June 4, 2020

Ёввойи келин..

1- қисм

ОРЗУДАГИ ЖАННАТҒОР ЎЗИНИ ЁҚҚАН АЁЛ


Туман прокурор и Саид Акбаров телефон гўшагини қўяркан, жаҳд билан столини муштлаб кўйди. Нигоҳини воқеа жойида олинган ўз-ўзига ўт қўйган аёл суратига қаратди ва уни беихтиёр қўлига олди.— Оббо, бир ҳафта бўлибдию, халиям шахсини 1 аниқяай олишмаётганмиш. Милициядагилар нима қили- шяпти ўзи?Прокурор суратга синчиклаб назар ташлади. Жабр- ланувчининг уст-боши бир аҳволда эди. Устидаги ярми куйган кийим-боши теридан тикилганга ўхшарди. “Дайди- ларданмикин?” деган фикр ўтди унинг хаёлидан. Лекин аёлнинг қулоғидаги тилла сирға ва бўйнидаги маржонларни кўриб бу фикридан қайтди. “Бу аёл ё лўли ёки тоғлик тожиклардан бўлса керак” деган хулосага кедди ва гўшакни олиб рақамли тугмаларни босди.— Алло, Исоқ Исломович, мен Саидман... Шукур, раҳмат. Мен яна анави куйган аёл масаласида. Менимча, у дайдиларга ўхшамайдику, нима дейсиз?... Демак, сиз ҳам шу фикрдасиз. Ўзига кеп қолдими? Йўқ?.. Ҳеч ким танимаяптими? Телевидениега беринглар. Хўжандга ҳам суратини жўнатинглар. Хўп... Нима, қидирувдагилардан бирига дейсизми? Ўхшайди? Тахминми? Ким экан у?.. Сабоҳат Султонова? Ие, тўхтанг, унда бу қиз ахир депутатимиз Акбар Солиевичнинг ҳалок бўлган қизи бўлиб чиқади-ку?! Э, қўйинг-е! Тахминниям сал ўйлаброқ-да. Баъзи жиҳатлари дейсизми?.. Сиёсатдан сал нарироқ, тинчроқ юраверайлик. Бўптими, ака. Хўп...Саид Акбаров телефон гўшагини норози қўяркан ўзича ғудраниб қўйди!— Ҳе, топган тахминини қаранглар-у. Совуқдан совуқ. Оғримаган бошини ғалвага тиқмоқчи шекилли, бу бола.Эртаси туман ички ишлар бўлимининг бошлиғи Исоқ Исломович прокурорнинг ҳузурига ўзи шошиб кириб келди.Нима ran, тинчликми? - деб сўради Саид Акбаров салом-аликдан сўнг, “қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаве- рарди-ку” деган маънода.— Маслаҳатли иш чиқиб қолди.— Қани, марҳамат.— Анави аёл тўғрисида.— Нима, у ўзига келдими?"Ҳ а.— Хўш-хўш?...— Тахминимиз тўғрига ўхшаб қолди.— Нималар деяпсиз?!Подполковник ёнидан диктофонни олиб қўйди.— Мана, энг тажрибали терговчимиз Эргашали ёзиб олибди.— Эшитайликчи, - деди прокурор тезлик билан почкадан сигарета чиқариб тутатаркан.Диктофоннинг кассетаси айлана бошлаб, шивиллаган овоз чиқарди.— ...Синглим, тузукмисиз?— Ҳа...— Кўргуликда... хали кўрмагандек бўлиб кетасиз. Исмингиз нима?— Сабоҳат.— Мен Эргаш акангизман. Сабоҳатхон синглим, тушунаман, сизга ҳозир жудаям оғир. Шунинг учун қўлимдан келганича ёрдам қилмоқчиман. Нима бўлди, ўзи?
— Ҳа, майли. Яқинларингизга хабар беришим керак, шекилли. Отангиз ким бўладилар?— Акбарака.— Фамилияси?— ... Султонов.— Қаерда турадилар?— Яккатеракда. Лекин...— Нима “лекин”?— У кишига айтманг, илтимос.Hera?— У киши мени оқ қилганлар.— Онангизчи?— Онам ўтиб кетганлар. Синглим бор.— Қаерда тур ад и?— Билмайман.— Турмуш ўртоғингизчи?— Бор эди.— Қаерда туради?Диктофон жимиб қолди, пиқиллаган овоз эшитилди.— Айтолмайман...— Хўп, синглингизни қидириб кўраман. Исми нима?— С—Саломат— Демак, Саломат Султонова, Акбар аканинг қизи, шундайми?“Ха” деган паст овоз келди-да, диктофон жимиб қолди.— Эргаш ака, кейинроқ гаплашарсиз. Бемор қийна- либ кетди, - деган ҳамширанинг овози келди.— Хўп бўлади...— Терговчимизнинг
айтишича,

деди подполковник, — унинг тишлари саргайиб, бир нечтаси тушиб ҳам кетганмиш. Врачлар эса узок, вақт тароқ кўрмаган сочла-рини тагидан олиб ташлашибди.— Қизиқ, шу пайтгача қаерда юрган экан? Ёввойи бўп кетган эканми?Исоқ Исломович ёнидан бир неча фотосурат чиқариб ташлади.— Мана аёлнинг операциядан олдинги сурати. Оёк^тарига эътибор беринг. Мана, тўпиқдари кўкариб кетган.— Бу ниманинг изи? - деб сўради прокурор шилиниб, кўкариб, йиринглаб кетган оёқларни кўриб.— Бу темир ҳалқанинг изи. У узок, вақ^ занжирбанд бўлган.— Нима, демак гаровда бўлган денг?Э\-ҳе, унда иш каттага ўхшайди-ку! Бу ишни ким қилган экан-а?- Уни олиб қочган, яъни ўша жардан қулаб тушган, бизлар эса уни тўрт йил аввал ҳалок бўлганга чиқарган йигит.Прокурор бироз ҳайронликда қотиб қолди. Аллани- малар эсига тушди шекилли, тугаб бораётган сигаретани кулдонга асабий босди.- Сиз мободо собиқ Халқ контроли раиси Шоазим Шоҳайдаровичнинг ўғли ҳақида гапирмаяпсизми?- Худди

шундай.Прокурор курс и га ўтириб подполковникка жиддий нигоҳ ташлади.- Сиз буни қаердан билдингиз?- Ҳозиргина бош ҳаким қўнғироқ қилиб айтди. Сабоҳат ҳамшира қизга айтганмиш.- Шунақами? Ҳа майли, хали ўзимиз ҳам сўраб кўрамиз. Лекин ran бу ерда икки нуфузли, мартабали инсон ҳақида бормокда. Шуни унутмайлик, бу шунчаки шантаж бўлиши ҳам мумкин. Аёлнинг руҳий ҳолати текшириб кўрилдими?- Ҳа, руҳшунос “яхши” деган хулоса қилган.- Унда нима қилдик?- Акбар Солиевичга зудлик билан хабар қилишга тўғри келади.- Тўғри. Нима бўлсаям у қизини таниб, тан олса, демак ҳаммаси равшан бўлади.- Ишқилиб воз кечган қизини тан олармикан?- Тўғри айтасиз, Лекин қайси ота ўз қизини тан олмас экан. Ёши ҳам бир жойга бориб қолди. Яна худо бил ад и...- Демак, ишни уларни юзлаштиришдан бошлаши- мизга тўғри келади.Прокурор навбатдаги сигаретани тутатди-да, хизмат дафтарини варакдаб депутатнинг телефон рақамини топиб аппаратнинг рақамли нук^аларини беозор босиб гўшакни шошилмай қўлига олди:- Алло, ассалому алайкум, Акбар Солиевич! Мен Саидман, ҳамюртингиз, прокурор. Узр, безовта қилганим учун... Яхши, раҳмат... Раҳмат, хизмат йўқ, акажон. Бир нозикроқ масала чиқиб қолувди-да... Йўқ, жиянларингиз иш чиқаргани йўқ, ҳаммаси яхши, биз Исоқжон билан кўз-қулоқ бўлиб турибмиз. — деди у милиция бошлиғи билан кўз уриштириб оларкан, — Гап қизингиз Сабоҳат ҳақида... Нима? Унақа қизим йўқ дейсизми?... Э-ҳа, ҳалок бўлган, тўрт йил бурун-а?... Касалхонада бир қиз “Мен ўшаман” деб кўрсатма беряпти-да. Шунга бир келиб кетасизмикин, илтимос... Биз энди сизнинг обрў- мартабангизга гап-сўз тегмасин деймизда. Дўст- душманларни биласизку!.. “Овоза қилманглар” дейсизми? Хўп бўлади. Кечки рейс билан? Ўзим кутиб оламан. Хўп, кўришгунча хайр!Саид гўшакни қўяркан “Ана шунақа гаплар” дегандек қалин қошларини чимириб қўйди.- Саид Акбарович, мен нима қилай?- Сизми? Ануви Катта раиснинг ўғли ҳақида зудлик билан барча маълумотларни тўпланг. Уни наркоман дейи- шарди, чоғим.- Ҳа, у ҳисобда турарди. Лекин Тошкентга кўчиб кетишганидан сўнг у ҳақида ҳеч нима эшитмаганмиз.- Демак, у ҳам ҳалок бўлмаган бўлиши мумкин.- Қизни гаровга олган ўша демоқчимисиз?- Наркоманлардан ҳар нарсани кутса бўлади. Улар­нинг ўз дунёси бор.- Эҳгимол аёлга нисбатан суиқасд бўлгандир?- Менимча, йўқ. Агар суиқасд бўлганида аёлнинг қўл-оёғини боғлаб, тақинчоқларини ечиб олиб, бензинни ҳеч бўлмаганда бошидан қуйишган бўларди. Бу ҳолатда эса елкасидан ўз қўли билан қуйгани аниқ. Шунинг учун юзи ва оёкдари куймай қолган. Буни ўз жонига қасд қилиш дейилади.Пўстакдан тикилган уст-боши ҳам ёрдам берган.— Ҳа, тўғри, пўстак камзулининг олди очиқ бўлгани учун кўкракларидан белигача куйган. Энг муҳими, ўзига иккиланиб ўт ёққан.— Демак, унчалик исён эмас, демоқчисиз-да.— Яшашга бўлган илинж уни тарк этмаган. Лекин бензин бензинда...— Демак, депутатимизни кутар эканмизда, ишқилиб келишармикин?
,|,,л— Келишмаса гап-сўз кўпайиб, ҳаммаёқ шов-шув бўлиб кетиши мумкин. Биз ҳам эҳтиёт бўлишимиз зарур.— Лекин фавқулодда ходисани бахтсиз ходисага ай- лантириб қўя қолсак тинчроқ бўлармиди, - деди подпол­ковник мийиғида маъноли жил май иб.Саид Акбарович ўрнидан туриб кетди. Уни нимадир безовта қила бошлаган эди.— ТўғриЛдўстим, — деди у шошилмай. — Шундай қилсак ҳам бўлади. Лекин кимлардир ўз жонига қасд қилаверса, ўз-ўзини осиб қўядими, сувга ташлайдими, ўз- ўзига ўт қўядими, биз уларнинг ҳаммасига бефарқ бўлиб, «бахтсиз ходиса», “вос-вос” бўп қопти, деб кўз юмиб, босди-босди қилаверсак, унда миллатимиз шаъни, қонун устиворлиги нима бўлади? Аксинча, бундай ходисаларнинг асл илдизи қаерда эканлигини чуқур ўрганишимиз ва унинг моҳиятини халқимизга етказишимиз керак. Токи бундай нохуш ходисалар бошқа такрорланмасин. Мана масала нимада, тушунарлими?— Тушунарли.— Бўпти, аэропортга бирга чиқамиз. Фуқаро кийимида бўлишимиз керак. Лекин айтиб қўяй, депутатнинг келиши ҳақида ҳеч ким, хатто бош ҳаким ҳам билмасин. Келишдикми?— Келишдик.* * *Аэропорт биносидан чиқиб келган депутат Акбар Солиевич кутиб олувчилар билан совуқ саломлашди. Унинг кайфияти яхши эмаслиги юз-кўзида акс этиб турарди.— Яхши келдингизми? — деди Саид қўл узатиб.Хўш, қаерга

боришимиз керак? - деб сўради депутат даб-дурустдан.— Куйганлар марказита — деди подполковник шоша- пиша.— Нима, у куйиб қоптими? — деди мўйсафид бепарво.— Шунақа, шекилли - деди Саид ҳам қисқа қилиб.Куйганлар маркази қоровули ҳозиргина халатлариниечиб тушликка чиқиб кетаётган бош ҳакимнинг ортидан чопиб бориб қандайдир нозик меҳмонлар келганини етказди.— Келинглар, хуш келибсизлар. Тинчликми, акалар? — деб сўради ҳаким бир-бир сўрашаркан.— Бизни оғир куйганлар хонасига бошланг, — деди Исоқ Исломович.Акбар Солиевич унга «ялт* этиб қаради.Улар тезлик билан юқори қаватларга кўтарила бошлашди.— Кимни кўрмоқчисизлар ўзи? - деб сўради ҳаким Саид га шивирлаб.Саид унинг қулоғига бирнима деди.— Ҳа, унда бу ёққа, 12-палатага.— Ҳамшираларга айтинг, ҳеч кимни киритишмасин. Ўзлари ҳам яқин келишмасин, — деди Саид жиддий.Прокурор 12-палата эшигини хиёл очиб ичкарига назар ташлади. У ерда тепаси оқ парда билан тўсиб қўйилиб, фақат боши ва оёғи чиқиб тур ган бир аёл инграмокда, бир ҳамшира қиз эса уни елпимокда эди.— Бу ёққа кириш мумкин эмас! — дея қичқирди қиз жаҳли чиқиб, — кўрмаяпсизми?!Аёлнинг “Дадажон, ойижон, мени кечиринглар!» — дея тинимсиз инграши коридорга ҳам эшитилаётгани туфайлими Акбар Солиевичнинг ранги оқариб, қўллари беихтиёр титрай бошлади.Саид бош ҳакимга юзланди:— Илтимос, ҳамширангизга айтинг, чиқиб турсин.— Сурайё, бир дақиқага...

ТАКДИР СЎҚМОҚЛЛРИДA

Орадан бир йил ўтди. Сабоҳат омон қолди. Фақат энди ҳасса таяниб оқсаброқ юрадиган, гапирганида пастки лаби тортишиб қийшайиброқ кетадиган, хуллас, бир умрга ногирон аёлга айланган эди.Отаси Акбар Солиевич уни тан олди албатга, қизини турли докторларга, имконияти борича яхши қаратди. Хорижда тери бўйича пластик операциялар ҳам қилдир- моқчи бўлди, лекин бу яна узоқ eaxj касалхонада ётишни талаб қилишини ўйлаб, ҳозирча бу фикридан қайтди. “К,изим, жуда чарчаган, руҳан оғир азоб чекди. Энди у бир оз дам олиши, асабларини тинчлантириши керак” деган хулосага келди. У Яккатеракдаги ҳовли-жойини сотиб пойтахтга кўчиб кетган ва бошқа бир аёл билан турмуш курган эди. Шу туфайли Сабоxат отасининг уйига боришга кўнмади. Акбар Солиевич буни тўғри тушуниб шаҳардан қизига ҳамма қулайликлар муҳайё қилинган уч хонали уй олиб берди. Сўнгра энг яхши сиҳатго\лардан саналган “Чимён” сиҳатгоҳига жойлаш учун шахсан ўзи бирга олиб борди.— Овора бўлибсизда Акбар Солиевич, бир оғиз қўнғироқ қилсангиз бас эди, — деди сиҳатгоҳ бош ҳакими самимийлик билан .— Э, йўқ. Бу бир эътибор. Қизим кўп оғир дард тортди, ёмон кунларни бошидан кечирди. Мен эса ўз вақгида хабар ололмадим. Асаблари жудаям чарчаган...— Бўлди, опахонни яхши хоналарга жойлаб қўямиз, истаганларича дам олаверсинлар, — деди бош ҳаким ва ички телефондан қўнғироқ қилиб, апартамент хоналаридан бирини яхшилаб тайёрлашларига топшириқ берди.— Даволаш муолажаларини ётоқ биносининг ўзида бажарамиз. Овқатни ҳам олиб кириб беришади.— Йўқ-йўқ, ҳамма қатори бўлсин. Одамлар билан мулоқотда бўлсин, табиат қўйнида юрсин. Шунда у ўзига келади.— Яхши, айтганингиздек қиламиз. Бир ҳамширани бириктириб қўяман.— Иложи бўлса қизимга яхши ҳамроҳтопиб берсангиз.— Хўп бўлади.Қизларининг “Қариганингизда курортма-курорт юриб нима қиласиз, уйингизда худо деб ўтирсангиз бўлмай-дими?” деган танбехларига қарамай, Акромжон ака ҳам ўша кунлари сиҳатгоҳга жойлашган эди. Бунинг нимаси ёмон? Кўпчилик билан танишади, соғлигини тиклайди, тенгқур-ларини топиб олади ва эҳтимол, ўзига муносиби ҳам учраб қолса, ажабмас......Хотини Ҳуринисо раҳматли ўтиб кетганига қарийб ўн йил бўлибди. Шундан бери сўққабош. Кичик ўғли Нусрат билан бирга туради. Лекин Нусрат бевош чиқди. У қуруғидан ҳам тортиб турадиган, бири икки бўлмайдиган ношукур, гиёҳвандликка берилган йигит бўлди. Келини Ҳадича ҳам доим эридан норози. Боғчада ишлайди. Ишдан келиб елиб-югуриб уй ишларини бажаради, болаларига қарайди, қайнотасини ювиб-тарайди. Шундай тилло келинини Нусрат куйдираверганидан Акромжон аканинг жиғи-бийрони чиқади. Баъзида бош олиб уйидан чиқиб кетишни ихтиёр қилиб қолади ёки ёнида маслакдош умр йўлдоши бўлишини кўнгли тусайди.Катта ўғли Анвар алоҳида яшайди. У ҳар ҳолда эсли- хушли. Отасидан тез-тез хабар олиб туради, топ и ш-туги ш и ҳам ёмонмас, узумдан яхши даромад қилади. Акромжон акани яна уч қизи бор. Улар ҳам уйли-жойли бўлиб кетишган. Уччаласи ҳам қақажон. Гоҳ-гоҳота уйига бостириб келиб қолишади. Ўз дардлари, етишмовчилик-лари тўғрисида гапиравериб оталарининг бошини қоти-ришади.Умуман олганда эса, фарзандларига бирнима аён эди. У ҳам бўлса оталарига боболаридан қолган тилла бойлик ва унинг кимга қанча мерос бўлиб тегиши тахликага солиб турарди. Шу туфайли улар бирнарсадан қаттиқ хавотир- ланишарди, яъни тўрт мучаси соппа-соғ бўлган оталари­нинг исталган маҳали уйланиб олиш хавфи бор эди. У ҳолда янги меросхўр пайдо бўлиши мумкин. Айниқса, катта қизи Ҳидоят тез-тез ука-сингилларига дийдиё қилиб, бу ҳолатга асло йўл қўйиб бўлмаслигини эслатиб турар, отасига номзоди кўрсатилган аёллар ҳақида эшитиб қолгудек бўлса, ўша аёлнинг ўзи тугул етти авлодини ҳам ёмон отлиққа чиқаришга қўлидан келганича ҳаракат қиларди. Эҳтимол шу туфайли ҳам Акромжон ака ҳамон сўққабош эди.Тақдирнинг тақозоси билан Сабоҳат билан Акромжон ака ошхонада бир стол га ўтириб қолишди. Мўъжаз дастур- хон албатта одамларни бирлаштиради. Турли тоифадаги одамлар бундай даврада танишиб, дардлашиб, ҳатто қалин биродар ҳам бўлиб кетишади. Баъзида эса тақцирларини ҳам бирлашишига сабаб бўлиши мумкин экан.Дастлаб Акромжон ака лабларигача беркитиб ўтира- диган, енги узун беўхшов кўйлак кийиб олган Сабоҳатни тақводор аёллардан деб ўйлади. Унинг ийманиб овқатлани- шидан анчагина хижолат чекди. Улар деярли гаплашиш- мади. Асосан гап-сўз унинг шериги, очиқ-қувноқ хотин- лардан бўлган Донохон билан бўларди.— Сиз — синглим, бемалол овқатдан олаверинг, тортинманг. Бу ҳам бир дард-да... Менинг раҳматли хотинимда ҳам шунақа дард бўлганди, - деди мўйсафид кунлардан бир куни тўсатдан. — Лекин уни даволатганман. Тошкентда зўр табиб бор экан. Гап йўқ, бир йилга қолмай шифо топиб кетди. Худо xojyiaca, сизга ҳам ўша табибнинг манзилини бераман. Э^гимол, бирга олиб борарман ҳам.— Вой акажон, нималар деяпсиз, шеригимнинг ҳеч қанақа дарди йўқ, — деди Донохон қошини чимириб.— Унда жуда яхши, бемалол, тортинманг бўлмаса. Мени ўз акангиздай кўраверинг. Тўғрими, синглим?— Ҳа. Сабоҳатхон жуда ажойиб аёл эканлар-да. Лекин бошларига жа оғир кунлар тушган экан.— Узр, синглим, унда...Донохон Акромжон аканинг оёғини маъноли босиб қўйди:— Бу киши ўтда куйиб қолган эканлар, холос.— Э-ҳа, узр, — деди у тушуниб ва гапини тезда ўнглаб олди.- Буниям давоси оддий, ғознинг ёғи-да. Менинг тўрт ғозим бор. Иккитасини сизга совға қилганим бўлсин. Икковидан бир кило ёғ чиқади.Аёллар кулиб юборишди. Сабоҳатнинг кўзлари кулар, бундай самимий инсон билан танишиб қолганидан у илк бор ўзини эркин тута бошлади. Афсуски, муддати тугагани учун тез кунда Донохон сиҳатгоҳни тарк этди. У кетишидан бир кун аввал Акромжон акани бир четга чақириб олиб, Сабоҳат тақцири ҳақида эшитганларининг ҳаммасини оқизмай-томизмай гапириб берди. Сабоҳатнинг аянчли қисматини эшитган мўйсафиднинг унга нисбатан ҳурмати хаминқадар ошдики, унинг сабр-бардошига, матонатига таъзим қилгиси келди.Шериги кетиб қолгани учунми, Сабоҳат нонуштага чиқмади. Акромжон ака негадир бетоқат бўлиб, унинг йўлига кўз тикди. Томоғидан ҳеч нарса ўтмади. У ни даволаниш биносидан қидириб кўрди. Коридорлар бўйлаб у ёқ-бу ёққа беихтиёр юраверди. Тушлик бўлишини сабр- сизлик билан кутди. Лекин вақг қурғур ҳа деганда ўтавер- мади. “Ишқилиб, тушликка келармикин? Келмаса-чи?” — деган ўй унинг фикру-хаёлини қамраб олди. “Келмаса хонасига ўзим овқат олиб бораман. Унинг ахир бу ерда мендан яқин яна қанақа дардкаши бор?”Кутганидек бўлди. Сабоҳат тушликка ҳам келмади. Мўйсафид ошпазлардан столдошининг мазаси қочиб қолга- нини ва унга тушлик тайёрлаб беришларини илтимос қилди.— Хавотир олманг, амаки, — деди официант қиз, — у каттаконнинг қизи экан. Уни кўргани сатта ман-ман деганлар келишяпти.— Йўғ-е, шу ногирон аёлни-я?— Ҳа, бугун эрталаб туманимиз ҳокимининг хотини келиб кетганини ўз кўзим билан кўрдим.— Э, шунақами, — деди мўйсафид гўё ўзини ҳайрат- лангандай кўрсатиб ва ўзича: “Сиз айтмадингиз-мен эшитмадим” деб қўйди-да, ошхонадан шашт

тасидан тез-тез хабар олиб туради, топ и ш-туги ш и ҳам ёмонмас, узумдан яхши даромад қилади. Акромжон акани яна уч қизи бор. Улар ҳам уйли-жойли бўлиб кетишган. Уччаласи ҳам қақажон. Гоҳ-гоҳота уйига бостириб келиб қолишади. Ўз дардлари, етишмовчилик-лари тўғрисида гапиравериб оталарининг бошини қоти-ришади.Умуман олганда эса, фарзандларига бирнима аён эди. У ҳам бўлса оталарига боболаридан қолган тилла бойлик ва унинг кимга қанча мерос бўлиб тегиши тахликага солиб турарди. Шу туфайли улар бирнарсадан қаттиқ хавотир- ланишарди, яъни тўрт мучаси соппа-соғ бўлган оталари­нинг исталган маҳали уйланиб олиш хавфи бор эди. У ҳолда янги меросхўр пайдо бўлиши мумкин. Айниқса, катта қизи Ҳидоят тез-тез ука-сингилларига дийдиё қилиб, бу ҳолатга асло йўл қўйиб бўлмаслигини эслатиб турар, отасига номзоди кўрсатилган аёллар ҳақида эшитиб қолгудек бўлса, ўша аёлнинг ўзи тугул етти авлодини ҳам ёмон отлиққа чиқаришга қўлидан келганича ҳаракат қиларди. Эҳтимол шу туфайли ҳам Акромжон ака ҳамон сўққабош эди.Тақдирнинг тақозоси билан Сабоҳат билан Акромжон ака ошхонада бир стол га ўтириб қолишди. Мўъжаз дастур- хон албатта одамларни бирлаштиради. Турли тоифадаги одамлар бундай даврада танишиб, дардлашиб, ҳатто қалин биродар ҳам бўлиб кетишади. Баъзида эса тақцирларини ҳам бирлашишига сабаб бўлиши мумкин экан.Дастлаб Акромжон ака лабларигача беркитиб ўтира- диган, енги узун беўхшов кўйлак кийиб олган Сабоҳатни тақводор аёллардан деб ўйлади. Унинг ийманиб овқатлани- шидан анчагина хижолат чекди. Улар деярли гаплашиш- мади. Асосан гап-сўз унинг шериги, очиқ-қувноқ хотин- лардан бўлган Донохон билан бўларди.— Сиз — синглим, бемалол овқатдан олаверинг, тортинманг. Бу ҳам бир дард-да... Менинг раҳматли хотинимда ҳам шунақа дард бўлганди, - деди мўйсафид кунлардан бир куни тўсатдан. — Лекин уни даволатганман. Тошкентда зўр табиб бор экан. Гап йўқ, бир йилга қолмай шифо топиб кетди. Худо xojyiaca, сизга ҳам ўша табибнинг манзилини бераман. Э^гимол, бирга олиб борарман ҳам.— Вой акажон, нималар деяпсиз, шеригимнинг ҳеч қанақа дарди йўқ, — деди Донохон қошини чимириб.— Унда жуда яхши, бемалол, тортинманг бўлмаса. Мени ўз акангиздай кўраверинг. Тўғрими, синглим?— Ҳа. Сабоҳатхон жуда ажойиб аёл эканлар-да. Лекин бошларига жа оғир кунлар тушган экан.— Узр, синглим, унда...Донохон Акромжон аканинг оёғини маъноли босиб қўйди:— Бу киши ўтда куйиб қолган эканлар, холос.— Э-ҳа, узр, — деди у тушуниб ва гапини тезда ўнглаб олди.- Буниям давоси оддий, ғознинг ёғи-да. Менинг тўрт ғозим бор. Иккитасини сизга совға қилганим бўлсин. Икковидан бир кило ёғ чиқади.Аёллар кулиб юборишди. Сабоҳатнинг кўзлари кулар, бундай самимий инсон билан танишиб қолганидан у илк бор ўзини эркин тута бошлади. Афсуски, муддати тугагани учун тез кунда Донохон сиҳатгоҳни тарк этди. У кетишидан бир кун аввал Акромжон акани бир четга чақириб олиб, Сабоҳат тақцири ҳақида эшитганларининг ҳаммасини оқизмай-томизмай гапириб берди. Сабоҳатнинг аянчли қисматини эшитган мўйсафиднинг унга нисбатан ҳурмати хаминқадар ошдики, унинг сабр-бардошига, матонатига таъзим қилгиси келди.Шериги кетиб қолгани учунми, Сабоҳат нонуштага чиқмади. Акромжон ака негадир бетоқат бўлиб, унинг йўлига кўз тикди. Томоғидан ҳеч нарса ўтмади. У ни даволаниш биносидан қидириб кўрди. Коридорлар бўйлаб у ёқ-бу ёққа беихтиёр юраверди. Тушлик бўлишини сабр- сизлик билан кутди. Лекин вақг қурғур ҳа деганда ўтавер- мади. “Ишқилиб, тушликка келармикин? Келмаса-чи?” — деган ўй унинг фикру-хаёлини қамраб олди. “Келмаса хонасига ўзим овқат олиб бораман. Унинг ахир бу ерда мендан яқин яна қанақа дардкаши бор?”Кутганидек бўлди. Сабоҳат тушликка ҳам келмади. Мўйсафид ошпазлардан столдошининг мазаси қочиб қолга- нини ва унга тушлик тайёрлаб беришларини илтимос қилди.— Хавотир олманг, амаки, — деди официант қиз, — у каттаконнинг қизи экан. Уни кўргани сатта ман-ман деганлар келишяпти.— Йўғ-е, шу ногирон аёлни-я?— Ҳа, бугун эрталаб туманимиз ҳокимининг хотини келиб кетганини ўз кўзим билан кўрдим.— Э, шунақами, — деди мўйсафид гўё ўзини ҳайрат- лангандай кўрсатиб ва ўзича: “Сиз айтмадингиз-мен эшитмадим” деб қўйди-да, ошхонадан шашт

билан чиқиб, ташқаридаги кабобпазга кабоб буюртирди.Сабоҳат столдош кишининг ташрифини ҳеч ҳам кутмаганди. У фаррош аёлга хонасини тартибга солиб беришни илтимос қилмоқ учун эшикни шундоқочган ҳам эдики, қўлида пакет кутариб жилмайиб т^фган Акромжон акага рўпара бўлиб бир сапчиб тушди. Аёл уй халатида бўлиб, оғзи-томоқларини ўрамаган эди. Шу туфайли ҳам унинг бўйнидаги ва қўлларидаги куйган жойлари тиришиб- тортишиб, яққол кўзга ташланиб турарди.- Вой ўлмасам! - деди у ўзини шоша-пиша ичкарига оларкан.- Э, бор экансизку! Мазаси қочиб қолдими, деб хавотир олиб, кўргани келятувдим. Мумкинми? — деди киши томоғини сохта қириб ва эшикни тақиллатиб.- Ҳа, узр. Киринг, кираверинг, - деди аёл улкан рўмолини бошига тез ташлаб чиқаркан.- Қалай, тузукмисиз?- Шукур, раҳмат.- Манави кабоб, особий заказ қилдирдим. Қайноқ- қина еб олсинлар.- Вой, бекор овора бўпсизда. Келди-кетди кўп, егуликлар тўлиб ётибди. Шунга ошхонагаям боришимга хожат қолмаяпти.- Ундоқ деманг, синглим. Одам бу ерга овқат ейиш учун келмайди. Валким бир-бири билан суҳбат қуриб дийдорлашиш учун келади. Одам тафтини одам олади дейдилар.- Вой, қани марҳамат, ўтирсинлар, бемалол.- Раҳмат. Бу дейман, ёмон куйган экансизда-а?- Ҳа, энди, бир бўлганди-да.- Буни давоси бор.- Ғоз ёғими? - деди аёл кулиб- Йўқ. Ҳозир пластик операция деган нарсаям чиққан. Яъни янги терини кўчириб қўйиш дегани.... Шу алфозда бир пиёла чой устида ширин суҳбат давом этди. Мўйсафид ниҳоят уни ошхонага чиқиб туришга, сойлар, боғлар қўйнида бирга сайр қилиб туришга кўндирди. Уларнинг ўртасида самимий дўстлик ришталари пайдо бўлганди.

ТУНЛАРДАН БИР ТУН ЭДИХўш, ҳаётида неча-неча ошиқларни, Катта раҳбарнинг банги ўғлини ва ниҳоят, мўйсафид Акромжон аканинг ҳам дилини ром айлаган Сабоҳат асли ким эди?У ҳақиқатдан ҳам Бешкапа тумани раҳбари Акбар Солиевичнинг қизи эди.Ўша даврда Халқ контроли раиси Шоазим Шоҳай- дарович мазкур тумандан етишиб чиққан республика раҳбарларидан бири бўлиб, Акбар Солиевичнинг суянган тоғи, амалдаги ҳамкори эди. Ўрталарида ўзаро ака-укачи- лик, бир олам ҳурмату-мулозамат ҳукмрон эди.Раис албатта пойтахтда истиқомат қилар, Акбар Солиевич уники га тез-тез бориб турар, ўрик олайсаёқ ғўрасидан, хандалак сарғайсаёқ хамагидан, узум қорайса шарбатидан, боғнинг янги пишган олмаю нок, нашва- тисидан етказиб олиб борарди.Йиллар ўтди. Акбар Солиевичнинг икки қизи ҳусни- жамолда тенги йўқ қизлар бўлишган бўлса, Шоазим Шоҳайдаровичнинг арзанда ўғли Сарвар эркаликда ягона, “қуруғидан тортувчилар” ичра шохона ҳаёт кечирувчи йигит бўлиб етишди.Сабоҳат мактабни тамомлаб медицина, институтига ўқишга кириш учун борганида албатта дастлаб Шоазим акаларнинг уйида яшади. Қизга алоҳида хона ажратиб бердилар. У берилиб дарс тайёрлар, институтга Сарвар каби отасининг мавқеи билан эмас, балки ўз билим кучи билан киришга тиришарди.Макиён беданани кўрган модасининг «питбилдиқ» дейиши, албатта табиий хол. Сарвар Сабоҳатга ўринсиз шилқимликлар ва қочиримлар қила бошлади. Шу туфайли қиз институтга кириб олгунча тишини тишига қўйиб чидади. Йигит туни билан ўз хонасида қизнинг ётоғини пойлаб чиқар, у ҳам ташқарига чиққудек бўлса лип этиб чиқиб йўлида рўпарама-рўпара бўларди.Тунлардан бир тун тўлин ой кечаси эди. Ҳамма уйқуга кетган, Сабоҳат эса, одатдагидек дарс қилиб ўтирарди. УftSSOHH ШИН»ниҳоят, чарчади. Ечиниб ётмоқчи бўлди. Лекин кўзи коп- токдек тўлин ойга тушди ва уни яхшироқ томоша қилиш, тоза ҳаводан т)^йиб нафас олиш мақсадида ич кийимда бал конга чикди. Нурли туннинг ўзига хос гўзаллигига, чигирткалар ва қурбақаларнинг “қўшиқ”ларига ма\лиё бўлиб туриб қолди.Лекин бу пайтда Сарвар ҳам уйғоқ бўлиб, хонасининг чироғини ёқмаган, балки ота-онасининг уйқуга кетганидан фойдаланиб креслога ўтириб наша тутатар, нашанинг тутунларини атайин юмалоқ-юмалоқ қилиб тўлин ойни уларнинг доирасига илинтирмоқчи бўлаётганди. Не ажаб-ки, шу маҳал доиралардан бирида тўлин ой, иккинчисида ойданда гўзал хурлиқо пайдо бўлди. Йигитнинг томир-ларидаги қайноқ қон жўш урди, юраги эса, қафасга тушган ола каптардай типирчилай бошлади. Гўё қафаснинг эшиги очилиб

​​кетдию қанот қоқиб фариштанинг теварагида айлана кетди. Ой нури баданида акс этиб турган қиз ҳам биргалашиб уча бошлади. Улар шундай чарх урдиларки, хатто тўлин ой ҳам ҳайратда эди. Қиз йигитга табассум ҳадя қилар, йигит эса тинимсиз куларди. Хуллас, Сарвар то тонгга қадар креслога қийшайган ҳолда ишлаётган эски тикув машинасининг ўқидай қиқирлаб чикди. Шу тундан эътиборан у Сабоҳатга нисбатан ўзгача кўз билан олайиб, оғзини ярим очиб махпиё бўлиб қарайдиган, наркотик таъсирида эса, ўзини у билан бирга тасаввур қиладиган бўлиб қолди. Наша уни қониқгирмай қолганди. Энди тунда билагига шприц уриб қизга томон “еб қўйгудек” даражада тикилиб турадиган қилиқ чиқарди Фақат қиз чироқни ўчиргандагина у ҳам букчайиб пинакка кетарди.... Тушларининг бирида қиз билан бирга у қорли тоғлар сари учиб кетганмиш ва улар илиқ булоқ суви оқиб турган сўлим бир жойга қўнишганмиш. Теварак-атроф кўкнори гулларидан шундай гўзал эмишки, унда кийик болалари сакраб-сакраб чопишар, сайроқи қушлар сайраб-сайраб учишармиш. Тоғ бағрида улкан гор бўлиб унинг ичида ҳдмма нарса бисёрмиш. Ҳеч ким ҳалақит қилмай-диган, ҳаммаегуликлар тўкин, тилла тақинчоғу бежирим кийим- кечаклар мўл бўлган бу шохона горда фақат иккисигина ишрат қилиб яшашармиш.Афсуски, мана шу тасаввур Сарварнинг миясида қаттиқ ўрнашиб қолди. У қуруғидан тортгани ҳамон кўз ўнгида ана шу гўзал манзара намоён бўлар ва шу жаннатни ўз қўли билан яратишдек кўкнори орзу билан яшар, ўз дунёсини қурарди.- Мен албатга ўша ёққа бораман, бирибир сени олиб кетаман. Биз хали шохона яшаймиз. Ҳар куни маишат қиламиз. Ҳеч ким бизга ҳалақит бермайди, — деди у яна қизга узоқдан еб қўйгудек бўлиб термулиб.Хайриятки, тез орада Сабоҳат ўқишга кириб олди ва институт ётоқхонасига жойлашиб, телба йигитнинг ниго- ҳий таъқибларидан ҳалос бўлгандай бўлди. Лекин арзанда йигит носқовоғини йўқотган бангидек бўлиб қолди. Буни онаси Гавҳарой сезди.Гавҳарой ўғлининг дарди ва ҳолатини яхши биларди. Лекин иложи борича бу аҳволни эридан сир тутарди. Эри эса туну-кун ўз иши билан банд бўлиб, ўғли тўғрисида қайғуриш, унинг тарбияси билан машғул бўлиш вазифа- сини хотинига топшириб қўйган, ўғлига энг олди машина- лардан бирини олиб берган ва хотини айтган пулни кўп тортишмай топиб бераверарди.Оқибатда раиснинг кошона уйида ёввойи ҳаётни, тоғдаги ғорни орзу қиладиган ўғил вояга ета бошлади ва оч назарини Сабоҳатга ташлади.

Davomi bor.....