June 4, 2020

Ёввойи келин... 20-Қисм

Ёввойи келин...
20-Қисм

бир гапни очиқ айтиб қўймоқчиман. Арзимаган меросни деб бир покиза аёлни қора отлиқ қилишга, менинг, яъни отасининг юзига оёқ босишга қодир бўлган манави ифлос ўғлимдан кечдим!Залга сув қуйгандек жимлик чўкди.-Анвар, - деди у ўғлига қарата, - Сен бошқа менинг уйимга кддам боса кўрма. Ўлсам ҳам келма. Сенга ҳеч қанақа мерос ҳам йўқ! Қолган қизларимга келсак, Ҳидоят, Саодат, Шарофат, сизлар Анварнинг бошига етдинглар, мени ўғлимдан айирдинглар! Шунинг учун сизлардан рози эмасман. Сизларга ҳам ҳеч қанақа мерос йўқ! Агар уйимга келмоқчи бўлсанглар, марҳамат! Фарзанд сифатида, отангизни кўргани келишингиз мумкин. Лекин ҳар хил бўлмағур фисқи-фасод ran олиб келадиган бўлсанглар, сизларниям менга керакларинг йўқ! Сабоҳатхон. Мен кўпчилик олдида сиздан узр сўрайман. Мен мияси айниганни кечиринг. Менга яна бир имконият беринг, илтимос. Бугуноқ ЗАГСдан ўтишга, қайтадан никоҳ ўқитишга, қолган умримни сизга бағишлашга тайёрман!..Пиқиллаб йиғлаётган Анварнинг хотини ва отанинг қизларидан ташқари ҳамма ўрнидан туриб, қарсак чалиб юборишди. «Яшанготахон!» «Келинни қўлдан чиқарманг!» — деган овозлар янфамоқда эди. Сабоҳат эса уялиб ер чизарди. Лекин уни бир ўй қаттиқ безовта қилмоқда эди: «Анварни бекор хафа қилишди. Нусрат ишқилиб соғ-омон қайтиб келармикан? Ифлос Сарвар. Агар у Нусратни олиб келмаса, тилласи-ю пулларини бермайман. Ҳа, айтмоқчи, ахир улар Акрамжон аканикида қолиб кетибди-ку! Энди қандай оламан?»-Сабоҳат сиз ҳам бирор нарса денг, отахонни кечиринг энди! — деди туман хотин-қизлар кенгашининг раисаси Манзурахон. «Кечиринг энди» деган илтимосли овозлар тутиб кетди. Сабоҳат ўрнидан туриб кўпчиликка қуллуқ қилди ва «хўп» ишорасини қилди. Яна қарсак янгради. Бу пайтда эса, суд ва маслаҳатчилари билан кириб келишди.Туринглар, суд келаяпти! - деган овоз жаранглади. Ҳаммаёқ сув қуйгандек жим бўлди.-Нима бало, бу ер судми ё театр саҳнасими? Бу ерда қарсак чалинмайди — деди судья ажабланиб.—Биз Акрамжон ака билан Сабоҳатни яраштиртиб қўйдик, - деди раиса аёл.-Йўғе, ўн дақиқа ичида-я?! - деди судья хазил қилиб. — Унда табриклайман, - деб у ҳам қарсак чалиб юборди. Бошқалар ҳам қўшилди. - Хўп яхши, энди ҳукмни эълон қиламан.Шундан сўнг судья ҳукмни эълон қилди. Аризадор Султонова Сабоҳат Акбаровнанинг аризаси инобатга олиниб, айбланувчи Қурбонов Анвар Акрамжоновични айбдор деб топилди. У туҳмат қилганликда ва судга ёлгон кўрсатма берганликда айбланиб, уч йил муддатга озод- лиқдан маҳрум қилинди. Опаси Ҳ и доят га эса уч ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниб яна ўн минимал иш хақи хисобида жарима солинади. Саодат ва Шарофатларга ҳам судга ёлгон кўрсатма берганликлари учун, мулла Тўйчига эса, ЗАГСсиз никоҳ ўқигани учун тегишли маъмурий жазолар белгиланди. Айбдор ва бошқалар судга эти роз билдиришди. Акрамжон ака бошини чангаллаб ўтирар, судьянинг ҳар бир ҳукмидаги ran и унинг юраги га ниш каби санчилмоқца эди. Очиқсуд ниҳоясига етди. Соқчилар Анварни олиб кета бошлашди. Аёлларнинг қий-чуви, йиғи- сигиси бошланди.—Мени кечиринг, ота! Ёшлик қилиб қўйдим, кечи­ринг! - дея қичқирди Анвар йигламсираб.Маҳалла оқсоқоли ва Эргаш исмли дўстларидан бири отанинг елкасига қўлларини қўйиб ҳамдарддик билди­ришди.—Буям бир кўргилик-да, - деди Эргаш.-Нима бало бу? Ўгилларим бири наркоман, бири муттаҳам, қизларим эса туҳматчи.—Энди кўзлари оч ил ад и. Бировнинг тақдирини хас- пўшлаб бўлмаслигини энди тушуниб етишади. Бу ёги яхши бўлади, куйинманг — деди оқсоқол.Сабоҳатга бир нима дейиш керак. У бечора умидвор бўлиб ўтирибди, ахир.Акрамжон ака шундагина рўпарасида ўтирган, ҳаёти- нинг бир қисмига айланиб қолган, лекин унинг устидан ўзининг нотўғри иш қилиб қўйганини, шундай бўлса-да, судда мардонавор енгиб чиққан «жасур» аёл Сабоҳатга кўзи тушди. У дунёдаги энг покиза ва бокира аёл эканига яна бир бор тан берди. Тақцир унинг бошига яна бир синоатни солди. Бироқ аёл бунисига ҳам бардош берди.-М ен хозир жомеъ мачитимизнинг имомига бориб, ундан йўл сўраб уйингизга ўтиб бораман. Сиз Сабоҳатни олиб кетинг, Манзура! — дея туман хотин-қизлар кенгаши раисасини чақирди у Сабоҳатни табриклар экан. Раиса «лаббай» дея етиб келди

— Сабоҳатни олиб Акрамжон аканикига боринглар. Яна маҳалладан уч-тўрт аёл бирга боринглар, хўп-ми, — деди оқсоқол.—Хўп бўлади.Шундай жамоатчиликнингаралашуви билан «аразла- ган келин»ни яна уйга олиб кетилди ва қайта никоҳ ўқитилиб, эртаси эрталаб ЗАГСдан ҳам ўтиб келишди.
Сабоҳат қўнғироқ қилганида жаноб Соҳиб навбатдаги кадрларни ёллаш учун Тошкент вилоятлари туманларидан бирида эди. У қаерга бормасин ўзини қочоқларга ёрдам кўрсатувчи халқаро ташкилот вакили сифатида таниш- тирар, жойларидаги қочоқлар рўйхатини олар, ўзини қизиқтирган «ишга яроqларни танлаб, улар билан мулоқотда бўларди. У қаерга бормасин одамларнинг муома- лаларини тинглаган бўлиб, уларни ҳал қилиш, чораларини кўришга ваъда берар, оз-оз пул ҳам тарқатарди.У Нусратни цар холда туз қадоқлаш цехига қўймади, балки уни ажратиб, маъмурий бино ичини тозаловчи, ховли ва кўчадаги гулзорни парваришловчи фаррош- боғбон вазифасига ишга тайин қилди. Нусрат учун бу иш ёқмаса-да, ҳар холда ойлик маошининг дуруст бўлгани,офис одами сифатида бошқалардан кўра эркин юра олиши билан ажралиб турар, гўё қаттиқ режимдаги қдмоқхонанинг махбусига ўхшаб кетарди. Аслида корхона жуда қаттиқ қўриқланарди. Барча бинолар ва худуд майдонларига марказлашган кузатув системаси ўрнатилган, атроф деворлари, эшикларига ташвишго\лар ўрнатилган ва симлардан юқори кучланишли ток ўгказиб қўй ил ганди. Қуролланган со қч ил ар жуда хушёр эдилар. Улар муници-пиал ёнланган аскарлар бўлиб, уларга ҳам катта маош тайин этил ган ва корхона страте гик аҳамиятга мол и к бўлгани, бу ердаги технология ўта махфий экани учун қаттиқ қўриқланишига кўрсатма берилганди. Бу ерга фақат махсус электрон карточкаси бўлганларнигина қўйилар, умуман киришга ҳам чиқишга ҳам карточка ишларди. Худудга ўғриликча кирувчи ва чиқувчиларни отиб ярадор қилиш ёки отиб ўлдириш ёки ичкарига олиб кириб қамаб қўйиш буюрилган эди. Албатта ичкарида ишловчи ёлланган ишчиларга бундай карточка берилмас ва уларнинг қайтиб чиқишларининг ўз-ўзидан зарурати йўқ эди.Нусрат эса фақат тушлик қилиш ва ётоқхонагагина ичкарига кириб чиқар бу ^акда қоровуллар бошлиги га кўрсатма берил ган эди. Чунки, маъмурий бино ташқарида бўлиб у чиройлu
ойнаванд қилиб қурилган, бино олди майдонида яшил майса ва манзарали дарахтлар ўстирилган, Қозоғистон, Россия ва Польша байроқлари хил пи раб турарди. Яшил майдонни саранжон-саришта ушлаб туриш, сугориб, қиртишлаш, офис ичкариларини тозалаш ва чиқит қогозларни чиқдриб ташлаш Нусратнинг вазифаси эди. Унга фирма белгилари туширилган маҳсус кийим берилган бўлиб, оқ қўлқопда энг замонавий қиртишлаш, сугориш ва тозалаш ускуналаридан фойдаланиш, уст-бошини доимо озода тутиш топширилган бўлиб, келган кетганларнинг сўроқ-саволларига ҳеч қандай жавоб қайтармаслик қатгиқ тайинланган эди. Албатта офис олдидаги чиройли кийин-ган, галстукли соқчи ҳам, марказлашган пульт назоратчи- лари ҳам уни ўз назоратларига олган эдилар.Кунлардан бир куни Соҳиб Ҳотамий жаноблари сафарга кетган чогида унинг хонасидаги чиқит қоғозларни олгани кирган фаррош факснинг ишлаётганига кўзи тушиб қолди. Одатдагидек, унга эътибор бермайди. Лекин алла- қаёқдандир юборилган ахборот ёзилган қогозни аппарат ўзи йиртади. Қогоз эса ерга туш ад и. Нусрат беихгиёр келган хабарни ўқийди. Унга тахминан қуйдагича ёзилган эди:«Жаноб менежер! Зудлик билан хорижий буюртмаларга асосан «товарларни қуйидаги давлатларга Олмаота орқали учишларини ташкилланг:1. Суяк, жигар, буйрак бўйича 10 нафар — Баготага.2. Жигар, буйрак бўйича 6 нафар — Нью-Йоркка.3. Юрак, жигар, буйрак бўйича 4 нафар — Тел-авивга4. Буйрак бўйича 4 киши — Варшавага.5. Орқа мия, суяк, жигар, буйрак бўйича - Банкокга.6. Буйрак бўйича 4 киши — Москвага.Жами 34 нафарУларнинг рўйхати, суратлари ва тиббий кур и к хулоса- ларини интернет орқали юборишингизни сўрайман. Келгуси хафтага суяк, жигар ва буйрак бўйича яна 24 нафарини тайёрланг. Ўрнига янги ишчиларни ишга ёллаб, ишловчилар сонини камайтирмасликни таьминланг.Салом билан бош директор А.Кунцевич.»«Тавба, — деди Нусрат ўзича кулиб, бу одамларнинг томи кетганми нима бало, хатни гўшт камбинатига деб адашиб жўнатибди шекилли.» У қоғозни стол устига қў

йиб қўядида ўз ишини давом эттиради, лекин эшикни ёпаркан унинг устидаги ёзувга кўзи тушиб, кўнглига бир ёмон фикр келгандай бўлади. Эшик пештоқида «Мененжер» деган ёзув бор эди.Орадан бир неча кун ўтди. Нусрат факс орқали келган хат ҳақида деярли унугган ҳам эди. Лекин ҳамхоналардан кишини тўсатдан чақиртиришиб тиббий хулосаларга кўра бирининг жигари, бирининг буйраги оғир касал экани, шу туфайли уларни корхона ҳиссобидан даволаш учун хорижга олиб кетиш лари, иш хақлари сакданиб туришини айтиб, қандайдир хужжатларга имзо қўйишга- нини айтиб қолишди.-Э р к и н , сенинг жигаринг кўпдан бери огрийдими ўзи? — деб сўраб қолди Каримберди исмли ҳамхоналаридан бири.— Йўқ. Анализда шундай чиққанмиш — деди Эркин хомуш.— Сариқ касал бўлмаганмидинг?— Йўқ.— Нима бало, туз таъсир қилдимикин-а?— Тузнинг нима даҳли бор. Анави қургурнинг таъси- ридир-а, — деди Нусрат гапга аралашиб ва доза олиб турил ад и ган қўлига ишора қилди.— Дўхтирлар ҳақ. Бу ердаги аппаратларни кўрдингми, энг зўрлари экан - деди Каримберди.— Ха, майлида, пешонамиздагини кўраверамиз-да, - деди Эркин ноилож дегандек елкасини қисиб - қўшни хонадан тўрт кишининг суяги оғриқ чиққанмиш.Нусратнинг уларга раҳми келди. «Бечора тирикчилик, бола чақамни боқаман деб одамлар хар қандай ишни xам қилишга тайёр. Соғлиғуарини умуман ўйлашмайди. Мана бирининг буйраги, иккинчисининг жигари, учинчисининг суяги, ие, тўхта-тўхта, - дея ўйлаб қолди Нусрат ва факс хабарномасидаги ёзувлар ёдига тушди. - Бу ерда бирор ran бор шекилли. Хорижда даволантиришмасдан, шу ерда давопаса бўлмасмикан?..»Орадан бир хафга ўтгач, дарди оғирларнинг кўп экани маълум бўлди. Ўттиздан зиёд ишчиларни ярим тунда уйғотилиб, бош қаларнинг уйқусини безовта қилмаган холда уларни медпунктга йиғиб, йўк^ама қилинди ва билак-ларига бирма-бир яхшигина дозадан юбориб, фургон машинасига чиқара бошланди. Соқиб Хотамий жаноб- ларининг шахсан ўзи ҳар бир кириб келган беморни бирма- бир қабул қилиб, ичига авиабилет солинган паспортларни кўздан кечириб чиқарди. У ишлар режада-гидек кетаётканидан мамнун экани гап-сўзлари ва ишчи-ларга қилаётган хазил-мутойибаларидан шундоқ билиниб турарди."-Эх-хе, келинг, Эркинбойака Қободиёний. Шун­дайми?—Эха-ха, Қобадиёнликман.—Бу сизларда қуруғидан кўп экишадими, дейманда-а?-Йўқ, уруғи сувда оқиб келиб, ўзи кўкариб чиқа- веради.—Қаёкдан оқиб келади?—Афғон томондан-да.—Эха, у томондан ариқ бор денг — деди жаноб Соҳиб кулиб.—Ҳа-да.-Яшанг. Соғайиб кетинг. Худо хоҳласа, замонлар тинч бўлса, ўша ёқларга бир сафар қилгим бор.—Боринг, хўжайин. Худо хо\ласа ўзим меҳмон қила-ман.-Қаерингиз оғрир экан?-Дўхтирлар жигаринг дейишяпти.-Ҳечқиси йўқ, тез кунда тузалиб, кўрмагандек бўлиб кетасиз.—Раҳмат хўжайин. Лекин кўп савоб иш қиляпсиз. Биздан қайтмаса, худодан қайтсин. Сизни дуо қилиб юрамизда.-Раҳмат, ўтаверинг. Кейинги, келинг...Фургон икки томондан қора мерседеслар қуршовида Олмотага қараб жўнади. Четдан қараганда гўё давлат аҳамиятидаги юк олиб кетилаётгандек кўринарди. Бу юк аслида корхонанинг дастлабки, “махсулоти” эди.Нусрат яна ўз юмушларига шўнғиб кетди. Ейиш- ичиш, оладиган маошй ҳақиқатан ҳам бошқаларникидан яхши эди. Айниқса наркотик дозасидан и стал ган маҳали илтимос қилса, дўхтирлар “йўқ” дейишмасди. Дастлабки маоши 100 долларни хотинига юборди. “Майли, бир хурсанд бўлсин”, — деб ўйлади у. Хат ҳам ёзди ва ҳаммаси жой и дал и ги, яратилган шароитлар кўнгилдагидек, деб айтди. Лекин конвертни очиқ холда топширилар экан. Қоидаси шунақа эмиш.Ўша кунлардан бирида Нусрат пан Соҳибнинг хонасидаги парчаланган қоғозларни қопчасига соларкан катга ёзув стол и та гида ётган бир қоғозга кўзи тушиб қолди ва унга тегмаган ҳолда стол остидаёқ кўз югуртириб чикди. Лекин юраги негадир нохушликни хис қилди. Хужжатда қуйидаги гаплар бор эди: “Суяк, жигар, буйрак бўйича Багота шаҳрига юборилаётганлар рўйхати”, деб сарлавха қўйилиб, унга 10 кишининг фамилияси, исми-шарифи, туғилган йили, жойи, наркотик қабул қила бошлаган йили, тавсия этилаётган органи ва хозирги умумий холати ёзилган эди. Лекин қизиғи, жадвалнинг “хозирги умумий холати” деган жой и га ҳамма беморлар рўпарасига “соғ” деб, “тавсия этилаётган о

ргани” деган жойига эса бир хилда илмоқ белгиси қўйиб чиқилганди. Нусрат шундагина ўша кунги факс гўшт комбинатига эмас, балки айнан шу корхонага тўғри юборилганига амин бўлди.-Обба ифлослар-ей, бу ёқда бошқа ran борга ўхшайдику. Наҳотки булар одамларни запчасть қилиб сотишаётган бўлса. Йўғе, ўзимам лекин жуда ваҳимачи- манда. Кўраверайликчи, қани... Агар бир ran бўлса қуённинг расмини чизаман. Кейин ануви жанобни бирор жойда тутволиб дабдаласини чиқараман. Лекин хушёр бўлишим керак. Ҳар холда кетганларнинг қайтишини кутайинчи. Эртага тиббий кўрик бўлади. Қани, унда нима ran бўларкин? Факс хабари бўйича яна 24 нафарни тайёрлансин дейилганди. Касал деб топилганларни бирма-бир текшириб, санаб чиқаман...
* * *Янги ёлланиб келаётган ишчилар сони тобора кўпайиб борарди. Энди улар келишган ҳамоно тиббий кўрикдан ўтказишни йўлга қўйилди. Негадир яна аввал-гидек беморлар кўп чиқа бошлади. Гўё қочокlaр орасида эпидемия тарқалгандек эди.Нусрат энди яширин ҳолда бўлаётган ишларни ўзича текшириб, таxпил қилиб борар, ишчиларнинг суҳбатларига қулоқтутар, иложи борича мажақлаб ташланган қоғозларни ҳам кўз югуртириб, эътиборсиз қолдирмасликни одат қилди ва кўп маълумотларга эга бўла бошлади. У шундай қилиб корхона раҳбариятининг асл мақсад-муддаоларидан воқиф бўлиб борар экан, Соҳиб Лотамийга нисбатан нафрати кун сайин ошиб бора бошлади. Ўзининг қандай қилиб бу “ўргимчак уяси”га тушиб қолгани, отасининг ва янги аячасини хайрихо^шк қилганларини эслади.“Обба ифлос хотиней, — деди у фикран арчани қиртишлаб текислар экан, — Бу ўшанинг ,ишимикан-а?.. Соҳиб Хотамийни у қаердан таниркин? Анвар билан опаларим уни йўқотиш учун бекорга жон куйдйришмаган- дир. Демак, у хотин жаноб Соҳибнинг одами. Уларнинг мақсади отамнинг тиллаларига эгалик қилиш. Албатта, бу ишга мен халақит қилишим мумкин. Чунки кенжа ўғилман”.Нусрат шу зайл опаси Ҳидоятнинг “Отамнинг тилла­ларига эгалик қилмоқчи. У фоҳиша, Анвар билан ҳам бўлган экан”, деган гаплари, отасининг “Борасан! Бизнинг авлодда наркоманлар бўлмаган” ва ниҳоят Сабоҳатнинг кўчада меҳмон Соҳиб жанобларини кузатаётгандаги “Сизда бир илтимосим борда...” дея сирли қараб гапирганини эслади. Эслади-ю юрагига ғул-ғула тушди. “Демак у хотиннинг мақсади мени йўқотиш. Отамни авраб, мени бу ерга жўнаттирган. Бу ўша хотин билан жаноб Соҳибнинг режаси. Ҳаммаси равшан: Отамнинг бойликларини билиб олиб, уни туя қилишиб сўнгра отамни ҳам...” — деди Нусрат ва қўлларига мушт тугилди. “Эсимнинг борида бу ердан қочишим керак. Кечаги кўрикдан ўгганлар ичидан ўша оғир касаллар сони 24 тага яқин чиқаяпти. Демак бу ердагиларнинг ҳаммаси осонгина ўлиб кетишади. Таналари “запчасть” бўлиб сотилиб кетади. Ана шунинг учун xам уларни кўпроқ қочокутр, одам қаторида бўлмай қолган бангилар қизиқгирмоқда эканда. Эҳ, нега энди мен ҳам бангиликка ружу қўйдим-а. Оилам билан қандай яхши яшаётган эдик. Қаердан*ҳам ўша Али бангига қўшилиб қолдим? Ана сенга кайф... Энди суягиму ичагимниям пуллаворишади. Қочиб қол, Нусрат. Сенда қочишга имконият бор. Бошқаларда шуям йўқ".Нусрат ана шундай ўйлар билан бўлиб, жуда камгап бўлиб қолди. Томоғидан негадир овқат ҳам ўгмас, хатто тегишли доза уколини ҳам олмай кўйди.—Нусрат, намунча хомушсан? Ё бирор жойинг оғри- яптими? Сен ҳам бир буйрагингни текширтириб кўрсанг бўларди, — деб қолди бир куни Каримберди.Нусрат бир сапчиб тушди.-Нима деяпсан? Мен соппа-соғман, кўрмаяпсанми?! - дея ўшқириб берди у.—Вой-бў... Нимага бақирасан? Асабинг касал сени, бир миянгни текширтириб ол. Сениям хорижга олиб бориб даволаб келишсин.Лекин бу гапга Нусрат ўзини туга олмади. Ҳазил тепа қилиб кроватида ётган Каримбердини чиндан ҳам ёқасидан олди-да башарасига бир мушт туширди.-С ен ўлиб кетавер. Мен ахмоқ эмасман, билдингми! — дея бақирди у.Ҳайрон бўлган ҳамхоналари уларни ажратиб қўйишди. Кимдир уни “Телба бўла бошлабди, дўхтир чақириш керак”, деди.—Йўқ, мен телба эмасман. Яқинлашмаларинг! Ўша дўхтирларингниям ўлдираман!—Ҳой бола, ўпкангни босиб ол. Жаноб Соҳибнинг одами бўлсанг ўзингга, билдингм и, - деди бир бақувватлиги билан ажралиб турадиган Қўрғонтепалик Шодиёр исмли йигит, - Асаб масаласига келсак, бизники сеникидан

баттар. Бизни йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ, билиб қўй.—Ношукур банда экан бу, — деди Каримберди иягини силаб.
.Шодиёр Нусратни ёқасидан олиб баланд кўтарди.—Сени охирги марта огоҳлантирамиз. Агар шу қили- ғингни яна такрорласанг, энағар, кўпчилик бўлиб уриб ўлдириб юборамиз ё бўлмаса, бу ердан хайдаттирамиз. Қаерда турганингни унутма. Сен Қозоғистонда, чўлнинг қоқ ўртасидасан. Ҳайдаворишса очингдан ўласан, бил­дингми. Ҳе, банги... — деди Шодиёр ва уни силтаб кроватига ўтиргизиб қўйди.“Чўлнинг ўртаси” дедими?” — дея фикрлай бошлади Нусрат ва Шодиёрга кўз қорачиқларини атайин юқори қилиб олайиб қараб қўйган бўлди. Лекин шу пайтдан бошлаб унинг калласи ишлай бошлаган эди: “Демак, ҳамма мени “жаноб Соҳибнинг одами” деб ўйлайди. Шу мавқедан фойдаланиб офисда ишлаб юриб, пайт пойлаб ура қочишим, қочганда ҳам бирор транспортга илашиб олишим керак”.Шу воқеадан сўнг корхонага келиб кетади ган транс- портлар, олиб келинадиган ва ташиладиган юкларни, қочиб кетишнинг турли вариантларини ўйлаб ўргана бош лади. “ Энг мухи ми, бир мирда бир сирда бўлиб тўсатдан ғойиб бўлиб қолмоқ керак. Бу ерда қўлга тушиб, халок бўлишинг ҳам ҳеч гапмас. Аввалига музлатиб қўйиб сўнф а майдалаб сотворишади”, - деди у хаёлан ўз-ўзига қўриқпаш тизи-мининг фаолиятини зимдан ўрганар экан.Унинг бундай хулосага келишига содир бўлган бир : воқеа сабаб бўлди. Бир ишчи бахтсиз ходиса туфайли халок бўлган эди. Уни ҳамма қабристонга олиб бориб мусул- мончилик таомиллари бўйича кўмилса керак, деб кутиш- ганди. Лекин раҳбарият уни ватанига жўнатишга қарор қилганини айтиб музхонага қўйиб қўйиш ди. Нусрат Москвадан келган факс хабарларининг бирида мурдани Ч ита шаҳридаги қайси бир клиникага жўнатиш лари сўралганини ўқиб қолди.Кейинги “ юк” — 24 нафарнинг ҳам жўнатилиши аниқ ва ойнадек равшан бўлиб қолган кунлари Нусрат аввало қандай қилиб фургон ичига кириб олиш ва Олмаота аэропортидан қочиш ҳақида кўпроқ ўйлай бошлаган эди. Тўғри милицияга учрайди-да бор гапни айтиб беради ва улардан Ўзбекистон элчихонасига олиб боришни илтимос қилади. Лекин қўлга тушиб қолса-чи? “ Бу ёғи паспорти ҳам, пули ҳам йўқ. Яна қандай бошқа вариантлар бор?” - дея ўз-ўзига савол берди у. “Жаноб Соҳибнинг машина- сини миниб қочиш. Бу анчагина ҳақиқатга яқинроқ. Чунки хўжайин Нусратга ишонади, шофёри билан ҳам муноса- батлари яхши. Кўпинча эса, сафарга ж анобнинг ўзи жўнайди”.Нусрат ана шундай “изланишлар” олиб бораётган бир маҳалда Соҳиб жанобларининг ҳам ана шу мавзуда боши қотиб юрар, қандай қилиб Нусратни қутқариш ва бу билан Сабоҳатнинг илтимосини бажариш ҳақида ўйларди. “Эҳ, қани энди бу гаранг Нусрат бангининг акди кириб ўзи қочиб кетсайди. Мен унга ахир қандай қилиб “қочиб кет” деб айта оламан. Андрей ва бош қалар менинг ёрдам берганимни сезиб қолишса ёмон бўлади-ку. Лекин шундай уюштиришим керак-ки, Нусратнинг ўзи ҳам ҳеч нарсани сезмасин. Уйига қайтиб борволганидан кейин мен уни отасига “Тузалмас экан. Ўзи хоҳламай қочиб кетиб қолди”, деб айтаман. Шу билан бу масалага чек қўйилади. Эртага Тошкент вилоятига жўнайман. Қани энди Нусрат ўзи билиб юкдонга жойлашиб олсайди. Унга имконият яратиб бераман. Тушунса тушунар, тушунмаса қайтиб келгач бирор чорасини кўрарман...”У шундай қилди, сафарга тайёргарлик кўраркан бир қатор уст-боши, озгина қуруқ егулик, қозоқ ва ўзбек пули, бир идишда ичимлик сувни бир сафар сумкасига солдида машинасининг юкдонига солиб қўйди. Сўнгра машинани ювиб тозалашни атайин яшил майсага сув.сепаётган Нусратга топширди.— Илтимос, машинанинг ичи, юкдонларини ҳам яхшилаб тозалаб берсангиз, сафарга жўнамоқчиман. Фақат тезроқ, — деди у Нусратга ва ташвишгоҳ тугмасини босиб машинани очдида калитни чўнтагига солиб қўйди.Нусрат машинани тозалар экан, уни қандай қилиб тезлик билан миниб қочиш ҳақида ўйлар эди. Лекин калит йўқ, автоматли назоратчилар қараб туришибди. Унинг қўли латтада бўлса, кўзи олма тера бошлади. “Калитсиз юргизиб бўлармикан. Йўқ, бўлмайди. Бекорга уринганинг қолади, қўлга тушиб қолсам тамом, ишончдан йўқоламан”, — дея яшин тезлигида фикрлар эди у.Шу пайт у машинанинг орқа томонини арта бошлади. Бу ердан назоратчи кўринмас, уни арча тўсиб турарди. Шу пайт

​​капотнинг устини артаркан юкдоннинг очиқлигига аҳамият берди ва уни оҳиста очиб кўрди. Бир сумка ва одеял турар, ичи топ-тоза, бир одам бемалол сиғарди. “Мана буни имконият деса бўлади”, деди ўзича ва теварак- атрофга олазарак бўлиб қаради-да, машинанинг атрофии и бир айланиб соқчиларнинг холатини кўздан кечирди. Улар бир четга ўтириб, тушлик қилишгаУозирлик қилишаётган эди. Офис биносидан жаноб Соҳибнинг шарпаси кўринди. У кимлар биландир хайрлашаётган ва нималарнидир уқги- раётган эди. Нусрат “Э, бор таваккал. Бир бош га бир ўлимда”, — дедида тезлик билан юкдон ичига кириб одеял га ўраниб олди ва капотни тортиб ёпиб қўйди. Капот қулфланиб қолди. Ҳар холда жаноб Соҳибнинг қўлидаги калит тутқичнинг тугмачаларидан бири қизил ёнди. У ёнидаги тугмани босиб қўйди. Машинадан сигнал о вози чиқдию ўчди, яъни қулфлари очилиб “ширқ” этиб қайта ёпилди.... Тез орада машина бепоён чўл бўйлаб ғизиллаб борарди. Сарвар ўзи ёқгирган музикалардан бирини қўйиб қўйди-да, хайдовчисига кулиб қаради. Унинг кўнгли хотиржам эди...... Нусрат эса жуда қийналиб кетди. Хавонинг етишмаслиги, қоронғу, қолаверса, машина ҳар тўхтаганида юрагини ховучлар ва одеял га янада ўралиб юргунига қадар нафасини ҳам чиқармасди. Унинг қочганини албатта дарров пайқашмайди. 3-4 соат ўтганидан сўнг маълум бўлади, сўнгра жаноб Соҳибга ҳам хабар қилишади. Бу орада божхонага ҳам яқинлашиб қолган бўлишади. Қанийди тезроқ темирйўлгача етиб ололсайди. У ёғига поездларга илашиб кетаверади. Эҳ, на пули бор, на хужжати. “Қизиқ, манави сумкада нима бор экан-а?” — дея хаёлга борди у. Сумкани очиб қўлини тиқиб кўрди. Нималар борлигини қўли билан пайпаслаб тахминан аникдади.“Бу ифлоснинг сафар халтаси шекилли. Ўх-хў, егулик ҳам бор экан. Манави костюми, шими, хозир чўнтагини кўрамиз: ўт ёвдиргич, ие, бу пулмикан?”Нусрат тезлик билан ўт ёндиргични ёқци ва қўлидаги бир сиқим пул га кўзи тушди. Машина қаергадир келиб тўхтади, лекин двигатели ёниқ эди. Жиринглаган овоз келарди. “ГАИ тўхтатдимикан? Э йўқ, ахир бу темир йўли

Davomi bor....