир
тури) ўйнардик. Ташқарида шамол гувиллаб,
дарахтларнинг шохини аёвсиз тебратади. Али
пол устида биз учун қўлбола танча ясаб бер-
ган. Стол тагида электр иситкич қўйиб, устига
адёл ташланган. Совқотсак оёғимизни танчага
тиқиб, қарта ташлашамиз.
Бобонинг хонасида эса, Раҳимхон билан бир
қанча эркаклар (Асефнинг отаси ҳам бор) суҳ-
батлашиб ўтиришибди. Девор оша радионинг
шанғиллаши эшитилади. «Кобул радиоси»дан
Довудхон маъруза ўқимоқда.
Ҳасан битта олтиликни ташлаб, иккита ва-
летни ютиб олди:
– Президетнинг айтишича, яқинда Кобулда
телевидение очиларкан, – дея билағонлик қил-
дим мен.
– Ким айтди?
– Довудхон, тентак! Давлат раҳбари!
– Ҳа, лекин Эронда телевизорлар бор экан, –
минғирлади Ҳасан.
– Яна шу эронликлар, – дея уф тортдим.
Жуда кўп ҳазорийлар учун Эрон – муқаддас
замин. Чунки, Эронда аксарият шиалар яшай-
ди. Бир гал мактабда Эрон ҳақида гап кетганда
ўқитувчимиз «бу маҳмадоналар бир қўли билан
елкангни, иккинчиси билан киссангни қоқа-
ди. Бу гапни отамга айтганимда «Муаллиминг
ҳам жуда кўп афғонларга ўхшаб, эронликларни кўролмаса керак, – деганди. – Эрон Осиёдаги
энг кучли давлатлардан бири сифатида ривож-
ланяпти, бизнинг Афғонистонни эса, кўпчилик
харитадан топиб ҳам беролмайди».
– Сенга албатта битта телевизор олиб бера-
ман, – дедим битта ўнталик чилликни ташлар-
канман.
Ҳасан ўзида йўқ хурсанд.
– Телевизор? Ростданми?
– Албатта, фақат оқ-қорасиданмас, рангли-
сидан. Унгача биз ҳам анча катта бўлиб қола-
миз. Бира тўла иккита оламиз. Биттаси сенга,
иккинчиси менга!
– Мен уни расм чизадиган столимнинг устига
қўяман, – деди Ҳасан орзумандлик билан.
Илкис ҳазин тортдим. Ҳасан жуда бечора,
камбағал бола. Катта бўлганида ҳам, бари бир
шу фақирлигича қолади ва отасига ўхшаб мана
шу кулбасида яшайверади.
– Эртага оға соҳиб сен билан фахрлансалар
керак, – деди Ҳасан дамани уриб оларкан.
– Шунақа деб ўйлайсанми?
– Иншооллоҳ!
– Иншооллоҳ, – дея унинг гапини қайтардим,
гарчи бу жумла менга унча ярашмаса ҳам.
Ўйин сўнгида Ҳасаннинг қиролини туз билан
урдим. Гарчи мен ютган бўлсам-да, Ҳасан мен-
дан ҳам кўпроқ хурсанд эди. Мен яна қартани
чийларканман, Ҳасан атайин менга ютқизиб
бермадимикин, деган ўй кечди хаёлимдан. ***
Эртаси куни чой қайнатаётиб, Ҳасан менга
ўз тушини айтиб берди:
– Ҳаммамиз Қарға кўли қирғоғида турибмиз –
сен, мен, оға-соҳиб, Раҳимхон ва янги кўп одам-
лар... Офтоб нур сочиб турибди, кул худди ой-
надек ярақлайди. Лекин ҳеч ким чўмилмасмиш.
Одамлар кўл тубидаги аллақандай жонивор
ҳақида гапиришаётганмиш.
У менга чой қуйиб, шакар аралаштириб ол-
димга қўйди.
– Ҳамма сувга киришга қўрқармиш. Шунда
сен оёқ кийимингни ечибсан. Кейин кўйла-
гингни ҳам. «Бу ерда ҳеч қандай махлуқ йўқ,
мана кўрасизлар» дебсан. Ҳеч ким сени тўхта-
толмапти. Сен ўзингни сувга ташлаб, қирғоқдан
узоқлаша бошлабсан. Мен ҳам ортингдан сувга
калла ташлабман.
– Сен сузишни билмасдинг-ку, – сўрадим ку-
либ.
– Ахир бу туш-ку, Амир оға, тушда ҳамма
ишни қилишинг мумкин. Ҳамма ортимиздан
қичқира бошлабди: «орқага қайтинглар!» Биз
эса, кўлнинг ўртасигача сузиб борибмиз. Кейин
ортимизга қараб одамларга имо қилибмиз.
Ортимиздан улар жуда кичкина бўлиб кўрини-
шар, бизни кўриб қарсак чалишармиш. Ҳамма
кўл тубида махлуқ йўқлигига ишонч ҳосил қи-
либди. Кейин бу кўлни «Амир ва Ҳасан кўли» деб
номлашибди. Ким энди унда чўмилмоқчи бўлса,
бизга пулини тўлаши керак экан.
– Хўш, шунга нима бўпти? – сўрадим тақсим-
чамга мураббо сурилган нон бўлакларини сола-
ётган Ҳасандан.
– Билмасам, балки сен туш таъбирини билар-
сан?
– Аҳмоқона туш. Унинг ҳеч қандай таъбири
йўқ.
– Отам тушга ҳеч нарса бежиз кирмайди, де-
гандилар.
– Бўпти, унда отангдан сўрай қол, ахир у ҳамма
нарсани билади-ку! – уни эрмаклаган бўлдим.
Яхши бўлмади. Ҳаммасига уйқусизликдан
юзага келган асабийлик сабаб бўлди. Бўйним,
елкам увишиб кетяпти. Кўзим худди қум кир-
гандек ачишяпти. Ҳасанга бунақа муомала қил-
маслигим керак эди. Балки кечирим сўрарман.
Гарчи Ҳасан мендан буни кутмаса ҳам. У ме-
нинг ҳолатимни тушуниб турибди-ку!
Тепада, отамнинг ваннахонасидан сувнинг
шариллаши эшитиларди.
Қор қопланган кўчалар мусаффо осмон ости-
да жилваланади. Бутун борлиқ қор остида. Биз
кўчага чиқишимиз билан Али дарвоза-ю дарча-
ларни бекитиб олди. Одатдагидек, бизни дуога
қўл очиб кузатиб қолди.
Кўчамизда бунча кўп одамни сира кўрмаган-
ман. Болалар қорбўрон ўйнашяпти. Ўзларича
нима ҳақдадир баҳс бойлашяпти. Қатнашчилар
ўз қуролбардорлари билан нималарнидир пи-
чирлашиб, варракларини жангга шайлашмоқ-
да. Қўшни кўчалардан ҳар хил шовқин, кулги
овозлари қулоққа чалинади. Айрим томошабин-
лар томларга чиқволиб, кўрпачаларга ёнбош-
лаб, олдиларига бир чойнакдан чой ҳам қўйиб
олишган. Қаердандир Аҳмад Зоҳирнинг хуш-
оҳанг, ширали қўшиқлари қулоққа чалинади.
Бир пайтлар бу хонанда бутун Шарқда довруғ таратганди. У электрогитара билан қўшиқ айт-
ган, эски чолғу асбоблари билан куйлайдиган
хонандалардан анча илгарилаб кетди. Ҳатто
қиз-жувонларнинг ҳам тилидан унинг номи
тушмай қолганди. У ана шу шуҳрати ортидан
жуда кўп дўстлар, айни пайтда душманлар ҳам
орттирганди.
Отам ва Раҳимхон ҳам уйимизнинг томида
ўтириб, мамнун чой ҳўплашарди. Мана, отам
менга қараб қўл силкимоқда.
– Бошлаймиз, – қалин свитер ва велвет ишто-
ни устидан зангори чопон кийиб олган Ҳасан
жангга шай турарди. Унинг юзларини қуёш
яққол ёритиб турар, лабларидаги пуштиранг
тиртиқ ҳам деярли билинмай кетганди.
Дафъатан мендаги кучли иштиёқ сўнган-
дек бўлди. Керакмас. Ҳозир ҳамма нарсам-
ни йиғиштириб уйга қайтаман. Ахир ҳаммаси
нима билан тугашини билиб турибман. Бари
бир омад менга кулиб боқмайди. Отамнинг ҳам
ҳафсаласи пир бўлади. Ундан кўра...
– Мусобақада қатнашмайман, – дедим отам
тарафга қарамасликка тиришиб.
– Нега? Шундай ажойиб кунда-я?
– Билмадим, юр, яхшиси уйга қайтамиз.
Ҳасан менга яқинлашиб, секин шивирлади:
– Амир оға, эсингда тут, ҳеч қандай махлуқ
йўқ. Жуда ажойиб кун бўляпти.
Унинг сўзлари мени ҳайратга солди. Мен
унинг учун очиқ китоб эдим. Мен-чи? Тўғри,
баъзан мен унинг миясидаги фикрларни ўқий
олардим. Ҳарқалай мен мактабга бораман,
ўқиш-ёзишни биламан, ундан кўра ўзимни
ақллироқ санайман. Лекин умрида «Алифбо»ни очиб қарамаган Ҳасан менинг қалбимни равон
ўқий оляпти.
– Ҳеч қандай махлуқ йўқ, – унинг сўзларини
такрорладим ва негадир ўзимни анча енгил ҳис
этдим.
– Йўқ! – жилмайди Ҳасан. – Қандай ажойиб кун!
Ҳасан иккимиз варрагимиз билан ўзимизга
ажратилган майдонни эгалладик. Бу ердан уйи-
мизнинг томи ва унда бизга умидвор кўз тикиб
турган Бобо ҳам яққол кўриниб турарди.
– Ҳасан, бугун энг сўнгги рақиб варрагини
отамнинг олдига олиб боришим керак!
– Иншооллоҳ, Амир оға, сен бугун албатта ғо-
либ бўласан.
Мана, мусобақа бошланди. Осмон кўк, қи-
зил, сариқ варракларга тўлиб кетганди. Куч
билан варрагимни ҳаволатаман. Варрак мусо-
бақасида икки нарсани эсдан чиқармаслик ке-
рак. Биринчидан, ўз варрагингни ҳимоя қил.
Иккинчидан, рақиблар варрагини уриб туши-
риш пайида бўл.
Варракларнинг тиғдай ишлов берилган ипла-
ри ўзаро кесишган чоғда улардан бири албат-
та узилади. Бу қайси варракнинг ипига қандай
ишлов берилгани ва, албатта, иштирокчилар-
нинг моҳирона қўл ҳаракатларига боғлиқ.
Мана, варраклар сафи ҳам қисқара бошла-
ди. Мен имкон борича рақиб варракларининг
ҳужумига чап бериб, уларнинг ипини қирқиш
пайидаман. Ҳасан бу борада менга янги яқин
маслаҳатчи, кўмакчи. Қайси варракни уриб ту-
шириш ва қандай чап беришни ҳам у менга ай-
тиб турди. Осмонда иккитагина варрак қолди. Меники
ва яна битта кўк варрак. Демак, ғолибликка
атиги бир қадам қолди.
Мактабда, диний тарбия муаллимидан ўрган-
ган дуоларимни пичирлайман. Ишқилиб, ғала-
ба мен томон кулиб боқсин-да! Шунда отам мен
билан фахрланган, ўз меҳрини мендан дариғ
тутмаган бўлармиди?
– Амир оға, кес, кес варракни! – Ҳасаннинг
қўлларидан қон оқар, кескир ип унинг кафтини
тилиб ташлаганди.
Мен ғалтакни тортиб, кўк варрагимни рақиб
томон йўналтираман. О! Ипи қирқилган рақиб
варраги қафасдан чиққан қушдек шамол қано-
тида озод парвоз қила кетди.
Чор-атрофни қичқириқ тутди. Ана, отам, мен-
га мамнун қўл силкимоқда. Туғилганимдан бери
отамни қойил қолдирадиган иш қилмагандим.
– Амир оға, сен ютдинг! – Бу мени бағрига бо-
сиб турган Ҳасаннинг дўстона табриги эди.
«Йўқ, мен эмас, биз ютдик!» – бу менинг ай-
тишим лозим бўлган, аммо айтмаган гапим. Ҳа,
агар Ҳасан бўлмаганида мен ғолиб бўлолмасдим.
Ҳали мутлақ ғалабага бир оз бор эди. Бунинг
учун ўлжа – рақиб варрагини қўлга киритишим
лозим эди. Қоида бўйича «ўлжа»ни илиб қайтиш
қуролбардорнинг иши.
– Амир оға, мен варракни топиб келаман.
– Албатта, – дедим мен ғолибона табассум би-
лан. – Варраксиз қайтма!
– Сен учун... минг марталаб!
Унинг бу сўзлари қулоғим остида жаранг бе-
риб қолди: «сен учун... минг марталаб!»
У олдинга елиб кетди. Ипи йиғиб олинган вар-
рагимга мамнун боқдим. Ҳамма мени табрик-
ларди. Ўзимда йўқ шод эдим. Уйга учиб бор-
дим. Эшик олдида мени Али қарши олди. Унинг
фақат кўзлари кулиб турарди.
– Сенинг ғалабангни Яратгандан сўраб тур-
дим, ўғлим!
– Раҳмат Али амаки, – дедим миннатдорлик
ила. Варрагимни унинг қўлига тутқазиб, яна кў-
чага отилдим. То ўлжамни кўрмагунимча, кўнг-
лим жойига тушмасди.
Ҳасаннинг изидан Вазир Акбархоннинг тор
кўчаларини узоқ изладим. Негадир унинг қора-
си кўринмасди. Том устида менинг ғалабамга
гувоҳ бўлганлар мени қизғин табриклардилар.
– Табриклайман Амир, сен ғолиб бўпсан, –
деди орқа кўчада турадиган, акаси билан тўп
тепаётган Умар.
– Раҳмат, мабодо, Ҳасанни кўрмадингми?
– Ҳазорий малайингними? Боя бир кўргандек
бўлувдим. Бозор томонга қараб чопиб кетди,
жинниларга ўхшаб.
Бозор тарафга югурдим. Шом азони эшитил-
ди. Кеч тушиб борарди. Бозор тарқалиб борар-
ди. Ҳасандан эса, дарак йўқ.
Кекса пистафурушнинг яқинига бориб, ун-
дан Ҳасанни сўрадим.
Чол пешонасини тириштириб, ўйланиб қолди:
– Ҳа, анави ҳазорий қулваччани айтяпсанми?
Боя кўк варракни қўлтиқлаб анави ёққа ўтиб
кетди.
– Ростданми? – севинчим ичимга сиғмасди.
– Ҳа, орқасидан иккита-учта бола қувиб кет-
ди. Менимча, етиб олиб роса уришса керак! – деди чол бепарволик билан писталарини қопга
жойларкан.
Ракета тезлигида жойимдан қўзғалдим.
Демак, чол адашмаган. Қўлида кўк варракни
ҳам кўрибди-ку! Менга энг муҳими кўк варрак
эди. Қоронғи тушиб боряпти. Ҳасанни топа қол-
сам эди. Бу аҳволда уйга қандай қайтаман?
Шу пайт қулоғимга аллақандай овозлар кела
бошлади. Бозордан чиқаверишда торгина йў-
лак бор эди. Йўлакдан ўтарканман, овозлар
аниқ-тиниқ эшитила бошлади. Йўлакнинг икки
четида қатор сарвлар саф тортган, айни пайт
улар қор юки остида майишиб туришарди.
Ҳасан йўлакнинг бошида, муштларини қисган-
ча, таҳдидли қиёфада қаққайиб турар, кўк вар-
рак унинг орқасидаги деворга суяб қўйилганди.
Мана, Бобонинг қалб эшигининг калити.
Ҳасаннинг олдини уч нафар бола тўсиб ту-
рарди. Менга ўгирилиб турган бўлса-да, уларни
овозидан танидим. Булар тунов куни Ҳасан ро-
гатка билан қўрқитган Асеф ва унинг шотирла-
ри Вали ва Камол эдилар.
Юрагимни ваҳм босиб, ўзимни дарахтлар па-
насига олдим.
Асефнинг қўлида ўша ялтироқ кастет айла-
нарди.
– Рогатканг қани ҳазора? – сўради Асеф қув-
лик билан. – Ўшанда нима девдинг? «Сени бир
кўз Асефга айлантираман» дебмидинг?
Мен нафас олишга ҳам қўрқардим, оёғим
ерга михланиб қолганди.
– Омадинг бор экан, ҳазора! – давом этди
Асеф. – Бугун кайфиятим зўр. Сени кечирсам-
ми деб турибман, нима дейсизлар, жўралар?
Жўралар ялтоқланиб, илжайишди:
– Қанчалар олижаноблик!
– Бахшида, – деди Асеф тиржайиб. – Ке-
чираман. Аммо, илтифотга яраша жавоб бў-
лиши лозим. Сендан кўп нарса сўрамайман.
Варракни бер-да, кетавер, йўлинг очиқ! Мен ҳа-
лол нарх қўйдим, тўғрими йигитлар?
– Она сутидек ҳалол, – яна «пахта» қўйишди
йигитлар.
Ҳасаннинг кўзларига тикилдим. У бош чай-
қади.
– О, содиқликни қаранг! Итдай содиқсан-а
ҳазора!
– Ит – ҳазора! Қанчалик гўзал ўхшатиш. –
Камол яна ялтоқланди.
– Аммо, ўйлаб кўр! Сен хожанг учун жонингдан
ҳам кечишга тайёрсан! У-чи? Сени назарига
илармикан? Билиб қўй, унинг учун сен уйда боқи-
ладиган бир кучукваччасан! Зериккан пайтида-
гина сен билан ўйнашади. Сен аҳмоқ бўлса, ўз
қадрингни бил ва варракни бер бу ёққа!
– Амир оға менинг дўстим! – деди дадиллик
билан Ҳасан.
– Сенга сўнгги имконият, ҳазора, берасанми
йўқми? – Асеф титраб кетди.
– Йўқ! – Ҳасаннинг овози уникидан ҳам жа-
рангли эди. Шунда Асеф ниманидир имо қилди.
Болаларни унга яқинроқ боришди.
– Унда ўзингдан кўр, ҳароми, – у шундай дея
курткасини тош уюми устига ташлади. – Майли,
ҳозир шундай бир иш қиламанки, варрак бир
умр ана шу ишдан сенга эсдалик бўлиб қолади.
Асефнинг ишораси билан шериклари Ҳасанни
чалиб йиқитишди. Мен кўзларимни чирт юмиб олдим. Мушт бўлиб тугилган қўлларимни тиш-
ладим...
Эсимда:
Ахир сиз Ҳасан билан битта аёлни эмгансиз-
лар. Сен буни қандай унутишинг мумкин, Амир
оға? Сизнинг эмизган онангизнинг исми Сакина
эди. У асли бомиёнлик, ўта гўзал, мовийкўз аёл
эди. Сизларга жуда кўп қўшиқларни айтиб бе-
рарди. Эмикдош ака-укалар туғишгандан яқин
бўлишармиш. Шуни биласанми, Амир?
Эсимда:
– Ҳар бирингиз бир рупиядан тўлайсиз, бола-
лар. Бир рупияга сизни ажойиб сирдан хабар-
дор қиламан.
Қум девор тагида башоратчи чол ўтирибди.
У бир қўли билан ҳассасига таяниб, иккинчиси
билан серажин юзларини силайди.
– Тўғри ва аниқ башорат. Атиги бир рупия.
У қўлларини биз томонга чўзади. Аввал Ҳасан
унинг қуруқшоқ кафтига танга ташлайди.
Кейин мен.
– Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим.
Башоратчи Ҳасаннинг қўлидан тутиб, унинг
кафти бўйлаб қоқсуяк бармоқларини юрғизади.
Кейин чол Ҳасаннинг иягидан тутиб ўзига қара-
тади, унинг юзлари, қулоқларини пайпаслайди.
Кўр башоратчи қотиб қолади ва индамай танга-
ни Ҳасаннинг қўлига қайтаради. Кейин менга
юзланади:
– Сен бери кел-чи?
Девор ортидан хўроз қичқиради. Мен қўлим-
ни тортиб оламан.
Туш:
Бўрон. Адашиб қолганман. Шамол қор пар-
чаларини юзимга аёвсиз сочади. Оёғим қор устида сирпаниб кетади. Ёрдамга чақираман,
аммо овозимни изғирин ютиб юборади. «Мен
арвоҳман, – дея ўйлайман. – Фақат арвоҳлар-
гина из қолдиришмайди». Яна бақираман.
Бу гал кимдир мени эшитади. Шу чоқ қаҳра-
тон орасидан кимнинг шарпасини илғайман.
Унинг кафтларидан таниш, қонли излар кўзга
ташланади. Мен ана шу қонли қўлдан тутаман
ва атрофдаги қорлар кўздан йўқолади. Биз
ям-яшил ўтлоқдамиз. Устимиздан булутлар
сузди. Осмонни кўк, сариқ, қизил варраклар
тўлдирган...
Тор кўчанинг тўрида бир уюм чиқинди – тош
ва темир парчалари, эски газета-журналлар қа-
лашиб ётарди. Менинг кўзим эса, фақат девор-
га суяб қўйилган кўк варракка қадалган. Унинг
ёнида, ғишт парчалари устида Ҳасаннинг духо-
ба шалвори ётарди.
– Отам, бунақа иш гуноҳ деб айтганди, –
Валининг журъатсиз овозини аранг эшитдим.
– Ишинг бўлмасин, сенлар типирчиламасли-
ги учун қўл-оёғидан маҳкам ушлаб турсанглар
бўлди.
Шериклари итоаткорона бош эгишди.
Кўз олдимда рўй бераётган қабоҳат қар-
шисида тамоман ўзимни йўқотиб қўйгандим.
Ҳали-ҳануз кўз олдимдан Ҳасаннинг оғриқ ва
норозиликдан тиришган юзи, қулоғим остидан
Асефнинг ҳансираган товуши кетмайди.
Ҳа унинг қарашлари менга қурбонлик қили-
наётган қўйнинг маъюс кўзларини эслатади...
...Эртага қурбон ҳайити! Ҳаммамиз ҳовлига
тўпланганмиз. Бобо бозордаги семиз, кўзлари
қоп-қора, чиройли қўчқор сотиб олганди.
«Қани, бошланг, – деди отам. Бобо динга
чуқур эътиқод қилмаса-да, анъаналарни ҳур-
мат қиларди. Ҳар йили Қурбон ҳайити арафа-
сида сўйилган қўй гўштини учга бўлиб, оиласи,
дўстлари ва фақирларга бўлиб берарди. Мулла
тиловатни тугатиши билан, қассоб узун пичоқ-
ни олади. Али қўчқорнинг оғзига бир бўлак қанд
солади. Бу ҳам азалий удумлардан. Жонивор бу
ёруғ дунёдаги сўнгги насибани ожизгина кав-
шайди. Қассоб шу заҳоти унинг тумшуғидан
тутади ва бўғзига пичоқ тортади. Қўчқорнинг
ўлими олдидаги маъюс қарашлари бир неча кун
тушларимда мени таъқиб қилади...
Қўлимда қандайдир илиқликни ҳис этдим.
Муштимни тишлаб қонатиб юборибман. Кў-
зимдан ёш қуйилиб борарди. Нимадир қили-
шим керак. Ҳасанни бу ҳайвонларнинг чанга-
лидан қутқаришим керак.
Балки қочарман?
Мана, қочиб боряпман. Бошқа иложим йўқ.
Асеф мени ҳам тутиб олганида, нима бўларди?
Ўшанда дўстимни жирканч кимсалар қўлидан
қутқаришни эмас, фақат ўз жонимни халос
этишни ўйлардим. Тамом.
Отамнинг меҳрини қозониш мен учун қим-
матга тушди.
Тор кўчадан аранг чиқиб олдим. Бозорда ҳеч
зоғ кўринмас, атроф тун зулматига бурканган-
ди. Катта кўчага чиқиб олгач, дуч келган дар-
воза олдидаги майдончада ҳолсиз чўккалаб қол-
дим.
Кўп ўтмай, шовқин ва қадам товушларидан
ҳушимни йиғдим. Дарвозага ёпишдим, хайрият, ичкаридан қулфланмаган экан. Ўзимни
панага олдим. Мана, Асеф икки шериги билан
югуриб ўтиб кетди.
Яна ўн дақиқалар ўтиб, кўчага чиқдим.
Ҳозир мен қочиб келган тарафга қарадим.
Рўпарамдан... оқсоқланганча Ҳасан келарди.
Кийимлари лойга ботган, ёқавайрон... Қўлида
эса, ўша лаънати кўк варрак..
– Қаерларда юрувдинг? – овозимга атайин
дағал тус бердим. – Сени боядан бери қидириб
юрибман!
У енги билан кўз ёшлари ва мишиғини артди.
Бечора, нима ҳам дея оларди?
Қоронғида юзларимизни аранг кўриб турар-
дик. Шунисиям яхши эди. Ахир мен унинг юзи-
га қандай қарай олардим? У боя мени кўрди-
микин? Ҳасан нимадир демоқчи бўлар, аммо
гапиролмасди. Мен ҳам бошқа савол бермадим.
– Менимча... оға соҳиб роса хурсанд бўлади-
лар, – деди ниҳоят аранг чайналиб. (У Бобони
шундай чақирарди.)
Мана, уйга етиб келдик. Бобо ҳужрасида Ра-
ҳимхон билан чой ичиб, радио тинглаб ўтирарди.
Отам мени кўриши билан ўрнидан турди ва
бағрига босди. Мен эса, унинг кенг кўкрагига
бошимни яширганча йиғлаб юбордим.