Ёввойи келин... 2-qism...
ФОНАТНИНГ ТУҒИЛИШИ
Собиқ шўро ҳукумати давридаги Москвага қарамлик шамоли Республика марказқўмидаги нуфузли лавозим- лардан бирини эгаллаб турган Шоазим Шоҳайдарович умргузаронлик қилаётган уйнинг томидаги тунукаларни ҳам тарақлатмай қўймасди, албатта. Нозиктаъб ўрис акахонлар ё текширув ёки шунчаки дам олиб кетиш важида Тош-кентга тез-тез ташриф буюришни канда қилишмасди. Халқ контроли раиси москваликларга ҳар сафар ғайриодций овлар ташкил қила билиши билан маъқул бўлиб қолган эди. Хатто уни “Азим-охотник” деб ҳам аташарди.Кунлардай^ир кун уни қўллаб-қувватлаб турадиган катта раис Сергей Ивановичнинг ўзи қўнғироқ қилиб қолди:- Азимчик, дорогой, организуй, пожалуйста ’’неделку на Комарове- Хоп, сделаем.- Чтобы было такое место...- Есть такое место, просто шикарное.- Мне шикарное не нужно, а наоборот, нужна естественная, дикая природа.- Хорошо. Устроим поездку в дикое место.- Чтобы без всяких церемоний. Беру отпуск. В этот раз на море не собираюсь, а приеду к тебе. Договорились?- О-о, пожалуйста, приезжайте. Будете дорогими гостями!- Азимчик, я тебе опять повторяю, чтобы без всяких церемоний. Чтобы никто из вашего руководства не узнали и не мешали. Просто хочу отдохнуть по-человечески. Понял?- Понял.- Прилетаю в воскресенье. Возможно с кем-нибудь.- Хорошо. Я всё понял. Как говорится “готовимся наохоту”... •- “На недельку в Комарово”,- деди кулиб Сергей Иванович гўшакни қуяркан.Шоазим Шоҳайдарович зудлик билан ёрдамчисини чақиртирди.- Ҳакимжон, бугун қайси кун?- Чоршанба, нимайди?- Ҳеч кимга оғиз оча кўрманг. Якшанбага бизга нозик меҳмон келяпти.- Юқориданми?"Ҳ а.- Нима қилиш керак?- “Ўта ёввойи жой ва ов бўлсин” деди.Ҳакимжон ич-ичидан кулиб қўйди.”Қизиқ, хўжайин“Дикая природа” сўзини ўзича антиқа таржима қилган кўринади”, деди ўзига.Зомин-да — деди у иккиланмай.— Э йўқ, у тарафга ўтган сафар боришган. Бу сафар у ароқхўрлик учун эмас, ўзи отган ўлжасини ўз қўли билан пишириб еб, одамга ўхшаб асабларини дам олдирмоқчи. Хўш, қаерга олиб борсак экан?— Ёввойи жойлар кўп. Лекин шароити йўқ-да.— Қанақа шароит?— “Ванна-панна” дегандек.Раис кулиб юборди:— Ҳазилни йиғиштиринг-е. Хе, қишлоқи, гапингизни қаранг-у, ваннамиш-а. Хой инсон, унга табиий булоқ суви керак,
тоғ-тош
керак,
кесак-гувала
керак, тушундингизми?Ҳакимжон чойнак устидан ғилофни ечди-да, аччиқ бўлиб етилган чойдан қуйиб узатди. Шоазим Шоҳайда- рович ундан хўпларкан “Ҳай-ҳай, худди бангилар ичадиган кўкнори чойи бўпти-да” деб қўйди.— Кўкнори дейсизми? - деди Ҳакимжон хаёлига келган бир фикрдан ғурурланиб.— Ҳа, нимайди?— Москвалик меҳмонни бир кўкнори чой билан сийласак бўлармиди?...— Оригинал фикр. Лекин бир ҳафтада банги бўп қолмайдими?— Бўлса нима. Сизни тез-тез эслаб туради-да, — деди ёрдамчи ҳи-ҳилаб кулибБошлиқ хурсанд бўлиб кетди.— Ҳе, каллангизга қойил-е, Ҳакимжон-пилик. Демак, шунақа кўкнори экиладиган жойларга олиб бориш керак. Ёввойи ҳайвонлар ҳам кўп бўлсин.— Дачада-я?— Э, яна қанақа дача?! Ғирт ёввойи жой бўлсин, деяпман. Одам зоти қадам изи қилмаган бўлса яна яхши. Ўйланг, эртагача бориладиган жой аниқ бўлсин. Кейин ўшанга қараб тайёргарлик кўрамиз.— Хўп бўлади,— деди ёрдамчи йигит итоат билан ва бошини қашлаб чиқиб кетди.Эртаси тунда Ҳакимжон хўжайиннинг уйига келиб, ана шундай жой топилганини маълум қилди. Бошлиқ 5 ёшли Сарварни ўйнатиб ўтирарди. Бундай жой Хисор тоғларида эмиш.— Бориб кўриб, жойни аниқ қилиб келиш керак.— Вертолёт учун ҳеч ran эмас. Зарафшон дарёси бўйлаб кетилаверади, сўнгра бир чўққи томон юрилар экан.— Дада, мен ҳам борай, — деди Сарвар ялинганнамо.— Пиёда ҳам борса бўларканми? - деб сўради бошлиқ ўғилчасини илтижосига эътибор бермай.— Панжикентдан 16 кунлик йўлмиш.— Эҳ-ҳе, жа узоқ эканда. Қандай топдингиз?— Топдимда. Бир оғайнимнинг таниши ўша ёққа бориб турармиш. У ерда улкан ғор бормиш, ғор ичида иссиқбулоқ чиқармиш. Булоқ суви жилға бўлиб оқармиш. Жилғага ҳайвонлар сув ичгани туши шарм и ш.— Box, зўрку!— Ундан ҳам зўри катта кенглик жойда кўкнорилар ўсиб ётармиш.— Баракалла, эртагаёқ учиб бориб келамиз.— Мен ҳам бораман, - деди Сарвар тихирлик қилиб.— Бўпти, ўғлим, сениям опкетаман. Бир кийикла
рни кўриб келгин.Сарвар хурсанд бўлиб, дадасининг бўйнига осилиб олган эди, ўшанда...Эртаси ҳақиқатдан ҳам Сарвар дадаси, Ҳакимжон билан вертолётда узоқ сафарга отланишди. Болакай учун бу ўта қувончли дамлар эди. У улкан дурбинни қўлига олиб, иллюминатор ойнасидан қараркан, ҳадеб ”Дада, қаранг!”,— дея қичқираверарди. Дадаси ҳам баъзан “Ҳу анавини қара, кўряпсанми?...” - дея ўғлининг қувончига шерик бўлмокда эди. Ниҳоят бепоён дала пайкалларию, қишлокдар тугаб, адирлик ва тоғликлар бошланди.— Ҳакимжон, Зоминга кетяпмизми?— Ҳа. Ундан ўтиб кетамиз.— Э, шунақами. Мен дачамизга қўниб ўтамиз, шекилли, деб ўйлабман.Ахир ҳаммаси табиий бўлсин деяпсиз-ку!— Демак, Хисор тоғлари шу ёқда эканда. Тожикистонликларга мазза, дам оладиган жойи кўп. Душанбелик дўстим Азиззодани москваликлар, биласизми, нима деб чақиришади?— Йўқ.— “Азиз-форель” дейишади. Марказқўмда кимнинг тадбири бўлса форель балиқ унинг Бўйнига илинади.— Биз бораётган жойда ҳам шунақа балиқ бўлса, ажабмас.— Оҳ-оҳ, қанийди, укам! Мен Азиззода устидан ғалаба қилган бўлардим-ку!.. Қанақадир дарё кўриняптими?— Ҳа, бу Зарафшон.— Сарвар кўряпсанми, хув ануви дарёни?— Ҳа, кўряпман.— Бу Зарафшон экан. Ҳадемай мактабда ҳам ўргана- сизлар. Ўқитувчинг шу дарсни ўтганида, “Мен уни кўрганман” дейсан. Шунда сенга “аъло” баҳо қўяди.Бола янада севиниб кетди ва дурбинга ёпишиб дарёнинг соҳилларини, атрофдаги ажойиб сўлим манзара- ларни завқ билан кузата бошлади.— Дада, анувини қаранг, ҳайвонлар сув ичишяпти!— Ҳа, булар ёввойи эчкилар. Архарлар ҳам дейилади. Лекин ran йўқ, Ҳакимжон, — деди раис ёрдамчининг елкасига шапиллатиб уриб, — зўр жойлар экан.— Жойларнинг зўри энди келади, хўжайин.— Бу шопирларингиз қаёққа учишни билишадими,ўзи?— Мен картадан тахминан кўрсатиб қўйганман. Биз Жаннатғорни излаймиз.— Жаннатғор денг, номи ажойиб экан. У ерда ҳеч ким яшайдими?— Агар ўлиб кетмаган бўлса, бир киши яшаса керак. Лекин бу жойларда ёлғиз инсон яшаши қийин. Чунки йўл жуда оғир. Фақат пиёда ёки вертолётда борса бўлади.Ҳадемай дарё ортда қолиб, кимсасиз бепоён тоғлар бошланди. Вертолёт булутларга туташиб кетган бир улканчўққи сари парвоз қилмокда эди. Ям-яшил арчазор тоғлар тур л и гуллар, тоғ ўсимликлари билан бурканган. Сўлим даралар, шаршараларга айланиб оқаётган жилғалар, нима- ларнингдир шаклига ўхшаб кетадиган улкан харсанглар билан қопланган тоғ тизмалари ўзгача салобатли эди. Шу пайт учувчи: “Шу ер эмасми?” - дегандек и шора қилди.— Чўққининг жануб тарафига ўтамиз,— дея қичқирди Ҳакимжон.— Нега энди у тарафга? — деб сўради раис қизиқ- синиб.- Жаннатғорнинг оғзини жанубга қараган, дейиш- ганди.Шундай қилиб, йўловчилар ва учувчилар аллақандай ғорни излай бошлашди. Ниҳоят атрофи гулларга бурканган бир жилға оқиб чиқиб келаётган улкан тошлар оралиғида қорайиб бир ғор кўринди.— Шу ер, шу ерга қўнамиз! — деди ёрдамчи йигит қийқириб.Вертолётнинг шамолидан очилиб турган гуллар кўзни қамаштириб безовта силкинишди, ўтлаётган кийиклару архарлар хуркиб қочишди, тоғ бургутларининг ғаши келиб қийқириб қўйишди. Болакай қанотли машинадан туша солиб гулларга ёпишди ва уларни уза бошлади. Шоазим ака бу ҳолатдан негадир асабийлашди.- Тегма уларга, ташла! - деди у кутилмаганда қичқириб.— Нега?— деди Сарвар ҳайрон бўлиб.- Бу ёмон гуллар, кўкнори дейишади,— деди дадаси.— Нимаси ёмон?- Одамни те итак қилади.Сарвар ҳайрон бўлиб узган гулларнинг бир қисмини ерга сочди ва думалоқ кўракларидан бирини тишлаб кўра бошлади.- Аҳмоқ, ташла дедим сенга! Яна айтганимни қилмасанг, иккинчи бир жойга олиб бормайман.Кўкнори бошини тишлаб чайнаб улгурган Сарварунинг таҳирлигидан жирканиб тупириб ташлади ва қолган гулларни ҳам итқитиб жилға сари чопиб кетди. У қўлини ювиб оғзини чаяр экан, тўсатдан қичқирди:- Дада, сув илиқ экан.- Қўйсангчи, тогда сув илиқ бўларканми? - деди дадаси ва ўзи ҳам сувдан хўплаб кўрди. — Ие, ҳақиқатда- нам, вей. Бу минерал сувмикин-а?- Бўлиши мумкин, - деди Ҳакимжон.Шу маҳал гор томонда бир одамнинг шарпаси кўринди. Соқоллари бесўнақай ўсиб кетган, эгнида ҳайвон терисидан камзул кийиб олган бир киши уккиникидай кўзларини олаздрак қилиб турар, қўлида ов милтиғи бор эди. У ўзини ҳарсанглар ортига олд
и ва меҳмонларни синчковлик билан кузата бошлади. Уларнинг бегона эканликларини кўриб янада сергакланди. Лекин болакайни кўриб, “Бир адашиб келиб қолган саёҳатчилардирда” деб ўйлади шекилли:- Истед! Шумо ки будет?! - дея қичқирди у.- Ҳакимжон, тожикчани биласизми?- Йўқ.- Унга жавоб беринг, қўлида қуроли бор экан.- Ока, биз меҳмонмиз, Тошкандан. Сиз Сафарёр акамисиз?- Ҳа, — деган овоз чиқци харсанг ортидан, — Номи ман ай гужо медони?- Жўрангиз. Додоёр ака сизга ул-бул бериб юборди, - деди Ҳакимжон қўлидаги сумкани баланд кўтариб.Тош ортидаги Сафарёр чиқиб келди ва милтиқни елкасига ташлади. “Хаҳ, ҳайрият” — деб қўйди раис ичида.- Хуш омадетон, - деди тоғли киши кўзларини ўйнатиб.У жилмайдими-йўқми, қалин қора соқолининг ичидаги башарасидан ҳеч нарса сезилмади. У меҳмонлар билан қўл бериб сўрашди.- Мен Шоазимман. Ўзбекча биласизми?- Оз-оз. Урушдан аввал Тошканда ўқиганман.- Бу менинг ўғлим Сарварбек.Болакай соқолли кишининг узатган қўлларига оппоқ қўлини қўрқиб-писиб узатди.— Сафарёр,— деди у ва болакайнинг елкасини қоқиб қўйди, - Хуш омади, бача.— Сафарёр ака, биз сизнинг олдингизга бир иш билан келувдик.— Бирор нима керакми? — деб сўради у Ҳакимжондан олган сумкани кўздан кечирар экан. Унда нон, туз, шакар, гугурт, шам ва бир талай тиббиёт спирти бор эди.— Йўқ. Бир нозик меҳмонимиз бор, москвалик.Сафарёр “Хўш, нима бўпти?” дегандек савол назарибилан қаради.— Шу киши овни жуда яхши кўрадилар. Бирор ҳафта шу ерда дам олиб кетишмоқчи эди.— Ҳеч ran не, марҳамат. Лекин манавиларни кўрса,— деди у кўкнори бошини узиб кўрсатиб, — нима дейди?— Бунақа ўтлар уни қизиқгирмайди, - деди Шоазим Шоҳайдарович гапга кўшилиб. У киши менинг энг яқин қадрдоним бўлади. Бизга фақат яхши дам олишни таш- киллаб берсангиз бўлди. Ҳаммасига мен кафолат бераман. Сизга яхши хақ тўлаймиз— Манба пул даркор не. Биродарингизни бемалол олиб келаверинг. Марҳамат, кулбаи вайронаи манба, — деди Сафарёр гор ичкарисига бошлаб.Улар огзи улкан гор томон юришди. Ғор огзидан бир ариқ шишадек тиниқсув жилваланиб чиқиб келмоқда эди.— Сув нега илиқ? — деб сўради раис.— Тут родник, гарм-чашма будаст, - деди Сафардиёр русча-тожикчани аралаштириб.— Сарвар, тушиндингми, гор ичида иссиқ булоқ бормиш, - деди Шоазим ака ўз гапидан ўзқ ҳам ҳаяжонланиб.Улар қора соқолли киши ортидан намхуф гор ичкарисига кира бошлашди. Fop деворлари ва шифтлари ранго-ранг жилоланар ва тор йўлаклари жуда сирли туюларди. Ниҳоят туйнукдан қуёш нури тушиб турганкаттагина кенгликка чиқиб қолишди. Ўзига хос хонақони эслатувчи бу кенгликнинг ўртасидан билқиллаб чиқиб турган булокдан ҳосил бўлган ҳовуз бўлиб, унда Шоазим ака орзу қиладиган пушти, сариқ форель балик^ари сузиб юрарди. Форель балиқларни биринчи бўлиб Сарвар пайқаб қолди. У гор шифтида турли рангда жилваланаётган турли кўринишдаги тошларни кўриб маҳлиё бўлиб турган дадасини тўсатдан чўчитиб юборди:— Дада, баликдарни қаранг! Ажойиб экан.- Box! — деб юборди дадаси ва ўзини ҳовузга отиб юборишдан аранг тийиб қолди, — Бу жаннатку ахир, Ҳакимжон! Ҳақиқатдан ҳам жаннат! Нега бу ерга илгарироқ олиб келмадингиз-а? Эссизгина умр...Ҳакимжоннинг ҳам хўжайинининг хурсандлигини кўриб кўнгли тоғдек кўтарилди ва ўзи сезмаган ҳолда қорасоқолни қучиб олди. Раис ҳам бу ташаббусни қўллаб- қувватлади ва худди минг йиллик қадрдонини учратиб қолгандек эгнидан аллақандай қўлансапўстак ҳиди келиб турган бўлса ҳам Сафарёрни қучоқлаб кўтариб олди.— Маладес-ей! Сенга ran йўқ, жўра!...- Ҳеч ran не. Бшнентон чой бхўрем.Қорасоқол меҳмонларни тошлардан давра қилиниб пўстаклар тўшаб қўйилган жойга таклиф қилди. У горнинг ҳар еридан ёрилган, лаби учган коса-пиёлалар топиб келди- да, қумғондан чой қуйиб узата бошлади. Бир оз қорон- ғуликка кўника бошлаган меҳмонларнинг кўзларига ғорнинг ичкариси янада файзли ва ажабтовур кўрина бошлаган эди. Чойи ҳам ўзгача, шунақа хуштаъм эдики, уни ичган сари одамнинг ичгиси келаверарди. Бу албатга кўкнори чойи бўлиб, бу ма\алда ҳеч ким унга аҳамият бермаётганди. Фақат чойдан икки пиёла ичиб олган Сарвар ҳузур қилиб ухлаб қолди. Афсуски бошқд ҳеч нимани томоша қила олмади. Ҳакимжон уни вертолётга опичлаб олиб кетди. Хуллас, москвалик м
еҳмон шу ерга олиб келинадиган бўлди. Сарвар кўзини очганида ўзини уйла-ридаги ўрнида кўрди. У гўё туш кўргандек бўлганди, ўшанда.Лекин москвалик меҳмон келган эрсада, бу сафар Сарварни олиб кетишмади. Чунки ўрис хўжайин ўзи билан икки оқбилак жононни ҳам ола келганди. Шу зайл горда инсон яшаши учун зарур бўлган барча анжомлар, заҳира озуқалар, хатгоки электр нури ишлаб чиқарадиган движок, “Весна” магнитофони, иссиқ кийим-кечаклар, кўрпа- ёсти^ар, ҳар эҳтимолга қарши кичикроқ сейф ҳам муҳайё этилди.Сарварнинг кўнглида бу ерга яна бир бор бориш иштиёқи болаликдаги армонига айланди. Ҳадемай у улғайди. Бойваччанинг арзанда эркатойи эмасми, тез орада кўчанинг такасалтанг болалари уни ўзларига жалб қилди. Бола тарбиясининг энг мураккаб кечадиган даврини беэътибор қолдирган ота-оналар туфайли ўсмир йигит- ларнинг сархушлик, ҳузур қилиш, маишатга бўлган эҳтиёж-лари кун сайин ошиб борар, бу ҳолат уларнинг узундан-узоқ бемаъни суҳбатларида, сонсиз баҳсларида ўз аксини топарди.Суҳбатларнинг бирида Сарвар Жаннатғор ва у ерда ичган кўкнори чойи ҳақида оғзини тўлдириб, ховлиқиб гапириб берди.- Бўлмаган ran, — деди унинг сўзини чўрт кесиб Собит исмли янги жўраси сигаретани беўхшов тутатар экан, унинг тутунларини думалоқ қилиб чиқаришга тиришиб, — Менда кайф қилишга ундан ҳам зўр бошқа нарса бор.Шунда Собит чўнтагидан мохоркага ўхшаш бир чекишлик нашани олиб кўрсатди. Бу албатга йигитларда катга қизиқиш уйготди. У папирос доналаридан бирини эзғилади- да унинг тамакисини бўшатиб ўрнига хафсала билан наша тамакисини тўлдириб учини тугунча қилиб ўраб қўйди. Сўнфа чўнтагидан ёндиргич билан тутатди. Унингтугунини шундай ҳузур қилиб тортдики, бу “ўйин” болаларда завқ уйготмай қолмади. Чўғининг тушиб кетмаслиги учун уни авайлаб, тик ҳолда жуда эҳтиёткорлик билан даврада айлантирилди. Кўп ўтмай болалар бир-бирларига қараб қиқир-қиқир куда бошладилар. Шу кундан эътиборан Сарвар бангиликка илк қадам ташлади. Кейинроқ эса унданда кўра кучлироқ, “роҳатбахшроқ” гиёҳванд моддаларни ҳам тотиб кўрди ва ўрганиб ҳолди ҳам.Собит катта ёшдаги болалардан бўлиб, унинг отаси кичиклигида ўтиб кетган, онаси эса бошқа одамга турмушга чиққан ва у қари энаси билан бирга истиқомат қилар, шу туфайли ҳам деярли кўча боласи сифатида улғаяётган эди. У Сарварларнинг гуруҳига яқин орада қўшилган бўлиб, унинг мақсад-муддаоси “катта раис”нинг ўғли билан яқинроқ бўлиш эди. Буни эса унга ўгган йили қамоқцан озодликка чиққан Жавлон исмли киши маслаҳат берганди.- Қачонгача энангни нафақасига қараб юрасан. Истасанг пул топиб бойиб кетишнинг жуда осон йўлини ўргатаман. Бундан мен ҳам фойда кўраман.- Қандай қилиб? — деб сўраган эди Собит ишонгиси келмай, ўшанда.- Бунинг йўли осон. Фақат сен ҳеч кимга айтма, хўпми?Шундан сўнг Жавлон сигарета пачкасида алоҳида қилиб ўраб қўйилган папиросдан олдида, чекиб ҳузур қилиб кўрсатди. У шундай чекардики, оғзидан чиққан тугун я на бурнига қайтиб кириб кетар ва доира-доира шаклига кириб шар каби оҳиста кўтарилмоқда эди.- Қойил, — деб юборди Собит.- Буни “қуруғи” дейишади, яна “ҳўли”ям бўлади.- Нима, шуни сотаманми? - деди йигитча йўталиб ва боши айланиб.- Йўқ, буни бепул бераман. Бундан ҳам зўри бор. Лекин анча қиммат туради. Униям аввал бепул бераман, қарабсанки, ҳаридорга ёқиб қолади, яъни хумори тутиб, ўзи сотиб олгани келаверади, тушундингми?- Масалан, қанчага сотаману, менга қанча фойда берасиз?- Баракалла, ҳисобли дўст айрилмас, буни бозор деб қўйибдилар. Нархини айтаман, албатта. Сен ўша айтган нархимнинг устига икки-уч минг қўшиб сотасанда,менинг пулимни кейин бераверасан. Бу мендан сенга ёрдам бўлади. Мижозларинг қанча кўп бўлса, шунча кўп даромад қиласан.Шундай қилиб, ўқишга ва меҳнат қилишга бўйни ёр бермайдиган Собит учун зўр иш топилди. Жавлон акаси унга героин нима ва уни қандай тайёрлаб, инсон томирига юбориш ёки ҳидлатиш ҳақида ўргатди. Бу ишни у ўз қўлига укол қилиб кўрсатди ва “Мендан сенга совга, бир мазза қил” дея йигитчага ҳам оз микдорда “ҳайдади”. Иккаласи бирга маишат к^лишиб, қиёматли ака-ука тугинищди.— Лекин маслаҳатим, ўзингга “уришга” ўрганма. Мен буни фақат мижозимизга қандай кайф беришини кўрсатиб бердим, холос
. Агар ўзинг ҳам ўрганиб қолсанг, менга қарзингни беролмай қоласан. Кейин мендан калтак ейсан, тушундингми? Билиб қўй, сенинг ишинг фақат пул ишлаш, бойиш. Аҳмоқларнинг чўнтагини мана шу заҳарни сотиб тозалатишинг, ўзингга қарам қилиб олишинг мумкин. Катта пул қайси аҳмоқца бор? Албатга, бойнинг боласида-да...— Сотиб олишмаса-чи?— Бунақасини хали эшитмаганман. Дастлаб биз уларга бепул берамиз, яъни бир-икки марта “меҳмон” қиласан. Сенга қандай кўрсатиб берган бўлсам, шундай қилиб ўргатасан. Қарабсанки, ўзлари орқангдан думини ликиллатиб кучукдай эргашиб келаверишади, “қарзга” десаям беравер. Мижозингга ишон. У сени ҳеч қачон алдамайди. Чунки у сенинг молингга ўрганиб қолади, бошқа жойдан тополмайди. Буни бизнес дейдилар. Кўриб-санки, тез орада чўнтагинг қаппайиб юрадиган бўласан, чорбоғингга қарайсан, энангга ул-бул олиб берасан. Бунақа имкониятни сенга ким ҳам берарди?— Сиз уларни қаердан оласиз?— Узумини егину богини с>фама, деганлар. Менга ҳам дўстлар етказиб туришади. Мен ҳам пулини сотганимдан сўнг қайтараман. Лекин билиб қўй, бу ишнинг иси чиқмаслиги, айниқса, “мент”ларга етмаслиги керак.Нима, буни сотиш жиноятми?— Катта даромад олаётганингни кўришолмайди, бу ифлослар. Мабодо, кулга тушиб қолсанг, молни топиб олдим деб айтасан. Мени асло айтмайсан. Чунки яна қамаб қўйишади-да. Буни ғирромлик дейишади. Ғирромликни дўстларим аяб ўтиришмайди. Ма, мана бу пулни олиб қўй. Болалар билан дўстлаш, уларнинг ота-онаси ким, аникда, бойваччаларнинг боласини топ. Ана ўшалар сенинг мижо- зинг бўлсин. Камбагалнинг боласидан фойда йўқ. Буни “бозор” деб қўйибдилар. Тирикчиликнинг айби йўқ. Молни яхши сотсанг, қандингни урасан, ҳамкорингни алда- санг, ўзингдан кўрасан. Билиб қўй, мен гирромликни ёмон кўраман...Шундай қилиб, катта раиснинг ўғли Сарвар заҳри қотилнинг кўринмас тўрига илинди. Пул бўлса чангалда шўрва, албатта. Онасидан турли баҳоналар билан оладиган пуллар асосан ўзи ва ўртокдарининг “завқ-шавқи” учун сарф бўла бошлади. Собит доимий мижозига айланиб бораётган Сарварни “қўллаб-қувватлай” бошлади. Энди у кетмоннинг сопини ўзидан чиқаришни, яъни шерикларига ҳам устига фойда қўйиб сотишни йўлга қўйиш — нарко- курьерликдан ҳам сабоқбера бошлаган эди. Ахир қачонгача ота-онасининг пулини совураверади? Ўзи ҳам «тер тўкиб» «тадбиркорлик» қилса бунинг нимаси ёмон? — деган саволни ўз-ўзига бера бошлаганди.
Наркотикка бўлган иштиёқ, Сабоҳатга бўлган муҳаб- бат, болаликдаги армон — уччалови бирлашиб эндиликда балоғат ёшига етган йигитни дарвеш қилаёзганди. Энди у тунлари ўзини дарс қилаётган қилиб кўрсатиб, четки хоналардан бирини орзулар суратхонасига айлантира бошлади. У турли афсонавий қаҳрамонлар акс этгирилган катга рангли суратларни сотиб олар, ўзи ҳам фотоаппарати билан сураткашлик қилар ва узокдан суратга оладиган фотоснайпер орқали фақат Сабоҳатни суратга оларди. Мана, у қизлар, талабалар даврасида, мана у олийгоҳ зинасидан тушиб келмоқца, бекатда автобус кутмОқда, кафеда овқат- ланмоқда ва ҳоказо.Сарвар суратхонасини қоронғу қилиб фото ускуна- лари ёрдамида қизнинг суратини иложи борича катта қилиб ишлар ва бошини қийиб олиб нариги сотиб олган қаҳрамон қиз калласининг сиртига, ўз калласининг сура-тини эса қаҳрамон йигитнинг бошига елимлаб чиқар ва ундан завкданарди. Тез орада хона ичи ана шундай суратларга тўли б кетди. У ни н г учун эн г н оёб сурат — бу Ж аннатгорнинг сурати эди. У дадасининг альбомидан топиб олган бу суратни қайта суратга олиб уни бўлакларга бўлиб, иложи борича катгалаштириб ишлади ва хонасининг бурча гига шундай ёпиштирдики, гўёки горнинг дарвозаси пайдо бўлди. Дарвозадан эса шаҳзода Сарвар ила малика Сабоҳат чиқиб келмокдалар. Теварак-атроф кўкнори гулла- ри билан бурканган... Суратнинг ости томонидан чироқ нури берилган бўлиб,’ хона чироғи ўчНҚ пайтида' янада сирли кўринйрди. ...Осмонда юлдузлар милтиллайди. Гўё шаҳзода ва малика ҳусни жамолининг тароватидан ой ҳам уялиб тог ортига яширинаётгандай туюлади... Жаннатгорда фақат ўз севикли маҳбубаси билан роҳат-фароғатда яшаш! йигитнинг хаёлотидаги орзу-армонга айланиб қолган эди.
Кунлардан бир кун якшанба эди. Сарварнинг онаси қаёққадир дастурхон қилиб отланди.— Тезроқ келарсан, - деди Шоазим ака газетадан бошини кўтармай.— Ҳа, энди куёв чорларни биласиз-ку, резинкадай чўзилишиям мумкин. Воей, биз қачон ўғлимизни уйлар- канмиз-а, дадаси?— Унинг ўзи1 ҳозир қаерда?— Вой бечора ўғлим туну кун даре қилгани қилган.— Хе, — деб қўйди эри кулиб, - ўғлинг туну кун ҳеч қаёққа чиқмаса, келинни қаёкдан Топарди?
#Ёввойикелин
Davomi bor.....